fa
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
84 693
مشترکین
-42724 ساعت
-2 1567 روز
-7 80430 روز
آرشیو پست ها
Ўзбекистон ЕОИИдан қандай манфаат кутмоқда?
Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди. Сўнгги тўрт йил давомида кузатувчи давлат сифатида ҳамкорлик қилингани натижасида Ўзбекистоннинг иттифоққа аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробарга ошиб, 20 миллиард долларга яқинлашди. Ўзбекистон, аввало, Евросиё иқтисодий иттифоқининг биотиббиёт, янги материаллар, агротехнологиялар, энергетика ҳамда робототехника йўналишларидаги технологик платформаларига қўшилишдан манфаатдор экани таъкидланди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди
Туркиянинг Анталя шаҳрида 9–17 ёшли ўғил-қизлар ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси жами 12 та медаль — 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин — Туркия (8 та медаль) 3-ўрин — ФИДЕ жамоаси (6 та медаль)
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари шулар жумласидан. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0...+5° бўлади.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёевга халқаро тинчлик мукофоти топширилди
Россияда Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофот Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун топширилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
3.38 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Хитой Россиядан олтин харидини кескин оширди
Ноябрь ойида Хитой Россиядан 818,6 млн еврога олтин сотиб олди — бу рекорд кўрсаткич. Октябрда харид ҳажми 792,2 млн евро бўлган. 2025 йилнинг 11 ойида Хитой Россиядан жами 1,6 млрд еврога олтин олган. Bloomberg маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида қимматбаҳо металлар экспорти қарийб икки баравар ошиб, 1 млрд долларга етган. FT қайд этишича, Хитойнинг ҳақиқий олтин хариди расмий рақамлардан анча юқори бўлиши мумкин. Таҳлилчилар бунга Пекиннинг доллар захираларидан воз кечиб, олтинга ўтишаётганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Қашқадарёда 3 мингта хонадон "свет"сиз қолди
Бугун, 21 декабрь соат 20:06 да Қашқадарё вилоятида 110 кВ «Л-Ҳисорак-2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Шу сабаб вилоятнинг икки ҳудуди — Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 3 мингта хонадон электр тармоғидан узилди. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳозирда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
01:27
Video unavailableShow in Telegram
Зеленский Украина урушдан сўнг ҳам иттифоқчилар ёрдамига муҳтож бўлишини таъкидлади
"Украина ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг 800 минг кишилик армияни мустақил равишда таъминлай олмайди. ​Шу сабабли, ҳамкорларимиз томонидан қўллаб-қувватлов зарур. Бу урушдан кейин иқтисодиёт қайта тиклангунга қадар хавфсизлик кафолати бўлиб хизмат қилган бўларди", деди у.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
7.64 MB
00:47
Video unavailableShow in Telegram
Ногиронлар аравачасидаги инсон илк бор коинотда бўлди
Белидан пастки қисми фалаж бўлган 33 ёшли германиялик Михаэла Бентҳаус АҚШнинг Blue Origin компаниясига тегишли New Shepard кемаси миссияси таркибига кирдилганди. экипаж таркибига Бентҳаусдан ташқари, яна беш киши бўлган.  "20 декабр куни космик кема 65 мил (104,6 км) баландликда, яъни Ер атмосфераси ва коинот ўртасидаги шартли чегара ҳисобланган Карман чизиғидан бироз юқорироқда 11 дақиқа вақт ўтказди", дея хабар бермоқда нашр.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
1.92 MB
Photo unavailableShow in Telegram
BBC: Россия Украинадаги урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллаган
Ҳиндистон маълумотига кўра, урушда камида 26 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлган, 7 нафари бедарак. 100 нафардан ортиғи ватанга қайтарилган, яна 50 нафарини қайтариш бўйича Москва билан музокаралар кетмоқда. BBCнинш ёзишича, ёллаш воситачилар орқали амалга оширилган, иш ва юқори маош ваъда қилинган, аммо ҳиндистонликлар Россияга боргач жанговар ҳудудга юборилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Илон Маск — 700 млрд долларлик илк миллиардер
Forbes маълумотларига кўра, унинг жорий капитали 749 миллиард долларни ташкил этмоқда. Октябрда бу кўрсаткич 500 миллиард, декабрда эса 600 миллиард доллар деб баҳоланган эди. Бойликдаги кескин ўсишга 2018 йилда Tesla учун белгиланган компенсация пакети бўйича суд қарори сабаб бўлди. У улкан акция опционларини назарда тутади ва Маск капиталини сезиларли оширди. Маск бойлигининг асосий қисми нақд пул эмас, балки компаниялардаги улушлардан иборат. Энг йирик актив — SpaceX бўлиб, унинг баҳоси 800 миллиард долларга яқинлашган. Маск компаниянинг тахминан 42 фоизига эгалик қилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
12 миллиард долларлик келишувлар: Ўзбекистон-Япония алоқалари янги даражага чиқди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида Император, Бош вазир, парламент ва ҳукумат вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ёзишича, ташриф натижасида қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги ҳамкорлик лойиҳалари портфели шакллантирилган. Келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт, экология, қишлоқ хўжалиги ва саноат кооперацияси соҳаларини қамраб олади. “Яшил” энергетика ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
02:09
Video unavailableShow in Telegram
25 кун ичида Ўзбекистонга 13,7 минг дона ҳаво тозаловчи ускуналар олиб кирилган
Маиший ҳаво тозалагичларнинг божхона божидан озод этилганлиги ҳақида Фармон кучга кирганидан сўнг ўтган 25 кун ичида тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан қиймати салкам 440 минг долларлик 13,7 минг дона маиший ҳаво тозалаш ускуналари импорт қилинди. Бунда юртдошларимиз мазкур товарлар учун 1,5 млрд сўмлик божхона божини тўлашдан озод бўлишди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
11.53 MB
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ Венесуэла қирғоқлари яқинида 10 кун ичида иккинчи нефт танкерини қўлга олди
Амалиёт АҚШ Соҳилни қўриқлаш хизмати томонидан халқаро сувларда ўтказилган. Бу ҳолат Доналд Трамп Венесуэла нефтига нисбатан “тўлиқ қамал” эълон қилганидан сўнг рўй берди. Маълумотларга кўра, ушбу ҳаракатлар ортидан Венесуэла нефти экспорти кескин камайган. Агар блокада давом этса, жаҳон бозори кунига 1 млн баррелгача нефт йўқотиши ва нархлар ошиши мумкин.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Навоийда ҳайдовчи устани девор ва машина орасида қисиб қўйди
Навоий вилоятидаги автосервисларнинг бирида нохуш ҳодиса юз берди. Автомобилига техник хизмат кўрсатиш учун келган мижознинг эҳтиётсизлиги оғир оқибатларга олиб келди. Мижоз автомобиль бошқаруви вақтида педалларни адаштириб юборган. Газ тепкисининг кескин босилиши натижасида машина катта тезликда олдинга ҳаракатланган. Шу ерда ишлаётган уста кутилмаган зарб оқибатида автомобиль ва девор орасида қисилиб қолган. Ҳайдовчининг эътиборсизлиги сабабли бир инсон оғир тан жароҳати олди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли ҳайдовчилар! Автосервис ҳудудларида ва техник кўрик жараёнларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз. Бир лаҳзалик эътиборсизлик инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкин.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
3.75 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда автомобиль суғуртаси нархи ошади
2026 йил 1 январдан тарифлар 4 баробарга яқин кўтарилади, компенсация лимити 80 млн сўмгача оширилади. Тошкент: енгил авто — 192 000 сўм юк авто — 336 000 сўм Вилоятлар: енгил авто — 160 000 сўм юк авто — 280 000 сўм Ҳозирча эски нархда расмийлаштириш мумкин.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
02:27
Video unavailableShow in Telegram
Фуқаронинг уйига бостириб кириб, пул талаб қилган сохта ИИО ходимлари ушланди
Тошкент вилоятида ўзини ИИО ходими деб таништириб, товламачилик қилиб пул ундирганлар ва қиморхона аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди. Қайд этилишича, жорий йил ноябрь ойида Чирчиқ шаҳрида икки нафар шахс фуқаро Р.Ҳ.га ўзларини ИИО ходими сифатида таништириб, уни жиноятда айблаш ҳамда иш жойига хабар бериш билан қўрқитишган. Улар фуқаронинг яшаш хонадонига бостириб кирган ва ундан пул талаб қилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
13.06 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда пластик пакетларга тақиқ қўйилиши мумкин
Ўзбекистонда 2025–2027 йилларга мўлжалланган пластик чиқиндиларни камайтириш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Ушбу режага мувофиқ, 2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Шу билан бирга, атроф-муҳитга зарарсиз бўлган биологик парчаланувчи пакетлардан фойдаланишни кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Тожикистонлик жангчи ўз ғалабасини Қобилжон Алиевга бағишлади
Тожикистонлик аралаш жанг санъати устаси Дилшод Норқўзиев (6-1) ўзбекистонлик Аббос Ҳайдаров (4-1) устидан қозонган ғалабасини Россияда ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжон Алиевга бағишлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
9.66 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда ҳайдовчи 2 автобус ўртасида қолиб кетиб, ҳалок бўлди
Бугун 20 декабр куни тахминан соат 16:56 ларда 55-йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси Сергели туманида темир йўл кесишмасида поезд ўтаётганлиги сабабли автобусни тўхтатиб турган. Шу вақтда унинг орқасида тўхтаб турган 126-бўлган автобус ҳайдовчиси транспортни қўл тормозига қўймасдан пастга тушиб автобус олдига ўтганида автобус ўз инерсияси билан юриб кетиши оқибатида ҳайдовчи сиқилиб қолиб, воқеа жойида вафот этган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Ҳиндистонда поезд филлар галасини босиб кетди
Деҳлига йўл олган поезднинг филлар галаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 7 та фил ҳалок бўлган, биттаси жароҳатланган. Ҳодиса Ассам штатидаги филлар учун мўлжалланган йўлак бўлмаган жойда содир бўлган. Тўқнашув бешта вагоннинг релсдан чиқиб кетишига сабаб бўлган, жабрланганлар бўлмаган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
1.41 MB