Mehrob.uz
Открыть в Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Больше2025 год в цифрах

233 854
Подписчики
-9424 часа
-6647 дней
-3 29430 день
Архив постов
Қудратли бўлатуриб кечириш – афвнинг, қашшоқ бўлиб туриб, эҳсон қилиш яхшиликнинг энг гўзали.
Изоҳ. Бу оламдаги мутаносибликлар нақадар гўзал! Улкан осмон жисмларининг ўз йўлидан қилча четлашмасдан ҳаракат қилишлари, ернинг атрофга сочилиб кетмасдан ўз ўқи атрофида шиддат билан айланиши, фаслларнинг қатъий тартиб асосида алмашинуви, денгизлар, дарёлар, тоғлар, ўрмонларнинг муайян макон-ҳудудда жойлашиб, ер юзида иқлимий мувозанатни таъминлаб туришлари қандай гўзал! Мана шу олий мутаносибликни низомга солиб қўйган Зот – Оллоҳ таоло бандалари ичидан инсонни мукаррам қилиб, шу кичик мавжудотга бутун оламни бўйсундириб қўйгани яна ҳам қизиқ! Шунча ҳаракатлар, талотумлар орасида дунёнинг туриши гўзал! Қисқаси, атрофимиз ҳайратланадиган даражада гўзаллик билан ўралган, Эгамиз – Оллоҳ таоло бизга ҳамма яхшиликларни муҳайё қилиб қўйган. Бу улуғ имкониятни ҳис қилиш, англаш қандай гўзал, аммо жамики яхшиликлар манбаи бўлган Зотга банданинг мувофиқ муносабати ундан-да гўзал!
Инсониятнинг узоқ-яқин тарихига назар ташланса, бу қадар зулму зўровонликлар учун Оллоҳ таоло уларни ер юзидан сидириб ташлашга ҳақли эди. Лекин бандасига меҳрибон Зот бундай қилмади, инсоният ҳаёти минг-минг йиллардан буён битта низомда давом этиб келяпти. Шундай экан, кечирмаслигингиз мумкин ҳолда кимнидир кечира олсангиз, бу ишингизни гўзал десак, сизни камситган бўламиз, йўқ, бу энг гўзал яхшиликдир! Бойларнинг эҳсон қилиши гўзал, лекин камбағал ҳолингизда эҳсон қилсангиз, бу – энг гўзал яхшиликдир!
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 198👍 82💯 14😢 10👏 3🕊 2😍 2
13:49
Видео недоступноПоказать в Telegram
МЎМИН КИМ?
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 1. Mo'min kim.mp437.99 MB
👍 86❤ 61🕊 11🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
30. У: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди.
@mehrob_uz
❤ 181👍 54😢 13🔥 2
Вақтимизни қадрлайлик
Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис келади: “Оқил киши бир кунини тўртга тақсимлаши лозим: бир қисмида Раббига мурожаат қилади, бир қисмида ўзини ҳисоб-китоб қилади, бир қисмида Аллоҳнинг санъати борасида фикр юритади, бир қисмида еб-ичиш каби (нафсоний) ҳожатларини бажаради” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
@mehrob_uz
❤ 253👍 102🔥 19😢 16🕊 14💯 4👏 2
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌞Ассалому алайкум, хайрли тонг!🌞
Инсон учун ҳар тонг янги имкониятлар Аллоҳ томонидан берилади...
Бу сизу биз учун энг гўзал совғадир...
Ҳар доим шу имкониятдан фойдаланинг ва ҳаракатда бўлинг!
Ҳеч қачон тўхтаманг!
Унутманг, сиз тўхтаб турганингиз билан вақт тўхтамайди, ҳаёт давом этаверади.
🌱💐 🌱💐 🌱💐 🌱💐
Сизга икки дунё яхшиликларини тилаймиз...
Янги кунингиз хайру-барокатлар,
хурсандчиликлар ила келсин!
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
AQMV2gt13eze26oa8jtwYFr8HkoCnTHcAZmpe5PXkfV_5ACdx_u_WdknRDlCmU2.mp45.86 MB
❤ 298👍 78😍 22🕊 14💯 5🤩 1
Таҳоратли юришнинг фазилати
Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:
1. Фаришталар унинг ёнидан ажралмайди.
2. Давомли савоб ёзадилар.
3. Бутун аъзолари тасбеҳ қилади.
4. Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилишади.
5. Сакороти мавт, яъни жон бериши осонлашади.
6. Таҳоратли пайтида, Аллоҳ таолонинг авф ва мағфиратида бўлади.
7. Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.
Аллоҳ таоло ҳазрати Мусога марҳамат қилдики: “Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!” (Ширъа).
“Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар” (Анвор-ул қудсия).
@mehrob_uz
❤ 388👍 133😢 74👏 14🔥 12🕊 7🤩 6😍 3
Яхши намуна бўлайлик
Хайрли амаллар бобида фарзандларингизга йўлбошчи бўлинг. Зеро, ҳадисда келганидек: “Ким бир яхши ишни жорий қилса, у ўтгандан кейин ҳам унга амал қилишса, унга ўзининг ажри ва у ишни қилганларнинг ажрича савоб бўлади, уларнинг савобларидан бирор нарса камаймагани ҳолда. Ким бир ёмон одатни жорий қилса, у ўтгандан кейин ўша ишни қилишса, унга бошлаган ёмонлигининг гуноҳи ҳамда қилганларнинг гуноҳларидан камаймагани ҳолда уларнинг гуноҳичалик гуноҳ ҳам бўлади”, дейилади.
Аҳли оиламиз, фарзандларимиз, атрофимиздагилар ҳамда бизга эргашганларга нималарни ўргатаётганимизга эътиборли бўлайлик.
@mehrob_uz
❤ 196👍 52🔥 21😢 16💯 12🕊 8😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Аллоҳнинг бермагани – эҳсон
«Халойиқнинг атоси (бергани) – маҳрумлик, Аллоҳнинг маҳрум этиши (бермагани) эҳсондир».
Атоуллоҳ Сакандарий
@mehrob_uz
❤ 272👍 81😢 36💯 27👏 10🕊 4🔥 3
#савол_жавоб
Имом Абу Ҳанифанинг сўзларини қандай тушунамиз?
❓Савол: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир” деган сўзларини шарҳлаб беринг. Сохта салафийлар шу гапларни далил қилиб “Қаерда саҳиҳ ҳадис бўлса, ўшанга амал қилиш керак”, деб гапириб юришибди.
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўпчилик олимлар бу жумлани: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса ва унга зид келувчи ҳадисдан холи бўлса, у менинг мазҳабимдир”, деб тушунилишини айтадилар. Яна бу Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларни қиёсдан устун қўйганига далилдир. Лекин бу сўз “ижтиҳодга лаёқати йўқ киши қаерда саҳиҳ ҳадис кўрса, ундан ҳукм олиши жоиз” дегани эмас.
Энг муҳими, мужтаҳид даражасига етмаган шахс оят ва ҳадислардан ўзича ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Битта саҳиҳ ҳадисни ўқиб, у билан ҳукм чиқарилмайди, чунки баъзи ҳадислар саҳиҳ бўлса-да, кейинчалик мансух (бекор) бўлган бўлиши мумкин ёки унга маънода зид келувчи ҳадис ҳам бўлиши мумкин. Саҳиҳ ҳадис китобларига илмий омонат сифатида мансух ҳадислар ҳам киритилган. Ҳукм олинадиган ҳадисларни мужтаҳид уламолар саралаб олганлар.
Мужтаҳид олимлар ҳадислардан қандай ҳукм чиқарганларини Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи маонил осор” номли китобларида кўрсатиб берганлар. Яъни бир мавзудаги барча ҳадисларни бир жойга тўплаб, уларни саралаб, таққослаб, таҳлил қилиб, охирида мужтаҳид уламоларимизнинг улардан чиқарган ҳукмларини келтирганлар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz
❤ 174👍 57🔥 5😱 4🎉 1
02:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аллоҳ яхши кўрган бандалар
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 4. Alloh yaxshi ko'rgan bandalar.mp418.64 MB
❤ 164👍 55🔥 7😍 5😢 4💯 4👏 2
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Байроғимиз, у ғурур ва фахримиз тимсолидир. Ватанимизнинг беқиёс рамзидир. Қуёш кўкда фалакнинг байроғи бўлиб порлаб турибди, кўнгилда муҳаббат байроғи ҳилпирайди, онгимизни эса тафаккур байроғи нурлантиради.
Озод ва обод Ватанимиз – Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир.
Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.
Ер юзида икки юздан ортиқ давлат, ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.
Шуни айтишимиз лозимки, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлар.
Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.
Миллат байроғи. У жондек азиз, нондек муқаддас.
Буюк соҳибқирон Амир Темур ғолиблик байроғини юксак кўтарди. Бу байроқ остида буюк эл бирлашди, у барпо этган улуғ салтанатни дунё тан олди.
@mehrob_uz
👍 118❤ 84🎉 11💯 9🔥 5🕊 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
29. Бас, унга ишорат қилди. Улар: «Бешикдаги ёш бола ила қандай гаплашамиз?!» дедилар.
Биби Марям ҳар қанча уриниб, уларга ҳақиқатни тушунтирса ҳам, улар, ўзини оқлаяпти, деб гумон қилишлари аниқ эди. Шунинг учун ўзи бир оғиз ҳам гапирмасдан, бундан сўранглар, дегандек, гўдак Ийсо алайҳиссаломга ишора қилди. Шунда қавм аввалгидан ҳам ҳайратда қолди ва:
«Улар: «Бешикдаги ёш бола ила қандай гаплашамиз?!» дедилар».
Бешикдаги бола ҳеч қачон гапирмайди. Аммо Аллоҳ ҳар нарсага қодир. У хоҳлаган иш бўлади. Бешикдаги гўдак Ийсо алайҳиссалом тилга кирдилар.
@mehrob_uz
❤ 184👍 50😢 17💯 16🔥 4
Намозини нуқсонли ўқиётган кимсани кўриб Молик ибн Динор деди:
– Унинг оиласига раҳмим келиб кетди.
– У намозини ёмон ўқиса, сиз нега аҳли оиласига раҳмингиз келди?
– У оиласининг бошлиғи, ундан ўрганадилар.
@mehrob_uz
😢 365❤ 117👍 61😱 15👏 9💯 6🔥 2
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🤲 Аллоҳим!
Эй, барча мушкулотни осон қилувчи, эй барча қийинчиликни енгил қилувчи Зот!
Бу кунимизни раҳмат ила очилган, офият ила тўсилган ва тоат-ибодат ила тўлдирилган кун қил.
Бу кунда бизни Ўз розилигингга эриштир.
Ҳамда бизни хушхабаринг ила шод бўладиган ва дуолари ижобат этиладиган инсонлардан қил! Омин.
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
1.33 MB
❤ 287👍 66🕊 18🤩 7🔥 3😍 2
БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР
• Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.
• Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.
• Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.
• Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.
• Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.
• Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).
• Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.
• Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.
• Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).
• Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
@mehrob_uz
❤ 626👍 195😢 57🔥 31🕊 17👏 11🎉 6😍 6
14:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
Иқтидорли ёш футболчи Аббосбек Файзуллаев Устозимиз зиёратида бўлди
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
AQMzLb7vlBml3ALqjhDHn2BEp1AgdEiWBxIF_7E8Bb4SmaXamcuz2kMKEzPW4ie.mp488.86 MB
👍 274❤ 139👏 29🤩 13😍 12🔥 7😢 6🕊 4
