ru
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Открыть в Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
1 115 917
Подписчики
-48424 часа
-2 3567 дней
-8 16830 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди 9 кун аввал апелляция суди Акмал Шукуровга тайинланган 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб юборганди. Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айбли деб топилган, бир одамни уриб, комага тушириб қўйган, қилмишидан кейин қочиб кетиб, Қозоғистондан ушлаб келинган Шукуров қамоқда қоладиган бўлди. Суд унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. 👉 https://kun.uz/kr/73374124 Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 1 541😁 711 468🤯 54🤔 39🔥 30😢 15😍 6
01:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожааат Бугун халқимизда “Ташаббусли бюджет” ҳақида тушунча ва тасаввур деярли шаклланиб бўлди. Ушбу лойиҳада иштирок этиш, овоз тўплаш саргузаштлари ва ғолибларнинг қай даражада қувонганига гувоҳ бўлиб келяпмиз. Ғолиблик ҳақиқий байрамга айланиб кетяпти, чунки кўп йиллик қийинчиликлар тугаб, қайсидир муаммонинг ечимига умид боғланмоқда. Бироқ ғолиб бўлишнинг ўзи етарли эмаслигини “Яккабоғ тажрибаси” мисолида кўрдик. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Показать все...
Фабрика форматовтизерча-1.mp413.03 MB
404👍 226😢 48😁 34🤯 34🤔 29😍 5🔥 4
00:51
Видео недоступноПоказать в Telegram
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади Россия мудофаа вазирлиги йиғилишида нутқ сўзлаган Владимир Путин — АҚШ собиқ маъмуриятини Украинадаги вазиятни атайин урушга олиб боришда айблади. Шунингдек, Россия президенти европаликларни ҳақорат қилди ва «дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ, модернизация қилинган» ядро арсенали билан мақтанди. 👉 https://kun.uz/kr/90709812 Kun.uz расмий канали
Показать все...
11.mp44.60 MB
😁 656 399👍 262🤯 93🤔 63😢 13😍 5🔥 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон йиллик мурожаатномасида Тожикистон–Қирғизистон ўртасидаги чегара масаласи бўйича тўлиқ келишув ҳамда Ўзбекистон–Қирғизистон–Тожикистон уч давлат чегаралари туташ нуқтаси ҳақидаги шартнома минтақада ишонч ва барқарорликни кучайтиришга хизмат қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжатлар Марказий Осиё ривожи ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади. 👉 https://kun.uz/kr/72306813 Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 597 374😁 58🤯 17😍 17🔥 10🤔 10
Фото недоступноПоказать в Telegram
Uzbekistan Airways билан учувчилик карерангизни бошланг Авиалайнерни бошқаришни ва мамлакатимизнинг етакчи авиакомпаниясида карера қуришни орзу қиласизми? Uzbekistan Airways Тошкентдаги Ўқув-машғулот маркази ҳузуридаги Учувчилар мактабига қабул жараёнини давом эттирмоқда. Бу сиз учун замонавий ҳаво кемаси кабинасига тўғридан тўғри йўл! 👉 https://kun.uz/kr/73227661 Реклама
Показать все...
318👍 188😁 38🤔 19🔥 8😢 7😍 6🤯 3
02:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкент туманида 38 млрд сўмлик дори омбори фош этилди ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент туманидаги дорихоналардан бирига қарашли омборхона кўздан кечирилиб, халқаро талабларга жавоб бермайдиган, муддати ўтган ва контрафакт аломатлари бор дори воситалари аниқланди. 👉 https://kun.uz/kr/12748742 Kun.uz расмий канали
Показать все...
Kontrafakt dori.mp413.86 MB
👍 437 251🤔 163🤯 82😁 69😢 23🔥 18😍 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
«Бир йил олдин мамлакатимиз жонсиз эди». Трамп миллатга мурожаат қилди У қарийб 20 дақиқа давом этган нутқида ўзининг иқтисодиётдаги ютуқларини мақтади, Байденни яна бир бор танқид қилди, аммо Украинани ҳам, Венесуэлани ҳам тилга олмади. 👉 https://kun.uz/kr/36657898 Kun.uz расмий канали
Показать все...
😁 559 187👍 38🤯 38🤔 33🔥 9😢 3😍 3
08:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
Европалик сиёсатчиларни ҳақорат қилган Путин, Исроил-Миср газ келишуви ва АҚШнинг рекорд даражадаги мудофаа бюджети – кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/27918836 Kun.uz расмий канали
Показать все...
Фабрика форматовДАЙЖЕСТ 18-12.mp451.77 MB
233😁 101👍 85🤔 32🤯 21🔥 9😢 7😍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
8 йилга қамалиб, апелляцияда озодликка чиққан Акмал Шукуров иши бугун тафтишда кўрилади 9 кун аввал апелляция суди Акмал Шукуровга тайинланган 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб юборганди. Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айбли деб топилган, бир одамни уриб, 👉 https://kun.uz/kr/61216304 Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 1 046😁 557 372🤯 193🤔 116😢 27🔥 22
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Оқ олтин балоси” — йилнинг энг яхши ҳужжатли фильми деб топилди Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида яратилган “Оқ олтин балоси” ҳужжатли фильми “Олтин Ҳумо – 2025” миллий кинотақдимотида “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинацияси ғолиби бўлди. Kun.uz ҳамкорлигида яратилган ушбу филмда СССР даврида Ўзбекистоннинг амалда пахта плантациясига айлантирилиши, шу сиёсатнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатлари, бу жараёнлар мустақилликдан кейинги ўн йилликларгача қандай таъсир кўрсатгани ва ниҳоят пахта қуллигига қандай барҳам берилгани ҳақида сўз юритилади. 📹 “Оқ олтин балоси” филмини томоша қилинг
Показать все...
451😁 122👍 98🤔 26🔥 23😢 14🤯 13😍 10
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади Келаси йили Тошкент шаҳрига кириб келиш нуқталарида камида 9 мингта автомобилга мўлжалланган тураргоҳлар қурилади, 2 та пост шаҳар ташқарисига кўчирилади, дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Бу автотураргоҳлар жамоат транспорти билан боғланади: пойтахтга келаётганлар агар хоҳласа машинасини шаҳарга киришда қолдириб, жамоат транспортига чиқиши мумкин бўлади. 👉 https://kun.uz/kr/01065559 Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 675 307😁 233🤯 46🤔 32😢 30🔥 15😍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади Сенаторларга кўра, бюджет тақсимоти маҳаллий кенгашлар сессиялари ва юқори палата қўмиталарининг мажлисларида батафсил муҳокама қилинган. Давлат бюджети харажатларининг 55 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/67011915 Kun.uz расмий канали
Показать все...
😁 346 179🤔 48👍 37🤯 36😢 14🔥 13😍 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эҳтиёжманд оилаларнинг учта тоифасини жамловчи ягона реестрга ўтилади Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри негизида Ижтимоий реестр юритишга ўтилмоқда. Ундаги оилалар ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб алоҳида тоифаларга – давлат таъминотидаги оилалар, камбағал оилалар ва камбағаллик чегарасидаги оилаларга ажратилади, ҳар бир тоифага мос ёрдам ва хизматлар кўрсатилади. “Маҳалла еттилиги” меҳнат қилиш имконияти чекланган ва оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш ҳуқуқини олади. 👉 https://kun.uz/kr/97435020 Kun.uz расмий канали
Показать все...
329😁 147👍 61🤔 27🤯 20😍 8🔥 6😢 5
03:43
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Тошкент, Самарқанд ҳамда Гулистон шаҳарларида 3 нафар адвокат пул эвазига “масала ҳал қилиш”га уринишда қўлга олинди. 👉 https://kun.uz/kr/99217494 Kun.uz расмий канали
Показать все...
Advokatlar.mp417.97 MB
264👍 158😁 59🤔 10🤯 9🔥 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди Тошкент шаҳрига дори-дармон маҳсулотларини олиб кетаётган Isuzu ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида бир йўналишда ҳаракатланаётган Howo тиркамасига бориб урилган. ЙТҲда оғир тан жароҳати олган Isuzu ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. 👉 https://kun.uz/kr/06446768 Kun.uz расмий канали
Показать все...
😢 488 257🤯 41👍 30🤔 21🔥 9😁 5
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги 1972 йилда қурилган «Навоий» поликлиникасида бўлиб, муассаса 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатаётгани, 16 қишлоқ аҳолиси учун эса туғуруқ қабул қиладиган энг яқин ва ягона тиббиёт маскани эканини қайд этди. 👉 https://kun.uz/kr/33492730 Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 797 374😢 277😁 163🔥 70🤔 42🤯 34😍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Бадавлат аёл” лойиҳаси – бойлик томон йўлми ёки иллюзия бизнеси? Рақобат қўмитаси огоҳлантиради: ҳар хил курслар сотиш билан шуғулланувчи платформалар устидан 1200 га яқин шикоятлар тушган. Мижозлар сифатсиз хизмат, кўрсатилмаган хизмат учун тўлов ва пулларни қайтармаслик ҳолатларидан арз қилмоқда. Аёлларни бой қилишни ваъда берган “Бадавлат аёл” лойиҳаси ҳам шулар жумласидан. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Показать все...
😁 396 235👍 58🤯 36😢 14🔥 10🤔 8😍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Баҳодир Сиддиқов янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда “Ўзбекнефтгаз” жамоаси компания раҳбари Баҳодир Сиддиқов билан хайрлашди. Расмий хабарга кўра, ҳамкасблари унга янги лавозимда ҳам улкан муваффақиятлар тилаган. Сиддиқов қаерга ишга ўтаётгани ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ унинг ўрнига “Ўзбекгидроэнерго” раиси Абдуғани Сангинов тайинланган, бу рокировка президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили Алишер Султоновнинг истеъфо фонида рўй берганди. Kun.uz расмий канали
Показать все...
😁 391 318👍 45🤯 42🤔 34😍 10🔥 4😢 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18 декабр куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга йўл олди. Ташриф доирасида Токиода қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар режалаштирилган. 👉 https://kun.uz/kr/25313010 Kun.uz расмий канали
Показать все...
👍 440 216😁 68🔥 39🤔 23😢 7🤯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🤩Iskander buildings'дан Янги йил акцияси! Эндиликда барча хонадонларни 30% эмас, 10% бош тўлов ва 48 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қила оласиз! 💥Бош тўловлар: 1 хона: 41 млн 2 хона: 51 млн 3 хона: 77,9 млн ⚡️Акция 30 декабргача давом этади! ❗️Шошилинг, хонадонлар сони чегараланган! Бот орқали биз билан боғланинг! Лойиҳа Юнусобод тумани 16-квартал рўпарасида қурилмоқда! ☎️+998787770011 Реклама
Показать все...
205👍 38🤯 26😁 22🔥 7