fa
Feedback
POSTDA|Rasmiy kanal

POSTDA|Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари 🌐 Веб-сайт : www.postda.uz 📨 E:mail: info@postda.uz

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
24 771
مشترکین
-124 ساعت
+17 روز
-7030 روز
آرشیو پست ها
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ нималар умуммиллий бойлик ҳисобланади?Anonymous voting
  • а) фақат давлатга қарашли қўриқхоналар, сув омборлари ва муҳофаза этиладиган тарихий обидалар
  • б) ер ва ер ости бойликлари
  • в) ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар (68-модда)
  • г) ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
0 votes
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари ... асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Юқорида келтирилган нормада тушириб қолдирилган нуқталар ўрнини тўлдиринг.Anonymous voting
  • а) адолат принципига;
  • б) қонунийлик принципига;
  • в) мутаносиблик принципига;
  • г) инсонийлик принципига.
0 votes
Photo unavailableShow in Telegram
1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун Тил — миллатнинг улкан маънавий бойлиги, юксак қадриятларини мужассам этувчи бебаҳо меросдир. Ҳар бир халқ ўз тили орқали тарихини, маданиятини ва миллий ўзлигини ифодалайди. 1989 йил 1 декабрь Қорақалпоғистон тарихида муҳим сана сифатида қайд этилган. Ушбу куни Қорақалпоқ тилига расман давлат тили мақоми берилган бўлиб, шу вақтдан буён Қорақалпоғистон Республикасида мазкур сана кенг нишонлаб келинмоқда. Қорақалпоқлар туркий халқларнинг бир бўғини ҳисобланиб, дунё бўйича уларнинг сони 800 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Батафсил👉 👉@postdarasmiy
نمایش همه...
00:33
Video unavailableShow in Telegram
1 dekabr — Butunjahon OITSga qarshi kurash kuni! ——— 1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни! 👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
نمایش همه...
1-dekabr Butunjahon OITSga qarshi kurash kuni~1.mp43.30 MB
Mamlakatimizda xalq manfaatlari va inson huquqlarini himoyasini samaradorligini oshirish yoʻlida: IIV va hududiy boshqarmalarda aholi bilan ochiq muloqot boʻyicha navbatdagi qabullar oʻtkazilib, muammolarni tizimli hal qilishga qaratilgan vazifalar belgilab olindi ▶️ Batafsil ——— Мамлакатимизда халқ манфаатлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоясини самарадорлигини ошириш йўлида: ИИВ ва ҳудудий бошқармаларда аҳоли билан очиқ мулоқот бўйича навбатдаги қабуллар ўтказилиб, муаммоларни тизимли ҳал қилишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди ▶️ Батафсил Телеграм канал
نمایش همه...
Глобусни ким яратган? Ер шарининг кичирайтирилган масштабдаги нусхаси глобус дейилади. “Глобус” – лотинча сўз бўлиб, ўзбек тилида “шар” деган маънони англатади. Ўз давридаги илм-фан ютуқларига асосланган дунёдаги биринчи глобусни буюк бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний яратади. XV асрда Самарқанддаги Улуғбек расадхонасида ҳам ўша замоннинг янада мукаммалроқ глобуси дунёга келади. Аммо у олимнинг вафотидан сўнг, йўқ қилиб юборилади. Мазкур асрнинг охирларида эса немис географи ва сайёҳи Мартин Бехайм “Ер олмаси” деб аталувчи глобус ихтиро қилади. Бунда Америка қитъасининг кашф этилиши арафасидаги ер юзининг манзараси тасвирланган эди. Бу каби қизғин жараёнлар эса, бугунгидек замонавий глобусларнинг яратилишига тамал тошини қўйди. 👉 @postdarasmiy
نمایش همه...
Глобус.gif4.35 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Устоз ва шогирд Ривоят қиладиларки, бир куни шогирд устозидан сўрабди: – Нима учун чақалоқлар дунёга келганда ҳамма жойда бир хил йиғлайдилар, аммо улғайгач, бирининг аҳлоқи бошқасига ўхшамайди? Устоз табассум қилиб жавоб берибди: — Бу — тарбиянинг ҳосиласи, болам. Инсон туғилганида бир хил. Унга қўшиладиган хислатлар эса кейинги тарбиянинг маҳсулидир. Шогирд яна қизиқибди: — Тарбиянинг таъсири ёшга ҳам боғлиқми, устоз? Доно устоз шундай дебди: Батафсил 👉 👉@postdarasmiy
نمایش همه...
ZO'RAVONLIKKA QARSHI BIRLASHUV Guliston Davlat universitetida “Xotin-qizlarga nisbatan zo‘ravonlikka barham berish uchun birlashaylik” shiori ostida uchrashuv tashkil etildi. Unda Sirdaryo viloyati IIB XPB mas'ul xodimlari ishtirok etdi. Tadbirda zo'ravonlikning zamjnaviy shakllari to'g'risida atroflicha ma'lumot berildi. Bu boradagi huquqiy talablar tushuntirildi. O'z muxbirimiz, Sirdaryo viloyati
نمایش همه...
Ёшлар билан тарғибот "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида Учқудуқ туманидаги таълим муассасаларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Унда ўқувчиларга интернет ижтимоий тармоғидан хавфсиз фойдаланиш, осон пул топишни вада қилганларга ишонмаслик ва шахсга доир маълумотларни сир сақлаш, банк пластик картасидан фойдаланишда хавфсизлик чораларини кўриш лозимлиги бўйича тушунтиришлар берилди. Ўз мухбиримиз, Навоий вилояти
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Қалам сотувчи Виктор Гюго Пруссияга йўл олади. Чегарада: – Нима билан шуғулланасиз? – деб сўрайди анкета тўлдираётган жандарм. – Ёзаман, – деб жавоб беради адиб. – Тирикчилигингиз нимадан, деб сўраяпман, – дейди назоратчи тушунтирган бўлиб. – Қаламдан, – деб қўя қолади Гюго. – Ҳа, ундай бўлса, – деб енгил тортади жандарм, – “касби” деган жойга “қалам сотувчи” деб ёзиб қўямиз. 👉 @postdarasmiy
نمایش همه...
“Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан пойтахтимизнинг Учтепа туман ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари, сектор ва маҳалла тизими вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, таълим муассасалари ходимлари иштирок этди. Тадбир кун тартиби доирасида туман бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ишлар, очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этилган янгиликлар, амалий натижалар ва келгуси вазифалар юзасидан кенг қамровли ахборотлар тақдим этилди. Тадбир аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жойларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилди. 👉@postdarasmiy
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Bilasizmi? KATTA HAJMDAGI MATNNI YOKI SHE'RNI QANDAY TEZ YODLASH MUMKIN? Buning uchun siz uni qismlarga bo'lib chiqing. Masalan 12 qator bo'lsa 4 qatordan yoki 3 qatordan qilib yodlang. So'ngida esa to'liq matnni 2 ga bo'ling va qayta takrorlang. Bu usul psixologiyada "interleaving" deb yuritiladi. 👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Китоб – бебаҳо хазина Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ташаббуси билан Ўқув-дала марказида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси ташкил этилди. Малака ошириш институти тингловчилари учун ташкил этилган ярмарка кенг турдаги адабиётларни ўз ичига олди. Батафсил ўқинг👉 👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Муҳокама марказида – кибержиноятчиликка қарши курашнинг долзарб масалалари Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида “Замонавий криминологияда кибержиноятчиликка қарши курашнинг долзарб масалалари: муаммолар, илғор тажриба ва илмий-амалий ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Тадбирда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда республикадаги нуфузли таълим муассасаларининг юксак салоҳиятга эга мутахассис-экспертлари ва олимлар иштирок этдилар. Батафсил ўқинг👉 👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Арқонда сакраш - вазн йўқотиш, юракни мустаҳкамлаш ва лимфа оқимини нормаллаштиришга имкон берадиган фойдали машқ ☑️ Вазн йўқотиш учун дастлаб ҳар куни 5 дақиқа сакрашдан бошланг. Аста-секин бу машқни 30 дақиқагача узайтиринг. ☑️ Юрак мушаклари учун ҳафтада 3 марта 10 дақиқадан машқ қилиш кифоя. Тавсия этилган сакраш частотаси дақиқада 80 марта. 👉 @postdarasmiy
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Энг муҳими – омад! Йирик сиёсатчи ва давлат арбоби Уинстон Черчилл кимгадир тилак билдираётганда: «Мен саломатлик ёки давлат тилаш ўрнига фақатгина омад тилашни маъқул кўраман» дерди. Агар чуқур мулоҳаза юритадиган бўлсак, бу бир жиҳатдан тўғри. Ахир «Титаник» кемасида бўлганларнинг аксарияти соғлом ва бадавлат бўлишган. Улардан жуда камчилигига омад кулиб боқиб, фалокатдан омон қолишган. Балки эшитгандирсиз, йирик компаниялардан бирининг раҳбари ўғлини биринчи марта болалар боғчасига ўзи олиб боришга қарор қилгани учун 11 сентябрь куни Нью-Йоркда содир этилган ҳужумдан қутулиб қолган. Батафсил 👉 👉@postdarasmiy
نمایش همه...
00:15
Video unavailableShow in Telegram
🐦 Чайка қушининг ҳийласи У кўлмакда "рақсга тушиб" оёқларининг ҳаракати туфайли ер бетида ёмғирга ўхшаган тебраниш пайдо этмоқда. Бу орқали ёмғир пайти юзага чиқадиган қуртларни тутиб олар экан.
نمایش همه...
1.mp41.25 MB
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири Хонқа тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар билан масъуллар иштирокида жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди билан ҳамкорликда сайёр суд мажлиси ўтказилди. Суд мажлиси жараёнида Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шу билан бирга, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келган бир нафар шахснинг ўталмаган жазоси янада оғир турдаги жазога алмаштирилди. Нилуфар Жабборова, Хоразм вилояти. 👉@postdarasmiy
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Агар бола ҳамма вақт... ... қўллаб-қувватланса – ҳимоя қилишга ўрганади; ... ҳалол муҳитда яшаса – адолатли бўлишга уринади; ... маъқулланса – ўзини ҳурмат қилишга кўникади; ... мақтов оғушида бўлса – ўзига ишончи ортади; ... ўзига нисбатан танқид эшитаверса – айблашга ўрганади; ... масхараланса – ишончсизлиги ортади; ... адоватни ҳис қилса – курашишга одатланади; ... қаҳр кўрса – бировнинг қалбига озор етказишга кўникади; ... кутишга тўғри келса – сабрли бўлишга кўникади; ... меҳр-муҳаббат кўрса – атрофга меҳр улашади; ... танлов эркинлигига эга бўлса – ўз қарорлари учун масъулиятни ҳис этишга ўрганади. Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
نمایش همه...
Ekologik reyd Yashnobod tumani Rohat aylanma yo'lida Toshkent shahar YHXB, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi boshqarmasining tezkor guruh davlat inspektorlari hamda tuman ekologiya bo'limi xodimlari hamkorligida profilaktik reyd tadbirlari o'tkazilmoqda. Tadbirlar davomida atrof-muhitga zarar yetkazgan, ekologik talablarni buzgan shaxslar aniqlanib, ularga nisbatan qonunchilikning tegishli moddalari asosida ma'muriy bayonnomalar rasmiylashtirilmoqda. O‘z muxbirimiz. Toshkent shahri. 👉@postdarasmiy
نمایش همه...