Pressuzb
رفتن به کانال در Telegram
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

23 229
مشترکین
-724 ساعت
-977 روز
-33130 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Uztelecom 5G тармоғи ядросининг булутли архитектурасини жорий этиш бўйича энг яхши оператор деб топилди
Бангкокда бўлиб ўтган 5G Core Award 2025 халқаро маросимида UZTELECOM Huawei билан ҳамкорликда амалга оширган 5G тармоқ ядросини модернизация қилиш лойиҳаси учун UZTELECOM 5G тармоғи ядросининг булутли архитектурасини жорий этиш бўйича энг яхши оператор деб топилди (Best Telco Cloud Practice) ва мукофот билан тақдирланди. Ушбу мукофот компаниянинг Ўзбекистон рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга ва алоқа сифатини оширишга қўшган ҳиссасини эътироф этади.
Модернизация UZTELECOM учун сўнгги йиллардаги энг муҳим технологик қадамлардан бири бўлди. Тармоқ ядроси — мобил интернетни, қўнғироқларни ва фойдаланувчи уланишларини бошқарадиган асосий элемент бўлиб, унинг унумдорлиги бевосита тармоқнинг юқори юклама вақтларида қандай ишлашига таъсир қилади.
Лойиҳа доирасида UZTELECOM 5G ядро платформасини тўлиқ янгилаб, янада юқори ҳисоблаш қувватига эга замонавий ускуналарга ўтди. Бу қуйидаги имкониятларни яратди:
1. Тармоқ ўтказувчанлигини ошириш. Янги платформа анча катта ҳажмдаги трафикни қайта ишлай олади, бу эса мамлакат бўйлаб мобил алоқадан фойдаланиш ҳажми йил саин ошиб бораётганини ҳисобга олганда айниқса муҳимдир. 2. Пик даврларда барқарорликни ошириш. Тармоқ юкламанинг кескин ошиши — масалан, кечки вақтларда, байрамларда ёки кўплаб фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида уланадиган ҳолатларда — тезроқ ва барқарорроқ жавоб берадиган бўлди. 3. Фойдаланувчиларнинг замонавий стандартларга ўтишини тезлаштириш. Янгиланган тизим 4G тармоғининг тез кенгайишини қўллаб-қувватлади, шунингдек VoLTE технологиясининг, яъни янада тиниқ ва барқарор овоз сифатини таъминлайдиган стандартнинг оммалашувига хизмат қилди. 4. Ривожланиш учун мустаҳкам асос яратиш. Янги архитектура камроқ энергия истеъмол қилади, осон масштабланади ва тармоқни бошқаришни автоматлаштирадиган ҳамда хизмат сифатини оширадиган сунъий интеллект элементларини жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилган. Мазкур ўзгаришлар нафақат абонентлар учун, балки миллий рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши учун ҳам катта аҳамиятга эга. Кучлироқ тармоқ ядроси сервислар сифати, янги технологияларни жорий этиш тезлиги ва мамлакат телеком-инфратузилмасининг барқарорлиги билан бевосита боғлиқдир.Ушбу мукофотнинг қўлга киритилиши UZTELECOM техник жамоасининг профессионаллиги ва ушбу лойиҳанинг халқаро даражадаги аҳамиятини тасдиқлайди. Компания тармоқни модернизация қилиш ва аҳолига ҳамда бизнесга мўлжалланган рақамли хизматларни ривожлантиришни давом эттиради. @pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида транспорт тизимини тубдан янгилашга қаратилган қарорни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ:
– пойтахтда йўл ҳаракатини бошқаришнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиб, у транспорт, пиёда ва йўловчи оқимларини реал вақтда мониторинг қилиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш ваколатига эга бўлади;
– Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) шакллантирилади. Камералар, сенсорлар, светофорлар, жамоат транспорти ҳаракати, навигация, вазн-ҳажм назорати ва барча хизматлар ягона платформага уланади.
ИТТ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуатсион марказига интеграция қилинади. Автотранспорт воситаларининг экологик нормативларга мослиги автоматик баҳоланади ва экологик зонасига мос келмайдиган транспорт воситаларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади;
– 2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизга, электробуслар улушини 50 фоизга, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш, 1 минг километр автомобиль йўлларини таъмирлаш, 16 та тоннель ва йўл ўтказгич, 700 та "ақлли" чорраҳани барпо этиш, метрополитен тармоғининг узунлигини 103 километрга етказиш, 170 километр велосипед ва 200 километр пиёда йўлакларини ташкил этиш мақсадли кўрсаткичлар сифатида белгилаб олинди;
– йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилди. Жарималар, "Хавфсиз шаҳар" тушумлари, реклама тушумлари ва бошқа манбалар жамғармага йўналтирилади. Маблағлар транспорт мастер режаси, ИТТ, муҳандислик ечимлари, инфратузилмавий лойиҳалар, автобус йўлаклари ва светофорларни модернизация қилишга сарфланади;
– йўл-транспорт соҳасидаги бир қатор ваколатлар 2028 йилгача ҳуқуқий эксперимент сифатида марказга ўтказилади. Бу Тошкентда транспортни ягона марказлашган тизим орқали самарали бошқариш имконини беради;
– Тошкент кўчалари, йўл кесишмалари, кўприклар ва йўл ўтказгичлари бўйича катта инфратузилмавий дастур амалга оширилади: автобуслар учун алоҳида йўлаклар, интеллектуал светофорлар жорий этилади, кўчалар комплекс тарзда реконструкция қилинади.
@pressuzb
“Бизнесни ривожлантириш банки” ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши юзасидан мурожаат қилганида, кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслини таъкидлаб, ушбу масалани ҳал қилиш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган.
Ҳозирда мазкур банк ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Ходжаев Алишер Жўрақулович Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Алишер Ходжаев 2024 йил 28 мартдан бери ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди. Бундан олдин узоқ йиллар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси сифатида ишлаган.
@pressuzb
01:09
Video unavailableShow in Telegram
3 декабрь куни Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаб, 29 нафар одам жароҳат олган эди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташрифи доирасида шифохонага келиб, улардан хабар олди, яқинлари билан суҳбатлашди.
@pressuzb
Bolnitsiya_tg.mp475.09 MB
Telegram’да SMS-кодга қарамлик камаяди: мессенжер фойдаланувчиларнинг юзи ва бармоқ изи орқали авторизация қилишни жорий этмоқда
Тез орада Telegram мессенжерида янги имконият — Passkey авторизация пайдо бўлади. Бу технология фойдаланувчиларга SMS-код ва телефон рақамини киритмасдан аккаунтга кириш имконини беради.
Мессенжерга киришдаги старт ойнасида “Log in using passkey” тугмаси пайдо бўлади. Уни босганда пароль менежери ишга тушади ва фойдаланувчи шахснинг юзи, бармоқ изи ёки PIN орқали тасдиқлаб, аккаунтга махфий калитни юборади. Шу калит бир вақтнинг ўзида логин, пароль ва тасдиқлаш коди вазифасини бажаради. Яъни телефон рақамга код юбориш уни келишини кутиш ва киритиш шарт бўлмайди.
Бу имконият ишга тушгач, Passkey функциясини ишлатиш учун уни аввал Telegram’нинг махфийлик созламаларида ёқиш керак бўлади. Калит қурилмада сақланади, аммо Google Password Manager, iCloud Passwords ёки бошқа хизматлар орқали бошқа қурилмаларга ҳам синхронланиши мумкин.
Шундай қилиб, Telegram’да телефон рақамга келадиган SMS-кодларга қарамлик камаяди. Алоқа операторлари билан боғлиқ турли муаммолар сабаб код келмай қоладиган ҳолатларда айни бу функция асқатади. Қолаверса, хавфсизлик ошади: фойдаланувчи ўз аккаунтига кириш учун биометрик тасдиқдан фойдаланади.
@pressuzb
Давлат идораларининг аҳоли билан коммуникацияси кучайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёевга давлат идораларининг аҳоли билан коммуникацияси самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Давлат раҳбари халқ билан мулоқот маданиятини изчил юксалтириш, фуқароларни эшитиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилиш давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлигини таъкидлади.
Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга нафақат тезкор жавоб бериш, балки уларни тизимли таҳлил қилиб, социологик тадқиқотлар натижалари билан солиштириш орқали тегишли ечимларни таклиф қилиш, умуман, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқот сифати ҳамда ишончни мустаҳкамлаш давлат ва бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идораларининг асосий вазифаларидан бири экани яна бир бор кўрсатиб ўтилди.
@pressuzb
Humans компаниясини Asia Alliance Bank ҳам судга берди
Humans МЧЖ ва Humans Companies АЖ компаниялар гуруҳи Asia Alliance Bank АТБ олдида бир қатор мажбуриятларга эга. Тузилган шартномалар шартлари мунтазам равишда бузилганлиги ва ўз зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли, Asia Alliance Bank АТБ 65 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш бўйича Humans компаниясига устидан судга даъво аризалари киритди.
Аввалроқ Humans компанияси устидан “Ўзбектелеком” ва Octobank ҳам судга мурожаат қилганди.
“Ўзбектелеком” билан боғлиқ вазият
8 май куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида “Ўзбектелеком” ва Humans ўртасидаги низо кўриб чиқилган. Суд ҳал қилув қарорига кўра, Humans ҳисобидан “Ўзбектелеком” фойдасига 497,7 млрд сўм асосий қарз ва 23,6 млрд сўмлик пеня ундирилиши белгиланган.
Octobank билан боғлиқ вазият
13 июнь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида Humans ва Octobank ўртасида низо кўриб чиқилган. Octobank Humans’дан даъво бўйича 500 млрд сўм талаб қилаётган эди. Суд ҳал қилув қарорига кўра, Humans’га Octobank олдидаги қарздорликни қоплаш мажбуриятини юклатилган.
Шундан сўнг, Humans Octobank АЖ шартнома мажбуриятларини мунтазам равишда бажармагани учун унга қарши даъво тайёрлаётгани маълум қилганди.
@pressuzb
01:15
Video unavailableShow in Telegram
“Бир кечада ҳаво сифатини яхшилаш муаммо ҳал қилинди, дегани эмас” — Саида Мирзиёева
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева президент ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ вазиятдан жиддий хавотирда эканини таъкидлади. У ҳавонинг бир кечада яхшиланиши муаммо ҳал қилинганини англатмаслигини таъкидлади.
“Майли, бугун ҳаво сал-пал яхши бўлибди. Балки шамол келгандир. Мен бир кунда бу масалани ечганингларга ишонмайман. Аҳволни кўриб турибман. Шунча йилдан бери қарамаганмиз”, — деди Саида Шавкатовна.@pressuzb
IMG_4156.MP414.67 MB
01:07
Video unavailableShow in Telegram
Эксклюзив кадрлар: Махсус комиссия йиғилишидан сўнг Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул шахслар билан бирга ҳавони заҳарловчи иссиқхоналар бўйлаб рейд ўтказди.
@pressuzb
Reyd.mp47.26 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши билан боғлиқ масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказмоқда.
@pressuzb
00:12
Video unavailableShow in Telegram
“Мақтайдиган замон ўтиб бўлди. Мен таклиф ва муаммоларни билиб кетишим керак” – Шавкат Мирзиёев
@pressuzb
IMG_6720.MP44.01 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ташкилотларда раҳбар ўринбосарларини қисқартириш бошланди
“Туронбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Хайдаров Рустам Бахтиёрович ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.
Банк кенгашининг мажлисида маълум қилинишича, Р.Хайдаровни ишдан бўшатиш масаласи ПФ-178 сон фармоннинг 8-бандига асосан кўриб чиқилган.
Маълумот учун, ушбу фармонда устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари акциядорлар умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида камида бир нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимларини қисқартириш ташаббуси илгари сурилган.
@pressuzb
Махсус комиссия Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан Президентга ҳисобот берди
Президент Шавкат Мирзиёевга сўнгги кунларда ҳавони ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Иссиқхоналар, қурилиш майдонлари, автотранспорт воситалари ва ноқонуний фаолият юритувчи объектлар юзасидан ўтказилган текширувлар, шаҳар бўйлаб кўчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш каби барқарорлаштириш тадбирлари шулар жумласидан. Кучайтирилган тартибда рейдлар ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Давлат раҳбари мазкур чораларни нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам тизимли давом эттириш, аниқланган қонунбузарликларни тезкор бартараф этиш, ҳавога таъсир кўрсатувчи барча омилларни қатъий назорат остига олишни топширди.
@pressuzb
Муҳим объектлар юзни аниқлаш технологиялари, дронлар ва уларга қарши қурилмалар билан жиҳозланади
Президент қарори билан 2026 йил охиригача қўриқланадиган объектларни учувчисиз учиш аппаратлари ва учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш белгиланди.
2026 йил 1 январдан бошлаб қўриқланадиган объектлар — банклар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа муассасаларда фуқароларнинг кириш-чиқиш жойларида шахсни таниб олиш функцияси билан жиҳозланган воситалар босқичма-босқич ўрнатилади.
@pressuzb
Бюджет шаффофлиги йўлида катта қадам: фуқаролар тўлаган солиқларининг сарфи очиқланади
Президент қарори билан, 2026 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи “Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар” модули ишга туширилади.
Бунда қуйидагилар доимий равишда эълон қилиб борилади:
⁃ жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
⁃ тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар.
@pressuzb
Саида Мирзиёева жиноятчиликка қарши курашишни алоҳида назоратга олди
Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Ўзбекистондаги жиддий муаммолар билан шахсан шуғулланмоқда.
Хусусан, 28 ноябрь куни Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Унда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.
“Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт”, - деди Президент администрацияси раҳбари.Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказган эди. @pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Халқаро Литий Ассоциацияси — бугунги кунда 70 дан ортиқ дунё литиё саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади.
Ассоциацияга аъзолик нима беради?
Европанинг йирик халқаро юридик ташкилотларидан бири — CMS билан доимий ҳамкорлик;
Ассоциациянинг бозор таҳлиллари орқали халқаро тенденцияларни мунтазам кузатиб бориш;
“Education Subcommittee” доирасида соҳа мутахассислари учун малака ошириш дастурлари ва халқаро тренингларда иштирок этиш имкониятлари.
@pressuzb
