fa
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

رفتن به کانال در Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
23 229
مشترکین
-724 ساعت
-977 روز
-33130 روز
آرشیو پست ها
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 11 декабръ куни бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14% даражасига ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. @pressuzb
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўз рақамингизни сақлаган ҳолда операторни онлайн алмаштиринг — UZTELECOM’да бу энди янада тез, осон ва қулай! Эндиликда ўз рақамингизни ўзгартирмасдан UZTELECOM мобил тармоғига ўтиш жараёни ҳар бир абонент учун максимал даражада соддалаштирилди. Аризани онлайн тарзда юборишингиз мумкин: uztelecom.uz расмий сайти орқали MyUZTELECOM мобил иловаси орқали ёки my.Gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 👍 UZTELECOM билан ҳаммаси янада осон ва тез!
نمایش همه...
“Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улуши Туркиянинг “Anadolu Group” таркибидаги “Anadolu Isuzu” компаниясига сотилди.   Унга мувофиқ, Инвестор томонидан давлат улуши учун 80 млн АҚШ доллари миқдорида сотиб олиш тўловини амалга ошириши ҳамда корхонани ривожлантириш мақсадида лойиҳанинг техник-иқтисодий баҳолаши натижасида шакллантирилган хулоса ва тавсиялар асосида қўшимча 80 млн АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритиши келишилган. @pressuzb
نمایش همه...
Парагвайга президенти Ўзбекистонга келади Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади. Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади. @pressuzb
نمایش همه...
Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади — Президент фармони 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади: ➖давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; ➖электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар; ➖алкоголь ва тамаки маҳсулотлари; ➖транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар; ➖қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар; ➖кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. @pressuzb
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Payme фойдаланувчиларни огоҳлантирмасдан P2P ўтказмалар учун комиссияни оширди Payme тўлов тизими ўз мижозларига огоҳлантириш бермасдан картадан-картага ўтказмалар учун 1,1% комиссия еча бошлаган. Яқингача бу 1% ни ташкил этган, бироқ сўнгги кунларда бир қанча фойдаланувчилар бу нарх ўзгарганини пайқашган. Масалан, Uzcard’дан Uzcard’га Payme орқали пул ўтказилганда аввал 1% комиссия олинган бўлса, ҳозир худди шу нарсага 1,1% комиссия ечилмоқда. Payme мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати (call-марказ) оператори ҳам нархларда ўзгариш бўлганини тасдиқлаб, бунга икки ойдан ошганини маълум қилди. Компания тарифларда ўзгариш бўлгани ҳақида шу кунгача мижозларга билдиришнома ёхуд огоҳлантириш юбормаган. Қолаверса, расмий веб-сайтда ҳалигача комиссия 1% кўрсатилган ҳолатда турибди. @pressuzb
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Telegram’да Passkey тизими ишга тушди Telegram мессенжерида янги имконият — Passkey авторизация пайдо бўлди. Бу технология фойдаланувчиларга телефон рақам ва SMS-кодни киритмасдан аккаунтга кириш имконини беради. Passkey функциясини ишлатиш учун уни аввал Telegram’нинг махфийлик созламаларида ёқиш лозим. Шундай қилиб, Telegram’да телефон рақамга келадиган SMS-кодларга қарамлик камаймоқда. Хавфсизлик эса ошди: фойдаланувчи ўз аккаунтига кириш учун биометрик тасдиқдан фойдаланади. @pressuzb
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Норқобилов Бахромжон Тураевич Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди. @pressuzb
نمایش همه...
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Миллат ва тил масаласини баҳона қилиб, аҳоли ўртасида иғво ва қаршилик кайфиятини шакллантириш, маълум гуруҳларни бир-бирига қарши қўйишга қаратилган ҳаракатлар мамлакатимиз манфаатларига зиддир. Расман таъкидланганидек, ҳар бир инсон ўз она тилида эркин сўзлашишга ҳақли, шу билан бирга барча фуқаролар қонун олдида тенгдир. Давлат тилини қўллаш доирасини кенгайтириш, бошқа тилларни ҳурмат қилиш билан уйғун равишда амалга оширилиши лозим. @pressuzb
نمایش همه...
+SARIYEV.mp411.16 MB
“Yandex Uzbekistan” компанияси Allplay” платформасини сотиб олмоқда: Рақобат қўмитаси розилик билдирди Рақобат қўмитаси томонидан Yandex Uzbekistan билан бир компаниялар гуруҳига тегишли бўлган “Plus Entertainment Services Holding Ltd” компанияси томонидан видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматларини кўрсатувчи “Allplay” платформасига эгалик қилувчи “Allmedia Safe Service” МЧЖ ва “Anyway” МЧЖларнинг улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. Рақобат қўмитаси томонидан “Allmedia Safe Service” МЧЖ видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматлари бўйича рақамли платформа оператори сифатида устун мавқега эга деб эътироф этилган эди. Ўзбекистон Республикаси бозорида “Yandex” компаниясига тегишли онлайн видео ва аудио контентни узатиш хизматини кўрсатувчи “Kinopoisk” рақамли платформаси ҳам фаолият юритади. Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим юзасидан “Allplay” савдо белгиси остида фаолият юритаётган рақамли платформанинг тадбиркор ва якуний фойдаланувчилари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан келгусида бир томонлама таъсир кўрсатмаслик ва уларни камситмаслик мақсадида, қуйидаги талаблар асосида олдиндан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди:
— “Allplay” платформаси операторини видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматлари кўрсатувчи мустақил бозор иштирокчиси сифатида ўзининг фаолиятини сақлаб қолишини таъминлаш; — Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳаракатларни ҳар қандай шаклда содир этмаслик ва ушбу Қонун ва қарор талабларига тўлиқ риоя этиш.
@pressuzb
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Бахромжон Тураевич Норқобилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. @pressuzb
نمایش همه...
“Humans иши”: мижозларнинг пулларини ким ўғирлади? Humans иловасига бириктирилган карталардан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз (хабарисиз) пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар ортидан компания расмий изоҳ билдирди ва бунда Octogram АЖни (Paylov савдо белгиси) айблади.
“2025 йил 4–8 декабрь кунлари айрим мижозларнинг банк карталаридан рухсатсиз пул ечилган. Бу ҳолат Humans эмас, балки ҳамкор тўлов сервис Paylov инфратузилмасида аниқланган техник заифлик туфайли содир бўлгани қайд этилди. Paylov’нинг ҳуқуқий эгаси — OCTAGRAM АЖ ҳисобланади. Humans барча техник маълумотларни регулятор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган. Тергов натижаларига кўра айбдорлар аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши белгиланмоқда. Компания жабрланувчиларга учун ўз позициясини очиқ билдирди: — мижозларга етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ тўлиқ қопланади. Шунингдек, Humans таъкидлашича, фрод амалиётлари: — Humans иловасида эмас, — мижоз иштирокисиз, — OTP-код киритиш талаб қилинмасдан, — Paylov API орқали амалга оширилган. Биринги ҳужумдан сўнг сервис томонидан хавфни чеклаш учун етарли чоралар кўрилмагани айтилмоқда. Бу эса иккинчи ҳужумга сабаб бўлган. Маълум қилинганидек, фрод транзакциялар нафақат Humans фойдаланувчилари, балки бошқа тўлов ташкилотлари карталарига ҳам тааллуқли бўлган. Шу боис Humans иловасида Paylov орқали амалга ошириладиган P2P-пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилди.Қолган барча Humans хизматлари — одатий тартибда ишламоқда”, деб ёзди Humans компанияси.
Шундан сўнг Octogram АЖ (Paylov) Humans’нинг айбловига жавоб қайтарди ва рухсатсиз пул ечиш Humans томонидаги калитлар орқали содир бўлгани маълум қилинди.
“Octogram АЖ ва Humans Companies АЖ ўртасида 2025 йил 10 апрель куни 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Humans Companies АЖ Octogram АЖнинг агенти сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўловлар ва P2P пул ўтказмалари) тақдим этишни бошлаган. 2025 йил 6 декабрь куни Octogram АЖ ходимлари томонидан Humans Companies АЖда шубҳали транзаксиялар кузатилаётгани ҳақида ушбу компаниянинг масъул ходимлари огоҳлантирилди ва транзаксиялар вақтинча тўхтатилди. 2025 йил 7 декабрда, Humans Companies АЖ Octogram АЖга расмий мурожаат йўллаб, тегишли чоралар кўрилгани ҳамда фирибгарлик (фрод) операцияларининг олди олингани ҳақида маълум қилган. Мазкур хат асосида Humans Companies АЖ амалиётларни қайта очиб беришни сўраган. 8 декабрь ҳолатига кўра, Octogram АЖ томонидан Humans мобил иловаси орқали кўрсатилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган. Шу билан бирга, Octogram АЖ томонидан ҳар қандай техник заифлик мавжуд эмаслиги, техник жиҳатдан барча зарур чоралар кўрилгани маълум қилинади. Фирибгарлик операциялари Humans Companies АЖ томонидан Octogram АЖ тақдим этган шифрланган калитлар орқали амалга оширилган бўлиб, ушбу калитларнинг тўғри ва хавфсиз сақланиши Humans Companies АЖ масъулияти ҳисобланади. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Octogram АЖнинг техник ечимларидан фойдаланаётган бошқа барча ҳамкорлар тизимларида ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, Octogram АЖ барча зарур маълумотларни масъул органларга тақдим этмоқда”,
дейилади
Paylov хабарида.
@pressuzb
نمایش همه...
Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди Telegram’га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин. Бунда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооперацияларни амалга ошириб, Wallet’нинг барча функцияларини ишлата олишади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти яратилди. Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium криптоэкотизими томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш, сақлаш ва ўтказишни хавфсиз тарзда амалга оширишга имкон беради. Wallet’нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги томонидан берилган расмий лицензия асосида амалга оширилган. @pressuzb
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
“Humans” МЧЖ банкрот деб топилган Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 14 октябрдаги қарори билан “Humans” МЧЖ банкрот деб топилган. Корхона фаолияти 2025 йил 4 ноябрь куни тугатилган. “Humans” МЧЖнинг фаолият тури симсиз алоқа хизматлари кўрсатиш бўлиб, ягона муассиси “Humans Companies” АЖ ҳисобланади. @pressuzb
نمایش همه...
Марказий банк расмий хабари “Humans companies” АЖ ва “Octogram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган. 2025 йил 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида Марказий бангга фуқаролар томонидан Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ҳолат юзасидан Марказий банк ўз ваколатлари доирасида “Octogram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган. 9 декабрь ҳолатига кўра Humans мобил иловаси орқали “Octogram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган. Uzcard ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланиб қолган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилади. @pressuzb
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Humans иловаси орқали фойдаланувчиларнинг карталаридан пуллар ечиб олинди Дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда Humans иловасига бириктирилган карталардан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз (хабарисиз) пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Юзлаб мижозлар бу ҳолатдан жабрлангани, айрим фойдаланувчиларнинг эса 20-30 млн сўмгача маблағи ечиб олингани айтилмоқда. Компания ҳалигача бунга расмий изоҳ билдирмади. Маълумот учун, Humans компанияси шартномалардаги бир қатор мажбуриятларни бажармагани учун компания устидан Asia Alliance Bank, Uztelecom ва Octobank судга мурожаат қилгани хабар берилганди. @pressuzb
نمایش همه...
Жазо муддатини ўтаётган 615 нафар шахс афв этилди Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. @pressuzb
نمایش همه...
04:56
Video unavailableShow in Telegram
ACWA Power раҳбарининг эътирофи: “Мирзиёев – Янги Ўзбекистоннинг асосий энергия манбаи” 5 декабрь куни Конгресс марказида бўлиб ўтган тадбир Ўзбекистон инвестиция муҳитига бўлган халқаро ишонч қай даражада эканини яна бир бор кўрсатди. Саудия Арабистонининг йирик энергетика гиганти — ACWA Power бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятига мисли кўрилмаган эътироф билдирди.
“Сизнинг раҳбарлигингизда янги Ўзбекистонда том маънода инқилобий ўзгаришлар рўй берди. 8 йил давомида мамлакатингиз олдинга катта қадам ташлади. Энергетика соҳасида билдирган барча фикрларингизга қўшилган ҳолда, энергия давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичи эканини таъкидламоқчиман. Янги Ўзбекистоннинг асосий энергия манбаи - бу сиз, ҳурматли Президент! Сиз илҳом манбаи бўлиб бутун халққа ўрнак бўлиб келяпсиз. Сиз ўз кучингиз, билимингиз ва ғайратингизни аямайсиз. Сиз нафақат ўз халқингизни, балки бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларингизни ҳам шундай глобал ислоҳотларни бошлашга илҳомлантиряпсиз”, - деди у.
@pressuzb
نمایش همه...
sinxron_abu_nayyan(iPad).mp444.91 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинади 2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакат бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу орқали аҳолининг ёши, таълими, бандлиги, миграцияси, даромад манбалари ва қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ва чорвачилик бўйича аниқ маълумотлар тўпланади. Рўйхат 15–31 январь кунлари онлайн, 4–28 февраль кунлари эса уйма-уй юриб амалга оширилади. Маълумотлар махфий сақланишига ҳам кафолат бериляпти. Йиғилган статистика ижтимоий ҳимоя, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш ва инвестиция бўйича қарорларни белгилашда асосий манбага айланади. Сиз ҳам жараёнда фаол иштирок этинг! Янада батафсил маълумотлар @census_2026 каналида бериб борилади. @pressuzb
نمایش همه...
ЖЧ-2026: Ўзбекистон К гуруҳдан жой олди. Ҳозирчп икки рақиб аниқ: Португалия ва Колумбия. @pressuzb
نمایش همه...