📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Больше2025 год в цифрах

24 612
Подписчики
-2524 часа
-1557 дней
-78630 день
Архив постов
00:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Дунё бунчалар гўзал десам,
Ичида Опажоним бор экан🤗❤️
Опажонларимизга юбориб қўямиз😍
2.23 MB
❤ 1
#Қарғалар_маҳкамаси
107-қисм
Зумрад, йўл узун, нима десада ундан таъсирланмай шахсий очилган ҳар мавзуни ишга буриб, ўзингни азобдан қутқар деб, ичимда такрорлай бошладим.
“Бориб қайтгунингча анча вақт кетади. Ишдан гап эшитма”,-деганимда бор йўғи, жилмайиб қўйди.
Йўл юрганда кўзини уйқудан очолмай қоладиган инсонларга доим ҳавасим келарди. Қанчалик миялари тинч ва сокин одамлар-ки, озгина тебранишда уйқуга кетар эдилар.
Ярим соатча орамизда бир диалог ўтмай шунчаки йўлга қараб кетаётган эдик. Орадаги ягона овоз бу антирадарнинг ҳар замон жиккилаб овоз чиқариб гапириб қолиши эди.
“Чароснинг ўлим сабаби нима деб ўйлайсан?”,-деб гап очдим мажбур, чунки на уйқу келарди йўлда ва на Юсуф олдида вақт ўтарди. Ҳеч бўлмаса пайтдан унумли фойдаланиб ишим билан миямни чалғитиб кетишим лозим эди.
“Оилавий шароит деб ўйлайман”,-деб жиддий жавоб берди.
“Оилас...”,-деб навбатдаги саволимни бермоқчи эдим фақат телефони чиринглади.
Телефони машина рулига яқин ерда тутқичда турар ва унда йўл харитаси очилиб, у орқали йўл юраётган эдик. Қўнғироқ қилган эса тоғаси эди. Экранда тоғам деган ёзувни ўқиб қолган эдим. Олдинда патруль пости бўлганидан бўлса керак, суҳбат овозини чиқариб менинг ҳам эшитишимга сабаб бўлганди.
“Алло! Ҳа жиян?”,-деган овоз жуда таниш келди қулоғимга.
“Тоға тузукмисиз? Смсимни ўқиндгизми?”,-деб Юсуф бир йўлга қаради, бир телефонифдаги экранга қараб қўйди.
“Ўқидим. Ин ша Аллоҳ қизни кўндириб қайтасан!”,-деганда овоз эгасини танидим.
“Нўъмон Бурханович?”,-деган эдим
“Оббо!”деган овоз эшитилди.
“Сиз буни....қандай қилиб?”
Сиз бунинг тоғаси бўласизми деб, сўрамоқчи эдим ҳайратдан тилим айланмай қолди.
“Бугун билишингни истамас эдим Зумрад қизим”,-деб овози хижолат бўлгандек чиқди.
Шунча йилдан бери ёнида ишлаган одамим, Юсуфнинг тоғаси эдими? Ўқиш пайтида ҳам билдирмай, қандай устоз- шогирдни ўйнади булар? Мен бу Нўъмон Бурханович, мен ва Юсуф ҳақида қандай билди деб, бош қотирганимда, ҳамма гапни жиянидан билган эдими? Балкида махсус гуруҳга мени олишмас эди. Ҳаммаси бир режага ўхшайди. Юсуфни гуруҳ раҳбарликка ҳам Нўъмон Бурханович таклиф қилган эди. Албатта биларди мен бу билан тортишиб ишламаслигимни. Шу учун бошимга раҳбар қилиб тайинлади.
Тоға-жиян машенниклар.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 64👍 25😁 6🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
106-қисм
“Сен ҳар доим шу ердан кетасанми? Ўзинга машина олсанг бўлмайдими?”,-деганида юзимда аччиқ жилмайиш пайдо бўлди.
“Олдиндан режа қилиб кетадиган бўлсам, қишлоқдан келадиган бирор машина билан кетардим. Ёки қўшни вилоятгача поезда бориб, у ёғига яна енгил машинада етиб оламан. Ва ҳайдовчилик гувоҳномам йўқ”,-деб жавоб бердим.
“Сендек ақлли қиз аслида тез ўрганар эди”,-деб қўйди.
Мен ақлли бўлсайдим оила қуриб ҳозир шунақа вазиятда эрим машинасида олиб борар эди, деб айтмоқчи бўлдим индамадим.
Бекатдаги сотилаётган қаҳвалардан ичиб, одам йиғилишини кутдик. Мен тўлишини кутаётган машинага икки ёшроқ бола келди. Охирги йўловчи ҳеч бўлмаса аёл киши бўлар деб умид қилдим. Юсуф бу болаларни кўриб безовта бўла бошлади.
“Буниси ҳам шу аҳвол бўладиганга ўхшайди”,-деб ҳайдовчига айтиб, сумкамни олди.
“Нима қиляпсан? Кетишим керак!”
“Ўзим олиб бораман. Гпрс йўлни кўрсатса керак”,-деб ўз машинасига қараб юра бошлади.
Мен ортидан худди нарсаси олиб қўйилган боладек юра бошладим.
“Ака, янга кетмайдими?”,-деб бошқа бир ҳайдовчи сўраб қолган эди. Юсуф юриган йўлида тўхтаб ортига ўгирилди.
“Йўқ укам, янгангни ўзим олиб бораман”,-деб жавоб қайтарди.
Фақат бу гапларни у йигитга эмас менга қарата айтди.
“Мен йўл машинаси билан бормай сен билан борсам қанча гап сўзга қолишимни биласанми? Ундан кўра учта эрка...” ундан кўра ўша эркак тўла машинада кетганим маъқул демоқчи бўлдим. Аммо Юсуф бор важоҳати билан қараб овозимни ўчирди.
“Қишлоғингача эмас ҳеч бўлмаса туман марказигача ташлаб келаман. Қолганини ўша ердаги машинларда етиб борасан”,-деб нарсаларимни қайтиб машинасига жойлаштирди.
“Йўқ, дедим!”,-деб яна қарши чиққан эдим.
“Йўлда шу, Чароснинг ишини муҳокама қилиб кетамиз. Ҳам вақтдан ютамиз ҳам сенинг ишинг битади “,-деган таклифни берди.
У билан жон деб иш гаплашар эдим-у, лекин ёлғиз тўрт – беш соатлик йўлни қандай кетар эдим?
Машинасига миниб, ёнидаги эшикни ичкаридан очди.
“Мин! Еб қўймайман сени .Тўртта нотаниш эркак билан кетганингдан кўра эски..”,-гапини тугатишга имкон бермай машинасига ўтирдим.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 46👍 15🔥 6
#Қарғалар_маҳкамаси
105-қисм
Эшитган гапларимдан оғзим очиқ қолди. Махсус хизмат ҳақида авваллари ҳам ҳар хил гап эшитар эдим фақат ёши катта ходимлари борлигини биринчи марта эшитишим бўлди.
“Рухсат олдим....тахминан қанчада қайтасан?”
“Билмадим.Уйга боргач вазиятга қараб айта оламан”,-деб мавҳумлик ичида жавоб бердим.
Илоҳим онамда ёмон асорати қолмасин. Оғзида доим бир дуоси бор эди. Бировга муҳтож қилмасин болам дерди. Акамнинг хотини қилган муомла ҳақида эшитганимдан бери, онам бечоранинг нима аҳволларга чидаб юрганини тасаввур қила олмайман.
“Хавотир олма ҳаммаси яхши бўлади”,-деб Юсуф менга далда беришга ҳаракат қиларди.
Бераётган ёрдамига маъно юклатмасликка ҳаракат қилардим.
Пойтахтдаги шоҳ бекатга етганимизда, воҳага кетадиган уловлар йўловчилар йиғарди. Ҳайдовчилар чиқиб ҳар томонга бақириб одам чақирарди.
“Опа келинг, мана мошина битта одам керак кетамиз”,-деб қўлимдан сумкамни олмоқчи бўлди.
Юсуф чаққонлик қилиб сумкани ўзи олди.
“Қани машинанг укам?”,-деб ғўрдайиб ҳайдовчи йигитдан менга опа деганининг аламини олди.
Чунки менга опа дегани ёқмай юзимни буриштирганимни кўрди. Кўрсатилган машина олдига борганимизда, машинада ҳақиқатдан уч одами бор экан. Фақат муаммо шуки, уларнинг бари эркак. Ораларидан бири гавдали ва семиз бўлиб, машина олди ўриндиғига ўтирган, қолган икки барзанги одам орқада.
“Битта ер бор деб, уяламай ҳаммаси эркак киши бўлган машинага олиб келдингми?”,-деб Юсуф менинг ичимдаги гапни айтди.
“Ҳа, ака тайёр одам кетамиз мана. Нима қилибди. Орқада ўтириб кетади”,-деганда Юсуф унга бир оғиз тўла ҳақорат қилганди. Ёш йигит қочди.
Дунёда ҳамма нарса ҳам пул бўлмаслиги керак. Баъзан инсонларда фаросат ва фаҳмнинг ҳамма нарсадан устун туриши зарур деб ўйлайман. Мақсади фақат тезроқ одам йиғиб кетиш бўлган айрим ҳайдовчилар, ўзларининг опаси-синглисини ёки онасига шундай таклиф берилганда кўнар эдими?
Яна бир –икки машина қарадик ҳали одами йўқ эди. Бир ҳайдовчи билан келишиб нарсаларимни юкхонага қўйдим. Юсуфга рахмат айтиб у билан хайрлашаман дегандим
“Кутиб тураман. Сени кузатиб кейин кетаман”,-туриб олди.
“Шарт эмас биринчи марта бориб келаётганим йўқ. Ўзи шу ергача овора қилдим”,-дегандим индамай бекатга келиб кетаётган йўловчи-ю, бақир- чақир қилаётган одамларни кузатарди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 42👍 22🔥 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤ 3
00:38
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ойим чиройлими ёки менми😂
Кун дпвомида хуш кайфият хамрохингиз бу́лсин....
6.93 MB
❤ 6🥰 3🤔 2
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
❄️Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
2.64 MB
🥰 2❤ 1👏 1
00:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
🌙✨🌙✨
Ҳайрли тун Азизларим!
🌙✨🌙
Қадринг йўқ бўлса, кетиб кўр дейилганидек ёмон деб ўйлаган инсонларни яхшилиги кетганда билинади.
🌙✨Тун ҳам, кунни,
Кун ҳам тунни яхшилигини билдириб туриш учун яралган.
🌙✨
Сиз Азизларни яхшилигингиз сал йироқлашсам билинади.
🌙✨
Доимо ғойибона, қалбан, руҳан биргамиз.
🌙✨
Биргалигимиз бардавом бўлсин.
🌙✨
Тунингиз ҳайрли ўтсин.
🌙✨
3.51 MB
❤ 5
#Қарғалар_маҳкамаси
104-қисм
“Опаминг телефонига бошқа тегмайсанлар. Онамни сўрайман деб қўнғироқ қиламан гаплаша олмаяпман”,-деганимда
“Яхши дейишди, бувижонни..”,-деб яна бир нарсалар гапирган эди, эшитмай гўшакни қўйдим.
Яна қайси бирига қўнғироқ қилай деб телефонимдан рақамларга қараб турганимда
“Опанга телефонни сен олиб берганмисан?”,-деганида нима деяпти бу деб унга қарадим.
Ҳақиқатдан ҳам эски телефонимни опамга берган эдим. Ўзи у бечора қотиб қоладиган бўлганди. Опам билан гаплашиб тураман деб берган эдим. Яна шумтака неваралари ўйнаб борини ҳам бузишсин. Юсуфнинг саволига жавоб беришга улгурмадим чунки, акамни хотини гўшакни кўтарган эди.
🐦⬛
“Рахмат шу ергача олиб келганинг учун”,-деб машинадан тушдим.
“Тез нарсангни олиб чиқ. Бекатга олиб бораман”,-деб таклиф киритди.
“Йўқ, керак эмас. Такси чақираман ўзим”,-деганимда кўнмади.
Менга бориб нарсамни олиб чиқишимни, ўзи эса бошлиқлардан рухсат олиб беришини айтди. Вақтим жуда камлиги учун мажбур кўндим. Подезд эшигидан кираётганимда Зебо опа деразадан қараб турган экан.
“Зумрадхон? Тинчликми бир у машинадан тушасиз, бир бунисидан?”,-деб энг бўлмағур пайтда савол берди.
Шу пайтгача Зебо опага ҳеч қаттиқ гапирмаган эдим.
“Танлаяпман опа! Қайсиси яхши бўлса, шуниси билан давом этаман”,-деб бироз жеркиб бердим.
“Вой, Аллоҳ! Ҳазилни ҳам тушунмайсиз-э”,-деб ортимдан гаприб қолди.
Уни эшитмай тез уйимга кириб, бир сумкага қишлоқда кийишга ярайдиган кийимларимни олдим. Сув, газ ва чироқларнинг ҳаммаси ўчиқ ёки йўқлигини назорат қилиб эшикни қулфлаб чиқдим.
Машинага ўтирганимда Зебо опанинг парда ортидан ҳали ҳам қараб турганини кўрдим.
“Шу аёлни махсус хизматга ишга олишса, яхши бўларди”,- деб ўз –ўзимга гапирар эканман, Юсуф мени ҳайратга солган бошқа гапни айтди.
“Олинмаганлигини қаердан биласан?”,-деди
“Ростанми?”,-деб юзимни унга бурдим.
“Сенингча махсус хизматда, жим кўзга кўринмайдиган одамалар ишлайдими?”,-деб тиржайди.
Калака қилганини бўлсамда, янада сўрадим.
“Ёши катта бу аёлни?”,-дедим Зебо опанинг ёшини назарда тутиб.
Юсуф яна кулди.
“Мен ўн беш йил махсус хизматда ишладим”,-деганида унга навбатдаги ҳайратли қарашим билан боқдим.
Талабалик давридан махсус хизматда эдими?
“Ва ишон, саксонга кирган отахонлар ҳам бор эди”,-деб гапини якунлади
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 58👍 20🔥 10❤🔥 4
#Қарғалар_маҳкамаси
103-қисм
Юсуф билан ҳали гап бошламасимиздан телефоним жиринглади. Қўнғироқ қилган акам эди. Гўшакни кўтармасам, акам бу пайтда менга осонликча қўнғироқ қилмас эди.
Юсуфнинг кўзи тушди, индамади, жим бўлиб гўшакни кўтаришимни кутди.
“Алло! Ассалому алайкум ака. Яхшимисиз?”
“Ваалейкум салом! Яхшимисан оғача?”,-акам мени шундай эркалар эди.
“Яхши раҳмат. Тинчликми ака? Бу пайтда қўнғироқ қилмас эдингиз?”
“Сўрама! Мажбур бўлдим. Завқиддин онамни касалхонага олиб борган экан....”
Жим бўлганини эшитиб юрагим тез ура бошлади.
“Нима қилди онамга?”
“Яхши ҳозир, хавотир олма. Авария қилишибди. Иккаласи ҳам касалхонада. Ҳаммамиз шу ердамиз, сенга ҳам хабар берай деган эдим”,-деди.
“Ака! Тўғрисини айтинг. Онамга бирор нима қилдими?”,-деб кўзимдан ёш оқа бошлади,
“Йўқ, лекин келсанг яхши бўлар эди. Қари одам ҳарқалай”,-деганида аниқ бир нарса бўлганини сездим.
“Ҳозир чиқаман йўлга”,-деб гўшакни қўйдим.
Мен ҳали бир нарса демасимдан, Юсуф машинани уйим томонга бурди. Қўлим титраб опамга қўнғироқ қила бошладим. Бир неча марта банд тугмасига босилди. Аниқ бир гап бўлган дедим ичимда. Кўз ёшларим икки яноғимга тўхтовсиз оқарди.
“Яхши деди-ку, хавотир олма”,-деб Юсуф далда бермоқчи бўлди.
Опам гўшакни кўтармагач, келинига қўнғироқ қилдим.
“Алло!”,-деб келиннинг овози эшитилди
“Алло! Келин, онам яхшими? Нега опам телефонни кўтармайди?”,-деданимда у ҳам овозимни эшитиб ҳушёр тортти.
“Ҳа, хола сизмисиз?”,-деганида сўкинишимга сал қолди.
Мен бу ерда юрагим эзилиб буларга қўнғироқ қилсам, бунинг ёйилиб гапиришини қаранг.
“Ҳа, менман! Опам қани, нега телефонни ўчириб қўйяпти?”,-деб бироз дўқ қилдим.
Мақсадим, ёмон хабар бор- ёқлигини билиш. Бўлмаса опамни касалхонада деб тахмин қилгандим.
“Ҳа, болалар ўйнаётган эди. Телефон келса шулар ўчириб қўяди”,-деганида бошқа чидай олмадим.
“Опамни телефонини нега болаларинг ўйнайди?! Сен ўзингникини бер!”,-деб бақирганимни сезмай қолган эдим.
Биров зарур қўнғироқ қилиши мумкин. Бувиларнинг телефони неваралар ўйнасин деб эмас,ҳолидан хабар олиниши учун ахир!
Юсуф менинг бу қишлоқлик Зумрад ҳолимни кўрмаган. Юзимга ғалати қараб турар эди.
“Оладида болалар. Мен бермайман. Ойим ўзи қўлига тутқазади”,-деб энди қайнонасини айбдор қилаётган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Бувижонлар, сизнинг телефонингизни ҳам неваралар ўйнайдими?😁
❤ 67👍 15❤🔥 6🔥 4🤔 1
00:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
Севишганлар учун энг чиройли уй юракдир...😊🫀
3.08 MB
🔥 5❤ 1
03:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
"Бахт ҳақида баллада"
✍ Усмон АЗИМ
🎤 Эркин БОЗОРОВ
15.92 MB
👍 2❤ 1
00:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
💋Eringizni telbalarcha sog‘intirishning texnikalari
1️⃣Eringizni ko‘rishingiz bilan…
…u sizdan ko‘z uzolmay qoladi.
Hech narsa demaysiz, lekin u allaqachon sizni sog‘inishni boshlaydi 🫦
✨Bitta harakat — va u fikran ham, qalban ham yoningizda.
🫦Davomini o‘qish uchun⬇️
➡️sirli usullar, yoqimli psixologik ta’sir va kuchli texnikalar shu yerda ⬇️
https://t.me/+-_N1_YD9vjc1OWIy
IMG_9078.MP43.96 MB
❤ 2
#Қарғалар_маҳкамаси
102-қисм
“Бугун душанба ишим кўпроқ. Бошқа куни сизни кечиришни ўйлаб кўраман.”
,-деб ёзиб жўнатдим ва ўзим ақлимдаги саволларнинг жавобини топиш учун Юсуфни олдига бордим.
Ёки унинг бироз аввалги руҳий ҳолатидан виждоним қийналган эди.
Юсуф унга қараб юрганимни кўриб телефондаги суҳбатини якунлади.
“Нимага асосланиб акаси қотил деяпсан?”,-деганимда юзи яна кинояли, аммо аччиқ бир шаклига кирди.
“Чунки бошқаси бўлиши ҳам мумкин эмас”,-деди ҳужжатларга қараб.
“Воҳада ўқишда бўлган. Таъзия куни етиб келган. Уйида, ҳатто пойтахтда ҳам бўлмаган”,-деб унга гапирганимда кўзларимга қаради.
Худди Фирдавсни ҳимоя қилаётгандек кўринар эдим кўзига.
“Гувоҳи борми?”,- сўради жиддий.
“Қариндошлари хабар бериб автобусда жўнатга....”,деб ақлимга тушган нарсадан тўхтаб қолдим.
Еримга қайтиш ўрнига Юсуфнинг столига яқинлашиб унинг компьютеридан Google қидирув бўлимига, Фирдавс ўқиган шаҳар ва пойтахт орасидаги масофага қарадим.
1100 км. Автобусда келиш вақти 14-16 соат. Фирдавс қотиллик содир этилган куни кечки пайт эшитиб, эрталаб кириб келиши имкони йўқ. У билан гаплашганимда, 5-6 соатда етиб келган эдим деганди. Юсуф мен нима қилаётганимга қараб турар эди.
“Нима бўлди?”,-деб сўради кўзини узмай.
“Менга воҳадан, яъни бу шаҳардан пойтахтгача 6 соатда келдим деган эди”,-деб овозим ўйчан бўлиб қолди.
“Буни иложи йўқ.”
“Людмила билан учрашишим керак”,-деб унинг олдидан узоқлашдим.
Бошлиқ йўқлигидан фойдаланиб, Людмиланинг олдига бориб келмоқчи бўлдим. Фақат Юсуф ҳам ортимдан чиқди.
“Мен ҳам бораман”,-деб қадамлари менга яқинлашди.
“Ўзим бориб келаман,-деганимда уфф тортди.
“Махсус хизматдан рухсатсиз ўзингча чиқиб кета олмайсан. Мен билан кетсанг ҳеч бўлмаса гуруҳ раҳбари билан иш билан кетди дейишади.”
“Ростдан иш билан кетяпман”,-дедим унга норозилик билдириб,
Худди кўнгил хушлаш учун кўчага чиқдим-да?.
“Машинамни олиб келаман, кут!”,-деб буйруқ бериб узоқлашди.
Фирдавс нега алдади экан? Ростдан Чаросни ўлдирган бўлиши мумкинми? Лекин Нодира деразадан кўрган одамнинг ёшини аниқ айтмади. Клетка кўйлакли киши Фирдавс бўлиши мумкинми? Хаёлимга келган фикрлардан бошим айлана бошлади.
Машинага ўтириб йўлга тушдик. Юсуф билан ҳали гап бошламасимиздан телефоним жиринглади. Қўнғироқ қилган акам эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 59👍 25🔥 4🤔 4❤🔥 2😁 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Баъзи қалблар шу қадар гўзалки, улар гина сақламайди, хафа бўлса-да, сени ранжитмайди...
Аслида шулар буюк қалб эгалари дейилади...
Қалби буюк, яхши инсонларим, яхшиям борсизлар...
❤ 8
00:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзини севиш - бу нафақат ўзига бўлган ҳурмат ва эътибор, балки ўзининг ички дунёсини тушуниш ва қадрини билишдир.
10.82 MB
❤ 1👍 1
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
101-қисм
Аёлларга ғийбатчи дейдиганлар, шу эркакларнинг ҳам ўзро гапларини бир таҳлил қилишса-да.
Бошлиқ хонасидан чиқиб йўлак бўйлаб юра бошладик. Чидолмай охири гапирдим.
“Бошқалар олдида гапларинг ва ҳаракатларинга эътиборли бўл”,-дедим бироз аввал Фирдавс демак деган гапини эслатиб.
“Бир қотилни бунчалик ҳимоя қиласан деб ўйламаган эдим”,-деди ўтли нигоҳлари билан менинг баттар жаҳлимни чиқазиб.
“Юрагимни, орзуларимни қотили эмас-ку, ҳар ҳолда? Қолаверса ўз синглисини ўлдирганига ишонмайман”,-деганимда қаттиқ ютинди.
Бир неча сония жим турибм “Уни ёқтиришни бошладингми?”,-деб сўради маюс оҳангда.
Шундан қутилиш учун шу гап етарли бўлса, менинг жоним ёнганидек унинг ҳам жони ёнсин эди, менга нима.
“Ҳа, кеча шунча гапни эшитиб, илмоқли уйланиш ҳақидаги гапини эшитмадингми?- деганимда, унинг яна бир бор оғриқ билан ютинганини кўрдим.
Менга ундай қарама. Худди бунга ҳаққи бордай. Сўроқлама юрагимнинг дардини. Индама мен ҳам яшай ўз ҳаётимни демоқчи бўлдим. Фақат журъат эта олмадим. Гапиришини кутмай иш ўрнимга қайтиб яна хужжатлар оламига шўнғиб кетдим.
Кўзим компьютердаги маълумотларда экан телефонимга смс келди.
Фирдавс: Ошми- мантими?
Кўп ўйламай жавоб ёздим.
Мен: Манти
Фирдавс: Шўрвами- маставами?
Мени овқатланишга таклиф қилмоқчими бу?
Мен: Шўрва
Фирдавс: Чойми-қаҳвами?
Мен: Чой
Фирдавс: Менми –у ми?
Кўзим ёзувни ўқиб ҳеч иккиланмай у деди. Фақат ақлим жавоб ёзишдан тилийди. Кайфиятим тушди. Атрофга қараб кўзим уни қидирди. Телефонда ким биландир гаплашиб турганди. Яна бир смс овози келди.
Фирдавс: Хафа қилдимми? Узр ниятим сизни тушликка таклиф қилиш эди. Охирги қиёсламани нега қилдим ўзим ҳам ҳайронман. Хафа қилган бўлсам узур. Илтимос мени кечиришингиз учун сизни тушликка таклиф қилишимга рози бўлинг”
Келган смсни ўқиб хаёлим Юсуфнинг гапига кетди. Ёпиқ ер жинояти деди. Мен ўз оиламдан қиёс бориб, бошқа оилаларга маъно юклар эдим. Чаросни ўз оиласи йўқ қилиши мумкинлигини ўйлаб кўрмаган эканман. Ҳатто мен учун ҳам энг катта шубҳали бу қўшни, ёки акасининг дўсти наркоша Хуршид. Балкида кўчадан келган ўғри ёки бошқаси. Лекин оиласи эмас.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 45👍 13🔥 13🤔 3
#Қарғалар_маҳкамаси
100-қисм
Дарди мени ишдан эмас Фирдавсдан четлашиш эканини билиб турибман. Лекин бошлиқ буни билмагани учун мени ношуд ходим сифатида кўришини истамайман.
“Зумрад, сен бу Чарос ишини давом эттиришни истаяпсанми?”,-деб сўради бошлиқ менга қараб.
“Албатта, йиллар давомида тергов қилинган лекин мен топган баъзи маълумотлар ҳеч қайсиси хужжатларда йўқ ва бу янги далил ва гувоҳлар билан бу ишни фош қилади деган умиддаман”,-деганимда Юсуф кинояли кулди.
“Сен топган далиллар янги эмас. Улар ҳар сафар бўлган фақат кимдир хужжатга киришини олдини олган. Тергов иши номига очилиб ҳеч ким устида ишламай, қайтиб далил йўқ, гувоҳ йўқ деб, яна архивга берилган”,-деганида мен ҳам бошлиқ ҳам унга қараб турар эдик.
“Мен ҳам Чарос Турғунованинг ишини кеча бироз ўқиб чиқдим. Ёпиқ ерда содир этилган жиноятнинг биринчи шубҳали халқаси бу -оиласи. Бу ишни оиласи ўзи қилган. Ҳатто зўр театр уюштиришганга ўхшайди. Мен қотил оиладан дейман. Ҳатто акасининг ўзи дейман”,-деганда Юсуф биан нигоҳларим тўқнашди.
“Фирдавсдан шубҳаланияпсанми?”,-деб бошлиқ ҳам қизиқиб сўради.
Чунки Фирдавсни бир баҳона билан терговга олса, бошқа кирдикорлари фош бўлишини билади.
“Биринчи шубҳалим ўша, кейин ота-онаси”,-деганда юзимни буриштирдим.
“Қайси ота –она ўз боласини ўлдирсин? Ёки акаси? Жигарику ахир? Мен Фирдавс билан гаплашганимда у ҳам синглисининг қотилини топишни истаганини доим айтиб келяпти. Ҳатто мендан ёрдам ҳам сўради. Бирга эски маҳаллага бориб келишни таклиф қилди”,-деб кечаги гапларини эслаб айтдим.
“Фирдавс демак?”,-деб Юсуф менга илмоқли қаради.
“Юсуф бу ишни кенкроқ тергов олиб боришингни истайман. Менинг зарур бир жойга боришим керак. Бўлмаса, жон деб икки мутахасиснинг талашиб- тортишганини эшитган бўлар эдим”,-деб кесатиб қўйди бошлиқ ҳам.
Юсуфга кўрдингми, дегандек қарадим бир шу одам қолган эди ўтмишимизни билмаган. Гарчи Нўъмон Бурханович аллақачон етказган бўлиши ҳам мумкин.
Бунақа одамларга ҳайрон қоласан. Давлатнинг ҳамма билган гаппини сирдек сақлашади. Лекин бошқаларнинг шахсий ишинини уялмай бошқалар билан муҳокама қилишади. Бошлиқнинг гап-сўзига қараганда бу одамнинг ҳам, Юсуф билан менинг ўтмишимдан хабари бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
🔥 34❤ 26👍 19🐳 1🌚 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди
Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шахарга кетадиган бўлдик болаларимиз эса уйда ёлғиз қолишди.
Орадан 2 кун ўткач кечаси қизим йиғлаб телефон қилди акам уйига дўстларини олиб келди улар маст ва менга ёпишиб олган деди. Мен нафратланиб кетиб дарҳол оғлимга телефон қилдим лекин у кўтармади.
Хотиним ва мен шокга тушиб қолиб уйимиз томон машинада йўлга чиқдк 2 соатдан кейин уйда бўлдик уйни очдик тўғри қизимнинг хонасига бордик эшикни очиб биз шокда қолдик чунки... давомини ўқиш 16+
❤ 1
👉 Давоми... 😢
