Mehrob.uz
Открыть в Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Больше2025 год в цифрах

233 969
Подписчики
-20724 часа
-4677 дней
-1 25830 день
Архив постов
«Барча мазали нарсаларни тотиб кўрдим. Офиятдан кўра мазалироқ нарсани кўрмадим. Барча аччиқ нарсаларни ҳам тотиб кўрдим. Одамларга муҳтож бўлишдан кўра аччиқроқ нарсани кўрмадим. Темир ва ҳарсанг тошни кўтардим. Қарздан кўра оғирроқ нарсани кўрмадим».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
@mehrob_uz
❤ 319😢 208👍 100💯 38🎉 10🕊 5🔥 3👏 3
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌷Хайрли тонг🌷
УЙДАН ЧИҚАЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».
@mehrob_uz
AQPKaT29pSY_c8Nef0e5zPKGOBFU_Tw0jvjfoUS8s629eYDmylz5iyjzq_x_Qf_.mp41.52 MB
❤ 312👍 86🔥 21🕊 18🎉 7😍 5💯 1
«Ухлаймиз ва уйғонамиз, телефонларимиз доим кўз олдимизда! Ақл-идроклар йўқолди, зеҳнлар тарқоқ бўлиб чалкашиб кетди.
На Қуръонга, на суннатга (ҳадис ёки дуолар) ва ҳатто зикрларга ҳам вақт қолмади!
(Бу ҳолатдан айни кунларда) Аллоҳ раҳм қилган инсонларгина мустаснодир.
Аллоҳим аҳволимизга раҳм қилиб, лутф кўрсат, ўнглагин ҳамда Ўзингга (динингга амал қилишга) гўзал тарзда қайтаргин!”
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий
✅Яқинларигизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 545😢 423👍 92💯 30🕊 17👏 16🔥 4🤩 4😱 2
#саждаи_саҳв_масалалари
ЗАМ СУРА ЁКИ ҚУНУТ ДУОСИ ЁДИДАН КЎТАРИЛСА
Бир киши зам сура ёки қунут дуосини ўқишни эсидан чиқариб, рукуъга борганидан сўнг ёдига келса, рукуъни тарк этиб, қиёмга қайтиб, зам сура ёки дуойи қунутни ўқиса, намози дуруст бўладими ёки йўқми?
Жавоб шуки, агар зам сура қолиб кетган бўлса, рукуъни тарк этиб, қиёмга қайтади ва зам сурани ўқийди, сўнг иккинчи маротаба рукуъ қилади. Агар иккинчи маротаба рукуъ қилмаса, намози намоз бўлмайди. Зам сура ўқимаганлиги ёдига келса ҳам, қиёмга қайтмасдан, балки рукуъдан сўнг сажда қилиб намозини давом эттирган кишининг ҳукми нима бўлиши ҳақида очиқ бир нарса кўрмаганман. Тўғри, фақиҳларимиз зам сура ўқимай рукуъга кетган кишининг қиёмга қайтиши вожиб, деб айтганлар. Шунга кўра, бу ишни қасддан қилган киши намозини қайта ўқиши вожиб бўлса керак, деб ўйлайман.
Агар дуойи қунут қолиб кетган бўлса, рукуъдан қиёмга қайтмасин. Охирида саждайи саҳв қилади, холос. Бордию, рукуъдан қиёмга қайтиб, дуойи қунутни ўқиса ҳам, намози бузилмайди.
Лекин бу кўринишда иккинчи маротаба рукуъ қилмасдан охирида саждаи саҳв қилади. Агар иккинчи маротаба рукуъ қилса ҳам, саждайи саҳв билан намози дуруст бўлаверади. («Аҳсанул фатово», 4-жилд, 23-бет.)
МУҚТАДИЙ ҚУНУТ ДУОСИНИ ТЎЛИҚ ЎҚИМАСИДАН АВВАЛ ИМОМ РУКУГА КЕТИБ ҚОЛСА
Муқтадий қунут дуосини ўқиб тугатмасидан аввал имом рукуга кетиб қолса, муқтадийни имом билан бирга рукуга кетмоқлиги лозимдир. («Таҳтовий», 162- б.)
ҚУНУТ ДУОСИНИ БИРИНЧИ ЁКИ ИККИНЧИ РАКЪАТДА ЎҚИБ ЮБОРСА
Бирор шахс витр намозида эсидан чиқиб, биринчи ёки иккинчи ракъатда қунут дуосини ўқиб юборса, у учинчи ракъатда қунут дуосини ўқимайди ва, албатта, охирида саждаи саҳв вожиб бўлади. («Фатовои Қозихон»)
РУКУДА БИР ТАСБЕХ МИҚДОРИДАН КАМ ТУРМОҚ
Рукуда ҳамма аъзолар ўз ўрнига ўрнашиб ва бир маротаба «Субҳана роббиял азийм»ни ўқий олиш миқдорида турмоқ вожибдир. Буни эсдан чиқариб тарк қилса саждаи саҳв вожиб бўлади, агар қасддан шундай қилса, намозни қайтадан ўқишлиги зарур бўлади. («Раддул муҳтор», 1-ж, 464-б.)
ҚУНУТ ДУОСИДА «АЛЛОҲУ АКБАР» ДЕМАСА
Витр намозида қунут дуосини тарк қилиш билан саждаи саҳв вожиб бўлганидек, қунут дуосидан олдин «Аллоҳу акбар» демаса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади. («Таҳтовий», 250-б.)
ДУОЛАР БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН ЎҚИЛСА
Намозда зикрлар, тасбеҳлар, дуолар, салавоти шариф ва бошқалар баланд овоз билан ўқилса саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Раддул муҳтор», 2-ж, 82-б.)
@mehrob_uz
❤ 297👍 58😢 14🕊 14👏 11💯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Неъмат шукрга боғланган. Шукр зиёдаликка боғлиқ. Банда шукрни тўхтатмагунича Аллоҳ таоло зиёда қилишда давом этаверади.
✅Яқинларигизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 358👍 109🔥 23🕊 16👏 14😢 8😍 4
УЧ МУҲИМ НАРСА
Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
– қадамни;
– қаламни;
– қасамни.
Уч нарсани пок тутинг:
– танани;
– кийимни;
– хаёлни.
Уч нарсани ишга солинг:
– ақлни;
– ҳимматни;
– сабрни.
Уч нарсадан парҳез қилинг:
– гуноҳдан;
– афсусдан;
– фарёддан.
Уч нарсани булғаманг:
– қалбни;
– тилни;
– кўзни.
@mehrob_uz
❤ 403👍 152😢 43💯 42🕊 15👏 9😍 2🔥 1
40:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Маърифий_суҳбат
ОИЛАДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 03.12.2025 OILADA MILLIY VA DINIY QADRIYATLAR.mp492.98 MB
❤ 133👍 43💯 10👏 8🕊 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
44. Эй отажон, шайтонга ибодат қилма. Албатта, шайтон Роҳманга осий бўлгандир.
@mehrob_uz
❤ 158👍 54🕊 18😍 8🔥 3
НАМОЗДАГИ УЧ ХУСУСИЯТ
Абул Олия айтади: “Намозда учта хусусият бор: ихлос, қўрқув, Аллоҳни зикр этиш. Кимнинг намозида мана шу хислатлар бўлмаса, ўқиган намози намоз эмас. Ихлос бандани яхшиликка ундайди. (Аллоҳдан) қўрқиш гуноҳдан тўсади. Аллоҳни эслаш эса яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз кимни фаҳшдан, ёмон ишлардан қайтармаса, Аллоҳ тарафидан фақат ҳалокатни (ёки узоқликни) зиёда қилади”, деганлар.
Табароний ривоят қилган.
Намоздаги хушуъсизлик асосан икки нарсага олиб боради:
1. Бузуқ ишлардан тийилмаслик.
2. Қиёмат куни муваффақият қозона олмаслик. Зеро, Аллоҳ таоло охиратда нажот топиш намоздаги хушуъга боғлиқлигини айтган.
"Намозда хушуъ" китобидан.
@mehrob_uz
❤ 265😢 94👍 56🕊 10👏 5🔥 4🎉 2
00:09
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
t.me/mehrob_uz
1.78 MB
❤ 268👍 88🕊 14🔥 11🤩 8💯 7👏 5😍 5😱 2
ҲАМ ДУНЁ, ҲАМ ОХИРАТ САОДАТИНИ ОРЗУ ҚИЛГАН ЙЎҚМИ?
Аловуддин Ҳазнавий ҳазратлари отаси Аҳмад Ҳазнавий ҳазратлари илм ўрганиш ва олимларни қандай эъзозлаши тўғрисида сўз юритиб шундай дейди: “Отамнинг назарида қилинадиган энг муҳим иш илм олиш учун ғайрат қилишдир. Бизларни ҳам доим илм ўрганишга ундарди. Бизни илм олишни тўхтатмасин дея мен ва укам Изаддинни умр бўйи бошқа ишлардан озод қўйди. Отам доим шу ўгитни такрорларди:
- Дунё истаган илм ўргансин, охират истаган илм ўргансин, икки дунё саодатини тилаган ҳам илм ўргансин.
Оила суҳбатларида илм ва олимларнинг фазилати тўғрисида кўп гапирар, турли ривоятлар айтиб берарди”.
(Аловуддин Ҳазнавий, Маноқиб-ул Ҳазнавий) китобидан.
@mehrob_uz
❤ 354👍 112😍 18🕊 15🔥 10😢 9🤩 3
Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар:
"Кимки: "одамлар бузилиб кетди" деб айтадиган бўлса, у одам уларнинг энг бузилганидир".
Имом Муслим ривояти.
Ҳадис шарҳида уламолар шундай дейдилар: бундай гапни айтадиганлар асосан икки тур бўлади:
1 - одамларни менсимай, ўзини устун кўриб, ўзига бино қўйганлар. Буларга ўзларининг айби кўринмайди, фақат одамларнинг айби кўринади. Ҳар қадамда ўзгаларни шариатга бўйсунмасликда, пайғамбар йўлидан чекинганликда айблайдилар. Юқоридаги ҳадиси шариф айни шу тоифа учун айтилган.
2 - одамлар қилаётган гуноҳларга, нотўғри ишларга қайғурган, ўзларини ўша одамлардан ҳам кўра айбдор ва гуноҳкорроқ ҳис этган кишилар. Булар ҳам баъзан афсус ва қайғу билан айтишлари мумкин. Лекин бу тоифа ҳадеб айтавермайди, балки одамларни яхшиликка чорлашга, улар ичидаги фасодни ўзни устун қўймаган ҳолда имкони етганча кетказишга уринади.
Хулоса, бу ёмон тоифага кирган-кирмаганини аниқлаш учун киши ўзига боқсин: агар ўзини бошқалардан сал бўлса-да афзал кўрса, қилиб юрган амалига бино қўйса, демак, ўзи шу тоифадан экан.
Муслим бин Ясор айтар эди: киши ўзини биродаридан афзал деб билса, унга шу ёмонлик кифоя, унда бошқа ёмонлик топилиши шарт эмас.
Оллоҳ ҳаммамизни ислоҳ қилсин.
©️Сайфуллоҳ Носир
@mehrob_uz
❤ 316😢 111👍 82💯 15🕊 9🔥 5🤩 5👏 3😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ!
Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларидаги Mehrob.uz ижодий жамоаси Сирдарё вилояти, Ховос тумани бош имом-хатиби Абдуғаффор домла Муҳаммадиевга падари бузруквори Усмон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанди аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
* * *
Жаноза бугун, 5 декабрь куни соат 16:00 да Абдуғаффор домланинг хонадонида ўқилади.
@mehrob_uz
😢 357❤ 151🕊 35👍 13😍 1
Repost from TgId: 1401273985
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жума фазилатли кун
Мол-мулкларида энг кўп барака бўлган одамларнинг улуғлари садақаси кўп бўлганларидир.
Ҳадисда Расулулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди”.
Яна бошқа ҳадиси қудсийда: «Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Одам боласи, инфоқ қил, шунда Мен ҳам сенга инфоқ қиламан”, деб айтади...».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720196472800 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati
❤ 177👍 54😢 9👏 7🕊 3😍 3💯 2🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 219👍 58🔥 7😍 3🎉 2
