Юрист блогер /расмий канал
Открыть в Telegram
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Больше2025 год в цифрах

63 935
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
-80330 день
Архив постов
❗️ЙИЛЛИК АСОСИЙ ЭНГ КАМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ ДАВОМИЙЛИГИ ҚАНЧА ?
⚡️САВОЛ;
Ҳозирги кунда йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги неча кунни ташкил қилади ?
⚡️ЖАВОБ;
Меҳнат кодексининг 217-моддасида ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги келтирилган бўлиб, унга кўра ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 24👍 5
❗️ҲОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТАЁТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ, КОМПЕНСАЦИЯ ВА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
📄 Ҳукуматнинг 22.04.2025 йил кунги 252-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,
➖ субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:
✅ чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;
✅ хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;
✅ йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;
✅ немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.
❗️Қолаверса, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 34👍 2🔥 1
❗️ЯНГИ ФАРМОН
⚡️ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимида ўзгаришлар бўлади
📃 Президентнинг 12.09.2025 йил куни ПФ–172-сон фармони қабул қилинди.
➖ Фармондан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
➖ туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва реализация қилиш;
➖ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштириш.
✅ Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.
➖ Мазкур ерлар эгалари ва фойдаланувчиларига ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилади.
❗️Бунда ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда ижара муддати қуйидагича этиб белгиланди:
✅ Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун – 30 йил;
✅ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 25 йил.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 40
❗️ҚАЙСИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БЕВОСИТА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒИЛЛАНИШИ МУМКИН ?
📄 Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги ЎРҚ-419-сон қонунига кўра,
✅ Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
➖Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
➖Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
➖Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
➖Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
➖Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 22❤ 18👻 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 236 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,
➖ белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 баравари (1 236 000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 баравари (8 240 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 21👍 8🤣 2👏 1
⚡️ЯНГИ ҚАРОР
❗️ЭНДИЛИКДА ФУҚАРОЛАР НОТАРИУСГА ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТИНИ ОЛИБ БОРИШИ ШАРТ БЎЛМАЙДИ
📄 Президентнинг 09.09.2025 йил кунги ПҚ–280-сон қарори қабул қилинди.
➖ Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизими (Тизим) га мажбурий юклаш тартибини жорий этиш орқали уларнинг аслини нотариуслар томонидан талаб қилиш бекор қилинади.
❗️ 2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун нотариусга Ўзбекистон фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинади.
➖ Бунда фуқароларнинг шахси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face-ID) орқали верификация қилинади.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 38👍 3😐 1
❗️ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИШ УЧУН ҚАНЧА ТЎЛОВ ҚИЛИНАДИ ?
📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунига асосан,
➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун, — БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 1 баравари;
➖ Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун, — БҲМнинг 80 фоизи (Бўлади 329 600 сўм);
➖ Республикамиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, — БҲМнинг 1 баравари (412 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
❗️САВОЛЛАР УЧУН👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 39
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ШАРЪИЙ НИКОҲ ВА АЛИМЕНТ..
➖ Шаръий никоҳда туғилган боланинг отаси болага ўз фамилиясини бермаса ёки уни тан олмаётган бўлса қандай қилиб ундан алимент ундириш мумкин?
✅ Yurist_jma ўзининг "YouTube" каналида шу мавзуга тўхталиб масаланинг қонуний ечими ҳақида 👉 маълумот берибди 👈
👉 https://youtu.be/TD9smAMxZ1o?si=FrVvyLeGonUmp4FW 👈 ушбу ҳавола орқали видеони тўлиқ ҳолатда кўришингиз мумкин!
👉 @Yurist_Blogerr
👍 17❤ 13🤣 3⚡ 1
❗️ФУҚАРОЛАРНИНГ АРИЗАЛАРИГА БЕПИСАНД МАНСАБДОРЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ
📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра,
✔️ қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
➖ мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
➖ мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
➖ мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
➖ мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
➖ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
❗️Юқорида санаб ўтилган қонунбузилиши ҳолатларидан бирига йўл қўйган мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (412 000 сўмдан 1 236 000 сўмгача) миқдорда жарима қўлланилиши мумкин.
Саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
👍 47❤ 35🤔 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ЭНДИЛИКДА КИМНИДИР РАСМГА ОЛИШ УЧУН УНИНГ РОЗИЛИГИ МАЖБУРИЙ БЎЛИШИ МУМКИН
🧑🏻💻 Маълумотларга қараганда депутатлар шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
📄 Кўриб чиқилаётган лойиҳага кўра:
➖ шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш мажбурий этиб белгиланади;
➖ агар шахс муомалага лаёқатсиз бўлса, розиликни унинг қонуний вакили беради (вафот этган тақдирда — ворислари);
➖ 16 ёшгача — розилик ота-онаси томонидан берилади;
➖ 16 ёшдан кейин — боланинг ўзи қарор қабул қилади;
➖ видеокузатув тизимлари ўрнатилганда, бу ҳақда огоҳлантирувчи белгилар қўйилиши шарт бўлади.
Саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
👍 33❤ 22😢 2
⚡️Муҳим
❗️ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУХТОЖ БОЛАГА ҚАРАБ ТУРГАН ШАХСГА ҲАР ОЙДА 820 000 СЎМДАН НАФАҚА ТЎЛАНАДИ
📄 Президентнинг 17.02.2022 йил кунги ПФ–74-сон Фармонига асосан,
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
✅ Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
📄 Президентнинг 02.06.2025 йил кунги 91-сон Фармонига кўра,
➖ ҳозирги кунда парваришлар нафақасининг аниқ миқдори 820 000 сўмни ташкил қилмоқда.
Қўшимча саволлар учун👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 40😢 4👏 1
❗️ДИҚҚАТ
⚡️ Айрим хотин-қизларга 1 648 000 сўмгача бир марталик моддий ёрдам пули берилади
📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан,
➖ «Аёллар дафтари»га киритилган айрим хотин-қизлар учун БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 4 баравари (1 648 000 сўм)гача миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилади.
❗️Мазкур бир марталик моддий ёрдам пули қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга ажратилади:
➖ боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
➖ қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
❗️Қандай хужжатлар талаб қилинади ?
➖ Боқувчиси йўқ хотин-қизлардан — боқувчиси вафот этганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида хужжатлар;
➖ 1 ва 2 гурух ногиронлиги бўлган хамда тезкор тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан — гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи хужжат, тезкор тиббий муолажага муҳтожлардан эса тиббий муолажага муҳтожлигини тасдиқловчи хужжат ёки маълумотнома;
➖ Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди борлардан — фарзанди ногирон эканлигини ёки фарзандига 1 ёки 2 гурух ногиронлиги белгиланганлигини тасдиқловчи хужжатлар.
Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 53👍 5🥰 2👏 1
❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК
📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,
➖ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб
✅ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 13👏 2👌 1
❗️КИМЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН ?
📃 Оила кодексининг 79-моддасига кўра,
➖ ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
✅ 1) ➖ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
✅ 2) ➖узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
✅ 3) ➖ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
✅ 4) ➖муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
✅ 5) ➖ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса,
❗️Ота-оналар (ёки улардан бири)томонидан болаларга нисбатан юқорида кўрсатилган ҳолатлар содир этилса улар суд тартибида ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 28👍 6😐 1
❗️ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ҚАЙСИ ТОИФАСИДА ҚАНДАЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАРИШ МУМКИН ?
📃 Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:
✅ «А» — мопед, мотоцикл ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари;
✅ «B» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
✅ «C» — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
✅ «D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;
✅ «BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
✅ «CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
✅ «DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 30
❗️ИШ ҲАҚИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ДАЪВО МУДДАТИ ҚАНЧА ?
⚡️САВОЛ:
Мен ўзим ишлаб келаётган ташкилотда жорий йил майь ва июнь ойларида иш ҳақимни ололмадим. Энди мен суд тартибида ойлигимни ундириб олмоқчиман. Саволим шуки, қонунчиликка кўра иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво қилиш муддати қанча ?
⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 560-моддасида,
➖иш ҳақини ундириш юзасидан даъволар бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ойлик муддат амал қилиши белгиланган.
❗️Сиз ушбу 6 ойлик муддат ичида судга даъво қилиб нафақат ўша икки ойлик иш ҳақингизни, балки Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгиланган тартибда ойлигингизни кечиктирилган ҳар бир куни учун Марказий банкнинг ўша вақтдаги қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида пуллик компенсация билан биргаликда иш берувчидан ундириб олишингиз мумкин.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 31👍 12
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.
✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.
📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.
✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида улар юқоридаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 22
❗️ТАБИИЙ ОФАТЛАР НАТИЖАСИДА УЙЛАРИ ЗАРАР КЎРГАН ОИЛАЛАРГА 61 800 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📄 Жорий йилнинг февраль ойида қабул қилинган ПФ-57-сон Президент фармонига мувофиқ,
➖ ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 баравари (61 800 000 сўм) гача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 24👍 11
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ ДИҚҚАТ
❗️ЭНДИЛИКДА РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан,
➖ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 51❤ 19😁 7🤣 2🔥 1
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?
⚡️САВОЛ.
Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?
⚡️ЖАВОБ.
Оила кодексининг 44-моддасида,
➖ суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.
📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.
❗️Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 33👍 7👎 2🤪 1
