ru
Feedback
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

Открыть в Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
151 848
Подписчики
-2224 часа
-857 дней
-66630 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 15 ноябрь шанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
ОТА ЁКИ ОНАНИНГ АММАСИ МАҲРАММИ? #маҳрам ❓1933-САВОЛ: Мен аёл кишиман. Жиянимнинг ўғли, яъни акамнинг ўғил бола невараси менга маҳрам бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, маҳрам бўлади. Чунки сиз мазкур ўғил бола томонидан қаралганда отасининг аммаси бўласиз. Ўғил болага нисбатан аммаси, ота ёки онасининг аммаси, ҳатто бобо ёки бувисининг аммалари ҳам маҳрам ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
ХАДИЖА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОГА ЖАНОЗА ЎҚИЛМАГАНМИ? #тарих ❓1932-САВОЛ: Мен Хадижа онамиз розияллоҳу анҳога жаноза намози ўқилмаган, деган гап эшитдим. Шу тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримизнинг покиза жуфтларининг биринчиси бўлмиш Ҳазрати Хадижа розияллоҳу анҳо нубувватнинг ўнинчи йили, ҳижратдан уч йил олдин, Рамазон ойида вафот этганлар. Бу вақтда ҳали беш вақт намоз ҳам, жаноза намози ҳам фарз қилинмаган эди. Шу сабабли, онамиз розияллоҳу анҳо фақат кафанланиб дафн этилганлар. Бу билан Ҳадижа розияллоҳу анҳо жанозасиз кўмилган эканлар, деган салбий тушунчага бормаслик керак. Чунки жаноза намози ибодат ва уни Аллоҳ таоло жорий қилган. Хадижа розияллоҳу анҳо вафот этган вақтда бу ибодат ҳали шариатга кирмагани учун бажарилмаган. Асмо розияллоҳу анҳонинг ўғли, тобеинларнинг улуғ олимларидан Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ "Хадижа розияллоҳу анҳо намоз фарз қилинмасдан аввал вафот этган эдилар", деганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
02:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari Савдода ҳалоллик - улуғ фазилат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
Показать все...
Savdoda halollik - ulug‘ fazilat+.mp46.24 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 14 ноябрь жума 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 17-СОНИ 06.11.2025 😎 Youtube орқали томоша қилиш 📱 Facebook орқали томоша қилиш 📱 Instagram орқали томоша қилиш #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази УЛАШИНГ🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
​​РАНГЛИ МУСҲАФДАН ФОЙДАЛАНИШ ❓1931-САВОЛ: Ҳозирда рангли мусҳафларни нашр қилиш кенг тус олган. Шулардан фойдаланиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёзувларида айрим ранглардан фойдаланиб, чоп қилинган мусҳафдан ўқиш мумкин. Чунки мусҳафни шаръий мақсад кўзлаб рангли қилишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Салафи солиҳлар ёзувларни бир биридан ажратиш ва баъзи ўринларни бошқаларидан фарқлаш учун Қуръонни турли хил рангларда ёзишар эди. Демак, шаръий мақсадларда, ўқиш ва ёд олиш, маъноларини теранроқ англаш ҳамда тажвид қоидаларини эслатиш кабиларга ёрдам бериш мақсадида рангли нашр этилган мусҳафлардан фойдаланиш жоиз. Қуръони каримнинг эҳтиромига зид мақсадда бўяш эса мутлақо ножоиздир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Показать все...
​​Рангли мусҳафдан фойдаланиш ❓1931-САВОЛ: Ҳозирда рангли мусҳафларни нашр қилиш кенг тус олган. Шулардан фойдаланиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёзувларида айрим ранглардан фойдаланиб, чоп қилинган мусҳафдан ўқиш мумкин. Чунки мусҳафни шаръий мақсад кўзлаб рангли қилишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Салафи солиҳлар ёзувларни бир биридан ажратиш ва баъзи ўринларни бошқаларидан фарқлаш учун Қуръонни турли хил рангларда ёзишар эди. Демак, шаръий мақсадларда, ўқиш ва ёд олиш, маъноларини теранроқ англаш ҳамда тажвид қоидаларини эслатиш кабиларга ёрдам бериш мақсадида рангли нашр этилган мусҳафлардан фойдаланиш жоиз. Қуръони каримнинг эҳтиромига зид мақсадда бўяш эса мутлақо ножоиздир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#xabar #anons #jonli_efir ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2025 йил 13 ноябр, Пайшанба куни ⏰ соат 18:00 дан бошлаб
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 18-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Саиджамол домла Масаитов иштирокида жонли эфирга узатилади.
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показать все...
02:38
Видео недоступноПоказать в Telegram
#муфтий_минбари 📹 Расулуллоҳни соғиндингизми? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Rasulullohni sog‘indingizmi+.mp45.55 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 13 ноябрь пайшанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
МУСКАТ ЁНҒОҒИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ #ҳалол_ҳаром ❓1930-САВОЛ: Мускат ёнғоғини даво учун истеъмол қилиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соҳа мутахассислари мускат ёнғоғи таркибида инсонни маст қилувчи модда бор эканини таъкидлайдилар. Шу туфайли фуқаҳолар мазкур мевани маст бўлиш мақсадида истеъмол қилишни ҳаром санайдилар. Аммо даво мақсадида маст қилмайдиган даражада оз миқдорда истеъмол қилиш ёки таомга қўшишни жоиз, дейишган. Валлоҳу аълам Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШ #ҳалол_ҳаром ❓1929-САВОЛ: Ҳозирги кунда кўплаб ўқув марказларида ўқитувчининг иш ҳақи фоизда белгиланган. Масалан, бир ўқувчи тўлаган тўловнинг 50 ёки 40 фоизи ўқитувчига иш ҳақи сифатида берилади. Мана шундай келишув жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу шаклдаги ўқитувчилик ижара битими ҳисобланади. Фуқаҳолар ижарада иш ҳам, унга бериладиган ҳақ ҳам аниқ, маълум бўлиши шарт, чунки номаълумлик низога олиб боради, дейишган. Чунки савдо ва ижара каби битимларни фосид (ножоиз) қиладиган асосий омил бу низога олиб борувчи мажҳулликдир. Агар келишмовчиликка олиб бормаса, мазкур шартнома жоиз ҳисобланади. Саволда айтилган ҳолатда иш ҳажми аниқ. Шунингдек, гарчи фоизда бўлса ҳам иш ҳақи маълум. Ўқитувчи ҳам, иш берувчи ҳам ўқувчиларга қараб тўланадиган ҳақни аниқ биладилар. Қолаверса, айрим уламолар иш ҳақларини фоизда келишишни жоиз дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
02:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
#муфтий_минбари 📹 Савдода ҳалоллик - улуғ фазилат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Savdoda halollik - ulug‘ fazilat+.mp46.24 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 12 ноябрь чоршанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ ❓1928-САВОЛ: Бугунги кунда сунъий интеллектдан фойдаланиб вафот этган одамларни расмини гапиртириб, видео ясашяпти. Бу қанчалик тўғри? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш тавсия этилади. Чунки бу каби ишлар кўп томонлама хато саналади. Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, бу иш уларнинг тилидан ёлғон ахборот тарқатиш, уларнинг номидан ёлғон маълумот бериш ҳисобланади. Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?! Учинчидан, мазкур технология шахсларнинг ҳаракатсиз суратларини қисқа видеороликларга айлантириш орқали сурат эгасининг табассум қилиши, кўзини қисиши ва бошини қимирлатиши каби ҳаракатларни бажартириши мумкин. Буни ҳар қандай тирик ёки вафот этган инсоннинг сурати билан ҳам амалга ошириш мумкин. Бу баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин. Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "нопок технологиялар" қаторига киритилган. Ушбу технология айрим шахслар томонидан жиноий мақсадларда ва бегуноҳ одамларнинг суратларини бирлаштириб, сохта видеолар яратиш орқали шантаж қилишда қўлланилмоқда. Улар ушбу зарарли технологиянинг қурбонига айланмоқдалар. Мазкур (технологиянинг) зарарларидан бири шуки, оилавий суратлар ва маълумотлар ана шу компанияларнинг қўлига ўтиб қолади ва уларнинг махсус иловаси қурилмаларига ўрнатилади! Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир. Агар сурат қурилмада мавжуд бўлса ва бу технология сохталаштириш, қалбакилаштириш ёки масхара қилишда ишлатилмаса ҳам, бу иловадан эҳтиёт бўлиш ва у билан муомала қилмаслик керак. Шу боис мўмин-мусулмон инсон одамлар қилаётган ишларга кўр-кўрона эргашиб кетавермасдан, унинг тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаши ва шунга қараб иш тутмоғи лозим бўлади. Қолаверса, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Расм ёки видеосига қараб, йиғи-сиғи қилиш билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли улар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади», дедилар” (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
ҚУЛОҚҚА СУТ ТОМИЗИШ ЭМИЗИШНИ СОБИТ ҚИЛАДИМИ? #разоат ❓1927-САВОЛ: Қизим ёшлик вақтида қулоғи оғриганда акамнинг аёли ўз сутидан қуйиб қўйган. Бу билан шу аёл қизимга сут она бўлиб қолмаганми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қулоққа томизиш орқали сут оналик собит бўлмайди. Бундан ташқари, клизма қилиш, орқа ёки олд пешобидан сут юбориш сабабли ҳам сут оналик собит бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103) 2025/1447 | 11 ноябрь сешанба 🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Показать все...
03:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #тавба #гуноҳ 📹 Олдинги гуноҳларим кечириладими? 🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш Улашинг: @diniysavollar
Показать все...
Oldingi gunohlarim kechiriladimi tg.mp419.26 MB
НАМОЗДАГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШ #намоз ❓1926-САВОЛ: Намозга келган одам, олдинги сафда бўш жой топа олмаса, қандай йўл тутади? Ўзи ёлғиз туриши макруҳ бўлади деб ўқиган эдим. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги сафдаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, зарурат бўлгани учун ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
Показать все...