ИБРАТЛИ ДУНЁ
Открыть в Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova
Больше2025 год в цифрах

121 523
Подписчики
-35124 часа
+3 8267 дней
+4 98630 день
Архив постов
00:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
Айрим нарсаларнинг ўрнини айрим нарсаларга бўшатиб беринг.
Шикоят ўрнини шукрга бўшатинг.
Қайғу ўрнини умидга бўшатинг.
Нафрат ўрнини муҳаббатга бўшатинг.
Қарғиш ўрнини дуога бўшатинг.
Кечиролмасангиз кечирилмайсиз.
Севолмасангиз севилмайсиз.
Дунёга ғазаб кўзлари билан эмас муҳаббат кўзлари ила боқинг.
Муаззам Алиоғлу
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
6.61 MB
👍 66👏 7😢 1
00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Гўзал_одат
Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан.
Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади.
Бахт ҳам худди шунақа!!!
У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат унга нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим.
Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизга ҳамроҳ бўлаётганини англаб етасиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
5.20 MB
👍 102👏 7👎 1
00:22
Видео недоступноПоказать в Telegram
КИМНИНГ ҚАЛБИ ПОКИЗА БЎЛСА...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
3.09 MB
👍 91👏 14😢 12
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қисқа_сатрларда
🍃Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;
🍃Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;
🍃Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;
🍃Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;
🍃Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;
🍃Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;
🍃Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?
🍃Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;
🍃Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 49😢 1
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бу жуда қизиқ. Туғулган санангизни кўрингчи сизга нима чиқар экан👇👇😍
1 🌸 9 🌺 17 😘 25 😂
2 🥰 10 🤲 18 😍 26 🪻
3 🌷 11 ✨ 19 😊 27 👍
4 🌹 12 🌼 20 🕊 28 🌿
5 🍃 13 💞 21 🌻 29 ☘
6 ✅ 14 😁 22 ☺️ 30 😄
7 💐 15 ❄️ 23 🍂 31 😅
8 ❤️ 16 🌟 24 ☕️
Ўз санангизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан👇🏻
4.24 MB
👎 8
🤍 Билиб Олиш 🤩
Фото недоступноПоказать в Telegram
БАРАКАНИНГ САБАБИ
Бир киши ҳикоя қилади:
Бир куни уйга келсам бувим ошхонада ширгуруч пишираётган эканлар. Бир қўлларида кафгир билан ширгуручни кавлаяптилар, иккинчи қўлларида эса тасбиҳ ўгиряптилар. Ошхонани эса, ажойиб бир ёқимли ис тўлдирган. Мен бувимдан: буви ширгурич пишиши учун қанча вақт кетади, деб сўрадим.
Бувим эса, менга табассум ила боқиб: минг марта ла илаҳа иллаллоҳ ёки икки минг марта алҳамдулиллаҳ деганда ширгуруч пишади, дедилар.
Субҳаналлоҳ, буни қаранг биз ҳар бир ишимизни вақт билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун кўп ишларимизда барака бўлмайди. Аввалгилар эса, ҳар бир ишини зикр ва тасбиҳ билан ўлчашган. Шунинг учун уларнинг ҳар бир ишида барака бўлган.
Энди тасаввур қилинг, зикру тасбеҳ асносида пишган таомни истеъмол қилган кишига қандай таъсир қилар экан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 101👏 10
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Савол 🤷♀
Эрингизни қайнанасини қудасини қизини янгаси сизга ким бўлади ?
Жавоби 👇
9.77 KB
👎 10😱 3😢 2
✅ Жавобини билиш учун 👈
00:55
Видео недоступноПоказать в Telegram
КЎНГИЛ ИСТАГИ...
🎙Аброр Мухтор Алий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10.14 MB
👍 72👎 13👏 8😢 2
ЭР АЁЛИНИНГ ТОПГАН ПУЛИНИ ОЛИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ?
❓Исмим Соҳиба, оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим менга эҳтиёжларим, касал бўлсам, дори-дармоним учун пул бермайдилар. Болаларимизни эҳтиёжлари учун бериб турадилар, холос. Ўзим ишлайман, ишлаб топган пулингни ҳаммасини менга беришинг керак, чунки Хадича онамиз ҳам ҳамма пулларини Расулимиз алайҳиссаломга берганлар, дейдилар доим. Эътироз билдирсам, менга итоатсизлик қиляпсан, дейдилар.
Яқинда шу масалада жанжаллашиб қолганимиздан кейин пулимни ярмини олиб, ўзимда қолган ярмини рўзғорга ишлатишимга мажбурлаяптилар. Бизнинг вазиятимизга шариатда қандай изоҳ берилади?
✅ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло оилада эркакни раҳбар этиб тайинлаб, унинг зиммасига қўл остидагиларнинг: аёли ва фарзандларининг нафақасини юклаб қўйган. Аёлнинг топаётган пулида на эрнинг ва на қайнонанинг ҳақи бор, уни зулм қилиб олиб қўйишга мутлақо ҳақи йўқ. Агар ўзи рози бўлиб берса, олиши мумкин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти).
لا يجوز لاحد ان يتصرف في ملك غيره بلا اذنه او وكالة منه أو ولاية عليه وأن فعل كان ضامناً
“Ҳеч ким ўзганинг молини унинг рухсатисиз, вакиллигисиз ёки васийлигисиз тасарруф қила олмайди. Агар шундай қилса, тўлаб беради” (“Шарҳул мажалла” китоби).
Хадийжа розияллоҳу анҳо онамиз бутун молу жонини Сарвари олам бўлган турмуш ўртоқларига инъом этганлар, яъни ўз ихтиёрлари билан берганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом тортиб ёки талаб қилиб олиб қўймаганлар. Нафақат Хадийжа онамиз, балки у зотнинг атрофидаги барча саҳобалар у зотни жонларидан ортиқ яхши кўрганлар ва борини беришга шай турганлар.
Шариатимиз ҳар бир шахсга молиявий мустақиллик берган. Эр топган пулини ўзи истагандай сарфлаши ва бунга на аёли ва на бошқа одамлар тўсқинлик қилишга ҳақи йўқ бўлгани каби, аёлнинг ҳам шахсий маблағидаги тасарруфи ўз қўлида бўлади. Фақатгина фойда-зарарни билмайдиган ақли заиф тоифаларгина бундан мустасно. Уларнинг тасарруфини валийлари олиб боради.
Шунга кўра, аёл кишининг топган маблағини олиб қўйишга, эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Аммо юқоридаги гаплардан аёл топганини ҳеч кимга бермаслиги, фақат ўзи ишлатиши керак экан, деган хулоса чиқмайди. Ўз ихтиёри билан эрига, фарзандларига ёки бошқаларга ҳадя қилиши мумкин ва бу учун албатта, ажр олади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Эримга садақа қилсам бўладими?” деб сўраган ва у зот алайҳиссалом: “Ҳа”, деб жавоб берганлар. Яъни саҳобия аёллар эрларига садақа, ҳадя қилиб турганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Ўзаро ҳадялашинглар, ўртада муҳаббат пайдо бўлади”, деб айтмаганлар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, оила эр-хотин ўзаро бир-бирларини тушунишлари, ҳурмат қилишлари ва ўз бурчларини муҳаббат билан адо этишлари лозим. Ана шунда оилавий ҳаёт саодатли давом этади. Валлоҳу аълам.
🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 58👏 18👎 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Дунёдаги энг керакли туйғу қайси, биласизми? Ҳа, муҳаббат... Ва яна кўнгилларни тоғ қилувчи бир туйғу борки, унинг номи - ишонч! Мана шу туйғу инсонни яшашга ундайди, инсонга умид беради, шод қилади. Шу туйғу қанотимизни кенг, истагимизни мўл, мақсадимизни яқин қилади.
Шундай экан, Сиз ишонинг... Сиз ҳаммасига лойиқсиз! Ҳаммасини уддалайсиз! Хафа кунлар ортидан ёруғ лаҳзалар келишига ишонинг. Хозирги шу лаҳзалар хам энг бахтиёр лаҳзалар эканига ҳам ишонинг. Сизни ҳаётда нималарга эришишингиз шу ишончингизнинг қанчалик улканлигига боғлиқ.
Ишончи улкан қадрдоним,
Сизга Аллоҳ мададкор бўлсин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 54👏 3
00:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.
Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.
Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин!
ХАЙРЛИ КУН, НИЯТИ ПОКЛАР!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
1.99 KB
👍 62👏 6
00:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
Субҳаналлоҳ
Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми?
Жавоби 👇🏼
animation.gif.mp40.99 KB
👍 30👏 4
👉ЖАВОБИНИ БИЛИШ✅
00:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Қадрдон!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Ин Ша Аллоҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
0.75 KB
👍 38👏 6👎 2😱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
💁♀ Манашу топишмоққа хеч ким жавоб топа олмаяпти. Сиз уриниб кўрингчи!
Бир қиздан исминг нима деб сўрашган экан ҳалиги қиз 5, 6, 0, 3 деб жавоб берибди!
Мантиқан ўйлаб айтингчи, қизнинг исми нима бўлади? 😄
Бироз ўйланг ва аниқ жавобни кўринг
👇
✅ ЖАВОБИНИ БИЛИШ
Бир машҳур инсондан сўрашган экан: “Ҳаётингиздан мамнунмисиз?” У эса шундай жавоб берган: “Бир донишманддан шундай сўз эшитган эдим:
- Шикоят қилаётган ишингиз – ишсиз инсоннинг орзуси.
- Сизни қийнаётган шўх фарзандингиз – фарзандсиз инсоннинг орзуси.
- Тор деб ҳисоблаётган уйингиз – уйсиз инсоннинг орзуси.
- Кам деб ўйлаган даромадингиз – қарзга ботган инсоннинг орзуси.
Оддий деб қараётган соғлиғингиз – оғир дард билан курашаётган инсоннинг орзуси.
Тинч ухлашингиз, бемалол овқат ейишингиз – уруш ичида яшаётган инсоннинг орзуси.”
Бугун эга бўлган нарсангиз кимлардир учун орзудаги ҳаётдир.
Биз кўп нарсадан шикоят қиламиз, лекин бошқалар орзу қиладиган ҳаётни яшаётганимизни унутамиз.
Шукр қилинг, қадрланг, яшаётган кунингизнинг қадрига етинг. Чунки эртанги кун бизга нима олиб келишини билмаймиз.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 26👏 4😢 2
00:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
animation.gif.mp43.13 KB
👍 45👏 2👎 1😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эр ва хотин ўртасида шовқин кўтарилмаслиги керак. Низо чиққан тақдирда ҳам улар гўзал хулқлари ва яхши муомалаларини намоён қилишлари даркор. Уларнинг бақириши болаларнинг руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, эр-хотин орасига совуқчилик тушуради. Ҳикматлардан бирида "Сени ёмон хулққа етаклаган одам сендан ҳам бадхулқ одамдир", дейилган.
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 58😢 5👏 4
