fa
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

رفتن به کانال در Telegram

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
12 837
مشترکین
-924 ساعت
-467 روز
-18530 روز

در حال بارگیری داده...

ابر برچسب‌ها
هیچ داده‌ای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
دسامبر '25
دسامبر '25
+17
در 0 کانال‌ها
نوامبر '25
+76
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '25
+35
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '25
+28
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '25
+443
در 1 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '25
+119
در 1 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '25
+150
در 1 کانال‌ها
Get PRO
مه '25
+94
در 2 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '25
+438
در 1 کانال‌ها
Get PRO
مارس '25
+203
در 1 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '25
+163
در 1 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '25
+197
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '24
+181
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '24
+120
در 3 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '24
+361
در 3 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '24
+226
در 3 کانال‌ها
Get PRO
اوت '24
+511
در 6 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '24
+159
در 8 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '24
+171
در 2 کانال‌ها
Get PRO
مه '24
+416
در 1 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '24
+342
در 5 کانال‌ها
Get PRO
مارس '24
+813
در 1 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '24
+208
در 3 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '24
+943
در 6 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '23
+429
در 2 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '23
+657
در 7 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '23
+2 370
در 6 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '230
در 6 کانال‌ها
Get PRO
اوت '230
در 2 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '230
در 4 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '23
+12
در 4 کانال‌ها
Get PRO
مه '23
+1 315
در 9 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '23
+2 271
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '23
+33
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '23
+1 702
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژانویه '230
در 0 کانال‌ها
Get PRO
دسامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
نوامبر '220
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اکتبر '22
+416
در 0 کانال‌ها
Get PRO
سپتامبر '22
+243
در 0 کانال‌ها
Get PRO
اوت '22
+187
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئیه '22
+670
در 0 کانال‌ها
Get PRO
ژوئن '22
+525
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مه '22
+103
در 0 کانال‌ها
Get PRO
آوریل '22
+254
در 0 کانال‌ها
Get PRO
مارس '22
+499
در 0 کانال‌ها
Get PRO
فوریه '22
+9 261
در 0 کانال‌ها
تاریخ
رشد مشترکین
اشارات
کانال‌ها
26 دسامبر0
25 دسامبر0
24 دسامبر0
23 دسامبر0
22 دسامبر+1
21 دسامبر0
20 دسامبر0
19 دسامبر0
18 دسامبر+2
17 دسامبر+1
16 دسامبر+1
15 دسامبر0
14 دسامبر0
13 دسامبر0
12 دسامبر+2
11 دسامبر0
10 دسامبر+3
09 دسامبر+3
08 دسامبر0
07 دسامبر+3
06 دسامبر0
05 دسامبر0
04 دسامبر0
03 دسامبر0
02 دسامبر+1
01 دسامبر0
پست‌های کانال
Энди Бухорийга қайтсак. Бир нарсани аниқлаштириб олайлик — эски манбаларда рақамлар доим ҳам аниқ бўлмайди — кўпинча муболағали рақамлар ишлатилади, мақсад — орттириб мақташ, ишнинг даражасини кўтариб кўрсатиш. Бу ҳақда шаҳарлар аҳолиси, ўрта асрлардаги уруш ва қамаллар, қурбонлар ҳақида гаплашганимизда батафсил ёзгандим. Шунинг учун бундай рақамларни бухгалтер ҳисоботидай эмас, бадиий фигура сифатида қабул қилиш керак бўлади кўп ўринларда. Лекин барибир "Саҳиҳ ал-Бухорий"ни тўплашда жуда кўп ҳадис кўздан кечирилгани шубҳасиз. Майли, фол очмай, шу 600 минг рақамини олаверайлик. 16 йилда 600 минг ҳадисни ўрганиб чиқиш мумкинми? Туюлганидан анча осон, деган бўлардим. Жуда осон деб юбориш ҳам амалга оширилган меҳнатга ҳурматсизлик бўлиб қолади — муболағали рақамлар шунга ишлатилган ўзи. Пост муаллифи йўл қўяётган иккита жиддий хатони бошидан айтиб ўтай: - Бухорий 16 йил давомида "Саҳиҳ"ни тўплаганини ўлчам қилиб олиб, 600 минг ҳадисни ўрганиш жараёнини шу 16 йил ичига сиғдиряпти; яъни, унинг тасаввурига кўра, "Саҳиҳ"ни бошлашдан олдин Бухорий умуман бирорта ҳадисни билмаган. Ваҳоланки, у ўн ёшидаёқ бир неча ҳадисни ёдлагани айтилади. "Саҳиҳ" устида иш бошлашидан олдин унда тайёр ҳадислар базаси бўлган, бутун асосий корпус билан танишиб чиқишга улгуриб, яъни 16 йилга яна шунча қўшамиз; - ҳар бир ҳадисни текшириш гўёки ҳар сафар нолдан бошланадиган ишдай кўрсатиляпти — ваҳоланки, юқорида катаба мисолида кўрсатганимдек, назария ва тизимли таълим, қолаверса, базанинг тўпланиши жараённи кескин тезлаштириб юборади; айтайлик, битта ровий минглаб иснодда учрайди, ўша ровийнинг таржимаи ҳолини бир марта текшириш бирданига бир неча минг ҳадиснинг иснодини текширишни англатади. Яна бир жиҳати — Reddit'даги пост муаллифи ҳадисларнинг моҳиятини ё тушунмаяпти, ё эътибордан четда қолдиряпти. 600 минг ҳадис деганда 600 мингта алоҳида матн эмас, 600 мингта ривоят тушуниляпти. Бу муҳаддисликнинг базавий терминологияси — битта матн ўнлаб, баъзан юзлаб ривоят орқали етиб келади; баъзи энг муҳим ҳадислар юзлаб ривоятда такрорланади. Содда айтганда, бир воқеа юз кишининг тилидан бироз ўзгаришлар билан ҳикоя қилинган бўлиши мумкин, сақланиб қолган бундай гувоҳликларнинг ҳар бири ўрганилади. Уларнинг ҳар бирига алоҳида беш дақиқадан сарфланмайди — корпус қилиб олиниб, барчасининг исноди бир умумий нуқтага олиб борилади. Ривоят пировардида битта ишончли ровийга бориб тақалгач, кейинги иснод ўрганилади ва ҳ.к. Хуллас, Бухорий фаолиятини тахминан қуйидагича реконструкция қилиш мумкин: болалигидан ҳадисларни ёдлаб, ўрганиб борган, "Саҳиҳ"дай катта, фундаментал ишни бошлашдан аввал узоқ йиллар давомида назарий ва методологик база шакллантирган — асосий корпус билан яхши таниш бўлган, асосий ровийларнинг таржимаи ҳоли билан аллақачон таниш бўлган, энг муҳими — ўзидан олдин амалга оширилган ишлар билан таниш бўлган, тахминий илмий картинадан (қайси олим қайси ҳадисни қанақа деб баҳолагани билан) хабардор бўлган, яъни ишни нолдан бошламаган. Ишончим комилки, жараёнда саҳиҳлиги мутлақо ҳеч қандай шубҳа уйғотмаслиги энг бошидан маълум бўлган ҳадисларга ортиқча вақт йўқотиб ўтирмаган (астрономия бўйича китоб ёзганда Ер Қуёш атрофида айланиши ҳар сафар қайтадан илмий текширилмагани каби). Ҳадислар тизимли, корпусли (масалан, ҳикоя, матн, ровийга қараб таснифланиб) таҳлил қилинган, бу таҳлилни тезлаштирган; олинган таълим, олдинги анъанадан хабардорлик, тўпланган билим базаси (ровийлар ҳақида маълумотлар ва ҳ.к.) эса тезликни юзлаб баравар ошириб юборган. Асосий хулоса — Reddit постидаги каби арифметик фокусларга ишонманг: рақамлар одамни осон ишонтиради, лекин кўпинча моҳиятни инобатга олмайди. @AsanovEldar

1 281150

2
Reddit'да мана бундай постга дуч келдим. Кинояли оҳангда ёзилган ушбу пост Имом ал-Бухорий ҳақидаги баъзи биографик маълумотларни шубҳа остига олади. Қисқача маъноси: маълумотларга кўра, Бухорий 16 йил давомида "Саҳиҳ ал-Бухорий"ни тўплаган, тайёрлаган, бу жараёнда 600 минг ҳадисни ўрганиб чиққан. Пост муаллифи ҳисоб-китоб қиляпти — йилига 37 500 ҳадис, кунига 103 та, кунига 10 соат ишлаган бўлса, битта ҳадисни 5,83 дақиқа текширган, дегандек. Сўнг ҳадис текшириш ишининг қийинчиликларини санаб ўтиб (иттисол ас-санад ва ҳ.к.), 16 йилда бунча ҳадисни текширишнинг иложи йўқлигига ишора қиляпти ва шу билан тўпламга кирган ҳадислар жиддий текширилганини ва умуман муҳаддислик анъанасини шубҳа остига оляпти. Бундай аргументлар математикага асослангани учун бир қарашда ўта ишончлидек туюлади, лекин соҳани тушунган одам пост муаллифи на ҳадис илмидан, на умуман илмий методологиядан бехабарлигини дарҳол кўради. Ўзимдан мисол келтирсам. Аниқ санаб юрганим йўқ, лекин шу пайтга қадар тахминан 100-150 мингта сўзнинг этимологиясини ўрганиб чиқдим. Фалон ёшдан бошлаб, фалон ёшда тугатганим йўқ бу ишни, катта синфларда қизиқиб қолиб, университетда жиддийроқ ўрганиб, кейинги йилларда мавзуга жуда чуқурлашдим. Яъни жараён юқоридаги постда айтилгани каби бир текис кечгани йўқ — 20 ёшимдан ҳар куни ўн соат ишлаб, битта сўзга 5-6 дақиқа ажратганим йўқ. Умуман, бу иш жудаям кам вақт олди. Кимгадир фантастик туюлиши мумкин бўлган 100-150 минг сўз деган маррани аслида луғатшунослар фаолияти давомида бир неча марта босиб ўтади: 90 минг, 150 минг сўздан иборат луғатлар кам дейсизми. Сабаби иккита — фундаментал база ва қиёсий таҳлил. Этимологик тадқиқотнинг оддий алгоритмини кўрсатиб бераман: - тилларда юз минглаб сўз бор, лекин ўзак бир неча мингта холос; ўша ўзакларни билиш чексиз миқдордаги сўзларнинг этимологиясини англаш учун етарли; - бундан ташқари, мияда методологик ва назарий база бор — ҳар бир тилда сўз ясаш стратегиялари бор, уларни билсанг, чит-код билан этимологияни очиб юборгандай бўласан — биттагина қоида минглаб сўзнинг структурасини тушунтиради. Айтайлик, менда битта арабча ўзак бор — катаба, унинг ёзиш билан боғлиқ умумий семантикасини биламан; назария ҳам бор — араб тилида сўз ясаш стратегияларини биламан. Шу билимнинг ўзи билан "катаба" ўзагидан келиб чиққан ҳамма сўзнинг шаклини, маъносини ва келиб чиқишини тушуниб оламан: мактаб, китоб, кутубхона, котиб, катиба ва ҳ.к. Лицейда ўқиб юрганимда айнан шу ўзакни мустақил равишда, ҳали назарий базасиз таҳлил қилиш орқали араб морфологиясини тушуниб олганман, барча ўзакдошларнинг структураси ва келиб чиқишини тушунишимга ярим дақиқа кетган. Ўзим учун кашф этилган билим орқали кейинги икки кунда араб тилидан ўзбек тилига кириб келган минглаб сўзнинг структурасини ўзим учун очганман ва шундан сўнг арабча сўзларни форсча ва туркчалар билан адаштирмайдиган бўлганман. Бу ишни қизиқиш туфайли, манбасиз, назариясиз, хаёлий таҳлил билан эмас, тайёр дарслик билан, университет ёки коллеждаги дарсларда амалга оширганимда, жараён янада тезроқ ўтарди. Нима демоқчилигимни тушундингиз. Тушунмаган бўлсангиз — кейинги постда шу аналогия орқали Бухорийнинг ишини тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз. @AsanovEldar
1 494
3
"Софи оши" Бухорога хос деб олингани бизнес, брендинг нуқтаи назаридан яхшидир, лекин мутлақ тарихий ҳақиқатни акс эттирмайди
"Софи оши" Бухорога хос деб олингани бизнес, брендинг нуқтаи назаридан яхшидир, лекин мутлақ тарихий ҳақиқатни акс эттирмайди. Бир замонлар шу ҳақда ёзгандим: Бу сатрларни ёзарканман, аввало вилоятларнинг "миллий" ошхонасини назарда тутяпман (ўзи нега "миллий", маҳаллий эмас?). Бухоронинг оши сафеди, Қашқадарёнинг тандир гўшти, Хоразмнинг қизил нони деган брендларни яратишга интилишаркан, аслида бу таомларнинг барчаси яқин-яқингача деярли ҳамма вилоятда тайёрланганини, ҳатто ҳозир ҳам тайёрланишини унутиб қўйишади. Буни ёши катталар билан суҳбатлардан билса бўлади. Қолаверса, ўзбек урф-одатлари, шевалари, ошхонаси деярли ўзгаришсиз қолган ноёб ҳудудлар бор – Афғонистон ва Тожикистон. У ерда яшовчи ўзбеклар яхшилаб ўрганилса, кўп кашфиётлар қилса бўлади. Худди шу рецепт "сопаки ош" номи остида Фарғона водийсида ҳам бор. Тошкентда ва бошқа минтақаларда ҳам тайёрланган — қариялардан кўп эшитаман. Хоразм сузма оши ҳам аслида шу рецепт, сал фарқ қилади. Вилоятларга хос таомлар вилоят пиарига хизмат қилиши мумкин, фақат вақти келиб айирмачиликка хизмат қилиб юбормасин, эҳтиёт бўлиш керак. Энг камида бу таомлар яқингача ҳамма ҳудудда бўлганини эслатиб туриш керак, менимча.
3 020
4
Машҳур конспирологик ёндашув бор эди — қандайдир диний ҳаракат теракт уюштирса, диний блогер ва фаоллар "буларнинг мусулмонларга алоқаси йўқ, буларни Америка мусулмонларни ёмон кўрсатиш учун яратган!" деб турволарди. Нега бор эди деяпман — охирги пайтлар уни кузатмай қўйдим: диний террорчи деб ҳисобланган ҳаракатлар Афғонистонда ва Сурияда ҳокимиятга келиши билан уларга халқаро сиёсатда ҳам муносабат ўзгарди, оммавий равишда Толибон ёки Ҳайъат таҳрир аш-Шомни қўллаб-қувватлаш ҳам қўрқинчли ёки уятли нарса бўлмай қўйди. Илгари бундай ёндашув устидан кулиб қўярдик. Лекин бир ўйлаб кўрсак, бу ёндашувда қизиқ бир ҳақиқат бор. Албатта, "мусулмонларни ёмон кўрсатиш учун" деган аргумент асоссиз. Бошқа сабаб ва мақсадлар бор. Ростдан, қайсидир маънода деярли ҳар бир машҳур диний ҳаракатда ҳақиқий, расмий тан олинган, шу ҳаракатларга қарши курашиб келаётган давлатларнинг ҳиссаси бор — қаердадир бундай ҳаракат пул ва қурол билан қўллаб-қувватланган, қаердадир олиб борилган босқинчи сиёсат оқибати ўлароқ қаршилик ҳаракати вужудга келган. 80-йиллар охирига қадар Ғарб давлатлари ҳамда уларнинг иттифоқчилари асосий хавф деб сўл ҳаракатларни ва СССР бошлиқ социалистик блокни билган. Уларга қарши иттифоқчи ўлароқ диний консерватор ва радикал ҳаракатлар танланган — мундай олиб қараганда, улар ҳам Ғарб капитализми билан битта қанотда (ўнг мафкуралар), келишса бўлади. Диний кучларнинг ғоялари, турмуш тарзи мос келмаса, "ҳай, ўз ҳудудларида билгандай яшайверишади, бизга тегинишмаса бўлди", деган қараш бўлган. Тажриба кўрсатдики, улар ўз ҳудуди билан чекланмайди — улар ҳам, капитализм ёки коммунизм каби, чексиз экспансия йўлидан боради ва ўз турмуш таризини дунёга ёйишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, СССРга қарши Толибон, ФАТҲга қарши ҲАМАС қўллаб-қувватланди, бошқа-бошқа диний ҳаракатлар бош кўтарди. СССР қулади, социалистик блок йўқ бўлди, энди Ғарб давлатлари ва уларнинг иттифоқчи давлатлари собиқ иттифоқчи диний ҳаракатлар билан қарама-қарши турибди. @AsanovEldar
2 812
5
Исроил—Ғазо муносабатлари ҳақида қизиқ материал чиққан экан. 2023 йилда. Франциялик сўл назариётчи Эмилио Минассян The Brooklyn Rail'га берган интервьюсида бу можарони диний эмас, этник эмас, синфий деб баҳолаган. Унинг айтишича, Ғазо — Исроил иқтисодининг муҳим қисми, ортиқча ишчи кучи ушлаб туриладиган гетто, очиқ осмон остидаги қамоқ. У алоҳида тузилма эмас, балки Тель-Авивнинг бир чеккасидир. Бу гетто истиқоматчиларига — 2,2 млн фаластинликка Исроил фуқаролиги берилмайди, ҳудудга маҳсулот кириши чекланади, мустақиллик ҳам берилмайди. Бу дегани — Исроил уларни ҳуқуқсиз арзон ишчи кучи ва истеъмолчилар сифатида кўради: ғазоликларни арзонга ишлатади ва ўз маҳсулотини Ғазога ўтказади. Бу тизимда ҲАМАС Исроилнинг душмани эмас, пудратчисидир. Яъни Исроил учун муҳим бўлган зонани — ортиқча ишчи кучи геттосини бошқариб туради. ҲАМАС ва Исроил ўртасида маълум келишувлар бор. 2023 йил 7 октябрда рўй берган ҳужум — бу келишув шартларини ҲАМАС фойдасига қайта кўриб чиқишга бўлган уриниш. Шулардан келиб чиққан ҳолда, Минассян "икки давлат" концепцияси ва умуман муаммога миллий ечим қидиришни бефойда ҳисоблайди; унинг айтишича, ер халққа эмас, унинг конкрет эгаларига, кўпинча — йирик корпорацияларга тегишли, тамом. Фақат синфий ечимларгина, ишчи синфининг ёрдамигина Ғазога кўмак бера олади. @AsanovEldar
3 509
6
Туркларга ақллилик қилганимни яна бир мақтаниб қўяй. Бир машҳур ширинлик бор. Уни биз асосан гуржи ошхонасидан, чурчхела номи
Туркларга ақллилик қилганимни яна бир мақтаниб қўяй. Бир машҳур ширинлик бор. Уни биз асосан гуржи ошхонасидан, чурчхела номи остида биламиз. Моҳияти — ёнғоқ ипга тизилиб, мева шиннисига ботириб олинади, сўнг қотирилади. Бу нарсани Туркиянинг Гуржистонга қўшни ҳудудларида (Ризе, Трабзон, Артвин), қисман Онадўлуда ҳам қилишади. Истанбулда маҳаллий таом ўлароқ унча машҳурмас, лекин вилоятлардан келган, айниқса туристларнинг қизиқишини уйғотадиган маҳсулот сифатида бозорларда сотилади. Истанбулда бўлиш баҳона шундан ҳам бир-икки кило олай деб Миср бозорига бордим. Бир-икки турист мен каби чурчхелага қизиқиб, "нима бу?" деб сўраяпти. Сотувчи тушунтиряпти, лекин номини sucuk деяпти. Сужук — турк колбасасининг номи, қуритиб, майдаланган гўшт бир дунё зиравор билан тайёрланади; чурчхела шаклан ўхшагани учун уни ҳам баъзан cevizli sucuk (ёнғоқли сужук) ёки şıralı sucuk (ширали сужук) деб аташади. Мен бордим-да, "биродар, сужук десанг, оддий сужук билан адаштиришади; буни Трабзонда köme, Элязиғда orcik дейди, шу номларни ишлат, дўконингнинг тепасига ёзиб қўй", деб бир дунё ақл ўргатдим. Сотувчи "раҳмат биродар, билмас эканман, билволаман номини, ўзинг қаердансан?" деб сўради. "Сюрменеданман, пичоқ сотгани келдим", дедим. Этнографик билимлар билан мақтанишга бошқа жой ва сабаб тополмадим, узр энди. @AsanovEldar
3 632
7
Туркларга ақллилик қилганимни яна бир мақтаниб қўяй.
1
8
Бугун жуда қизиқ, ҳатто сал хижолатли, ортиқ даражада сертакаллуф суҳбатга киришдим. Истанбул Капаличаршига зиравор олишга бордим. Бир зиравор дўконига кирсам, сотувчи бола турли-туман зираворларини мақтай кетди. Мен ўзим доим оладиганларим борлигини айтиб, ўшалардан кўрсатишни сўрадим. Анча синчиклаб танлаганимга у ҳам ўз ишини яхши билишини кўрсатишга ҳаракат қилиб, зираворларнинг назариётига чуқурлашиб кетди. Ҳар сафар Истанбулда бўлганимда зираворлардан олиб кетишимни айтгандим, асли қаерданлигимни сўради. Ўзбекистонданлигимни айтсам, хурсанд бўлиб кетди, ўзбек дўстлари бўлганини, ўзбек ошхонасини жуда яхши кўришини айта кетди (ош, сомса ва мантини алоҳида таъкидлаб ўтди). Турклар ўзбекларни ҳурмат қилиши, самимий қизиқиши — янгилик эмас, шу боис алоҳида хурсанд бўлиб кетган жойим йўқ; миннатдорлик айтиб, гурунгни қўллаб турдим. Лекин кейин қизиқ маълумот ўртага чиқиб қолди. Тошкентга борганмисан, деб сўрасам, бошқа давлатга боролмайман, бу ерда қочқинман деди. Хуллас, Суриядан, Ҳалабдан экан. Туркманмисан десам, йўқ, арабман деди. Суриядан кўчиб келган арабнинг ўзбек маданиятига бу қадар қизиқиши мени бироз ҳайратлантирди. Қайси аширатдансан, деб сўрасам, аширатларимизни ҳам биласанми, ҳатто туркларнинг ҳам ҳаммаси билмайди, деб хурсанд бўлиб кетди. Худди сен Тошкентни кўргинг келгани каби, мен ҳам Ҳалабга боришни орзу қилардим, дедим. Боравер, ҳозир тинчиб, яхши бўлиб қолган, икки ой олдин бориб келдим, деди. Хуллас, гаплашиб қолдик, ўзаро мулозамат қилдик, мен билганимча арабча гапирдим, у билганича ўзбекча гапирди, қўшимча зираворлардан, чойлардан совға қилиб, жўнатворди. Кайфиятим кўтарилиб қолди. @AsanovEldar
5 179
9
Шу йил бир ғалати иш бўлди. Европада бўлиши режалаштирилаётган бир конференцияга таклиф қилиндим. Ўзлари таклиф қилганига қарамай, саралаш босқичидан ўтишни таклиф қилишди. Рози бўлиб, саралашдан ўтдим. Ундан кейин бизда пул йўқ, ўз ҳисобингиздан келасиз дейишди. Бунга ҳам рози бўлиб, фақат виза олиш учун таклиф хати сўрадим. Аммо шундан сўнг ташкилотчиларнинг муносабати ўзгариб қолди. Академик ёзишмаларнинг ўзига яраша одоби бор — ҳатто муаммо чиққанда ҳам маълум чиройли қолиплар ёрдамида, ҳурмат сақлаб мулоқот олиб борилади. Бу конференция ташкилотчилари эса кутилмаган даражада қўпол хатлар ёза бошлади. Хатларнинг мазмуни: аслида Ўзбекистонда тузук эксперт йўқ, хилма-хиллик учун чақиряпмиз, шунга жон денглар, дегандай. Қизиғи, тадбир унақа катта, жиддий эмас эди, мавзуси ҳам Ўзбекистон эди. Бу ҳолат менга Европа академиясида ҳали ҳам Осиёга колониал ёндашув сақланиб қолаётганини кўрсатгандай бўлди. Бу қай даражада кенг тарқалган — одатий ҳолми ёки мен учраб қолдимми, билмадим, лекин бошқалардан ҳам эшитганман: ўзбекистонлик, умуман осиёлик, африкалик олимлар етарли тайёргарликка эга эмас деб, европалик ва америкаликлардан пастроқ баҳолаш, уларга йўлкира ва меҳмонхона харажати тўлаб берилмаса ҳам, "таклиф қилганимизга жон десин, Европани кўриб кетяпти" қабилида муносабатда бўлиш учраб туради. Аслида қанақа бўлиши керак? Биринчидан, ҳаммага тенг муносабатда бўлиш керак; кучли, кучсиз олимлар бўлиши мумкин, лекин тадбирга чақирилдими, барчага ҳурмат кўрсатилади, ҳурмат кўрсатишга арзимайдиган даражада кучсиз ҳисоблайсанми — чақирма. Қолаверса, мавзунинг ўзи Ўзбекистон бўлиб турса, бунда ўзбекистонлик олимлар алоҳида қадрланиши керак — улар Оксфордни, Гарвардни битирмаган бўлиши мумкин, замонавий назарий ёндашувлардан бехабар бўлиши мумкин, лекин мавзуни ичкаридан биладиган, чуқур тушунадиган мутахассислар сифатида европалик ҳамкасбларига кўп янги материал бериши мумкин. Бундай олимлар инсайдерлар дейилади ва қадрланади. @AsanovEldar
7 158
10
Маънавият, анъанавий қадриятлар аслида капитализм билан тўқнаш келяпти. Иқтисодчи эмасман, иқтисодий атамаларда тушунтириб бера олмайман. Аммо баъзи кузатувларим бор. Миллий қадриятлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Биринчидан, бу фақат одамларнинг ахлоқини, либосини, ўзаро муносабатларини назорат қилиш эмас — иқтисодий жиҳатлари ҳам бор. Яъни анъаналар ижтимоий сиёсатга ёрдам беради, жамият барқарорлигига хизмат қилади. Бошқа томондан эса, ҳатто давлат қўллаб-қувватлови билан ҳам миллий қадриятлар секинлик билан чеккага суриб чиқарилмоқда, таъсирини йўқотмоқда. Бунинг сабаби фақат одамлар чириган Ғарб таъсирида "бузилиб" кетаётганида эмас: яна иқтисодий сабаблар бор. 100—200 йил олдин иш берган оилавий қўллаб-қувватлов, жипслашиб, ҳаммани иш, уй-жой ва турмуш билан таъминлаш (хотин топиб бериш ҳам ёшларни жуда кўп қийинчиликлардан халос қилади аслида) борган сари қийин бўлиб бормоқда: уйлар қимматлашмоқда, тўйлар қимматлашмоқда, қуда тарафнинг талаблари ортиб бормоқда ва ҳ.к. Бунақа шароитда олдинги анъанавий қадриятлар иш бермай қолмоқда. Одамлар, бир томондан, таҳдид олдида янада жипслашиб, қадриятларни асрашга интилмоқда, бошқа томондан, ҳаётини ва қадриятларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда. Айниқса Ўзбекистон пойтахтида бу жараёнлар яққол кўзга ташланади — шаҳар шароитида қуда-андачилик тўлиқ йўқ бўлиш ўрнига янги босқичларга чиқиб кетиб, миллий турмуш тарзининг капитализм билан ажиб қоришиқлари пайдо бўлмоқда. @AsanovEldar
5 403
11
Бизнинг мамлакатимизда инсон қадрланади Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик фақат ахлоқий ё маданий қадриятмас, Конституциявий
Бизнинг мамлакатимизда инсон қадрланади Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик фақат ахлоқий ё маданий қадриятмас, Конституциявий норма. Асосий Қомусимизда фуқаролар ирқи, миллати, тили, динидан қатъи назар тенг экани, ҳар бир миллат ўз тилини, маданиятини, асраш ва ривожлантириш ҳуқуқига эга экани аниқ ёзилган. Қонунчилик палатасида Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қ.Сариевнинг ахбороти эшитилди. “Миллий тикланиш” ДП лидери Алишер Қодиров ахборотга муносабат билдириб, умумий ватан ғояси Ўзбекистонда тарихан шаклланиб келганини айтяпти. Шу Қонунчилик палатасидаям 2024 йилдаги сайловдан кейин турли миллат вакиллари улуши 12,5 фоизга етганиям шу сиёсатнинг мантиқий давоми. Президент Мирзиёевнинг “инсон қадри учун” ғояси ким бўлишингдан қатъи назар, бу юрт сени эшитишга, ишонишга ва масъулиятли лавозимда кўришга тайёр эканини кўрсатади.
5 012
12
Маънавиятнинг иқтисодий асослари Ҳа, озгина диққат тортадиган сарлавҳа ўйладим. Аслида гап бошқачароқ нарса ҳақида. Биз баъзан "маънавият", баъзан "миллий қадриятлар" деб атайдиган, кўпинча мавҳум ва ўзгарувчан ахлоқий ва ижтимоий амалиётлар йиғиндиси фақатгина ёш авлодни катта авлод измида тутиб туриш ва жамиятда сокинликни таъминлашга қаратилмаган. Унинг баъзи иқтисодий тарафлариям бор. Фақат биздамас — дунё халқларида ўзи шунга ўхшаган ахлоқий+ижтимоий-иқтисодий мувозанатни ушлайдиган, ёш авлодга билим ва мерос ўтказадиган тизимлар мавжуд. Мана "ўзбекчилик"даги классик йўлни эсга олайлик. Ўғил болаларга яхши хотин топиб, уйлантирилади, қизларга яхши эр топиб, бериб юборилади. Бу — ёш оилани максимал хавфсиз ва ишончли яратиш стратегияси: катталар тажрибаси ишлатиляпти, қудалар билан алоқалар йўлга қўйиляпти, ёш оила уй-жой билан таъминланяпти (кўчада қолмаяпти). Болаларни амаллаб ўқитиб, ишли қилиб, олдиндан уй-жой билан таъминлаб қўйиш — бу тизимдан кўзланган мақсад, яъни ёш авлодни эсон-омон, ижтимоий хавфсиз шаклда катта ҳаётга мослаштириб юбориш. Бутун оила ресурслари тўпланиб, ҳар бир фарзандга навбатма-навбат келажак таъминлаб берилади. Идеалда шунақа бўлиши керак. Ҳамма оила ҳам бу ишларни идеал уддалай олмайди. Қолаверса, ҳозирги замонда бу анъанавий тизим модерн тизим билан тўқнаш келиб, мослаша олмаяпти: қаердадир ёш авлод эркинлик хоҳлайди ("ўзим топиб тегаман", "ўзим топиб уйланаман"), қаердадир капитализм қийинчиликлари ҳамма ўғилларни олдиндан уй билан таъминлаб қўйиш ёки ҳаммани ўқитиш имконини бермайди. Модерн, анъанадан узилиш жамиятда янги тизимлар шаклланишига олиб келади. Бу, бир томондан, шахсга кўпроқ эркинлик беради, бошқа томондан, ёшларни ҳаммасини нолдан бошлашга мажбур қилади: эркин одамман деб, ўз ҳаётини ўзи қуриб, бир ерга жамланган оилавий кўмак ва ресурслардан маҳрум бўлиб, бир умр ижарада яшаш одатий ҳол бўлиб қолади. @AsanovEldar
4 824
13
Qurultoy подкасти ва унинг жамоаси "Юксалиш" ҳаракати томонидан "Орамиздаги қаҳрамонлар" мукофоти билан тақдирланди. Бу эътир
Qurultoy подкасти ва унинг жамоаси "Юксалиш" ҳаракати томонидан "Орамиздаги қаҳрамонлар" мукофоти билан тақдирланди. Бу эътироф билан подкаст устида ишлаб келаётган бутун жамоани чин қалбимдан табриклайман. Албатта, ҳар қандай эътироф ёқимли ва мотивация берувчи ҳодисадир. Энг камида бекорга ишламаяпмиз, кимдир бизни тинглаяпти ва қадрлаяпти деган ишонч ҳосил бўлади. Бундан ташқари, ҳаракатга, мукофот таъсисчиларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Бизни мукофотлагани учун эмас. Умуман, яхши ўйланган, кичик бўлсаям, эътироф экан бу мукофот. Мукофотланганларнинг аксарияти — медиада, глобалроқ майдонда доимам кўзга кўринмайдиган ишлар учун: кимдир маҳаллага ёрдам берган, кимдир қизчани чўкишдан қутқариб қолган, кимдир автобусга пичоқ билан кирган одамни зарарсизлантирган, яна кимдир ортиқча пиарсиз фойдали лойиҳалар қиляпти, кимдир табиатни асрашга ҳисса қўшяпти... Биз ёзадиган, ўқийдиган тарих одатда катта воқеаларни акс эттиради. Кичик ҳамжамиятлар учун муҳим бундай воқеалар эса доим ҳам ёритилмайди, етарлича эътироф этилмайди. Уларни эътироф этиб, тарихга муҳрлаб қўядиган мукофотлар, матнлар, фильмлар, журналистик материаллар бўлиши — жуда яхши иш. @AsanovEldar
4 351
14
Qurultoy'га ниҳоят устоз Бахтиёр Каримовни таклиф қилдик. У кишини кўпроқ файласуф сифатида билишади, лекин ўзи бешта университетда беш хил соҳа бўйича ўқиган. Ҳозир ҳам докторантурада адашмасам. Ака узоқ йиллардан буён ўрта турк тили устида ишлайди. Барча туркий халқлар учун тушунарли ягона тил стандартини яратиш ғояси кўпдан буён бор ва кўп олим-зиёлилар томонидан илгари сурилган. Бахтиёр аканинг лойиҳаси ёндашуви билан фарқ қилади — математик формулалар ёрдамида ўрта статистик лексемалар ва грамматик категориялар ажратиб олиниб, тил стандарти деб қабул қилинади. Бу амалиётда қандай ишлашини билмадим, лекин лойиҳа сифатида жуда қизиқ. Батафсил подкастда: https://www.youtube.com/watch?v=16Old442v_M @AsanovEldar
6 336
15
Qurultoy'га ниҳоят устоз Бахтиёр Каримовни таклиф қилдик. У кишини кўпроқ файласуф сифатида билишади, лекин ўзи бешта университетда беш хил соҳа бўйича ўқиган. Ҳозир ҳам докторантурада адашмасам.
1
16
Юқоридаги постни хулосаласак. Охирги 20 йилда Покистон маданий иқтисодда улкан сакраш амалга ошириб, Жануби-Шарқий Осиёнинг кўзга кўринган брендларини яратди; бугунги кунда Покистон мусиқаси ҳинд мусиқа саноатига нисбатан техник жиҳатдан илғор, креативлик ва оригиналлик жиҳатдан устун, машҳурлик бўйича анча олдинлаб кетган. Мустақил саноат эмас, Болливуд фильмларининг бўлаги деб қараладиган ҳинд мусиқаси на халқаро суперхитлар, на машҳур исмлар томонидан Покистонга тенглаша олмайди. Бундай шароитда Ҳиндистонда кимдир Покистонни рақиб, ҳатто ғоявий душман деб кўрса, лекин аслида продюсерлар, санъаткорлар ичида ҳамкорлик излаб юрганлари оз эмас: покистонлик қўшиқчилар концерт қўйишга ёки қўшма альбомлар ёзишга тез-тез чақириб турилади. Ҳарқалай, Ҳиндистон Покистонга таклиф қиладиган кўп нарса бор — 1 млрд аудитория, Болливуд пули ва продюсерлик тизимлари ва ҳ.к. АҚШда туғилиб-ўсган покистонлик хонанда Али Сетҳини ҳам Мумбаидаги студиялардан бирига ишлашга чақиришган эди. Аммо Ҳиндистонда покистонлик санъаткорларни чеклаш сиёсати, экстремистик гуруҳларнинг "студияни ёқиб юборамиз" деган таҳдиди бу режаларнинг амалга ошишига йўл қўймади. Бу воқеа Алини Ҳиндистон—Покистон муносабатлари ҳақида ўйлантириб қўйди ва у бир-бирига қардош, бир-бирига талпинадиган, аммо ҳеч умумий тил топа олмай, ихтилофларда юрадиган икки қўшни давлат, чегаралар бўлиб қўйган муҳаббат ҳақида бир қўшиқ яратди. Бундай муҳаббат образини у тасаввуфдан топди. Қўшиқда сиёсат, чегаралар ҳақида гапирилмайди, клипда кўрсатилмайди, лекин образлар тилида айнан шу назарда тутилади. Шу тариқа Pasoori номли қўшиқ вужудга келди. Али Сетҳи ўзи ғазалхонлик жанрида ишлайди, шунингдек, қавволий мактабидан ўтган, лекин айни пайтда уларни поп ва хипхоп билан уйғунлаштириб келади; буларнинг бари қўшиқда акс этган. Шунингдек, Алининг қўшиқдаги ҳамкори — Ша Гилл панжобий тилидаги парчаларни қўшган. Ажабтовур микс ҳосил бўлган — қавволий услубида ғазал айтиляпти, буёқда поп ритмлари, озроқ панжобий фольклор эшитилиб қолади. Клип қўшиқни янада бойитган — ҳиндавий раққоса аёл, замонавий ажабтовур мода бўйича кийинган ёшлар, турк боғламаси, квир-санъат (аёллар рақсини ижро қилаётган эркаклар) ва ҳ.к. Покистон учун кутилмаган хилма-хиллик. Натижа — Pasoori Coke Studio'нинг энг муваффақиятли композициясига айланди, YouTube'да 910 млн марта кўрилди, Spotify'да жаҳон топ3 лигига кирди, Ҳиндистонда суперхитга айланди. Вазият шу даражага етдики, Ҳиндистонда қўшиқни турли платформаларда блоклаш ҳаракати бошлаб юборилди. Лекин фойда қилмади — нафақат Ҳиндистонда, балки Европада, Австралияда ҳинд-покистон диаспораси бирлашиб, фестиваллар уюштириб, қўшиқни бирга куйлади. У икки давлатнинг маданий умумийлиги рамзига ва бирлашув чақириғига айланди. Умуман, Покистон миллий маданий меросни қандай қилиб креатив ёндашиб замонавийлаштириш, долзарблаштириш, минтақавий ва халқаро брендга айлантириш мумкинлигини кўрсатиб берди. @AsanovEldar
5 741
17
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъ
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди. Халқаро Литий Ассоциацияси — бугунги кунда 70 дан ортиқ дунё литиё саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади. Ассоциацияга аъзолик нима беради? Европанинг йирик халқаро юридик ташкилотларидан бири — CMS билан доимий ҳамкорлик; Ассоциациянинг бозор таҳлиллари орқали халқаро тенденцияларни мунтазам кузатиб бориш; “Education Subcommittee” доирасида соҳа мутахассислари учун малака ошириш дастурлари ва халқаро тренингларда иштирок этиш имкониятлари.
3 872
18
Бу постдан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ҳақидаги қарашларингиз ўзгариб кетади. Ҳиндистон — дунёвий демократик давлат, Покистон — диний давлат, жамият муҳофазакор, ҳар замонда кимдир синглисини "ғурур" туфайли ўлдиргани, кимдир Қуръонни ҳақорат қилишда айблаб калтаклангани ҳақида хабарлар чиқиб туради; қолаверса, мамлакатда қачон қарама ҳарбий тўнтариш, ҳарбий диктатура, эски раҳбарлар устидан суд, чекка вилоятларда террорчи гуруҳларга қарши кураш... Ҳиндистон Болливуд орқали олийжаноб, ўз юртини қўшни давлатнинг хуружларидан ҳимоя қилаётган ҳарбийлар образини яратади; "Вир ва Зара" сингари фильмлар орқали эса қўшни қардош халқ билан бирлашиш ғояларини илгари сураётган томон сифатида гавдаланади. Лекин охирги йилларда вазият тубдан ўзгариб кетди. Покистон охирги ўн йилликларда маданиятини ривожлантириб бормоқда. Legend of Maula Jatt, Umro Ayyar каби маҳаллий блокбастерлар катта касса тўплаб, Покистон фильмларини маҳаллий бозорда Болливуд рақобатчисига айлантирди; Карачи маҳаллий мода пойтахтига айланди; Coke Studio эса Coca Cola компанияси тарихидаги энг муваффақиятли лойиҳа ҳисобланади. 2008 йилда иш бошлаган Coke Studio Покистонда фолк қўшиқчилари, ёш поп-ижрочилар, мумтоз ғазалнавислик мактабларига минбар, пул ва студиялар тақдим қилди; покистонлик санъаткорлар Болливудникидан қолишмайдиган технологиялар ва маркетинг инструментларига эга бўлди; турли-туман жанрлар, шахслар майдонга чиқиб келди — тоза классикадан тортиб қавволийнинг поп-мусиқа билан қўшилиши, ҳижобда рэп айтаётган қизлардан тортиб Покистон четидаги тилларда қўшиқ айтаётган халқ ижрочилари энг сифатли студияларда қўшиқларини ёзди, бу қўшиқлар бутун Жануби-Шарқий Осиёга ёйилди, суперхитлар дунёга машҳур бўлиб, Spotify рейтингларига кирди, YouTube'да лойиҳа жами 16 млрд марта кўрилди. Покистонда Coke Studio атрофида продюсерлик компаниялари, лейбллар, студиялардан иборат экотизим вужудга келди, поп-саноат ривожланди. Хуллас, Coke Studio Покистоннинг миллий брендига айланди. Қизиғи, лойиҳа доирасида фольклор ва классик жанрлар — ғазалхонлик ва қавволий жуда фаол илгари сурилади, яъни ҳамма тушунадиган дискотека хитлари ва бир-биридан фарқ қилмайдиган поп-хитлар орқали бу шуҳратга эришилмади — янгидан-янги жанрлар, классика ва замонавийлик аралашмалари ишлаб чиқилди. Вазият шу даражага бордики, Покистон мусиқаси Ҳиндистон мусиқасига жиддий рақобатчи бўлиб қолди — ҳам иқтисодий, ҳам ғоявий жиҳатдан. Болливуд продюсерлари пул масаласини ўйлагандир, аммо ҳинд сиёсатчилари Покистон мусиқасининг ғоявий таъсиридан қўрқиб кетди. 2016, 2019, 2022 йилларда Ҳиндистонда кетма-кет турли покистонлик қўшиқчи ва актёрлар тақиқланди — улар мамлакатга киритилмади, ижтимоий тармоқлари блокланди, Ҳиндистондан туриб уларни тинглаш имконияти чекланди. Покистонлик санъаткорлар Ҳиндистонда жуда катта фан-базага эга бўлгани боис бундай қарорлар Ҳиндистоннинг ўзида ҳам норозиликларга сабаб бўлди. Бошқа томондан, Ҳиндистонда турли ҳиндавий экстремистик ҳаракатлар покистонлик санъаткорларга таҳдид қилиши, аксилпокистон кайфиятдагилар уларни бойкот қилиши ҳолатлари ҳам кўп кузатилади. Яъни муаммо фақат ҳукуматда эмас, тан олайлик. Али Сетҳи ана шундай муаммоларга дуч келган покистонлик қўшиқчидир. @AsanovEldar
4 520
19
Илм бўппосин: - алмаз — олмос; - бирюза — феруза; - изумруд — зумрад; - агат (сердолик) — ақиқ; - рубин (яхонт) — ёқут; - лазурит — ложувард; - сапфир — нилам; - нефрит — яшм; - малахит — даҳнож; - маргарит — марварид; - хрусталь — биллур; - жемчуг — лаъл, дур, луълу; - янтарь — каҳруман, каҳрабо; - коралл — маржон; - хризолит — забаржад; - топаз — тубоз; - магнит — оҳанрабо; Эсга келганлари.
3 721
20
Жуда қисқа айтганда, дуо: - мўъжиза яратмайди (мўъжизани пайғамбарлар, авлиёлар, шомонлар яратади, уларнинг қудрати шунда); - умуман мўъжиза эмас, коинот тартиботининг бир қисми; - офатларга, бахтсизликларга, омадсизликларга сабаб — дуосиз дунё изидан чиқиб боради, мувозанат бузилади. Нега бундай тушунилганини Паскаль Буае тушунтирганди — одамларнинг когнитив механизмлари қўшимча таъсирга учраб, онгсиз равишда сезилган нарсаларга тушунтириш қидиради ва буни илоҳий кучлардан, коинот тартиботидан жавоб топади. Коинот тартиботининг муҳим бир қисми бор, у нарса антропологияда ўзаролик (reciprocity) деб аталади. Жуда содда тушунтирадиган бўлсам, кимгадир нимадир (мол-мулк ёки хизмат) берсанг, жавобан нимадир оласан; сенга нимадир беришса, сен ҳам қайтаришинг керак. Ўзаролик жамият қурилишининг таянч тушунчаларидан биридир. Мувозанатли ўзаролик ўрнатилмаса, одамлар ўртасида розилик, келишув вужудга келмайди. Худди шу тартибот илоҳий кучлар билан муносабатга ҳам ўтказилади — уларга дуо, ибодат ва қурбонлик келтирилиб, симметрик жавоб кутилади; аксинча, улардан кўрилган марҳамат учун "қўшимча" ибодат ва қурбонлик келтирилади. Ўзароликнинг турлари бор. Улардан энг кенг тарқалгани — берган нарсасига тенг нарса олишни кутиш: тўйда қанча тўёна берган бўлсанг, ўшанча тўёна қайтариб олишни мўлжаллайсан. Ўзароликнинг бундай кўринишлари одатда аниқ оғзаки келишув билан амалга оширилади. Кейингиси — салбий ўзаролик: бошқалардан кўпроқ юлиб олишга ҳаракат қиласан: умумий даромаддан кўпроғини ўзлаштиришга уринасан, чойхонада ошни еб, пул ташлашмасликка ҳаракат қиласан (узр энди), бунинг натижасида жамиятда мувозанат бузилади, мол-мулк адолати ўрнатилмайди, сендан норозилар пайдо бўлади, улар жавобан симметрик чоралар кўради. Ниҳоят — умумлашган (кутилмасиз) ўзаролик: болаларингдан жавоб кутмай катта қиласан (лекин узоқ ўтмишда бу меҳнатларинг мукофотланишини ич-ичингдан назарда тутишинг мумкин), маҳаллага масжид қуриб берасан, асфальт ётқизиб берасан. Бу — ўзароликнинг энг юқори, олийжаноб кўриниши бўлиб, жамият тартибини янада яхшиловчи, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни, ишончни мустаҳкамловчи хатти-ҳаракатдир. Илоҳий дунё ва одамлар ўртасидаги муносабатлар ҳам худди шу ўзаролик мантиқи асосида қурилган (Буаени эсланг — когнитив механизмлар бир хил моделларни келтириб чиқаради, дунёга ҳам, илоҳий дунёга ҳам ўша моделлар жорий қилинади): оддий дуо, ибодат учун — симметрик жавоб кутасан, дуо, ибодатсиз нимадир ундирмоқчи бўлсанг — муносабатлар бузилади, жавоб кутмай ибодатда бўлсанг — ажрини кутганингдан зиёда оласан. @AsanovEldar
4 631