ru
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

Открыть в Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
234 076
Подписчики
+9024 часа
-3837 дней
+1 29330 день
Архив постов
19.12.2025 Juma MASJID ODOBLARI.mp329.46 MB
74👍 25🕊 6💯 3
32:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
#жума_марузаси МАСЖИД ОДОБЛАРИ ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Показать все...
telegram 19.12.2025 Juma MASJID ODOBLARI.mp476.00 MB
115👍 33🕊 6😢 3👏 1
БИДЪАТ ВА БИДЪАТ АҲЛИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛМОҚ • Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Суннатда қилинган озгина ҳаракат бидъатда чекилган машаққатдан яхши. • Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Суннатга эргашинглар, бидъат чиқарманглар, сизлар учун кифоя қилинган. Ҳар қандай бидъат залолатдир. • Ҳасан айтади: Суннатда қилинган озгина амал бидъатда қилинган кўп ишлардан яхшидир. • Саид ибн Мусаййиб бомдод намозидан кейин кўп рукуъ ва саждалар қиладиган бир кишини қайтарди. – Эй Абу Муҳаммад, Аллоҳ таоло мени намоз ўқиганим учун ҳам азоблайдими? – сўради ҳалиги киши. – Йўқ. Бироқ суннатга хилоф юрганинг учун азоблайди, – деди Саид. • Ибн Авн айтади: Бидъат амалларни деб машаққат чекадиган кимса ўзини қийнаб охират азобига етишади. • Абу Идрис Хавлоний айтади: Масжидда ҳеч ким қаршилик қилмаётган бир бидъатни кўрганимдан кўра масжиднинг олов ичида қолганини кўрганим яхшироқ. • Зуҳрий айтади: Нажот суннатни маҳкам тутмоқдадир! • Абдураҳмон ибн Маҳдийнинг ҳузурида бидъат аҳли ва уларнинг қийналиб бир ишларни қилишлари ҳақида сўз очилди. – Аллоҳ таоло фақат Китобу суннатга мувофиқ қилинган ишларнигина қабул қилади. – деди Абдураҳмон ва қуйидаги оятни ўқиди: «Роҳибликни улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳибликни) ёзганимиз – буюрганимиз йўқ». (Ҳадид сураси, 27-оят.) Аллоҳ таоло уларнинг бу бидъатларини қабул қилмади, аксинча, унинг учун танбеҳ берди. “Энг шарафли уммат” китобидан Яқинларингизга улашинг! @mehrob_uz
Показать все...
205👍 57👏 22😢 13🔥 5🕊 3💯 2😱 1
Марям сураси 57-оят.mp31.82 KB
102👍 28🤩 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
57. Ва уни олий мақомга кўтардик. Яъни, Биз Идриснинг қадрини юксак, зикрини олий қилдик. Бу дунёда шундай олиймақом зотлар ўтган. Кейинги оятларда ортда қолганлар нималар билан шуғулланаётгани афсус ва ачиниш билан баён қилинади: @mehrob_uz
Показать все...
133👍 46😢 14🕊 12
РАЖАБ ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ". Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган). Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». «Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир. Ражаб ойи муборак бўлсин! @mehrob_uz
Показать все...
462👍 95👏 32🔥 15😍 14🎉 10🕊 7
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу ❄️ХАЙРЛИ ТОНГ❄️ 📿 Эрталаб айтиладиган зикр: أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти). @Mehrob_uz
Показать все...
2.01 MB
361👍 87🕊 20💯 14👏 13😢 11😍 7🤩 6🔥 4
ГУНОҲИМДАН ҚЎРҚЯПМАН Сарвари коинот жон таслим қилаётган кишининг олдига кириб сўрадилар: – Ўзингни қандай ҳис этаяпсан? – Гуноҳларимдан қўрқяпман, лекин Аллоҳнинг раҳматидан умидворман, – жавоб берди у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бердилар: – Қайси банданинг қалбида бу иккиси жам бўлар экан, Алллоҳ унинг умид қилганини бериб, қўрққанидан омонлик бермай қўймас. @MEHROB_UZ
Показать все...
701😢 416👍 116🕊 28🔥 20😍 16👏 12😱 2🤩 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Намоз вақтлари: 21.12.2025 - Якшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показать все...
209👍 50🕊 11🎉 5💯 5👏 4
«БАСМАЛА»НИНГ «БЕ»СИ Луғатшунослар ва исм билан шуғулланадиган олимлар “Басмала”нинг “бе”си уч хил маънони ифода этишини айтадилар. Биринчиси, “истиона” бўлиб, бирор ишни бошлашда “Басмала” билан ёрдам сўраш маъноси бор. Ўша ишни муваффақият билан тугатиш учун Аллоҳдан мадад сўралади, куч-қувват умид қилинади. Барча пайғамбарлар Ҳуд сурасининг 88-оятидаги «Менинг муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ» жумласини ўзларига дастур қилиб олишган. Оддийгина мисол, сув ичишда ҳам “Бисмиллаҳ”ни айтиб, Ўзидан ёрдам сўраймиз. Сувнинг нафас йўлларига ўтиб кетмаслиги ёки вужудимиздаги зарарларни даф этиши, фойдали бўлишини сўраб Раббимиздан нажот кутамиз. Иккинчиси, “мусоҳаба” бўлиб, “Басмала” орқали Аллоҳ таоло билан яқин бўлиш маъноси бор. “Аллоҳ мен билан биргадир. У Зот менга шоҳ томиримдан ҳам яқинроқ, мен Унга қанчалар яқинман?” деган шуур ҳар бир “Бисмиллаҳ”да янгиланади. Учинчиси, “вакил” маъносида, Аллоҳ инсонни Ер юзида халифа қилган деган маъно юзага чиқади. Раббимиз инсон учун қўллаган энг олий сифат “халифалик” сифатидир. Одам курраи заминнинг халифаси. Яъни халифа бўлмиш инсон ҳар бир ишини ўзини вазифадор этган Зот учун амалга оширади. У Зотнинг розилиги учун дунёни моддий ва маънавий жиҳатдан обод қилади. Киши хайрли ишнинг аввалида “Бисмиллаҳ”ни айтса, ўша нарсани Ҳақнинг розилиги, ҳурмати учун қилаётганини ифода этган бўлади. Демак, ҳар гар “Басмала” айтилганда инсоннинг бор бўлиш шуури қайта жонланади. @mehrob_uz
Показать все...
348👍 99🔥 17👏 12😍 8🕊 4🎉 2
#саждаи_саҳв_масалалари МАСБУҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛГАНДАН СЎНГ, ЎЗИ ҲАМ САҲВ ҚИЛСА, ЯНА БИР БОР САЖДА ҚИЛАДИ Масбуқ имом билан бирга саждаи саҳв қилгандан сўнг, тарк қилган ракъатларини адо қилиш учун қоим бўлганда, бирорта саҳв содир бўлса, масбуқ намознинг охирида иккинчи маротаба саждаи саҳв қилмоқлиги вожиб бўлади. (Раддул муҳтор 1-ж, 499-б.) ЛОҲИҚ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЖДАИ САҲВ ҚИЛМАСА Лоҳиқ – имом билан бирга намознинг бошида шерик бўлган лекин, намоз орасида бетаҳоратлик ёки бошқа сабаб билан таҳорат олиш учун чиқиб кетган, орада бир, икки ракъатни ташлаб кетган кишидир. Яъни имом билан бирга намоз аввали ва охирида шерик бўлиб, орада бир неча ракъатларни тарк қилган кишидир. Бундай шахс имом билан бирга саждаи саҳв қилмай, имом салом ва саждаи саҳвга машғул бўлганда, индамай қаъда ҳолатида ўтиради. Бундан сўнг лоҳиқ тарк қилган ракъатларини адо қилиб, намоз охирида саждаи саҳв қилади. Агар имом билан бирга саждаи саҳв қилса, намознинг охирида яна бир бор саждаи саҳв қилмоқлиги зарур бўлади. («Раддул муҳтор») МАСБУҚ ЁДИДАН КЎТАРИЛИБ, САЛОМ БЕРСА ВА ДУО ҚИЛГАЧ ЁДИГА КЕЛСА Дейлик, масбуқ киши ҳали намозни давом эттириши лозимлиги эсидан чиқиб, имом билан бирга салом берди. Қўлини кўтариб, араб тилида дуо ҳам қилганидан сўнг масбуқлиги эсига тушиб қолди. Бу ҳолда агар у намозга хилоф бирор иш қилмаган бўлса, ўрнидан туриб, қолган ракъатларни адо қилади. Охирида саждаи саҳв қилиш билан намози тўғри бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 560-б.) МАСБУҚ ЗИЁДА РАКЪАТЛАРДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛСА Бир одам шом намозининг охирги қаъдалигини билган ҳолда, унга қўшилса, лекин имом бу аввалги қаъда деган хаёл билан намозни адо қилиш учун ўрнидан турса, имом зиёда қилган ракъатларида шерик бўлган масбуқнинг намози бузилади. Худди шундай, зиёда ракъатларда келиб қўшилган кишининг фарз намози, имом намоз охирида саждаи саҳв қилса ҳам, адо бўлмайди. («Раддул муҳтор») МАСБУҚ ЖАҲРИЙ НАМОЗДА ҚИРОАТНИ ЖАҲРИЙ ҚИЛАДИМИ ЁКИ МАХФИЙ? Жаҳрий намозда имом салом бергандан сўнг масбуқ тарк қилган ракъатларини адо қилишлик учун турса, у хоҳласа қироатни махфий, хоҳласа жаҳрий қилади. Масбуқ қолдирган ракъатларида намозни ёлғиз ўқувчи кабидир. Албатта, жаҳрий ўқиш суратида энг паст даражасига амал қилади. («Раддул муҳтор») ИМОМНИНГ НАМОЗИ АДО БЎЛМАСА МАСБУҚНИКИ ҲАМ АДО БЎЛМАЙДИ Бир масбуқ бомдод намозида аттаҳиётда имомга шерик бўлди. Имом салом берганидан сўнг, масбуқ туриб намознинг ўзи етолмаган қисмини адо қилди. Шундан сўнг бирор сабаб билан имомнинг намози намоз бўлмагани билиниб қолди. Бу суратда масбуқнинг намози ҳам адо бўлмайди. У намозини қайтадан ўқиши лозим. («Раддул муҳтор») @mehrob_uz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Др. Аҳмад Исо Маъсоровий айтади: «"Иҳёу улумид дин"да келтирилишича, менга қори-ю, лекин хулқи ёмон киши дўст бўлганидан кўра, фосиқ-у, лекин хулқи гўзал инсон дўст бўлгани севимлироқдир». Яқинларингизга улашинг @mehrob_uz
Показать все...
249👍 126💯 37😢 36🔥 12🕊 5
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРАДИГАНЛАР Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг бандаларидан жаннатга энг биринчи кимлар киришини биласизларми?» деб сўрадилар. «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муҳожир фақирлар киради. Улар сабабли деворлар (чегаралар) қўриқланди. Улар сабабли ёмонликлардан сақланилади. Улардан бири эҳтиёжларини раво қила олмай вафот этса, Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган фариштага: «Бориб унга салом йўлланглар», дейди. Фаришталар ажабланиб: «Эй Роббимиз, биз осмонингда яшасак, махлуқотларинг ичида энг яхшиси бўлсак, уларнинг олдига бориб, салом беришни буюрасанми?» деб сўрашади. Аллоҳ таоло: «Улар Менга ҳеч нарсани шерик қилмай ибодат қилган бандаларимдир. Улар сабабли деворлар қўриқланди, улар сабабли ёмонликлардан сақланилади. Улар вафот этганда кўксиларида эҳтиёжлари қолиб кетди, уни адо қила олмай қолишди», дейди. Шундан сўнг фаришталар келишади, уларнинг олдига ҳар эшикдан кириб, «Сабр қилганингиз сабабли сизларга салом бўлсин! Охират ҳовлиси нақадар яхши!» дейишади» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти). @mehrob_uz
Показать все...
376😢 143👍 59🔥 20💯 14😍 8🕊 6👏 3😱 1
06:23
Видео недоступноПоказать в Telegram
МЕН СИЗГА ОШИҚМАН Ё РАСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васаллам ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Показать все...
telegram 10. Men sizga oshiqman yo Rasululloh.mp441.58 MB
217😢 97👍 31🕊 11👏 2
Марям сураси 56-оят.mp32.85 KB
100👍 30🕊 12
Фото недоступноПоказать в Telegram
56. Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди. Эй Муҳаммад, илоҳий китоб Қуръонда Идрисни ҳам эсла. Идрис алайҳиссалом Одам отадан кейинги иккинчи Пайғамбардирлар. У киши сиддиқлик, яъни, кўп тасдиқловчилик хислатлари билан ажралиб турганлар. Набийликларига ҳеч шубҳа йўқ. @mehrob_uz
Показать все...
199👍 61😢 17🕊 11💯 8👏 4
Энг яхши амаллар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ таолога энг суюкли амал қайси?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. Ибн Масъуд: «Ундан кейингиси-чи?» деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. @mehrob_uz
Показать все...
369👍 112😢 32🕊 25👏 9🔥 5
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум! ☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐 ☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐 ☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐 ☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐 🍃 Хайрли тонг! 🍃 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 t.me/mehrob_uz
Показать все...
ClipDown_App_AQN8Pce_WN9xbrkCnxDn1V6BJhXIImH2j4DqbqFiSbNC6L73ViG6sY.mp42.85 MB
225👍 56🕊 21🔥 10😍 7
Йиғи сабаби Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу билан Умму Айман розияллоҳу анҳонинг зиёратига боради. Расули акрам алайҳиссолату васаллам Умму Айманга: “Онамдан кейин онам”, дея лутф кўрсатган эдилар. Умму Айман Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг икки суюкли дўстини кўриб, йиғлай бошлади. Дўстнинг дўсти дўстни ёдга солганди. Икки улуғ саҳоба у киши Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун кўзёш тўкяпти, деб ўйлайди ва тасалли беришга уринди: “Эй жаннатий аёл! Пайғамабаримиз учун қайғурманг! У зот Аллоҳнинг неъматлари оғушидалар”. Шунда Умму Айман: “Бунинг учун йиғлаётганим йўқ, ваҳий узилиб қолгани учун йиғлаяпман”, – деди (Имом Муслим, “Фазоилус саҳоба”, 103). @mehrob_uz
Показать все...
306😢 240👍 47🔥 14🕊 12🤩 5🎉 4👏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Намоз вақтлари: 20.12.2025 - Шанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показать все...
204👍 51👏 12😢 9🕊 6😍 6🎉 4🤩 4🔥 3