ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
24 550
Подписчики
-7524 часа
-2687 дней
-80130 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эрта уйғонганга барака бисёр. Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр. Совуган юракни қиздирмоқ учун. Дастурхонда сизга нонушта тайёр. Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
Показать все...
10🥰 2👍 1👏 1
00:43
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ассалому Алайкум! Дилга яқин инсонларим❄️ ❄️ Чоршанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!! 🍁Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин! ❄️Омонат дунёда омон бўлинг! Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин. 🍂Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман! ❄️Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
Показать все...
7.83 MB
4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўтиб борар экан умр карвонинг, Турли йўловчилар бўларкан ҳамроҳ. Улар орасида ким дўст, ким душман, Манзилинг сўнгида бўласан огоҳ! Хайрли тун! Тунингиз тинч ўтсин! Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз!
Показать все...
🕊 3 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Яқиндагина содир бўлган воқеа 😢 — Ҳозир уйдагиларим билан танишасан, — деди у собиқ мактабдошига сирли боқиб. — Қўрқма, **** қўйишмайди. Яхши кутиб олишади… Шу аҳволда Мажид уни қандайдир ҳовлига олиб кирди. Нилуфарни кўзи ожиз бўлгани сабаб унга эргашишдан бошқа йўли қолмади. Бу орада Мажид Нилуфарни ичкари хоналардан бирига етаклаб кирди-да, оҳиста каравотга ўтқазиб ташқари эшикни қулфлади. Сўнг Нилуфарнинг тепасига келиб, икки елкасидан маҳкам тутди-ю, ўзига тортди. Бундай бўлиши етти ухлаб тушига кирмаган Нилуфар жонҳолатда ўзини нари олишга уринди. Кучи етмади... Ҳирсга тўлган йигит ўзини тутиб туролмади... Чунки дахшат... 😨 ДАВОМИ 👇👇👇
Показать все...
2
👉 ДАВОМИНИ ЎҚИШ... 🤯
Сара Ҳикоялар...🔥
#Қарғалар_маҳкамаси 64-қисм “Менга ўша қарғалар канли ҳақида маълумот керак. Тайёрлай оласизларми?”,-дедим икки йигитга қараб. “Юсуф ака, билан бир оғиз маслаҳат қилишимиз керак. Бизга бошқа вазифалар берган.Уларни тугатмай сиз айтганни қилсак гапирмасин?”,-деди жаҳлимни чиқариб. Худди булар муҳим иш қиладида, меники ўйинчоқ. “Икки кишисиз-ку? Бирингиз Юсуф акангизни айтганини қилса, бири менга ёрдам берса бўларди” “Зумрад! Сиз айтган канал ёпиқ канал, очиқ эмас. Очиқ бўлсайди иш осон. Мана қаранг!”,-деб экранини кўрсатди. Унда жуда кўп телеграм каналларнинг саҳифаси очиқ турарди. Диетологлардан тортиб, online табиб ва фолбинигача бор эди. Магазин очган, махсус курслар сотган психологлар ва тредерларгча бор эди. Кўзим ҳикоя каналларига тушди. Қовоғимни уйиб уларга қарадим. “Бу нима? Вақтингизни шунақа нарсаларга сарфлаяпсизларми”,- дедим. Аёллар канали деб очилган бир саҳифада катта қилиб бир эҳтиросли аёл ва эркак расми ҳамда остида ёзилган очиқ саҳналарни кўриб тутаб кетдим. Биз қотил ва тўдалар изида юрайлик, булар ҳикоя канлларида 18+ ҳикояларни кузатсин. “Вой, бу очиқ қолибди”,-деб тезда у саҳифани ёпди. “Бизга уялмайсанми дейсизда, буларнинг муаллиф профилига қаранг. Ҳаммаси аёллар ва ҳатто орасида ҳижобликлари ҳам бор. Очиқ ёзилган саҳналардаги изоҳларни айтмай қўяверай. Профиль исми, Алҳамдуллаҳ деб номлаб, каъбанинг расмини қўйган лекин ёзган изоҳини ўқиб мен уялдим. Эҳтиросли саҳна келган ерида бўлим тугаса. Яна беринг зўр кетяпти деб ёзган. Профилида қуръондан оят ва расм қўйиб, бундай ҳикоя ўқиб ёзадиган уялмаса... ” Бу сафар уялиш навбати менга келганди.Мен ҳижобда эмас эдим.Бизнинг ишда ўз ички тартиб қоидалари бор эди. Аммо менинг тушунчам бўйича, бошида ҳижоби бўлганни, нафақат сочи ёпиқ, балки сўзи, каломи ва ўзини тутиши ҳам ҳижоблик бўлиши керак эди. “Сизга ўхшаганлар канални кузатиб турса, просмотор деб ёзаверадида!”,-деб уларга дакки бердим. Аслида эса деярли ҳар муаллифи аёл бўлганлардан, ҳамжинс сифатида уялган эдим. “Биз бекорчиликдан очиб ўқиётганимиз йўқ. Маълум филртли сўзлар бор. Шулар қайси каналда ишлатилса, бизга сигнал беради. Бунақа обуначиси кўп каналларда турли хилдаги реклама кўп берилади. Бизга нима, ким нима ёзиб ўқиганидан.Бизнинг ишимиз, ҳар хил тарғибот қиладиганларни аниқлаб олиш. Мен эмас, ота билан қизни, тоға билан жийянни,ака билан синглни ёзаётган ёки, психологман деб энг маҳрам ва уятли сирларни оммага олиб чиқаётганлар уялсин!” Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ @sulhidaninghikoyalari
Показать все...
55👏 12🤔 9👍 8🥰 3🔥 2❤‍🔥 1😢 1
#Қарғалар_маҳкамаси 63-қисм “Қаҳва ичамизми?”,-деди оҳанги бир маромда эшитиларди. “Бугунми?”,-деб ҳаяжон билан сўрадим. “Манзараси жуда чиройли ва қаҳваси мазали ер биламан”,-деганда бир неча сония жим бўлиб қолдим. “Билмадим. Иш..” “Чароснинг қотили топилишини истайман. Агар биргаликда ҳаракат қилсак, албатта уддасидан чиқамиз деган умиддаман”,-деди у ҳам ҳаяжон билан. Зумрад, балки бу одамнинг алоқаси йўқдир у тўдага? Ростдан бир тасодифдир. Ҳали “қарғалар маҳкамаси”қанақа канал ва нима эканини билмай хулоса чиқарма, дедим ўзимга. Бу одам ҳам сен каби бир бегуноҳ қизнинг ҳаққини қидирмоқда,деб ўзимни кўндирдим. “Майли, икки соатдан кейин сизга жўнатадиган манзилимдан оласизми?”,-деб мулойимлик билан жавоб қайтардим. “Албатта! Рахмат Зумрад. Сизни учраштирган тақдирга қанча рахмат десам аризйди”,-деди. Бу сафар овози ҳузурли эшитилди қулоғимга. “Нега ундай дейсиз, бу ахир иш..”,-ишим демоқчи бўлдим фақат гапимни тугатишга рухсат бермади. “Йиллаб ҳақиқат юзага чиқиши ва қотили топиши учун кураш олиб борамиз. Онам ақлдан озай деб қолди. Дадам боши оққан томонларга кетди. Мен ҳали ҳам соғлом ҳаётга қайтганим йўқ. Худди оила қурсам, бахтли бўлсам, Чароснинг қотилини топмай ўзимга ҳаёт қургандек бўлмай деб, шунча йилдан бери юрибман. Аммо бу сафар кўнглим сезяпти. Сизни бизга Аллоҳ етказди” Фирдавснинг гапларидан туйғуланиб кетдим. Мен ҳис- ҳаяжонга берилмай ишимни бажаришим керак эди. Бизга келадиган кўплаб маълумотларни текшириб, улардан яроқлиси устида ишлардик. Хуршид деган одамнинг тўда аъзоси экани исботланмади. Фирдавс ҳам худди шундай. Ўзи қонун ичида юриб, ҳар хил ишга қўл урмаса керак? Telegram каналига келсак, ҳозир ҳамма ҳар хил каналларга аъзо. Мени ўзим ҳам бир неча хабар каналларига уланганман. Ва у ерда миллионлаб обуначилар бор. Умуман танимаган бировим мен билан бир каналда аъзо бўлса, у бизни ҳамтавоқ қилмайди. Фақат маълум бир тижорий иш ёки маънфаат бўлганда ҳамкор бўлишим мумкин. Унинг ҳам ўз исботи бўлиши шарт эди албатта. Гўшакни қўйиб, хонадан чиқдим. Тўғри киберда ишлайдиган йигитлар олдига бордим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показать все...
54👍 18👏 5🔥 4❤‍🔥 2
00:22
Видео недоступноПоказать в Telegram
📹 tog'ri bo'ldiya hurmatli ayollar 😂
Показать все...
1.54 MB
😁 6
01:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аёлизни камситманг айниқса бошқалар олдида...📌
Показать все...
13.29 MB
👏 1
#Қарғалар_маҳкамаси 62-қисм Юсуфга ўзимни асло тенг кўрмасдим.Лекин бошқага ҳам раво кўрмаётганимни ҳозир сезиб қолдим. “Зумрад! Сизнинг шу Хуршид бор эди-ку? Унинг телефонларини юзаки таҳлилида, кодли ёзишма берган эдим сизга”,-деб ёнимга келди кибердаги йигитлардан бири. “Хўп?” “Телефонидаги ўчирилган маълумот ,смс ва барча расм, видеоларни ҳаммасини бир -бир юклаб филтрладик. Ва мана бу чиқди”,-деб қўлимга бир қоғоз тутқазди. Қоғозда, Хуршид телеграм иловасидан бир ёпиқ каналга аъзо бўлиб, кейин чиқарилгани ҳақида маълумот турарди. Кирган санаси анча олдин бўлса-да, чиққан санаси мурдаси топлиган куни. Ҳатто тахминий ўлим соатидан бир соат кейин. Мурда ўзи телефондан фойдаланмаганига қараганда, гуруҳ админлари томонидан чиқартирилган демак. Бу маълумотлар ҳаммаси ҳолва эди. Асл бошқа ёзув диққатимни тортди. Хуршидни ўлимидан бир соат сўнг, обуначилар сафидан чиқазилган канал исми- “Қарғалар маҳкамаси” номли канал эди. Мен бу номни охирги бир ҳафта –ўн кунда, учинчи марта эшитишим эди. Ва энг қизиғи Хуршид, Чароснинг оиласи билан боғлиқ ери бу- Фирдавс билан экани маълум бўлди. Фирдавс ҳам худди ўша канал аъзоси, унга хабар келганини кўрган эдим. Уйида қарғалар ҳайкалини сақлаган одам, ўзи ташкил қилган гуруҳга антиқа ном берган бўлиши мумкинми? Ҳайратдан ва чигалликларга тўла бу ишдан ичимда ваҳимали ҳис уйғонган эди. 🐦‍⬛ Баъзи инсонларнинг сезгиси жуда ўткир бўлади. Халқ тилида бўрини йўқласанг қулоғи кўринади, деб қизиқ бир ўхшатиш билан тасдиқланган бу ҳолатни, айни дамда яшаётган эдим. Чунки телефонимга Фирдавс Турғунов қўнғироқ қилаётганди. Бўш хоналарнинг бирига кириб гаплашишдан аввал, бир қоғозга “ Тезда, қарғалар маҳкамаси каналини суриштириш керак”,- деб ёзиб йигитларга тутқаздим ва ўзим жим ишорасини қилиб бўш хонага кирдим. “Алло!”,-деб гўшакни кўтардим. “Алло! Салом! Безовта қилдим шекилли? Узр мен бир ҳол- аҳвол сўрай деб қўнғироқ қилган эдим”,-деди овози жуда сокин эшитиларди. “Ҳечқиси йўқ. Бироз ишим бор эди, шунга тезда ололмадим”,-дедим. Ўзимни сокин тутишим зарур. Ҳаяжон ва шошқалоқлик қилмасдан профессеонал туришим керак. “Қаҳва ичамизми?”,-деди оҳанги бир маромда эшитиларди. “Бугунми?”,-деб ҳаяжон билан сўрадим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ @sulhidaninghikoyalari
Показать все...
👍 42 33👏 5🔥 3🍓 3
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 61-қисм Бироқ ғалати ери шуки,онанинг ўша пайтда берган ифодаси. Биласан, тергов котибаси, сўроқ қилинган пайтда терговчи ва гувоҳ ёки гумонланувчининг оғзидан чиққан ҳар сўзни борлигича ёзади. Ҳатто шевада бир сўз ишлатсада, ўша шевадагидек ёзади” “Хўш?” “Гулбаҳор деган аёлга терговчи қизингиз деб неча марта мурожаат қилган бўлса-да, она бирор марта қизим ёки болам деган сўзни ишлатмаган. Ҳаммасида Чарос деб кетган. Сенингча, қизини ҳали энди йўқотган она бундай сокин ва совуққонлик билан гувоҳлик бериши оддий ҳолми?” “Онадан- онага фарқ қилади. Сен бу майда нарсалардан кўра, икки мурдани бир –бирига боғлаган нарса нима шуни топ. Менимча жумбоқ ўша ерда” “Бу икки мурда бир –бирини таниганми?” “Ўн уч йил олдин, бу Хуршид деган шахс неча ёш бўлган?” “Йигирма икки ёки йигирма уч”,-деб тахминий ёш айтидм “Яъни бу қиз, лицейда битирувчи синфда бўлса, бу йигит билан танишадиган ёшда бўлиши мумкинми?”,-деб яна кўз ойнаги устидан қаради. “Синфдошларидан сўралганда йигити йўқ дейилган, ҳатто кундалиги далил сифатида олинган. Бир- икки вароғи йиртиқ лекин қолган барчасининг расми бор”,-деб ўйланиб қолдим. “Зумрад! Бу иш жуда чалкаш ва шубҳали. Агар хоҳласа, моҳир терговчилар аллақачон бу жиноят ишини якунлаб қотилни топиши мумкин эди. Бу ерда бошқа гап бор”,-деб Людмила менинг тахминларимни тасдиқлади. 🐦‍⬛️ Бир жиноят тергов қилинганда ўнлаб эҳтимол бўлади ва шу эҳтимоллар юзасидан тергов иши олиб бориларди. Людмила билан гаплашгач, яна хаёлларимда қотил изига тушиб ,махсус хизматга етиб келган эдим. Ҳамма ишга боши шўнғиган фақат Юсуф кўринмасди. “Кеч қолдинг бугун?”,-деб Нодира ёнимга келди. “Ишларим бор эди”,-дедим совуқ муомала қилиб. Масофани сақлашнинг энг зўр йўли, бу совуқ муомала. Баъзи инсонлар ҳадсиз бўлади. Сен икки юмшоқ сўзни одамгарчилик юзасидан гапирсанг, улар сени ўзларига “жўра” эълон қилиб олади. Шевам ёдимга тушиб, ичим бошқача бўлди. Мен Нодира билан дўстлашишим мумкин эди. Агар у Юсуфга бунчалик яқинлашмасайди. Бунинг ҳам ўзича хақлиман деган хаёли бордир. Бу эрсиз, у хотинсиз. Юрагим яна санчиб қолди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron
Показать все...
44👍 16🔥 5👏 2
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
Хакикатдан хам жуда мехрибон онаман...😂
Показать все...
4.36 MB
😁 10👍 5
00:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
....МЕНИ КЕЧИР УЗИМ......
Показать все...
9.77 MB
#Қарғалар_маҳкамаси 60-қисм “Нўъмонни билмадим, у қариянинг миясида қандай тараканлар юрийди биласан. Лекин Юсуф сенга бир имкон бер деб келса, қабул қилмайсанми?” “Людмила! Сен ҳам у томонмисан?” “Мен ҳеч ким томон эмасман. Агар томон танлаш келса, икки энг яхши ўқувчиларимни бирлашишини истаган бўлардим” “Бу ҳақида гаплашишни истамайман”,-дедим қатъий туриб. “Майли, қоч! Қаергача қоча олсанг, азизам”,-деб жилмайди. “Чарос Турғунованинг ўлим қайдномаси ва ўша пайтда қилинган экспертиза хулосасини ўқидим. Менга бироз ғалати кўринган кичик насалар бор”,-деб хужжатнинг нусхасини сумкамдан чиқардим. “Мен малака ошириш учун Россияга кетиб, 6 ой қолиб кетган пайтим ҳамкасбларим таҳлил қилишган ва иш олиб боришган.”,-деб қоғозга ва ундаги расмларга қарай бошлади. “”Тажовус белгилари йўқ. Лекин шундай деб ўйлансин деб ҳаракат қилинган”,-деди ўйланиб. “Менга ғалати туйилгани, ўша пайтда жиноят содир этилган уйнинг ҳар томони расмга олинган. Ювиниш хонасининг расмига қара. Бу ерда кўринмайди лекин мана буни кўряпсанми?”,-деб унга расмни яқинроқ қилиб кўрсатдим. Унга унча яхши кўринмади. Телефонимда расмнинг асл нусхасининг суратлари бор эди. Уни очиб унга экрандан катта қилиб кўрсатдим. Людмила синчиковлик билан қаради. “Бундан бир нарса чиқмайди. Бу сен ўйлаган нарсага етарсиз”,-деди “Унда бунга қара!”,- деб ошхонанинг расмини кўрсатдим. Людмила бир менга қаради бир расмга. “Бу жиноий ишни нега ҳали ҳам фош этишолмаган, ҳайронман?”,-деди менга яна қараб. “Билмадим. Худди бировлар шунчаки номига бу хужжатни олишганда, яна шундай қайтиб қўйганга ўхшайди” “Сен нега олдинг бу ишни?” “Аслида бошқа ишни беришганди. Аммо оддий ўлим ҳодисаси деб усти ёпилишга уринилган бир ишда, ҳеч қандай далил ёки ғалатилик топилмаган эди. Токи у ўлган шахс бу қизнинг оиласи билан ниманидир устида келишмаганини билгунимизча” “Ва сен, аёл-қиз жинояти бўлгани учун яна ўртага ўзингни отиб, бу ишни суриштирмоқчисан?”,-деди кинояли оҳанг билан. “Людмила, бу қиз билан деярли тенгдошмиз. Унинг синфдошларининг гувоҳлик ифодаларини ўқидим. Ҳаммаси бу қизни ҳаёт тўла ва жуда зукко қиз деб таърифлаган. Бироқ ғалати ери шуки,онанинг ўша пайтда берган ифодаси. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron
Показать все...
57🔥 10👍 9🥰 4❤‍🔥 1
#Қарғалар_маҳкамаси 59-қисм Ишдан сўнг доим кўнгил очар нарсалар кўрган мен. Бугун уйқим келмаслигини билиб, ўзимга бир фильм танладим. Қоронғи хонада ёнимга егуликлар олиб, кўришни бошладим. Энг ёмони эди, шу одат. Куни билан диетада юриб, руҳий зўриқиш кетидан бор аламни егуликдан олиш. Танлаган фильмимда воқеалар чет элда бўлиб, ундаги ходисалар сирли, ва энг асосийси жиноий мавзу ёритилган экан. Унда бир пластик жаррохнинг қизига тажовус қилиниб, ҳаётдан қопарилади. Полиция қотилни қидирар экан,ота қизининг қотилини топиб уни ўзи жазолайди. Юраги ёнган отанинг ақл бовар қилмас қасоси. Ёш йигитни ҳушидан кетказиб, уйидаги ертўлада унга амлиёт ўтказади. Қотил ўзига келганда энди эркак эмаслигини,ўзидаги аёллик белгиларини кўради. Кунлаб ухлатилиб бажарилган амлиётлардан сўнг, қотилнинг жинсини алиштиради. Ва уни йиллаб ертўлада тутиб унга турли гармонлар қилади. Бир аёл танасида, ташқарида эркин юра олмаслик ҳисси қандай эканини, кўчадаги эркакларнинг унга ғаразли кўзлар билан қандай қарашганини яшатади. Фильм сўнги нима билан тугади билмадим.Чунки ўтирган еримда ухлаб қолган эдим. Бу фильмни яна қайтиб кўришни ўзимга режа қилиб, эрталабги кунлик ишларимни ҳал қилиб уйдан чиқдим. Ошқозонимдаги оғриқ кеча тунда еган тартибсиз нарсалардан бўлди. Зебо опага кўринмай уйдан чиқиш ҳам бир маҳорат талаб этадиган бўлди. Бугун режаларим жуда кўп. Биринчи қиладиган ишим Людмила Алексеевнанинг олдига бориш бўлди. Суд тиббий эксперитиза биноси кираверишидан сезилган ўзига хос кимёвий ҳид, инсонни карахт қилиши мумкин. Людмилани ишга киришиб кетмасидан у билан маслаҳат қилишим керак бўлган мавзулар бор эди. “Яхши ухламадингми дейман? Кўзларинг қизарган?”,-деди олдидаги компьютерига қараб бир нарсалар ёзар экан. Кўзидаги кўз ойнаги бурнининг устида турарди,бошини сал эгиб кўзларинг устидан қарди. “Кеча сал оғир кун бўлди дейлик”,-дедим оддийгина қилиб. “Қушлар хабар учирди. Эксинг(собиқ) билан бир жойда эмишсан”,-деганда унга қараб сохта жилмайдим. “Нўъмон Бурхановичнинг мақсади нима сенингча? Яхши ҳам махсус хизматда ишлар эканмиз. Бўлмаса, бутун олам эшитар экан. Нотўғри тушунма, сен учун айтмаяпман.Лекин Юсуф билан боғлиқ ҳар масалада, Нўъмон Бурхановичнинг чиқиши ғалати туюла бошлади”,-дедим шикоят қилгандек бўлиб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron
Показать все...
57🔥 16👍 12❤‍🔥 4🤔 3👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🤪☺️😄😚😌 😛☺️😋☺️😍🤪😆 ➡️ MARAFONDA OCH QOLMAY OZISHADI.❤️ ➡️Siz ham ozishiz kerakmidi? HA OZISHIM KERAK OZISH UCHUN O'ZINGIZ HARAKAT QILIB ORGANIZMIZNI QIYNAB VAQT O'TKAZMANG. 1️⃣OY 5️⃣0️⃣MING 2️⃣OY 1️⃣0️⃣0️⃣MING 3️⃣OY 1️⃣5️⃣0️⃣MING 💯💯💯💯💯💯💯💯💯💯 NAZORAT VA VAQT SIZGA YORDAM BERADI. OZISH MARAFONIGA MARHAMAT OZISH MARAFONIGA MARHAMAT 1️⃣0️⃣😌😉😍☺️😘😋 😚😋☺️😋😋 ❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️ https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 https//t.me/soglom_ozish123 GURUHGA KIRING 🌸🌸🌸🌸
Показать все...
1
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
Совуқда оёғига эски туфлини кийиб, сенга янгисини олиб берган инсон, билгинки бу ОТАДИР......
Показать все...
2.12 MB
8
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сукут сақлашнинг етти фойдаси 1. Сукут — ҳеч қандай ҳаракатсиз ибодат. 2. Сукут — тақинчоқсиз зийнат. 3. Сукут — салтанатсиз ҳайбат. 4. Сукут — деворсиз қўрғон. 5. Сукут — бирор кимсадан узр сўрашга беҳожатлилик. 6. Сукут — икки елкадаги фаришталарга истироҳат. 7. Сукут — жоҳилларнинг айбини яширадиган тўсиқ.
Показать все...
15
#Қарғалар_маҳкамаси 58- қисм Бир шағам кабидир инсонлар, сас-садосиз ичида ёнар ва ташқарига ёруғлик тарқатар. Эриб оққан томчилари ерга тушгач, қотиб шакл алмашар. Ҳамманинг “Жуда ишонган эдим”,-деб бошланган ҳикояси бордир албат. Охири, кўнгил қолишлар ва аччиқ тажрибага эга бўлган ҳаётлар. Ва инсон бахтсиз бўлса-да, тажрибаси билан ўз тақдирини имзолар. Бу нимага ўхшайди биласизми? Ҳаракат қиляпман, уриняпман аммо капалкнинг оёғига тош боғлаб, энди учавер дегандек гўё. Қанотим бор, аммо юким оғирдек. Кўкрак қафасимни тўлдирган ҳаво, худди қийноқ мошинасидек эди. Юрагимни азоб ўриндиғига ўтирғизиб, секин - аста жазо берилаётгандек. Нега шунча йил ўзимни алдаганимни, қалбимда ёнган гулханинг чўғини яна қанча кўз ёши билан ўчиришим кераклигини билмаганимдан куюндим. Ҳар саволга жавоб топган “фикролог” ақлим нега бу ўлгур армонли ишққа бир чора топа олмас эди. Китобларда, фильмларда доим эркакнинг севгиси мақтанди, кўкларга кўтарилди. Мажнуннинг девона ҳоллари англатилди. Лайлининг нимани ҳис этгани нега ёзилмади? Кумушни энг кўп Отабек севгандек тасвирланди. Ҳамма айб, ёзувчиларнинг эркак бўлганидами? Аёлнинг нима ҳис этганини тахмин қила олишмаганидами? Жим турсам, сукут сақласам юрагим мендан аввал тилга кирмоқда. Гапирсам ақлим ҳайратда. Яратилган ҳар нарсанинг яроқлилик муддати бор. Ҳатто инсонинг ҳам маълум ёшгача бир умри бор. Аммо бу қурғур туйғу нега ҳали ҳам илк кунгидек тоза ва яралайдиган бўлиб турибди? Ёки севги эмас-да, аламми бунинг номи? Мени бошқасига алмашганинг алами бу? Эркак алдаб кетганда аёл ақлдан озармиди? Бошида азоб чекса-да, кейин оёққа туриб кетарди. Эркакка қасд қилиб бўлсада, бахтли бўларди. Қаерда ипнинг учини қўлдан бой бердим? Юсуфдан кейин қанча киши қалбини ва ўзининг таклифи билан келди. Қанчаси уйимиз остонасини супирди. Уларнинг уволи тутдими? Ёки кибрим эдими тарк этилишни ўзига едира олмаган ва мени шу кунларга судраган. Юсуф билан бўлган телефон суҳбатидан кейин ўзимга келишим анча қийин бўлди. Ўн саккиз ёшли қиз эмас эдим. Бошқаларга ақл берган томоним бугун энг катта айбини ошкор қилганди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron
Показать все...
55👍 27👏 8🔥 6❤‍🔥 2
#Қарғалар_маҳкамаси 57-қисм Ким келган бўлиши мумкин? “Туриши қанақа эди?”,-деганимни биламан, Зебо опага худо берди икки соат келган кишин таърифлади. Кийган кийими-ю, соч шаклигача бирма-бир айтиб берди. Юсуфнинг уйимни топиб келишига ҳайрон қолдим. Бугун кафедра ва туман терговда ишлашимни биларди. Менда ҳеч қандай хужжат ҳам йўқ эди. Буни эртага ўзидан сўрайман деб қўйдим. “Қачон келди? Соат нечиларда?”,-деганимда мен Фирдавс билан учрашган соатимни айтди Зебо опа. “Мен бугун кафедрада ишладим куни бўйи. У терговчи ҳамкасбим хужжатлар менда қолганди, шуни олгани келгандир. Дарсда бўлганим учун телефонни ўчириб қўйган эдим. Шунга менга чиқолмай уйга келган бўлса керак”,-дедим. Нима дердим бошқа? Товоғини бўшатиб ичига саватдан турган банандан солиб бердим қуруқ бермаслик учун. Тавоғини олиб кетар экан, “Ҳа, сиз шундай десангиз шундайдир-да? Қўлида гули ҳам бор эди. Мени кўриб орқасига яширди. Лекин мендан бу нарса қочармиди? Яхши йигитга ўхшайди қўлдан бой берманг. Ёшингиз...” “Зебо опа, гули менга эмасдир, биз шунчаки, ҳамкасбмиз”,-деб гапини бўлдим. Қизиқувчан қўшнимни кузатиб, телефонимдаги қора рўйхатдан Юсуфни чиқариб унга қўнғроқ қилдим. Бир –икки чалганидан сўнг кўтарди. “Алло! Зумрад!”,-деди овози этимни жимирлатди. У билан соатлаб телфонда гаплашганларим ёдимга тушди. Баъзан туни билан гаплашар эдик. У шаҳарда яшарди оиласи билан мен эса ётоқхонада. Қироатхона деган жойда дарс қилиб ҳамма кетишини кутардим. Юсуфга смс жўнатар эдим,шу билан тонггача гапимиз тугамай гаплашар эдик. “Нега бугун уйимга келдинг?”,-дедим ўзимга берган ваъдам ёдимга тушиб. “Бугун сени кўришим керак эди”,-деди овози мунгли чиқарди. “Мени уйимга ҳар нима сабаб билан келишинг яхши эмас. Қўшниларимга гап сўз қилдинг!”,-дедим жаҳлим чиқиб. “Унутдингми?”,-деди гапимга жавоб бериш ўрнига савол берди “Қачонлар унутдим”,-дедим уни назарда тутиб. “Мен эса, сенга илк севги изҳор қилган кунимни унутганим йўқ”,-деди паст овозда. Унинг овози сўзсиз жимликка йўқолар экан, менинг ичимда эса бўронлар бошланган эди. Бундан ўн икки йил аввал, иккинчи курсни бошлаган пайтимиз сентябрнинг 29 да. Кутубхонада тез-тез кўзларимиз тўқнашган йигит менга гул билан келиб, “Фақат кўз билан гаплашиш етмайди. Юрагимга сенинг овозли суҳбатинг керак” ,-деганди. Юсуф телефонинг нарги учида, мен эса бошқа учида сукунатда, ўтмишимизга ва хор бўлган севгимизга йиғлар эдик. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ #sulhidadavron
Показать все...
50👍 18💔 9👏 6❤‍🔥 1🤔 1