arabic.uz (hikmatlar)
Открыть в Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Больше2025 год в цифрах

35 258
Подписчики
-1624 часа
-757 дней
+5230 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
13272. Замонавий тасаввуфга зарар етказган мактаб, таниқли, шайхлари, асотирчилари, файласуфлари, назариётчилари ва қўллаб-қувватловчилари билан маълумдир!
У тасаввуфни ҳақиқатлар томон эмас, балки маросимлар томон йўналтирди ва уни нафсни поклашга эмас, балки расм-русумларни бажаришга айлантирди.
Шунингдек, тасаввуфни шариат аҳкомлари ва қоидаларига эмас, балки нафсларнинг ҳавоси ва шаҳватлари учун яйловга айлантирди. Бу билан одамларни жалб қилди, чунки кўпчилик нафслар бекорчилик ва ўйин-кулгига мойилдир!
Улардан бири, пешқадам имом жумладан, имом Шофеъий айтган сўзга ишора қилиб, дейди: «У бизнинг йўлимиз ва услубимизда эмас, кимда-ким бизга мансубликни даъво қилса ҳам!».
Тасаввуфнинг бу тури ҳақиқат аҳли наздида ҳеч қандай қийматга эга эмас, чунки у ботилни барбод қилмайди, ҳақиқатни барпо этмайди.
Агар мендан: «Улардан огоҳ бўлишимиз учун улар кимлар?» деб сўрасангиз, шеърим билан жавоб бераман:
“Менинг сифатлашимни олгин-у, исмни сўроқлама,
Сенга унинг васфи исмлардан кўра етарлидир.
Бу зот халойиқнинг энг яхшиси, расуллар саййиди,
Пайғамбарлар хотами бўлган Ҳабибдир!”
Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмавий. Азҳари шарифнинг ҳадис илмлари куллиёти устози.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 49😢 17👍 11🔥 4😱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ибрат
📜Дўстликка садоқат
🟢Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо оталари Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга яқин бўлган, дўст бўлган кишиларнинг фарзандларига совға берар, улар билан алоқа узмас эди.
🟢Баъзи солиҳ салафлар дўстларининг вафотидан сўнг қирқ йилгача унинг оиласидан хабар олиб турар, эҳтиёжларини ўтаб берар эдилар. “Минҳожил қосидийн”дан.
🟢Олимлардан бирлари айтади: "Дўстликда садоқатнинг белгиси, у(дўсти)нинг вафотидан кейин ҳам унинг аҳлини унутмасликдир. Бу амал яхшиликнинг юқори кўринишидир".
🟢Уламолардан бири айтади: "Мусулмон киши дўстининг вафотидан кейин унинг аҳлига эътибор бериши, эҳтиёжларини қондириши суннатдир. Бу Аллоҳ учун бўлган дўстлик, садоқатнинг белгисини кўрсатади".
🟢Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Агар дўстинг вафот этса, унинг аҳлидан узоқлашма. Уларга яхшилик қил, чунки Аллоҳ таоло бу билан сенга унинг дўстлигига бўлган содиқликни ёзади”, деди.
🟢Буюк муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ ибн Муборак устози ва яқин дўсти муҳаддис ва фақиҳ Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳнинг оиласи ва фарзандларига доимо молиявий ёрдам бериб келган.
Ибн Муборак бу ишни Суфён Саврийнинг вафотидан кейин ҳам тўхтатмаган. Бу ҳақда у зотдан сўралганда: "Бу дўстликнинг давомидир", деган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 65😢 39👍 25🔥 4🤩 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
13273. Илмни яхши кўрасизми?
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ: «Ким илмни яхши кўрмаса, унда яхшилик йўқдир», деди.
“Тарихи Димашқ” асаридан.
Изоҳ: Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ: «Ким илмни яхши кўрмаса, унда яхшилик йўқдир. Шундай экан, илмни севмайдиган одам билан сенинг орангда таниш-билишлик ҳам, дўстона муносабат ҳам бўлмасин. Зеро, илм – қалбнинг ҳаёти, қалб кўзининг чироғидир», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 85😢 38👍 17🔥 12🤩 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
13272. Замонавий тасаввуфга зарар етказган мактаб, таниқли, шайхлари, асотирчилари, файласуфлари, назариётчилари ва қўллаб-қувватловчилари билан маълумдир!
У тасаввуфни ҳақиқатлар томон эмас, балки маросимлар томон йўналтирди ва уни нафсни поклашга эмас, балки расм-русумларни бажаришга айлантирди.
Шунингдек, тасаввуфни шариат аҳкомлари ва қоидаларига эмас, балки нафсларнинг ҳавоси ва шаҳватлари учун яйловга айлантирди. Бу билан одамларни жалб қилди, чунки кўпчилик нафслар бекорчилик ва ўйин-кулгига мойилдир!
Улардан бири, пешқадам имом жумладан, имом Шофеъий айтган сўзга ишора қилиб, дейди: «У бизнинг йўлимиз ва услубимизда эмас, кимда-ким бизга мансубликни даъво қилса ҳам!».
Тасаввуфнинг бу тури ҳақиқат аҳли наздида ҳеч қандай қийматга эга эмас, чунки у ботилни барбод қилмайди, ҳақиқатни барпо этмайди.
Агар мендан: «Улардан огоҳ бўлишимиз учун улар кимлар?» деб сўрасангиз, шеърим билан жавоб бераман:
“Менинг сифатлашимни олгин-у, исмни сўроқлама,
Сифат ҳар доим исмлардан кифоядир!
Бу зот халойиқнинг энг яхшиси, расуллар саййиди,
Пайғамбарлар хотами бўлган Ҳабибдир!”
Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмавий. Азҳарнинг ҳадис илмлари куллиёти устози.
@arabicuz
Фото недоступноПоказать в Telegram
13271. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким бир қарич ерни зулм қилиб олса, қиёмат куни бўйнига етти (қават) ер осиб қўйилади».
Имом Бухорий ривояти.
Агар отанг вафотидан олдин йўлдан ёки қўшнининг еридан ёки бирор бошқа ердан ноҳақ кесиб олган (ёки ўзлаштирган) бўлса, уни (ерини) қайтаришинг керак, токи отангни бу даҳшатли иш сабабли бўладиган азобдан ҳимоя қилган бўласан. Агар отангиз бу хатарли ишдан ғофил қолган бўлса, сен бундай ишдан асло эътиборсиз бўлма.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 84😢 65👍 24🔥 9😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
13269. Масжидлар фақат имом минбарга хутба айтишга чиққачгина тўлади. Шу вақтда эса, футбол стадионлари ўйинчилар ҳали майдонга тушмасидан бир неча соатлар олдин (мухлислар билан) тўлиб-тошган бўлади...
Ҳайратланиш, умидсизликдан сўнг умидсизлик...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 192❤ 32👍 21🔥 11😱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
13267. Ростгўй ва ёлғончининг фарқи
Ростгўйни Аллоҳ маҳобат ва иззат, буюклик билан ризқлантиради, уни кўрган киши ундан ҳайиқади ва уни ёқтириб қолади. Ёлғончини эса Аллоҳ хорлик ва нафрат билан ризқлантиради, уни кўрган киши уни ёқтирмайди, нафратланади ва уни ҳақир, паст санайди.
“Иъламул муваққиъин” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 102😢 44👍 27🔥 8😱 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
13269. Масжидлар фақат имом минбарга хутба айтишга чиққачгина тўлади. Шу вақтда эса, футбол стадионлари ўйинчилар ҳали майдонга тушмасидан бир неча соатлар олдин (мухлислар билан) тўлиб-тошган бўлади...
Ҳайратланиш, умидсизликдан сўнг умидсизлик...
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Фото недоступноПоказать в Telegram
13266. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди. Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди. Неъматлар ҳақида сўзлаш шукр, уни тарк этиш куфр, нонкўрликдир. Жамоат раҳмат, ажралиш, фирқаланиш эса азобдир”, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Аҳмад, Ибн Абуддунё ва Баззор ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 102🔥 36😢 34👍 12😱 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
13265. Солиҳ салафлардан бири айтади: «Агар итоатинг давомли бўлганида, нафсинг (ўзига) мағрурланишдан ҳалок бўлар эди. Агар тўғрилигинг давомли бўлганида, барча махлуқотни менсимай қўяр эдинг. Лекин гуноҳлар сени синдиради, тарбиялайди (ва Аллоҳга муҳтожлигингни эслатади)».
🟢Изоҳ: “Агар итоатинг давомли бўлганида, нафсинг (ўзига) мағрурланишдан ҳалок бўлар эди". Яъни, инсон агар фақат яхшиликлар қилишда давом этса, нафс буни ўзининг кучи, қобилияти ва ҳиммати деб ҳисоблай бошлайди. Натижада, «ужб» (ўзидан мамнунлик, мағрурланиш) касалига чалинади.
“Агар кишининг амаллари доимо тўғри, хатосиз ва нуқсонсиз бўлганида”, у ўзини идеал (мукаммал) деб билишга ўтиши ва аста-секин бошқа одамларни – хато қилувчиларни, гуноҳкорларни – назарга илмай, паст кўришга бошлаши мумкин. Бу ҳолат эса кибрга олиб боради.
“Лекин гуноҳлар сени синдиради, тарбиялайди (ва Аллоҳга муҳтожлигингни эслатади)". Яъни, гуноҳ ёки хато содир этилганда, мўмин банда чуқур пушаймонлик ҳиссини туяди. Унинг қалби синади (тавозега қайтади). Бу синиш ва надомат уни тавба қилишга ундайди ҳамда ўзининг заиф ва ожиз банда эканлигини, Аллоҳнинг мағфиратига доимий муҳтож эканлигини англатади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 100😢 57👍 22🔥 12🤩 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
13263. Аллоҳ таоло айтади: «Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Сизларга огоҳлантирувчи келмаган эдими?!”, Фотир сураси, 38-оят.
Ибн Касир оятнинг тафсирида: “Сизларга огоҳлантирувчи келмаган эдими?!” сўзини “яъни, бундан мурод, бошдаги оқ сочлардир, деб тушунтирган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 115❤ 51👍 11🔥 8😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Гувоҳ
📜 Аллоҳ таоло ер ҳақида шундай дейди: "...ўша Кунда у (ер) ўз хабарларини айтадир", Залзала сураси, 4 - оят.
Сен унда Аллоҳ таолога ибодат қилган ҳар бир макон сен(инг фойданг)га гувоҳлик беради. Шу билан бирга сен унда Аллоҳ таолога гуноҳ қилган, маъсият қилган ҳар бир макон сенинг зарарингга гувоҳлик беради.
Бас, яхшиликни кўпайтир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 123❤ 47👍 11🔥 9😱 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
13262. Нима учун араблар жамоат транспортида ўқимайдилар?
Ғарбликлар: Нима учун араблар жамоат транспортида ўқимайдилар? (Расмда одамларнинг автобус ташқарисида, эшиклардан осилиб кетаётган ҳолати тасвирланган).
Доктор Муҳаммад Иброҳим Ашмавий, Азҳар Университетининг ҳадис ва ҳадис илмлари профессори:
“Менга келсак, мен ҳам арабман. Кўпинча шахсий машинамни қолдираман ва ўқиш, ёзиш ёки Аллоҳ таолонинг зикр қилиш учун кўпинча жамоат транспортида юраман.
Ёшлигимнинг бошларидан то ҳозирги кунгача ёзган хотираларимнинг аксарияти жамоат транспортида ўқилган ёки ёзилган! Тавфиқ Аллоҳдан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 96😢 40👍 22🤩 6🔥 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
13261. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом зоминдир, муаззин омонат эгасидир. Аллоҳим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар».
Абу Довуд, Шофеий ва Термизийлар ривоят қилган.
Изоҳ: Имом ўз қавмининг намози учун зоминдир. У намозини баркамол қилса, қавмнинг намози ҳам баркамол бўлади. Агар имомнинг намози ўртача бўлса, бутун қавмнинг намози ҳам ўртача бўлади. Имом ўзини пок тутиб, намозни аъло даражада ўқиб турса, ўзи ҳам, қавми ҳам ажру савоб ва олий мартабаларга эришадилар. Аммо бетавфиқлик қилиб нуқсонга йўл қўйса, гуноҳи ўзига бўлади.
Шунингдек, муаззин ҳам ўз қавмининг омонат эгасидир. Унинг бўйнига бутун бошли бир қавмнинг намози вақтида ўқилиши, рўзасини вақтида тутилиб, вақтида очилиши юклатилгандир. Агар муаззин тақводор бўлиб, ўзига юклатилган омонатни шараф билан адо этса, улкан мартабаларга эришади. Лекин омонатга хиёнат қилса, иши расво бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 82😢 40👍 21🔥 7😱 2🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
13260. Бизнинг замонимизни кўришса нима дейишган бўларди?!
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бизнинг давримизда кунларнинг жуда тез ўтиб кетаётганини биздан олдингиларнинг замонида кўрмаган эдик. Бугунги кунда (аслида) завқли ва мазмунли ҳаёт йўқ. Аслида мақсад шуки, барча нарсадан, ҳатто вақтнинг ўзидан ҳам барака кўтарилиб кетган. Бу (бараканинг кўтарилиши) эса Қиёматнинг яқинлашганидан далолат берувчи белгилардан биридир».
“Фатҳул Борий”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 173❤ 34🔥 13😱 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
13259. Муҳаммад ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳим, унга назар солганимда хурсанд қиладиган, буюрсам итоат қиладиган, ғойиб бўлганимда (уйим ва мол-мулкимни) муҳофаза қиладиган аёл (жуфт) билан ризқлантиргин”, дея дуо қиларди”.
“Баҳжатул мажолис” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 133😢 26👍 24🤩 5🔥 1
