fa
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
84 908
مشترکین
-42724 ساعت
-2 1567 روز
-7 80430 روز
آرشیو پست ها
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Лазерли нур тарқатгич учун катта жарима белгиланмоқда
Оддий лазерли нур тарқатгичдан фойдаланиш учун 10 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилиши мумкин. Агар ушбу ускунани Ўзбекистонга олиб киришга уриниш аниқланса, жарима миқдори 20 млн 600 минг сўмгача етади. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Президент томонидан имзолангандан сўнг, нормалар кучга киради.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Husan aka.mp44.23 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбодга қамалди
Туркистон вилояти Тўрткўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўрланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ резонансли жиноят иши бўйича суд якуний ҳукмни чиқарган. Айбланувчига энг оғир жазо – умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинланган. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 млн тенге (1 млрд 165 млн 500 минг сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсатсия тўлаши лозим. Жиноят жорий йилнинг июнь ойида содир бўлган. Қиз дўкондан уйига қайтаётганида йўқолиб қолган. Уни қариндошлари ва қишлоқ аҳолиси полиция билан бирга тун бўйи қидириб, эрталаб жасадини болалар боғчаси ёнидаги йўлдан топишган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
00:27
Video unavailableShow in Telegram
Қозоғистонда “Жигули” Янги йил арчасини нишонга олди
Туркистон вилоятида автомобиль ҳайдовчиси марказий майдонга ўрнатилган Янги йил арчасини уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. VAZ-2105 ҳайдовчиси арчани четлаб ўтмоқчи бўлган пайтда бошқарувни йўқотган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилган, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
9.08 MB
01:49
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент метросида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими жорий этилди
Тўлов кафтдаги томир чизиқлари асосида биометрик идентификатсия ёрдамида амалга оширилади. Ҳозирги кунда 49 та бекатда ушбу тизим ўрнатилган. Ундан кунига тахминан 200-250 минг йўловчи фойдаланмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
tg.mp444.35 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Трамп ўзбекистонликларни Янги йил билан табриклади
Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига ўзининг ҳамда АҚШ халқининг самимий саломи ҳамда табрикларини йўллаб, Янги йилда бахт-саодат, муваффақиятлар ва янги зафарлар тилади.
نمایش همه...
2025 йилда тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 134 триллион сўмни ташкил этган
Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни тўқимачилик саноатида 2025 йил якунлари ҳамда келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди. Қайд этилганидек, 2025 йилда тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 134 триллион сўмни ташкил этган. Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш 2,1 миллиард долларга етган. Экспорт ҳажми эса 2,5 миллиард долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш таъминланган. Тармоқда банд аҳоли сони 623 минг нафарга етгани, келгуси йилда ушбу кўрсаткични 650 минг нафаргача ошириш имконияти мавжудлиги таъкидланди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Франция ИИВ ва миллий почта оператори La Poste йирик киберҳужумга учради
Хабар берилишича, 22 декабрдан бошлаб La Poste'нинг расмий сайти ишламай қолган, жўнатмаларни етказиб беришда муаммолар юзага келган, уларни онлайн кузатиш имконияти йўқолган. Шунингдек, почта операторининг банк бўлинмаси мижозлари ҳам мобил иловалар орқали ўз ҳисобларига кира олмаётганини билдирган. Расмийлар фуқароларни шахсий маълумотлар хавфсиз ҳолда эканига ишонтирмоқда. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу киберҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Қайд этилишича, почта тизимига қилинган ҳужумдан олдин Франция Ички ишлар вазирлиги ҳам киберҳужумга учраган. Ўзини ҳужум учун масъул деб эълон қилган хакер 16,4 миллион нафар Франция фуқаросига оид маълумотларга эга бўлганини иддао қилган. Бироқ вазирлик бу маълумотни рад этиб, хакер фақат бир неча ўнлаб ҳужжатларни қўлга киритганини, улар орасида қидирувга оид маълумотлар ва айрим баённомалар бўлганини маълум қилган.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Трамп Мирзиёевга телефон қилиб, Маямига таклиф қилди
АҚШ Президенти Доналд Трамп Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан “икки ажойиб телефон суҳбати” ўтказганини маълум қилди. “Биз давом этаётган можароларни ҳал этишнинг аҳамияти, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида савдо ва ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик. Ҳар иккала давлат билан муносабатларимиз аъло даражада. Келаси йили Қўшма Штатлар G20 саммитига мезбонлик қилади ва биз ушбу жуда муҳим тадбирда меҳмон сифатида иштирок этишлари учун ҳар икки етакчига таклифнома юборамиз. Саммит Маями шаҳрида бўлиб ўтади”, деб ёзди Трамп.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва янги имтиёзлар жорий этилади
Президент фармони билан божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини соддалаштириш бўйича муҳим ўзгаришлар белгиланди. 🔹 2026 йил 1 мартдан: ➖ дастлабки декларациялаш орқали “эркин муомалага чиқариш” режимида божхона йиғими 20%га камайтирилади; ➖ божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашда 14 кунгача фоиз ҳисобланмайди. 🔹 2026 йил 1 майдан: ➖ даврий декларациялашда божхона тўловларини ҳар бир партия учун алоҳида тўлаш имконияти яратилади. Шунингдек, хавф аниқланмаган ҳолларда декларацияларни автоматик расмийлаштириш амалиёти кенгайтирилади.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йилда Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг 19 километрлик қисми таъмирланади
2026 йилда пойтахтдаги Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Зиёлилар кўчасидан (собиқ лак-буёқ заводи) Шота Руставели кўчасигача (Жанубий вокзал) бўлган 19 километрлик қисмида кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Лойиҳа доирасида нафақат йўл қопламасини янгилаш, балки унинг йўлбўйи инфратузилмасини ҳам замонавий талабларга мослаштириш кўзда тутилган. Ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан жами 150 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Энди саратонни қурбақа ёрдамида даволаш мумкин
Тадқиқотлар амфибия ва рептилиялар ичагидаги Ewingella americana бактерияси саратон ўсимталарини бир мартада тўлиқ йўқ қилиш имконини беришини кўрсатди. Бу даволаш усули стандарт усуллардан анча самарали ва хавфсиз бўлиб, бактерия иммунитетга зарар етказмаган ва заҳарламаган холда ўсимталарни парчалайди, деб хабар беради Япониянинг Илғор фан ва технологиялар институти.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бу йил Самарқандда оналар ва болалар ўлими ортди
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров 2025 йилда Ўзбекистонда оналар ўлими 1,5 баробарга камайган бўлса-да,  Самарқанд вилоятида ўтган йилга нисбатан 2 тага ортгани, Тошкент, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида юқорилигича қолаётганини маълум қилди. Гўдаклар ўлими Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятида ортган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
02:11
Video unavailableShow in Telegram
Энди ўқитувчи ўқувчига фақат таҳқир ва зўравонлик қилса жавобгар бўлади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасининг янги таҳририга кўра, ўқитувчи болани таҳқирламаса, хўрламаса ва жисмоний зўравонлик қилмаса, жавобгарликка тортилмайди. Турлича талқин қилиниши мумкин бўлган руҳий босим, ғамхўрлик қилмагани учун каби мезонлар таҳрирдан чиқарилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
8.55 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Покистонда портлаш: беш нафар полициячи ҳалок бўлди
Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотларига таяниб Reuters хабар берди. Маълумотларга кўра, жангарилар аввал полициячилар ҳаракатланаётган транспорт воситасини қўлбола портловчи мослама билан нишонга олган. Портлашдан сўнг уларга қарата ўт очилган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Ҳужум Хайбер Пахтунхва вилоятининг Карак туманида содир бўлган. Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеани кескин қоралади ва мамлакат терроризмга қарши курашни янада кучайтиришини таъкидлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин
Синоптиклар ёғингарчиликдан сўнг илиқ ҳаво ва инверсия жараёнлари натижасида республикада ҳаво алмашинуви чекланиши ва ифлосланиш ёмонлашиши мумкинлигини билдирмоқда. Айниқса Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳудудларида эрталаб ва кечқурун ҳаво ифлосланиши сезиларли бўлади. Инверсия ҳафтанинг охиригача сақланиши кутилмоқда. Шу боис фуқароларга эҳтиёткорлик тавсия қилинади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Россияда ўлдирилган тожикистонлик боланинг онасига уй берилди
Тожикистон ҳукумати Россиядаги мактабда пичоқлаб ўлдирилган 10 ёшли фуқароси Қобилжон Алиевнинг онасига уй берган. Журналистлар Қобилжоннинг уйига боришган. Марҳумнинг қариндоши Нилуфар Сафоевага уй берилганини айтган. Қобилжоннинг қариндошларидан бири Шерзод Ализода “уй ҳукумат номидан берилганини” айтган. Айтилишича, 22 декабрь куни эрталаб мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари Қобилжон Алиевнинг оиласига ташриф буюриб, ҳамдардлик билдирган. Қариндошлар оила ҳозирда маблағ йиғишга муҳтож эмаслигини маълум қилган: “Биз ёрдам берган ва ёрдам бермоқчи бўлган барчадан миннатдормиз. Шу билан бирга, жамоатчилик шуни билишини хоҳлаймиз: ҳозир биз ёрдамга муҳтож эмасмиз, Қобилжоннинг онаси номига очилган банк ҳисоб рақами ёпилган”, деди марҳумнинг қариндошлари.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Шумков Тошкентда Халоковга реванш беришга тайёр
Россиялик боксчи Всеволод Шумков Дубайда бўлиб ўтган IBA жаҳон чемпионатининг -60 кг вазн тоифаси финалида ҳамюртимиз Абдумалик Халоковни мағлуб этган эди. Ушбу жанг давомида Шумковнинг қоидабузарликка йўл қўйгани жаҳон бокс жамоатчилигида кескин норозилик уйғотган. Шу муносабат билан Ўзбекистон терма жамоаси IBA’га расмий шикоят киритган, аммо жанг натижаси ўз кучида қолдирилган. Россия бокс федерацияси мураббийлар кенгаши раиси Эдуард Кравцовнинг маълум қилишича, IBA.PRO турнири доирасида боксчилар ўртасида реванш жанги ташкил этилиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, IBA раҳбари Умар Кремлёв ҳар икки боксчига кучлиликни ҳалол тарзда аниқлаш имкониятини бериш тарафдори. Кравцов шунингдек, Всеволод Шумков билан суҳбатлашганини ва россиялик боксчи ҳар қандай вақт ва жойда реванш жангини ўтказишга тайёр эканини айтган. Хусусан, Шумков Тошкентда реванш жанги ташкил этилишига ҳам розилигини билдирган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Трамп ўз номи берилган ҳарбий кемаларни яратишга қарор қилди
Доналд Трамп АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари учун лазерлар билан жиҳозланган янги авиаташувчилар ва “супер-пупер” сувости кемаларини қуриш режасини эълон қилган. АҚШ Президенти ушбу лойиҳани “Олтин флот” деб атаган. Дастлаб АҚШ “Трамп” синфидаги иккита жанговар кема (линкор) яратади, кейинчалик уларнинг сонини 25 тагача етказиш режалаштирилмоқда. Трампнинг сўзларига кўра, бу кемаларга лазерлар, ракеталар, ядро қуроллари ва сунъий интеллект ўрнатилади. Линкорларнинг сув сиқими 30 мингдан 40 минг тоннагача бўлиши кўзда тутилган. У кемалар дизайнини шахсан ўзи назорат қилишини айтган, чунки у ўзини “эстетикани жуда яхши тушунадиган инсон” деб ҳисоблайди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Инвесторлар 2026 йилда доллар заифлашишини кутмоқда — Reuters
Аксарият инвесторлар 2026 йилда ҳам АҚШ доллари курси пасайишини кутмоқда. Reuters’га кўра, доллар асосий валюталар саватига нисбатан 9 фоизга арзонлаб, сўнгги саккиз йилдаги энг ёмон натижани кўрсатган. Бу ФЗТ томонидан ставкалар пасайтирилиши кутилмалари, фоизлар фарқининг қисқариши, шунингдек, АҚШ бюджет тақчиллиги ва сиёсий ноаниқликлар билан изоҳланмоқда. Қайд этилишича, сўнгги ойларда доллар қисман тикланиб, сентябрдаги минимумдан қарийб 2 фоизга ошган. Бироқ, бозор стратеглари 2026 йилда жаҳон иқтисодиётининг барқарор ўсиши, Германия ва еврозонадаги ижобий кутилмалар ҳамда Хитойни қўллаб-қувватлаш сиёсати АҚШ долларининг устунлигини сусайтиришини тахмин қилмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
00:15
Video unavailableShow in Telegram
Исроил барча фаластинликларни ўлдиришга қодирАҚШ сенатори
Сенатор Линдси Грем Исроил барча фаластинликларни ўлдирмоқчи бўлса, буни қила олишини, ҲАМАС эса исроилликларни ўлдиришга уринса, муваффақиятсизликка учрашини таъкидлаган. Унинг фикрича, “Ҳизбуллоҳ” ҳам агар имкон топса, Исроилдаги ҳаммани ўлдирар эди. Исроил эса Ливан аҳолисини ўлдирмоқчи эмас.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
IMG_0738.MP42.98 MB