Pressuzb
رفتن به کانال در Telegram
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

23 235
مشترکین
+224 ساعت
-1077 روز
-33530 روز
آرشیو پست ها
“Анор Банк” акциядорлари таркибида ўзгариш қайд этилди
Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, “Анор Банк” АЖ акцияларига эгалик тузилмасида ўзгаришлар юз берган.
Маълумотда келтирилишича, банкнинг асосий акциядори бўлиб келган Олимов Қаҳрамонжон Анваровичнинг улуши 99,38 фоиздан 49,38 фоизгача камайган. Натижада, 400 миллион дона акция бошқа шахсларга ўтказилган
Шу билан бирга, Нидерландияда рўйхатдан ўтган “Bekamin B.V.” компанияси 40 миллион дона акция (тахминан 5,4%) эгаси сифатида банкнинг аффилланган шахслари рўйхатига киритилган.
@pressuzb
Италия бош вазири аукциони атрофидаги шов-шувлар: ОАВдаги чалғитувчи сарлавҳалар ва асл ҳолат
Баъзи манбаларда “Мелони Шавкат Мирзиёев совға қилган маржонни кимошди савдосига қўйди” сарлавҳаси билан хабарлар тарқалмоқда. Яъни айрим оммавий ахборот воситалари бу масалада чалғитувчи ва бирёқлама сарлавҳалардан фойдаланмоқда.
Аслида эса Италия бош вазири Жоржа Мелони фақатгина Шавкат Мирзиёевнинг совғасини эмас, балки турли давлатлар раҳбарлари томонидан расмий ташрифлар давомида тақдим этилган 270 дан ортиқ дипломатик совғаларни аукционга қўйишни режалаштирган.
Мазкур рўйхатда Украина Президенти Володимир Зеленский, Аргентина Президенти Хавьер Милей, шунингдек, Европа, Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари етакчиларидан олинган турли рамзий ва қимматбаҳо совғалар ҳам бўлган. Режага кўра, аукциондан тушадиган маблағ хайрия мақсадларига йўналтирилиши кўзда тутилган эди.
Жоржа Мелонининг бу қарори шахсий ташаббус эмас, балки Италия қонунчилиги талабларидан келиб чиққан. Амалдаги қонунларга мувофиқ, расмий шахсларга берилган ва қиймати 300 евродан ошадиган совғалар шахсий мулк сифатида сақлаб қолиниши мумкин эмас. Шу боис, бундай совғаларни давлат балансига топшириш ёки уларни қонуний йўл билан реализация қилиш одатий амалиёт ҳисобланади.
Шунингдек, муҳим жиҳат шундаки, мазкур аукцион кейинчалик тўхтатиб қўйилган. Бунга савдони ўтказиши керак бўлган аукцион уйига нисбатан бошланган тергов сабаб бўлган. Бу ҳолат совғаларнинг мазмуни ёки уларни тақдим этган давлатлар билан боғлиқ эмас.
Шундай экан, ушбу масалада алоҳида бир давлат ёки етакчи номини ажратиб кўрсатиш нотўғри талқин ва манипуляцияга олиб келиши мумкин.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
23 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Таълим ташкилотларига аккредитация қанчага тушади?
Ўзбекистонда таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича янги молиявий тартиб жорий этилмоқда. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг буйруғи лойиҳаси жамоатчилик учун эълон қилинди.
Мазкур ҳужжат ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Қайд этилишича, давлат аккредитациясидан ўтказиш учун амалга оширилган барча йиғимлар, аккредитация натижасидан қатъи назар, таълим ташкилотига қайтарилмайди.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
“Datavice” МЧЖнинг телефон рақамига очилган Telegram аккаунт ЙҲХБ бошлиғининг фотосуратидан фойдаланган
Кибержиноятларга алоқадорлиги сабаб АҚШ санкцияларига киритилган “Datavice” МЧЖнинг очиқ манбаларда кўрсатилган телефон рақамига (+998502529351) очилган Telegram аккаунт “Сарвар Холмуродов” номи остида фаолият юритган. Қизиқ томони, профил расми сифатида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Адилов Муҳаммад Адиловичнинг фотосуратидан фойдаланишган.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ санкцияларига киритилган Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компания кибержиноятларга алоқадор бўлган
Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Datavice” компанияси АҚШ санкцияларига киритилгани хабар берилганди.
Тафсилотларга кўра, АҚШ Россияда фаолият юритувчи “Media Land” номли IT-тузилма ва у билан боғлиқ компанияларга нисбатан қўллаган санкциялар доирасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Datavice” МЧЖ ҳам рўйхатга киритилган.
АҚШ расмийлари маълумотига кўра, “Media Land” кибержиноятчилар учун мўлжалланган “bulletproof hosting” инфратузилмасини тақдим этган. Айнан шу серверлардан йирик “ransomware” гуруҳлари фойдаланган, шунингдек, улар АҚШ компаниялари ва муҳим инфратузилмаларга қарши киберҳужумларда ишлатилган.
Ўзбекистондаги “Datavice” МЧЖга эса “Media Land” билан боғлиқ халқаро тармоқ таркибидаги хорижий компаниялардан бири сифатида санкция қўлланилган.
@pressuzb
Зироат Мирзиёева “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильминнг премьерасида иштирок этди
Ерларнинг таназзулга учраши инсониятнинг энг жиддий экологик муаммоларидан бири бўлиб, ундан Ер юзидаги қуруқликнинг 40 фоизи ва 3,2 миллиард киши азият чекмоқда.
Марказий Осиёда умумий ер майдонининг қарийб 37 фоизи деградацияга учраган бўлиб, бу озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурслари ва иқлим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 26 фоизга етган: шўрланиш даражаси ортмоқда, тупроқдаги гумус миқдори ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги камаймоқда.
Муаммонинг жаҳон миқёсидаги долзарблигини ҳисобга олиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Замин” фонди кўмагида “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильми суратга олинди.
Фильмни “Замин” фондининг YouTube канали орқали томоша қилиш мумкин.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ўтказиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш ман этилди.
Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Республика бўйича барча “метан заправка”лар ишлайди, водий эса истисно
Энергетика вазирлиги расмий Telegram каналида 22 декабрь соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритиши ҳақида эълон қилди.
Ижтимоий тармоқларда водий вилоятларида ҳамон “заправка”лар ёпиқлиги ҳақида хабарлар кўпайгач, вазирлик қўшимча хабар бериб, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилишини таъкидлади.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
UZTELECOM бош директори “Алоқабанк” кузатув кенгашидан кетди, унинг ўрнини Artel бош директори эгаллади
16 декабрь куни АТ “Алоқабанк” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кузатув кенгаши таркибини банк соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган мустақил аъзолар билан бутлаш мақсадида бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, “Ўзбектелеком” АК бош директори Хасанов Назиржон Набижоновичнинг “Алоқабанк” кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Унинг ўрнига “Artel Engineering and Management” МЧЖ Бош директори Рўзикулов Шоҳрух Тохирович банк кузатув кенгашининг мустақил аъзоси этиб 3 йил муддатга сайланди.
@pressuzb
Уй олиш хавфсизлиги: улушли қурилишда янги қоидалар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда улушли қурилиш (уй-жойни қурилиш жараёнида улуш асосида сотиш) тартибини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Улушли қурилиш бозоридаги хавф-хатарлар — қурилишнинг кечикиши, лойиҳанинг тўхтаб қолиши ёки маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши кўпчилик учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда.
Уй олиш истагидаги, турли қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
“Ўзбекистон-Япония муносабатлари кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилди” — Шерзод Асадов
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Японияга ташрифи якунлари бўйича ахборот берди.
“Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди. Ушбу мамлакат Императори, Бош вазири, Парламентнинг иккала палатаси раҳбарияти, Ҳукумат аъзолари, шунингдек, ишбилармон доиралар ва академик ҳамжамият вакиллари билан ўтказилган музокара ва учрашувлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик анъанавий формат доирасидан чиқиб, узоқ муддатли стратегик ўлчов касб этганини яққол намоён этди. Ташрифнинг асосий хусусияти иқтисодий шерикликни амалий мазмун билан бойитишга йўналтирилганидадир. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатлар асосан гуманитар ҳамкорлик ва техник кўмак лойиҳаларига таянган эди. Бугун эса Ўзбекистон Президентининг прагматик ва изчил сиёсати натижасида икки томонлама кун тартиби қайта шакллантирилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олди. Бунга ёрқин далил сифатида қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги кооперация лойиҳалари портфелининг шакллантирилганини келтириш мумкин. Ушбу келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва сув ресурслари, транспорт ва шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, табиий офатлар хавфини бошқариш соҳаларини қамраб олади. “Яшил” энергетика, энергияни сақлаш тизимлари ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, етакчи япон корпорациялари билан узоқ муддатли ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш таклиф этилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Президентининг “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг илк саммитида иштирок этгани ҳам муҳим воқеа бўлди. Ҳудудий ўзаро боғлиқликни чуқурлаштириш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, инвестициявий ва рақамли шерикликни кенгайтириш, инсон капитали салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббуслар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда янги ҳамкорлик архитектурасини шакллантиришда фаол иштирок этишга интилаётганини акс эттиради. Саммит якунида Токио декларациясининг қабул қилиниши ушбу ёндашувни кўп томонлама даражада мустаҳкамлади. Умуман олганда, Японияга расмий ташриф натижалари Ўзбекистоннинг дунёдаги етакчи технология ва инвестиция марказларидан бири билан тўлақонли стратегик шерикликка босқичма-босқич ўтаётганини кўрсатади. Бу эса мамлакатимизнинг илғор технологияларни жалб этиш, йирик инфратузилмавий ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, минтақавий ва глобал иқтисодий жараёнларда ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик сиёсатини тасдиқлайди”, деб ёзди Шерзод Асадов.Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев Япониядаги тадбирлар якунланганидан сўнг амалий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Санкт-Петербург шаҳрида муҳим кун тартибига эга тадбирлар – Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. @pressuzb
“Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим” — Саида Мирзиёева
19 декабрь куни “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мультфильми премьерасида бўлиб ўтди. Унда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева фарзанди билан иштирок этди ва таассуротлари билан бўлишди.
“Залда 2000 нафар болажон бор эди — уларнинг кўзларидаги қувонч, ҳайрат ва самимий кулгини кўриб, кўнглим тўлиб кетди. Болалар мультфильмни шунчаки томоша қилишмади, гўё ичига кириб кетишди, қаҳрамонлар билан бирга яшашди, хурсанд бўлишди, хавотир олишди. Болани алдаб бўлмайди. Улар ёлғонни ҳам, ҳақиқатни ҳам дарров ҳис қилади. Агар бола экрандан кўз узмай ўтирган бўлса — демак, ижодкор ўз ишини чин дилдан қилган. Шу маънода, бу мультфильм болаларнинг қалбидан жой олганини ўз кўзим билан кўрдим. Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм — бу биринчи қадам. Лекин энг муҳими — бу қадам ташланди. Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим”, - деди Саида Шавкатовна.Янги йил байрами арафасида ота-оналар фарзандларини хурсанд қилиб, уларга унутилмас таассурот тақдим этишлари ва болаларга мос фойдали миллий контент томоша қилишлари учун ушбу мультфильм энг яхши таклиф бўла олади. @pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди
Эндиликда уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин.
Онлай-карта: dshk.shaffofqurilish.uz
@pressuzb
01:16
Video unavailableShow in Telegram
Эски автомобил эгаларига давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлови: субсидия ва имтиёзли кредитлар
Экостиккерлар жорий этилгач аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2010 йилгача ишлаб чиқарилган, экологик талабларга жавоб бермайдиган автомобил эгаларига машинани янгилаб олиш учун субсидия ва имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилади.
@pressuzb
IMG_4375.MOV14.96 MB
