Юрист блогер /расмий канал
Открыть в Telegram
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Больше2025 год в цифрах

63 935
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
-80330 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
СИЗЛАРГА ХАМ УЛАШМАСАМ БЎЛМАЙДИ! 🔔
✏️ Ҳали кўпчилик танимайди, лекин кадр ортидан жуда кўпчиликка ҳуқуқий масалаларда ёрдам бериб келаётган, қонунчиликка билдираётган таклифлари билан айрим мантиқсиз нормаларни ўзгартиришга эришган ва биз шахсан ҳурмат қиладиган юристлардан бири яқиндагина ИНСТАГРАМ тармоғида ўз саҳифасини очибди.
➖ Агар Сиз инстаграмдан хам фойдалансангиз ушбу 👈 профилга ўтиб обуна бўлиб қўйишингизни тавсия этамиз!
✏️ Биз буни реклама учун қилаётганимиз йўқ. Ўзимиз юрист бўлганимиз учун айта оламизки, расмдаги юрист ҳуқуқий жиҳатдан Сиз таниган ва доим кузатиб юрадиган айрим юристлардан кўра анчагина илмли инсон. Агар баҳолаш керак бўлса биз бу инсонни ўзимизга устоз даражасида кўрган бўлар эдик.
✏️ (👉 https://www.instagram.com/yurist_jma?igsh=cGc1ZXUxNWNjb3hz&utm_source=qr 👈) Ушбу ҳавола орқали кириб ушбу юристга обуна бўлиб қўйсангиз ўзингизга манфаатли бўлади!
👉 @Yurist_Blogerr
👍 58❤ 38👏 1😁 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 125 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра,
➖ белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 22👍 10😁 1
❗️"ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" АЖ БОШҚАРУВ РАИСИ А.А.АСҚАРОВГА ИККИ ОҒИЗ МУРОЖААТИМИЗ БОР!
▪️ Ҳурматли Асроржон Акрамович! Биздаги маълумотларга қараганда, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий филиаллари балансига ноқонуний ўтиб кетган маблағлар эгасига қайтарилмаётган экан. Бунга Сиз қандай қарайсиз?
✏️ Гап шундаки, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё вилоят филиали хамда Фарғона шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган "Нано волт бизнес" МЧЖ ўртасида 2023 йилнинг 7 август куни 144286-сон "Махсус абарот порталида ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича товар етказиб бериш тўғрисида" шартнома тузилган. Шартномага кўра "Нано волт бизнес" МЧЖ томонидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё вилоят филиалига 22 турдаги товар етказиб берилиши лозим бўлган лекин, айрим сабаблар билан МЧЖ мажбуриятини бажара олмаган.
➖ Шундан кейин "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё вилоят филиали "Нано волт бизнес" МЧЖдан 40 604 002 cўм жарима ундириш бўйича Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво қилган хамда уларнинг даъвоси қисман қаноатлантирилиб жавобгардан даъвогарларнинг фойдасига 40 604 002 cўм эмас 10 000 000 сўм жарима ундириш белгиланган. Аммо суднинг Ҳал қилув қарори қонуний кучга кириб улгурмасидан Биржа томонидан "Нано волт бизнес" МЧЖнинг биржадаги ҳисоб рақамидан 40 604 002 cўм "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё вилоят филиалига ўтказиб берилган. Яъни 29 757 922 сўм пуллар ортиқча ўтказилган. Табиийки, маблағидан ортиқча сумма ўтказилганлигини билган МЧЖ "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё вилоят филиалига бир-неча марта мурожаат қилган. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё вилоят филиалининг раҳбари М.Қ.Шамсиддинов эса ортиқча ўтказилган пулларни тан олган ҳолда, бироқ пулни қайтариш ўзигагина боғлиқ ҳолат бўлмаганлиги сабабли Сизга алоқа хати билан чиққан.
✏️ Ҳурматли Асроржон Акрамович! Биз яхши гумонда бўлиб юқоридаги алоқа хати Сизга шахсан етиб бормаган деган фикрдамиз. Шунинг учун ҳечдан кўра кеч бўлса хам ушбу масалани ижобий ҳал қиласиз деган умидимиз бор...
👉 @Yurist_Blogerr
❤ 54👍 32😁 6🤔 2🥰 1👌 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️НЕГА БУ МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРИЛМОҚДА ?
⚡️Ҳурматли "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг масъуллари! Сизларни тизимингизни балансига ноқонуний ўтказилган пуллар эгасига қайтарилмайдими? Йўқ жойдан муаммо яратиб юриш Сизларга керакми ёки суднинг ҳал қилув қарори Сизларга ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмасми ?
❗️Сизлардан изоҳ кутамиз!⏱️
👉 @Yurist_Blogerr
👍 46❤ 18🔥 1
❗️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ ҲУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ФАҚАТ ИККИ ЙЎЛИ БОР ХОЛОС!
📄 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,
➖ мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади
✅ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
✏️ Ким нима деган тақдирда хам узоқ йиллардан бери мулк ҳуқуқи бўлмаган ер участкаларини ҳусусийлаштиришнинг фақат икки йўли бор! Биринчиси юқоридаги 187-моддада келтирилган норма бўлса, иккинчиси хамма билган ва ҳозирда амалда бўлиб турган "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги 937-сон Қонун нормаси. Бу иккинчи нормани ҳалқ тилида кўпчилик "акция" хам дейишади. Манашу икки норма талабидан бошқача шаклда айтарли хужжати бўлмаган мол-мулкларни ҳусусийлаштиришнинг амалда имконияти йўқ. Агар ушбу масала бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 44👍 8🔥 1
❗️ТАБИИЙ ОФАТЛАР НАТИЖАСИДА УЙЛАРИ ЗАРАР КЎРГАН ОИЛАЛАРГА 56 250 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ
📄 Жорий йилнинг февраль ойида қабул қилинган ПФ-57-сон Президент фармонига мувофиқ,
➖ ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 баравари (56 250 000 сўм) гача бўлган миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 35👍 11🔥 2
⚡️МУҲИМ
❗️Уста деҳқонларга субсидия ажратилади
📄 Ҳукуматнинг 13.05.2025 йил кунги 317-сон қарори билан тегишли Низом тасдиқланган.
📄 Низом Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартибини белгилайди.
❗️Қуйидагилар жамғарма ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш турлари ҳисобланади:
✅ ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;
✅ уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;
✅ муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратиш.
✅ Ҳудудий меҳнат органи "маҳалла еттилиги" томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган уста деҳқонлар билан маҳалланинг 50 фоиз хонадонлари томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйишни ўрганиб чиқади.
✅ Вазирлик ўн иш кунида таклифларни ўрганиб, маҳалланинг 50 фоиз хонадони томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўядиган уста деҳқонларни танлайди.
❗️Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида субсидияни "Онлайн маҳалла" электрон платформасидаги уста деҳқонларнинг банк карталарига ўтказиб беради.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 33😁 5👌 3
00:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️ Манабу бошқа гап👍
✅ Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чораси киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
➖ Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ЙПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.
✏️ Яхши таклифлар эътиборсиз қолмайди. Хабарингиз бўлса биз яқиндагина биринчи марта ҳуқуқбузарлик қилган шахсларга расмий огоҳлантириш бериш механизмини жорий қилиш кераклигини таклиф қилган эдик. Бугун эса натижа👍👍👍
👉 @Yurist_Blogerr
IMG_6569.MP45.36 MB
👍 78❤ 25👏 6😁 2🕊 2
❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ
📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,
✅ 2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:
➖ Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.
✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 45👍 19😁 4
❗️АВТОМАШИНАДАН АХЛАТ УЛОҚТИРГАН ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддаси "Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш" деб номланиб,
➖ унга кўра поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари шаҳар йўловчилар транспортидан ва сув транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 16👍 16🥰 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ЭНДИЛИКДА РАДАР БОР ЖОЙДА "РАДАР" ЙЎЛ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йил кунги 318-сон “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра,
➖ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 44👍 38🤣 6
❗️Эндиликда ҳориждан депортация қилинган фуқароларга 2 йил давомида "загранпаспорт" берилмайди
📃 Ҳукуматнинг 13.05.2025 йил кунги 313-сон "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорига асосан,
➖ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди.
✔️ Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.
❗️Реадмиссия нима?
Чет элда ноқонуний равишда қолган, визаси тугаган, депортация қилинган Ўзбек фуқароси Ўзбекистон томонидан қабул қилинади ва бу жараён реадмиссия деб аталади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 42👍 6🤷♂ 2😨 1
❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ
📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (750 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади.
➖ 2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.
✅ 2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
🟢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 31👍 10🤷♀ 1😁 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌙 Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Ушбу улуғ кунда Аллоҳ барчаларимизни гуноҳларимизни мағфират этсин!
➖ Ушбу байрам муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий ҳотиржамлик, бахт ва омад тилаймиз. Илоҳим яхши кайфият ҳеч бирингизни тарк этмасин!
👉 @Yurist_Blogerr
❤ 60🥰 10👍 2👏 1
❗️ЭРТАДАН БОШЛАБ БАРЧА ҲОДИМЛАР КЕТМА-КЕТ 3 КУН ДАМ ОЛАДИ. ҲАФТАДА 6 КУН ИШЛОВЧИЛАРГА ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕЛГИЛАНГАН
📄 Президентнинг 30.05.2025 йил кунги “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига асосан,
➖ 2025 йил 7 июнь (шанба) куни ҳафтада 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
❗️Шунга кўра Қурбон ҳайити байрами муносабати билан барча ҳодимлар қуйидаги кунларда дам олади:
🟢 6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами – барча учун дам олиш куни;
🟢 7 июнь (шанба) - ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун одатий, 6 кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🟢 8 июнь (якшанба) – барча учун одатий дам олиш куни.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
👍 25❤ 23👏 2🤔 2😭 1
⚡️ МУҲИМ
❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилган.
➖ Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлиб, ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 26👍 12🤣 7😁 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Smartbankda onlayn hisob raqam oching va 3 oy davomida bepul xizmatlardan foydalaning!
✔️ Endilikda Smartbankda biznesingiz uchun masofadan hisob raqam oching va 3 oy davomida xizmatlarimizdan bepul foydalanish imkoniyatiga ega bo‘ling!
Nega aynan Smartbank❓
👍 Bankka borish shart emas, barcha jarayonlar to‘liq onlayn;
👍 Qulay komissiya va tariflar;
🕒 Vaqtni tejang, moliyaviy boshqaruvni soddalashtiring — hoziroq Smartbank mijoziga aylaning!
🔗 Xizmatlarimiz haqida batafsil ma'lumotni saytimiz orqali olishingiz mumkin.
Instagram | Telegram | Facebook | Veb-sayt
❤ 15
❗️ЛИМОНЧИЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
📄 Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2025 йил кунги 198-сон “Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига кўра,
➖ лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;
✅ хорижий давлатлардан лимон мевасидан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, ўрнатиш ҳамда тадбиркорларга лизинг асосида беришни йўлга қўйиш;
✅ амалдаги кредитлар ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш орқали лимончилик хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш белгиланган.
❗️Шунингдек, Норин, Шаҳрисабз, Учкўприк ва Денов туманларидаги 1 тадан маҳаллани илмий асосланган ёндашув асосида лимон кўчатлари етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда ушбу туманларда 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштириш йўлга қўйилади.
✅ 2025 йил якунига қадар деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида мавжуд лимон етиштириладиган ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилади ҳамда маълумотлар “Оnline mahalla” электрон платформасига киритилади.
➖ Бундан ташқари, лимоннинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ҳамда уларнинг кўчатини жадал кўпайтиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинади.
Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 25
⚡️ДИҚҚАТ
❗️Бугун барча ходимлар ишдан 2 СОАТ вақтли уйига кетишлари мумкин!
📄 Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра,
➖ байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
✅ Эртага 6 июнь – Қурбон ҳайити, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади. Шунинг учун бугун барча ходимлар 2 соат вақтлироқ уйига қайтишига қонуний ҳаққи бор.
✏️ Нима учун икки соат, одатда барча ҳодимлар байрам арафасида 1 соат эртароқ кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишар эди дейишингиз мумкин, лекин бундай пайтда иш вақти тугашидан 2 соат олдин кетиш ҳам мумкин. Агар ҳодимнинг меҳнат шартномасида ёки у ишлаётган ташкилотнинг ички хужжатларида байрам арафасидаги иш вақти фақат бир соатга қисқартирилади деб қатъий белгилаб қўйилмаган бўлса ҳодим ишдан икки соат, хаттоки 3 соат эртароқ хам уйига қайтиши мумкин. Гап шундаки, юқоридаги 187-моддада байрам арафасида кундалик ишнинг муддати КАМИДА БИР СОАТГА қисқартирилади дейилган. "КАМИДА" айнан манашу сўзнинг нормада борлиги барча ҳодимлар учун байрам арафасида икки соат, ёки ундан хам эртароқ ишдан қайтиш мумкинлигига ишора беради. Чунки нормада камида 1 соат дейилган. Кўпида эса манашунча соат олдин қайтиш мумкин дейилган жойи йўқ..
Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш 👇
@Yurist_Blogerr
❤ 33🤣 14👍 3👏 3😁 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️ Эртадан қабул бошланади
❗️Эртага, 5-июн куни, давлат олийгоҳларида абитуриентлар қабул бошланади
➖ Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25-июнгача бўлиб ўтади.
🟢 Маълумот учун: эртадан бошлаб фақат фанлар мажмуаси танланади холос. Яъни абитуриент қайси фандан тест топширишини белгилайди. Лекин эртадан университет ёки йўналиш танланмайди.
➖ Тест натижалари тўлиқ чиқиб бўлгач, абитуриент ўзи тўплаган баллга қараб, кейинчалик қайси олийгоҳ ва қайси йўналишни танлашни ўзи ҳал қилади.
Бепул маслаҳат олиш👇
@yuristdan_javob_bot
Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr
❤ 34👍 12👏 2
