davletovuz
Открыть в Telegram
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Больше2025 год в цифрах

79 283
Подписчики
Нет данных24 часа
+627 дней
-11930 день
Архив постов
Экология вазирлиги ҳукумат таркибидан чиқарилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси деб қайта ташкил этилади — президент фармони
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бош инспектори пора билан қўлга тушди. Судда кўрилаётган иш доирасида ўтказилган тафтишда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 8,7 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисоблангани аниқланган. Кейинчалик қайта тафтиш пайтида бош инспектор ушбу солиқни бекор қилиб бериш эвазига 5 минг доллар олган. У ҳисобланган солиқни тўлиқ бекор қила олмагани учун пулни қайтариб бермоқчи бўлган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган. Жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ беришича, бозор ва савдо мажмуалари ҳудудида видеотасвирга олиш бўйича жорий этилган янги тартиб фақат тижорат мақсадида контент тайёрлаб, ундан даромад оладиган блогерлар, студиялар ва компанияларга тегишли бўлиб, оддий харидорлар, сайёҳлар, ўқувчилар, талабалар ҳамда расмий ОАВ вакиллари учун телефон ёки камерада суратга олиш, сторис ёки блог юритиш чекланмайди ва бепул қолади.
Тўловлар профессионал съёмка вақтида бозор инфратузилмасига тушадиган қўшимча юкламаларни (ўтиш йўлаклари, хавфсизлик, тозалик, ёритиш, назорат ва ҳ.к.) қоплаш, шунингдек ҳудудларни ободонлаштиришга йўналтирилади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент бозорларида тижорий видео/тасвирга олиш пулли бўлди
Тошкент шаҳар ҳокими бозорларда автотураргоҳларида енгил автомобиллар учун янги тўлов тарифларини тасдиқлади. Унга кўра, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари учун алоҳида, юқорироқ тўлов миқдорлари жорий этилди. Масалан, дам олиш кунлари 3 соатгача сақлаш 25 минг сўмни, 4 соатдан ортиқ вақт эса 50 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадда (видеоролик, реклама ёки клип) суратга олиш учун янги тўлов тартиби жорий этилди.
Эндиликда бундай турдаги видео/тасвирга олишнинг бир соати учун 5 000 000 (беш миллион) сўм миқдорида тўлов ундирилади.
Бу чеклов хорижий туристлар ҳамда оммавий ахборот воситаларига татбиқ этилмайди.
Самарқанд электр тармоқлари 30 йилга Туркия компанияси бошқарувига берилади
Туркиянинг йирик энергетика компанияси — Aksa Enerji Самарқанд вилояти электр тармоқларини бошқариш ва тўлиқ модернизация қилиш бўйича ўтказилган халқаро тендерда ғолиб бўлди.
Қиймати $357 млн деб баҳоланаётган бу концессия лойиҳаси доирасида Aksa Enerji тармоқларни 30 йилгача бошқаради.
Самарқанд электр тармоқларини бошқариш учун тендернинг якуний босқичида учта талабгор иштирок этган: “AKSA Elektrik Perakende Satış A.Ş” компанияси, “Cengiz Enerji Sanayii ve Ticaret A.Ş” компанияси, "EDF Power Solutions International SAS" ва "The Kansai Electric Power Co., Inc." компаниялари консорциуми.
Режага кўра, агар Самарқандда хусусий бошқарув самарали бўлса, бу тажриба асосида республиканинг бошқа барча ҳудудларидаги электр тармоқлари ҳам босқичма-босқич хусусий ҳамкорга берилади.
Чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 миллиард доллар маблағ юборган.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Uzbekistan Airways Хитойнинг ICBC Aviation Leasing компаниясидан иккита янги Airbus A321neo самолётини лизингга олади. Ҳаво кемалари 2027-2028 йилларда етказиб берилади. Компаниянинг қайд этишича, 2028 йилга келиб Airbus A321neo самолётлари сони 15 тага етади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
CAEx Build & Co. 2-халқаро қурилиш ва дизайн кўргазмаси Тошкентда 20-ноябрдан бошланади
CAEx Build & Co. — Ўзбекистондаги муҳим қурилиш саноати, ускуналар, материаллар ва технологиялар кўргазмаларидан бири.
Кўргазмага ташриф буюриб, қурилишда янги ғоялар билан танишишга таклиф этамиз!
🏗 Кўргазмада сизни қуйидагилар кутмоқда:
— Замонавий қурилиш материаллари, технологиялари, ечимлари ва қурилиш ускуналари;
— Ўзбекистон, Хитой ва Россиянинг турли ҳудудларидан 60 дан ортиқ компания ва брендлар;
— Ишлаб чиқарувчиларнинг янги маҳсулотлари;
— Ишбилармонлик дастури тадбирлари;
— Музокаралар олиб бориш ва янги ҳамкорлар топиш имконияти.
❗️Кириш бепул
Сана: 20-22-ноябр
Манзил: CAEx (Тошкент, Ўзбекистон)
Кўргазмага ташриф буюришга ва компаниялар вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга шошилинг!
БЕПУЛ РЎЙХАТДАН ЎТИШ
📲 +998 (78) 113-33-33
Реклама
2025 йилда чоп этилган онлайн-НКТ ва электрон чеклар суммаларини 20 ноябрдан 10 декабргача таҳрирлашга рухсат берилади.
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ҳозирда зарур техник имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорларга олдиндан тайёргарлик кўриш тавсия этилади.
Тўлиқ қўлланма қўшимча тарзда эълон қилинади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент шаҳридан 2 хонали хонадонлар
🏢 Хон Сарой компаниясининг Яшнобод туманида жойлашган Мухаббат шаҳри лойиҳасида
Бош тўлов 90 млн сўмдан
Ойлик тўлов 7.5 млн сўмдан бошлаб
Лойиҳа ҳудудида:
✅ Хусусий боғча
✅ Эко ҳудуд
✅ Спорт майдончаси
✅ Болалар ўйингоҳи
✅ 24/7 кузатув камералари режалаштирилган.
Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот
71 200 74 00 | Telegram
Реклама
АҚШ футбол бўйича Жаҳон чемпионати чипталарини харид қилган шахсларга виза олиш учун навбатда устуворлик беради. АҚШ Давлат департаментига кўра, чипта виза беришни кафолатламайди, лекин виза беришдан олдинги суҳбатлар муддатини тезлаштиради.
Аграр соҳада тўлов агентлиги ташкил этилади. Ташкилот субсидиялар тизимини соддалаштириб, ҳозирда турли идоралар томонидан берилаётган 75 турдаги субсидияни ягона платформа орқали ажратиб боради.
2026 йилдан пахта-ғалла, мевалар ва дуккакли экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими йўлга қўйилади, суғурта мукофотининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради. Хитойнинг бош дипломати 19-22 ноябрь кунлари Бишкек, Тошкент ва Душанбеда ҳамкасблари билан музокаралар ўтказади, мазкур давлатлар раҳбарияти қабулида бўлади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ёзувчилар уюшмасининг “Адабиёт” нашриёти Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Танланган асарлар”ини чоп этибди.
Тўпламга ёзувчининг роман, қисса ва ҳикоялари киритилган.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Qanot Sharq авиакомпанияси 15 декабрдан бошлаб Тошкент – Лондон – Тошкент йўналишида ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда экан. Ушбу авиақатновлар Лондоннинг Гатвик халқаро аэропортига Airbus A321-XLR самолётида амалга оширилади.
Марказий банк — CBU Coding Challenge 2025 ғолиблари аниқланди
Марказий банк томонидан молиявий технологиялар, синтетик маълумотлар ва реал вақтда “data” ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган CBU Coding Challenge 2025 марафони якунланди.
40 та жамоа орасидан сараланган 15 та финалчи ўз концепциялари, алгоритм ва техник ёндашувларини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этди.
Якуний натижалар:
1 ўрин — Renaissance Technologies — 150 млн сўм
2 ўрин — MAAB Innovation — 100 млн сўм
3 ўрин — DataVision — 50 млн сўм
Тошкент ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта тикланади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
2026 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида амалга оширилади. Янги тартибга кўра рўйхатдан ўтказиш жараёнида бир вақтнинг ўзида қатор хизматлар кўрсатилади:
➖электрон рақамли имзо калитини бериш;
➖банк ҳисобварақларини очишга ариза қабул қилиш ва фаоллаштириш;
➖айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсатномалар учун ариза юбориш;
➖кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
➖автоматик тартибда ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини бериш,;
➖онлайн НКМларни харид қилиш ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
➖юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими”га ҳисобга қўйиш.
