📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Открыть в Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Больше2025 год в цифрах

24 625
Подписчики
-2524 часа
-1557 дней
-78630 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
❄️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин!
Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг !
❤ 8
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
❄️🌙ХАЙРЛИ ТУН🌙❄️
🌙Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!🤲
🌙Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...
2.75 MB
❤ 2
#Қарғалар_маҳкамаси
128-қисм
“У ҳам ажойиб. Жиноят содир этилганидан саккиз йил ўтиб янги далил ўртага чиқади ва у оила аъзоларининг ҳеч бирига тўғри келмайди. Менинча, тергов гуруҳини чалғитган нарса ҳам шу. Бир номаълум шахснинг днкаси топилган ва улар уни қидиршмоқда”,-деди жаҳли чиқиб.
“Жиноят содир этилган ердан далиллар тўпланиб, йиллаб текширилмасдан шунчаки сақланиши мумкинми? Людмиладан буни ҳам сўрашим керак”,-деганимда кулди.
“Зумрад! Сен чини билан бу далилни ўша пайтда топилганига ишонасанми? undefined Атайлаб Чароснинг сақланган нарсалари ичига қўйилди. Қўшнини ва оиласини днкаси эмас, ўз оиланики эмас унда кимники? У уйдан хас йўқолмаган. Ёки қизга бир иш қилинмаган. Эшик қулфи бузилмаган. Оддий кунлик бир- икки тортишувдан бошқа ҳеч қандай овоз йўқ. Бу дегани қотил ё уйда бўлган ёки уйга кейин келган”,-деб менинг фикрларимни баттар чалғитди.
“Кафедрага кетишим керак. Кейин маҳаллага ўтамиз”,-деганимни биламан қошларини чимирди.
“Менга қасд қилиб қилмоқчи бўлсанг қилма, Зумрад! Мен у одамга зарра ишонмайман. Сенга ҳар хил гапириб, смс ёзишларини-ку, гапирма”,- деб менга яқин кела бошлади.
Кўзларида хавотир кўрдим.
“Сен ҳамм..”
“Сенга ким нима деса десин, мени асло унута олмайсан. Чунки мен биринчиман. Шу- сенга ҳар яқинлашганимда қушдек учган юрагингнинг талпингани, илки ва сўнгиси менман. Юрагинг мендан хафа. Кўзларинг мендан хафа. Шунча ақл айланган миянгда минг бир савол ва жангларинг бор биламан. Аммо нафақат у, балки бошқа ҳеч ким у овозни жим қила олмайди. Йиллар давомида қалбингда бир қулф бор эди ва унинг калити ёлғиз менда. Ҳар калит ҳар эшик очмайди. Бекорга уриниб кўришларига йўл қўйма. Қотил чиқсин, чиқмасин. Истаса дунёнинг энг мукаммал инсони бўлсин.Лекин шу ерларда қолдирган изимни ўчира олмайди. Чунки у изни мен ҳам бор севгим билан қолдирган эдим”,-деб бармоғини аввал юрагим кейин лабларим устини ишора қилди.
Эшитган гапларимни ҳазм қилишга улгурмай эшик очилиб кимдир уни чақирди. У кетди, лекин мен турган еримда яна анча турдим. У билан иш жараёни қизиқ. Ақл билан жумбоқлар ортидан қувиш яхши . Фақат шу сўзлари бўлмаса, мени фалж ҳолатга солиб ўз –ўзим билан курашишга ундамаса.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 51❤ 30🔥 8🥰 3
#Қарғалар_маҳкамаси
127-қисм
“Албатта, тинчлигимизга таҳдид бўладиган ва хавф соладиган ҳар жабҳада биз бормиз”,-деб жавоб қайтарди.
“Тушунарли!”
Ҳозирги уюшган жиноятчилик ишига тўғридан алоқаси бўлмаган Чароснинг ишини, фақатгина Фирдавснинг кетига тушишгани учун устида ишлашга рози бўлишганди. Бўлмаса яна бироз тергов хонларининг чанг босган архивларида ётиб шунчаки қотили топилмай бу иш ёпилиб кетарди.
“Йиллар давомида очилган тергов ишида бир-икки материал расмийлаштирилган ва шу билан тўхтатилган. Шулардан бири эътиборимни тортди. Ўша даврнинг машҳур ҳафталик газетасида “Журналист суриштируви”деган саҳифаси бўлган. Ва Гулбаҳор Турғуновадан интервью олинган”
“Қизиқ, она қарғамиз нима деган бўлса?”,-деб кинояли кулиб қаҳвасини ҳўпларди.
“Кўп нарса эътиборимни тортди. Мақолани ўқиганда, илк ҳиссиёт. Агар мен Чарос ўлими ҳақида ҳеч нарса билмаганимда, Гулбаҳор Турғунованинг қизи ўлдирилганига ишонмас эдим. Бу аёлнинг ё табиати шунақа ёки ҳақиқатдан қотилни яхши танийди”
“Сенга нима деяпман. Сценарий маълум.Ака, синглни дўсти билан гаплашиб юрганини билади ва дўстини калтаклайди. Аммо ошиқлар ажралиш ўрнига, қиз йигитини уйига чақиради. Нега? Чунки уйда ҳеч ким йўқлигини билади. Балким оила ўғилларини воҳага кетди деб билади. Ака эса синглнинг кетини пойлайди. Икки ошиқ уйда учрашганда ака келиб қолади ва жанжал. Сенинг гувоҳинг айтган ҳолат йигит қочади ака жаҳлини боса олмай синглни ўлдиради. Бу иш мана шундек бўлган. Кейин ота- онасига қўнғироқ қилган. Отанинг химчисткаси бор. Кучли кимёвий воситалар билан уй тозаланган ва далил қолмаган”
“Қўшни қандай ўликни топди унда?”
“Қўшнига ким қўнғироқ қилди? Она! Қизидан хавотир олганини айтиб уйларига бориб кўришини сўраган, она. Аммо ўзи икки қадамлик поликилиникадан уч соатда етиб келган”
“Бир фарзанд кетди иккинчисининг ҳимоясими бу шунда?”
“Юз фоиз. Қиз кетди нима бўлса бўлди. Ҳеч бўлмаса, ўғилни қутқариб қолайлик дейишган”
“Бу нарса биз хужжатлар ва гувоҳларга қараб қилган хулосамиз. Биз бу хулосага келган бўлсак, нега шунча йилда буни биров кўрмади?”
“Чунки кўришни исташмади”,-деди хужжатларни ерига қўйди.
“Ашёвий далиллар ва шу- йиллар ўтиб бир марта таҳили ўтган днк масаласи бор,уни нима қиламиз?”
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 52❤ 30❤🔥 1
01:04
Видео недоступноПоказать в Telegram
📹 Aёлингиз шифокор бўлса...❤️🔥
Энг муҳими касал бўлмайсиз
Дард олдида ўсал бўлмайсиз
«Дежур» бўлса ёлғиз уҳлайсиз
Aёлингиз шифокор бўлса!
11.84 MB
❤ 5💔 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ЧУЛ_АТИРГУЛИ
- Мен, Мен киролмайман. Қўрқаман.) қиз қўрқувдан титраганча қаршисидаги ёпиқ эшикка қаради.
- У сизга тегмайди. Биз ёки бошқалар кирсак бизни сония ичида парчалаб ташлаши мумкин аммо Сизни эмас малика.) аскар ишонч билан гапирди.
- У мени ҳам ўлдиради!
- Тўғри хўжайиним қора Иблис аммо сиз унинг аёлисиз у бутун дунёни ёқиб кул қилиши мумкин аммо ҳеч қачон сизга зиён етказмайди сиз хўжайиним учун алоҳида шахс сиз)
Қиз қўли титраганча эшик тутқичини бураб хонага кирди. Атроф қирмизи қонга бурканган, ерда эса 30га яқин жасадлар ётарди.
Хона марказида эса бутун танаси қонга ботган шайтон турарди у қиз томонга қаради. Эркакнинг кўзларида фақатгина ўлим бор эди. Аммо кейинги сонияда эркак шошиб қизни қучоғига тортди уни бор кучи билан қучоқлаб ўзига сингдирмоқчи бўлди.
- Мени ташлаб кетма.. Сенсиз яшолмайман) қизнинг қулоғига иссиқ нафас урилди ва эркакнинг илтижоли овози янгради.
👍 2❤ 1
АСАРНИ ТУЛИК УКИШ🥀
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ЧУЛ_АТИРГУЛИ
- Мен, Мен киролмайман. Қўрқаман.) қиз қўрқувдан титраганча қаршисидаги ёпиқ эшикка қаради.
- У сизга тегмайди. Биз ёки бошқалар кирсак бизни сония ичида парчалаб ташлаши мумкин аммо Сизни эмас малика.) аскар ишонч билан гапирди.
- У мени ҳам ўлдиради!
- Тўғри хўжайиним қора Иблис аммо сиз унинг аёлисиз у бутун дунёни ёқиб кул қилиши мумкин аммо ҳеч қачон сизга зиён етказмайди сиз хўжайиним учун алоҳида шахс сиз)
Қиз қўли титраганча эшик тутқичини бураб хонага кирди. Атроф қирмизи қонга бурканган, ерда эса 30га яқин жасадлар ётарди.
Хона марказида эса бутун танаси қонга ботган шайтон турарди у қиз томонга қаради. Эркакнинг кўзларида фақатгина ўлим бор эди. Аммо кейинги сонияда эркак шошиб қизни қучоғига тортди уни бор кучи билан қучоқлаб ўзига сингдирмоқчи бўлди.
- Мени ташлаб кетма.. Сенсиз яшолмайман) қизнинг қулоғига иссиқ нафас урилди ва эркакнинг илтижоли овози янгради.
❤ 2
АСАРНИ ТУЛИК УКИШ🥀
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус
126-қисм
“Қарғага йўлдош бўлган кабутарнинг патлари оқ қолсада, ичини қоралик қоплайди, дейишган.Бу билан сени жиноят оламига аралашиб қоласан демоқчи эмасман. Лекин у тўдадан зарар кўришингни истамайман дўстим. Аёл кишисан, ожизасан. У наҳанглар тўдасининг тўрига сени отишлари яхши эмас. Махсус хизматдагилар учун очко, давлат учун хавф кетиши мумкин. Лекин сен-чи? Унгача сенга зарар бериб бўлсачи?”,-деб Жамил кўзларимнинг ичига ростан ташвишли қарар эди.
“Зумрад, унинг қўлидан ҳеч нима ема ва ичма, илтимос сендан”,-деб Ҳилола ваҳима қила бошлади.
“Оббо, сен ҳам жуда олиб қочасанда хотин.”
“Рост! Интернетда ўқидим. Конфет, шоколад, ҳатто сақичларга турли таблеткалар қўшиб беришиб, аввал одамларни ўргатиб қўйиб, кейин ўшаларни мутеъ ҳолатга келтириб, гиёҳвандликка ружуъ қўйдирар экан. Улар нима қилади кейин? Қаердан бўлмасин пул топиб улардан мол оладими?”,-деб умуман бошқа мавзуга дарча очган эди.
Соатлаб бўлган суҳбатимиз, ош устида ҳам тортишувларга бой бўлди. Юсуф топган далиллар ва Чароснинг ўлимини Жамил ва Ҳилола билан ҳам муҳокама қилдик. Жамил менга яхши фикр айтди. Жиноятда гумонланган қўшниларни топиб, улар билан гаплашиб кўришимни айтди. Чунки уларнинг айби исбот қилинмаган, лекин қизнинг ўлигини топган ўша қўшни ва унинг кўзидан илк дақиқаларни эшитишда фойда бор деди. Юсуф билан эртага эрталаб бироз ишлаб кейин кафедрага ўтар эдим. У ердан эса мени Фирдавс маҳаллага олиб кетиши керак эди.
🐦⬛️
“Бирор нарса топа олдингми?”
“Йўқ ҳали. Лекин кичик ўта майда нарсалар эътиборимни тортмоқда”,-деб қўлимдаги ҳужжатларга қарадим.
Юсуф эса ўзига олган қаҳвасини ёнига менга ҳам қўшиб олганини кўрдим.
“Баъзан кичик қадамлар катта йўлларга олиб чиқади”,-деб қаҳвани менга узатди, фақат айтган гапи қайси мавзуга тегишли эканини била олмадим.
“Нима экан эътиборингни тортган?”,-деганида қаҳвамдан бир ютум олган эдим.
“Ҳм,буни ичида нима бор?”-деб қаҳвамни кўрсатдим.
“Хандон пистали қаҳва. Дамашқдан олган эдим”,-деганида унга ҳайрон бўлиб қарадим.
“Баъзилар мени денгиз бўйида мазза қилиб яшаб юрибди деганида, мен кимларнинг ортига тушиб Сурияларда юрган эдим”,-деб менга кесатди.
“Махсус хизмат шунчалик кенг тармоқда ишлайдими?”
“Албатта, тинчлигимизга таҳдид бўладиган ва хавф соладиган ҳар жабҳада биз бормиз”,-деб жавоб қайтарди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 56👍 19🔥 4👏 3
00:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
Сизни уйингизда ҳам шунақа ижодкорлар борми?
1.97 MB
❤ 2
#Қарғалар_маҳкамаси
125-қисм
Қишлоққа кетмасадан аввал ариза ёзиб, бошлиқ хонасига ташлаб кетган эдим. Аризамни энди кўриб чиққан кўринади. Чунки қишлоқда ҳам телефоним кузатувда эди.
“Қандай шахсий ҳаёт эмиш бу ҳаёт, тушунмай кетдим”,-деб ўз- ўзига гапирар эди.
🐦⬛️
“Шунча гап бўлди де?”
“Юсуфнинг хирсини биласан. Ҳозир унинг миясида бир гап ўрнашиб олган Фирдавс қотил. Барча далилни шунга боғлаяпти”,-деб Ҳилола сўйиб берган савзиларни тахтада тўграй бошладим. Анчадан бери кўришмаган дўстларим уйига келгандим.
“Шу Фирдавсинг қўрқинчлида ҳақиқатдан. Қарғалар деб ҳам хунук ном топадими ўзига?”
“Телеграмда нинзалар деган каналлар ҳам бор”,-деганимда юзимга ғалати қаради
“Улар нима иш қилади?”
“Тредерлик ўргатадиган ёпиқ гуруҳлар”,-деб тўғраган савзидан бир дона еб кўргандим, қўлимга бир урди.
“Тўғралган савзидан емайди. Тўйинга биров ўлади”,-деганида бу қанақа бидъат гап деб юзимни буриштирдим.
“Олдин тўйим бўлсин-да, биров ўлишига қарайманми йўқми кўрамиз”,-деганимда
“Астағфурллоҳ де!”,-деб мени черким берди.
“Ооо, кабутар хоним ташриф буюрибдилар-ку?”,-деб Жамил ҳам ишдан келди.
Ҳилолага қарадим.Фирдавс билан бўлган орамиздаги гапни унга ҳеч кимга айтма деб айтган эдим.
“Унга унақа қарама! Нима мен ҳеч кимман-ми?”,-деб эри менга гапирса, хотинини бети ҳам қизармади қойил.
“Сендек душман камми? Бир қараса Пуаро хоним дейсан, бир қараса кабутар.Биттасини ту...”
“Сенга қайси маъқул? Холмсни Пуароси бўлишми? Ёки маҳкама раиси, жаноб қарғанинг кабутарими?”,-деб кулганида, хотини ҳам пиққилади.
“Сен иккаланга мени устимдан кулишга сабаб топилди. Сенга ишониб гапларимни айтсам, ҳолмай- толмай эринга етказибсан”,-деб Ҳилоладан хафа бўлдим.
“Махсус хизматдаги сирларни келиб хотимга оқизмай- томизмай етказишингда муаммо йўқ, шундайми?”,-деб Жамил менга жавоб қайтарди.
“Бўлди тортишманглар! Биз сенга душман эмасмиз, Зумрад. Сени бу хавфли икки кишидан узоқ тутишимиз зарур, тўғрими дадаси?”
“Эски хатардан хабаримиз бор-да, бу қарға жанобларидан хавотирдаман. Сен қайси жасорат билан у одам билан учрашиб юрибсан?”,-деб мендан сўради.
“Мен ўз-ўзимдан учрашмадим. Махсус хизматнинг хабари бор ҳаммасидан”
“Зумрад! Сен ақлли қизсан. Жиноят шубҳасини қўй, бу одам ҳақида уюшган жиноятчиликдан шубланишмоқда. Қарғами у ҳар нима қуш бўлсада, у билан ёлғиз қолишинг, бир ерларга боришинг яхши эмас”,-деб Ҳилола жон куйдирар эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 64🔥 16👍 9
#Қарғалар_маҳкамаси
124-қисм
Юсуф мени еб қўйгудек қаради. Унинг кўзида Фирдавснинг томонини олгандек эдим. Мен эса шунчаки гувоҳларнинг гапларини тасдиқламоқчи бўлдим холос.
“Хуршид Пардаевнинг дўстлари, Фирдавс Турғуновнинг компьютер ўйинларига муккасига кетганини айтишди. Бу дегани, керак бўлса кунлаб ташқарига чиқмай компьютерхоналарда бўлган. Ёки жасад топилган хонанинг расмларига қараганимзда, у ерда компьютер турганини кўришимиз мумкин. Бу шахс кўп ҳам ташқарида вақт ўтказадиган бўлмаган”
“Мантиқли. Лекин аниқ далиллар керак. Булар бир тергов ишини юритиш учун етрали бўлиб кўринсада бир одамни айблашга етмайди”,-деди бошлиқ.
“Фирдавс Турғунов синглисинг жинояти бўйича фақат гувоҳ сифатида сўроқ қилинган. Унинг дарҳол бир гумонланувчи сифатида сўроқ қилиниши шарт. Ҳатто бутун оила. Ота қаерда масалан?”
“Юсуф, расмий тергов учун далил келтир.Ундан кейин мен сўроқ қилинишини ташкил қилай. Масалан, шу Хуршиднинг дўстлари гувоҳлик берадими?Ёки Зумраднинг маҳаллада гаплашган кишилари гувоҳлик беришадими?”,-деб ҳақли савол берди.
“Беради”,-деб ҳеч ўйламай жавоб қилди Юсуф.
“Зумрад?”,-деб бошлиқ менга қараганда, билмадим деб елка қисдим.
Чунки Нодира мени расмий идораларга судраманг деб илтимос қилганди.
“Фирдавс Турғунов у билан маҳаллага бориб келишимни таклиф қилганди”,-деб сўз олган эдим.
“Шарт эмас!”,-деб Юсуф гапимни бўлди.
“Бизнинг махсус хизмат жиҳозларини тақ ва бор. Агар сиз айтгандек нарса бўлса, бу- қотил жиноят ерига албатта қайтади деган гапнинг тасдиғи”,-деб бошлиқ менга таълимот берди ҳисоб.
“Аммо бу хавфли. У бир қотил бўлиши мумкин?”,-деб Юсуф яна ҳар доимгидек куйинишлар қиларди.
“Юсуф, сен билан тортишгандек Зумрадни биров билан тортишганини кўрмадим. Барча хавфсизлик чораларини кўриб, кейин боради”,-деб нуқтани қўйди.
“Ишончингиз учун рахмат”,-деб ўрнимдан турдим.
“Телефон ишини ҳал қил Юсуф!”,-деб бошлиқ огоҳлантирди.
Хонадан чиққанимизда, “Сен, телефоним кузатиляпти деб шикоят қилдингми?”,-деб мендан сўради.
“Албатта, бу ҳақида қишлоққа кетмасдан олдин ариза ёзиб кетган эдим. Иш ҳақидаги барча нарсани назорат қилишга ҳаққингиз бор. Лекин шахсий ҳаётимни эмас”,-деб жавоб қайтардим.
Ҳилола билан инстаграмдан гаплашишга мажбур бўлган куним, Ҳилола ақл ўргатиб бошлиққа ариза ёзиб қолдиришимни айтган эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 59🔥 15👍 9🤔 3👏 1
00:06
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Диққат_Савол
Инсон танасидаги энг ифлос жой қайси?
Жавоби жуда ҳам қизиқ 👇
1.19 MB
❤ 2
А) КИНДИК
Б) ОҒИЗ
C) ҚЎЛ
01:13
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзгага қилмайди парвона келин,
Ўзига хон ўзига бек ягона келин!!!
Битта келинларга юбориб қўямиз😊
12.97 MB
❤ 3😁 3
00:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бахтли бўлиш учун пайт пойламанг. Вақтнинг ўзи ЭНГ катта бахт!
9.64 MB
❤ 7
#Қарғалар_маҳкамаси
123-қисм
"Яна баъзи суриштирувлар олиб борганимда, аслида Фирдавс Турғунов доим самолётда қатнагани маълум бўлди. Хуршид билан жанжал қилган куни эса яшил инамарка автомобилда келган. Бу кўрсатиб турибди-ки, оила оддий эл қатори маош олиб кун кўрадиган оила эмас”
Юсуф гапларини давом эттирар экан менинг эътиборимни яшил инамарка машинаси тортди. Нодира қотиллик кунини айтганда, яшил машина подезд олди-да, турганини айтган эди.Ва қочиб кетган йигит Хуршид бўлса, демак...
“Йиллар аввал қилинган суд экспертиза хулосаларини қайтиб ўқидим. Унда баъзи маълумотлар камга ўхшайди. Масалан, мураданинг расмлари устида ишлаганда, бўйиндаги кесик эътиборимни тортди. Унда жиноят қуроли бўлган пичоқ, чапдан ўнга қараб тортилган. Чунки тиғи ўткир кесувчи жисм бир нуқтадан бошланиб иккинчи нуқтада тўхтаганда, бошдаги ерга нисбатдан чуқурроқ из қолдиради. Мутахасислардан сўраганимда юзда тўқсон мен билан бир хил фикрда эканлигини айтишди”
“Бундан келиб чиқади-ки, қотил чапақай”,-деб бошлиқ Юсуфнинг гапини якунлади.
Юсуф бошлиқ билан бунинг муҳокамасини қилар экан, менинг нафасим қисила бошлади. Фирдавс билан бирга овқатланган кунимиз, унинг ҳамма нарсани чап қўлида ушлашлаганини эсладим.
“Камчиликлар фақат бу эмас.Негадир ҳеч оиладан шубҳа қилинилмган. Тергов жараёнларида тутилган хужжатллларнинг ҳеч бирида акадан шубҳаланилмаган”
“Сен юз фоиз ака ўлдирган дейсанми? Бу жиддий айблов”,-деб бошлиқ уни қизиқтирган саволни берди.
“Агар гувоҳларнинг кўрсатмалари ва воқеа кунидаги ҳодисаларни оладиган бўлсак, қотил юзда юз Фирдавс Турғунов. Мотив эса, синглисининг хулқи дейлик. Ота ишда, она касалхонага кетган. Ака ўқишда деб билинган қиз севган йигитини уйга чақиради. Ёки тескариси. Хуршидни Фирдавс уч кун аввал сингли билан муносабати бор деб калтаклаган бўлса, улар орасидаги муносабат узилган. Телефони йўқ, назорат кучли бўлган дейлик, Хуршид Чаросни ўқишдан келишини билиб, уйларига келган”
“Аммо акасидан калтак еб, нега эртаси куни яна қизнинг уйига келиши мумкин?”,-бу саволни бермасам бўлмас эди.
“Эртаси куни эмас уч кун кейин келган. Фикримча, Фирдавсни уйдагилари воҳага кетди деб билган. Чунки тез-тез келиб кетадиган одати борлигини айтишди”
“Шу ерда бир мантиқсизлик бор. Чунки маҳаллага борганимда ҳамма Фирдавсни ўқишда эканини ва уни кўп кўришмаганини айтишганди”,-деб орага кирдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 53❤ 28🤔 13🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси
122-қисм
“Вақтим камроқ. Охирги янгиликларни қисқача рапорт беринглар. Кейин ҳамма ўз ишини давом эттирсин”,-деб бошлиқ ўрнига ўтирди.
Мен охирги кунлар ишда йўқ эдим ва менда ҳеч қандай янги хабар йўқ эди. Бошлиқ каби мен ҳам Юсуфнинг берадиган рапортини эшитардим.
“Мен бошлай қолай унда”,-деб Юсуф сўз олди.
“Жиноий тўда иши бўйича бошқа йиғилишда кенгроқ тўхталамиз. Бошқа ҳамкасбларимизнинг ҳам йиққан маълумотлари бор. Ва анча олдинга кетяпмиз, буни айта оламан. Зумрад билан бирга суриштирган бошқа масала, бу Фирдавс Турғуновнинг синглисининг жинояти. Олдинги йиғилишдан хабарингиз бор, тўда ичида бир келишмовчилик ёки ўзлари жазо бериш усули билан фуқаро Хуршид Пардаев ўлган эди. Биз шу пайтгача буни бир оддий юрак хуружи деган эдик, фақат бошқа далиллар чиқди. Фирдавс Турғуновнинг ошна- оғайнисига чиқишнинг ҳеч иложи йўқ, чунки у шахснинг жуда тор ва ёпиқ мулоқот қиладиган танишлари бор. Деярли биз билган ҳаммаси ё ҳамкасби ёки мижози. Фақат Хуршиднинг бир танишини топдик. У билан гаплашганимизда, бундан йиллар аввал Чароснинг ўлимидан икки ёки уч кун олдинроқ бир футбол майдончасида катта жанжал чиққан экан. У гувоҳнинг айтишича, Хуршид Пардаев ўз дўстлари билан тунги соатларда пуллик футбол майдончасида ўйинга келишган. Айни қизғин бир пайтда Фирдавс Турғунов келиб Хуршид билан жанжаллашиб кетган. Аниқ сабини ҳеч ким билмаса-да, кўпчилик эшитган гапи “Сен мени синглимга қандай яқинлашасан?“,-деган гапи бўлган. Жанжал шунчалик катта бўлган-ки,ҳатто 02 ва 03 чақирилган. Мен эски 02 архивидаги хужжатларни текширдим. Унда ҳеч қандай қайднома йўқ. Фақат бошқа қизиқ нарсага дуч келдим. Ўша пайтлар Фирдавс Турғуновнинг тоғаси ички ичларда ходим бўлиб ишлаган”,-деганида жаҳлдан кулиб юбормаслик учун ўзимни зўрға тийдим.
Бу тоғалар ҳамма ёқдан чиқаверар экан-да?
“Фирдавс Турғунов воҳада ўқимаганми?”,-деб бошлиқ сўради.
“Ўқиган дея олмаймиз. Чунки деярли ўқишга бормаган. Бунинг сабаби эса, холаси у ўқиган иститутда декан бўлиб ишлаган. Яъни Фирдавс Турғунов воҳадан кўра кўпроқ пойтахтда бўлган. Яна бир нарса, Зумрад билан бўлган суҳбатида жиноят куни ўқишда, ҳатто ётоқхонада эдим, ва автобусда 5-6 соатда пойтахтга етиб келдим деган. Бунинг автобусда имкони йўқлигини яхши биламиз.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 39❤ 23👏 9🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус
121-қисм
“Бир пайтлар севганингни тан олдинг шунга шукур дедим”,-деб илжаярди ҳали ҳам.
“Мен туйғуларимдан ҳеч қачон тонмадим. Қўрқиб қочган сенсан. Ҳатто шунчалик қўрқдинг-ки, Сени Истанбулга олиб бораман, қиз қалъасини кўрсатаман деган ваъдаларингни олиб, бошқаси билан яшаб келдинг”,-дедим.
Аламим ичимда кўп эди. Айниқса менга атаб қўшиқ айтган кунини эслаганимдан сўнг. Менга берган ваъдаларидани, кўрмаган диёримни менга севдириб ўзи у ерда бошқаси билан яшаганини эслаб ичимда бир олов ёнарди. Турк қўшиғи ўрнига, форс қўшиғини куйласа, форс диёрларини севардим. Аммо у мени аввал осмонларга кўтариб, аямай бултлардан ирғитган эди.
“Жоним, у пайт Турки..”
“Жонинг чиқсин! Мен сенга қанақа жонинг бўламан?”,-деб овозимни патстроқ лекин кўзимни катта очиб унга жавоб қайтардим. Эшик олдида бошлиқнинг келгани эшитилмаса, қўлимга илинган нарсани унга қарата отар эдим. Фақат бошлиқ хонага кириб бизни соч- бош юлишганимзни кўрмасин деб, пастроқ гапирган эдим.
Майли соч- бош юлишни сал бўрттирдим. Лекин руҳий ҳолатимни сиз тушунинг.
“Узр! Йиғилиш сал чўзилиб қолди”,-деб бошлиқ кирар экан, Юсуф пайтдан фойдаланиб овоз чиқармай бармоғини лабига теккизиб “изи бор”,-деб мени баттар асабларимни бузарди.
Бошлиқнинг кўрмаганидан фойдаланиб, қаламимни унга отган эдим,
“Сиз иккалнгиз нимани келиша олмайсизлар?”,-деган савол берди.
Эҳ, Зумрад хоним махсус хизматда соч оқартиган одам, сен ва бу рўпарангда турган одам орасидаги негатив тўлқинни сезмайдими? Энг бошидан мени яккaлаб қўйганидан, шу пайтгача бўлган ишлар кўрга ҳассодек гап. Албатта калтош тоғамиз яна оғзи бўшлик қилиб, ҳар нарсалар демаган бўлса?
“Бирга ишлай олмасаларинг, айтинглар”,-деб иккимизга қараб турар эди.
“Биз..”
“Ҳаммаси жойида. Тортишув ва ҳар хил фикр бор жойда ўсиш бўлади”,-деб оғзимдан гапни олди Юсуф
“Ҳа, ёдимдан кўтарилибди. Юсуф, Зумрадга иш телефони ташкил қил-да, шахсий телефони кузатувдан чиқар”,-деб буйруқ берди.
Юсуфнинг ранги ўзгарар экан. Мен ҳам овоз чиқармай бармоғимни лабимга келтириб, ” изи ўчди”,-дедим.
Авзойи бузилиб, хафа бўлди.
Баттар бўл!
Юсуф кўзимга тик қараб, бармоғини ҳавода айлантирди. Бунинг маъноси, ўрнига қайтараман дегани-ми?
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 52👍 17🔥 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
❤ 1
