Shoshilinch.uz - Tezkor Xabarlar | Rasmiy Kanal
Открыть в Telegram
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва шошилинч хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг:👉 @ShoshilinchUz_robot Реклама: @Letspr_admin
Больше2025 год в цифрах

772 247
Подписчики
-4 50024 часа
-53 4377 дней
+141 18230 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸🇮🇷Исроил АҚШни огоҳлантирди:
Исроил расмийлари АҚШ маъмуриятига Эрон томонидан ўтказилаётган ракета машғулотлари ҳарбий ўқувдан кўра кенгроқ мақсадга хизмат қилиши мумкинлигини маълум қилган. Уларга кўра, ушбу машғулотлар Исроилга қарши кутилмаган ракета зарбасини тайёрлашни яшириш учун қоплама сифатида қўлланилиши эҳтимолдан холи эмас.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
🤣 149❤ 19👍 18🤮 18🤬 8😡 3😈 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Тезкор
⚡️Россияда доллар қулади, курс бугун 79 рублга тушиб кетибди😳
Бугун Россия рубли АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиб, доллар курси 79 рублга тушди.
Россияга бориб ишлайдиганлар учун бу жуда ва жуда ажойиб хабар!!
Россиядаги яқинларга тезда юбориб қўямиз.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
👍 70❤ 23👎 11🤣 9👏 4🤮 3🎉 1😐 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸 Трамп маъмурияти иммиграция сиёсатини янада қатъийлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда — Reuters
АҚШ президенти 2026 йилда мигрантларга қарши рейдлар кўламини кенгайтириш, жумладан, ферма ва заводларда текширувлар ўтказиш ҳамда буни молиялаштириш ҳажмини кескин оширишни режалаштирмоқда.
"ICE (Иммиграция ва божхона назорати хизмати) ва Чегара хизмати 2029 йилга келиб миграцияга қарши чоралар учун 170 миллиард долларгача маблағ олади. Ушбу маблағлар минглаб агентларни ишга ёллаш, ноқонуний мигрантлатни сақлаш марказларини очиш, қамоқхоналар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ноқонуний мигрантларни қидириб топиш учун хусусий компанияларни жалб этишга сарфланади", дея ёзмоқда Reuters.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
😁 26❤ 22👎 11🤮 5👍 3👏 1🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ҚИЗИМ ГУНОҲНИ КАТТАСИНИ ҚИЛИБ ҚЎЙДИ 🚷
Бир киши Умар розиаллоҳу анҳунинг олдиларига келиб шундай дебди: "Йо Амирал муъминин, мени бир қизим бор эди. Биз исломга кирганда у ҳам исломга кирганди, ақлли солиҳа қиз бўлганди. Аммо улғайиб гуноҳнинг каттасини қилди. Зино қилиб қўйибди. Биз хабар топганимизда эса томирини кесибди. Аранг тўхтатиб қолдик. Тузалгунча даволадик. Энди эса у қизимга совчи келяпти. Совчиларга нима дейишга ҳайрон қолдик. Нима қилайлик маслаҳат беринг, ўтмишда бўлган ишларни уларга айтайликми?"
Шунда Умар розиаллоҳу анҳу шундай дебдилар:
❤ 29👎 6🤮 6👍 2
✅👉 ДАВОМИНИ ЎҚИШ 😟😢
🇷🇺🇺🇦 DW: Москвада автомобил портлаши натижасида Россия армияси генерал-майори ҳалок бўлди, у Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни бошқараётган қўмондонлардан бири бўлган
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 22 декабр куни эрталаб Москвада автомобилга ўрнатилган портловчи мослама ишга туширилган. Портлаш натижасида Россия Қуролли кучларининг оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи 56 ёшли генерал-майор Фанил Сарваров олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Россия Тергов қўмитаси “ҳарбий хизматчини ўлдириш” бўйича жиноят иши қўзғатди. Идора хабарига кўра, генералнинг ўлдирилишига оид асосий версия Украина махсус хизматлари билан боғлиқ.
Аввалроқ “Проект” нашри Фанил Сарваровни Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини бошқараётган қўмондонлар базасига киритган эди.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
2.10 MB
❤ 95👍 74👎 24😢 11🤣 5🫡 4🤔 3🥱 3👏 2🔥 1
01:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇷🇺🇺🇦 Украина Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Липецк яқинидаги ҳарбий авиабазада саботаж операцияси пайтида Россиянинг иккита Су-30 ва Су-27 қирувчи самолётлари йўқ қилинди.
Самолётлар бир неча ҳафталик тайёргарликдан сўнг ангар ичида ёқиб юборилди, етказилган зарар 100 миллион долларгача баҳоланмоқда.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
2.mp481.49 MB
👍 82👎 38❤ 25😁 8🔥 7🥱 2🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Колумбия президенти: ташқи сиёсат адолатсиз
🇨🇴🇺🇸🇻🇪 Колумбия президенти Густаво Петро ташқи сиёсатдаги иккиюзламачилик ва адолатсизлик ҳақида кескин фикр билдирди.
Унинг айтишича:
«Техас — босиб олинган ҳудуд. Уни ҳеч ким сотмаган, уни тортиб олишган. Худди шундай, Калифорния ва АҚШнинг бутун жанубий қисми ҳам шу тарзда қўлга киритилган.
Шунга қарамай, ҳеч бир лотин америкалик президент чиқиб: “Уни бизга қайтариб беринглар, сизлар уни ўғирлаб олгансизлар”, деб айта олмайди. Лекин бошқа томондан, Дональд Трамп Венесуэла нефти ҳақида бемалол: “Уни менга қайтаринглар, чунки у мендан ўғирланган”, деб айта олади. Бу қандай адолат?»
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
👍 153❤ 64💯 12👏 10👎 4😁 4🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸🇵🇸 АҚШ Ғазони курортга айлантириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди
АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти “Қуёш чиқиши” (Sunrise) номли лойиҳа ишлаб чиқди. Унга кўра, Ғазо сектори юқори технологияли қирғоқбўйи мегаполис ва курортга айлантирилиши режалаштирилган.
Лойиҳа устида Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф ва Президентнинг куёви Жаред Кушнер бошчилигидаги жамоа ишлаган. Режа 112,1 миллиард долларга баҳоланмоқда ва уй-жойлар, мактаблар, шифохоналар, инфратузилма ҳамда дам олиш зоналари қурилишини назарда тутади. У 20 йиллик “йўл харитаси” сифатида кўрилиб, Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантириш мақсад қилинган.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
🤬 189👎 44❤ 32🤮 13🤡 10👍 6😢 3🔥 1
00:23
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇵🇸«Исроил ери фақат Исроил халқиники. Парламентда туя минганлар бўлиши қабул қилиб бўлмайди.
Туя минган одам қонун чиқарувчи бўла олмайди. Биз бу ердан арабларни ҳайдашга интилишимиз керак. Бу ваҳшийлар билан ҳеч қачон тинчлик бўлмайди».
Бу баёнотларни сионист раввин Дов Лиор айтган. У арабларни ҳақоратомуз тарзда «туя минганлар» деб атаб, уларни Фаластиндан ҳайдашга очиқча даъват қилмоқда, токи ўзи каби мустамлакачи гуруҳлар бутун ерни эгаллаб олиш имконига эга бўлсин.
Қайд этилишича, ушбу шахс Польшада туғилган ва 1948 йилда кема орқали Фаластинга келган. Ўша пайтда у фаластинликлардан ўзини қабул қилишни, раҳм-шафқат кўрсатишни сўраган, бугун эса барча фаластинликларни ҳайдаш ва уларнинг ерларини тортиб олиш ҳақида чақириқлар қилмоқда.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
7.82 MB
🤬 493🤮 98👎 47❤ 42🤣 8😈 8🌭 4👍 3🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада бешта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритди.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
👍 204❤ 30👏 14🔥 6🏆 4🤮 3🐳 2👎 1
🇺🇸 АҚШда «Пешайвон қароқчилари» (Porch pirates) деб ном олган ўғрилар бор.
Улар одамларнинг уйи олдида курьерлар томонидан қолдирилган буюртма-жўнатмаларни ўғрилаш билан шуғулланади. «Пешайвон қароқчилари»га қарши кураш учун уй эгалари пешайвонга ичига бўёқ тўлдирилган пақилдоқ солинган қутини атайин қолдириб қўядилар.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
5.mp45.89 MB
6.mp414.53 MB
😁 280👍 97❤ 26🤣 21🤔 6👏 5👎 3⚡ 1
00:46
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Агар Путин яна "йўқ" деса, Россияга қарши санкцияларни кучайтиришимиз ва Украинага узоқ масофали Томаҳаwк ракеталарини беришимиз керак — АҚШ сенатори Линдси Грэм
"Агар Путин бу сафар ҳам яна “йўқ” деса, умид қиламанки, президент Трамп менинг санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳамни имзолайди. Бу қонун лойиҳасида Хитой каби Россиянинг арзон нефтини сотиб олаётган давлатларга нисбатан божлар жорий этиш, Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олиш, шунингдек, Венесуэлага нисбатан қилинаётгани каби санкциялар остидаги Россия нефтини ташиётган кемаларни ушлаб қолиш ва мусодара қилиш назарда тутилган. Агар Путин таклифимизни рад этса, биз ўйин қоидаларини тубдан ўзгартиришимиз керак — жумладан, Россия ҳудудида жойлашган дрон ва ракета заводларига зарба бериш учун Украинага Tomahawk ракеталарини топширишни ўйлаб кўришимиз зарур", — деди америкалик сенатор.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
1.MP415.46 MB
❤ 82👍 66😁 45👎 38🤮 15🔥 3
00:34
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇹🇷 Туркия парламентида депутатлар 2026-йилги бюджет муҳокамаси чоғида муштлашди
Муштлашув иккита партиянинг аъзолари ўртасида юз берган. Воқеадан сўнг 2026-йилги бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинган.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
2.mp49.85 MB
🤣 92👍 33❤ 22😁 5👎 4🤮 3🤬 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаровга Толстой номидаги тинчлик мукофоти топширилди
Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга муносиб деб топилган.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
👍 77🤮 56❤ 21😁 14🤡 8👏 5🤔 4👎 3😢 2🤨 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
"Исроил барибир бизни ўлдиради..."
🇵🇸🇮🇱 ХАМАС: Исроил қурол ташлашга қарамасдан ҳужумларни давом эттиради
ХАМАС ҳаракати вакили Кемал Авннинг айтишича, қуролдан воз кечиш Исроил ҳужумларини тўхтатмайди.
Унинг таъкидлашича, Исроил ҳар қандай ҳолатда ҳам зарбаларни давом эттиради:
«Биз қуролни ташлаймизми ёки йўқми — Исроил барибир ҳужум қилади. Қисқаси, икки йўл бор: ё қуролсиз ҳолда ўлиш, ёки қўлингда қурол билан ўлиш. Холас».
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
❤ 171👍 116💯 54😢 25👎 1🤮 1🏆 1
00:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
#РАСМИЙ_БАЙОНОТ
🇪🇺🇮🇱 ЕВРОКОМИССИЯ РАҲБАРИ УРСУЛА ФОН ДЕР ЛЯЙЕН:
“Яҳудийлар тарихи — Европа тарихи. Яҳудий маданияти Европанинг ажралмас қисми. Яҳудийлар ҳаёти гуллаб-яшнаса, Европа ҳам гуллаб-яшнайди.”
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
clashreport-2001334683225952535-01.mp43.81 MB
👎 315🤬 173🤮 128❤ 16🤡 5👍 4🥴 2👻 2🤯 1😈 1
00:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇮🇷 Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи «Al-Jazeera» телеканалига берган интервьюсида:
«Биз Қатарга эмас, Америка базасига зарба бердик. Агар биз ва АҚШ ўртасида уруш бошланса, биз минтақадаги барча Америка базаларига ҳужум қиламиз. Афсуски, бу базаларнинг баъзилари қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган, аммо бу уруш — биз ва Қўшма Штатлар ўртасидадир.»
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
4.mp41.48 MB
👍 184❤ 35💯 22👎 6
02:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚠️Видеони эски машинаси бор танишларга юбориб огоҳлантириб қўйинг!
Мана яшил экологик стикерга муносиб деб топилган биринчи автомобил!
У 1996-йилда ишлаб чиқарилган.
Машина йилига эмас чиқараётган тутунига қараб ажратиларкан.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
2.mp417.81 MB
🤣 62👎 28❤ 17👍 12
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸🇻🇪 АҚШ Венесуэла яқинида учинчи нефть танкерини қўлга олди
Bloomberg хабарига кўра, гап АҚШ санкциялари остида бўлган ва Панама байроғи остида сузувчи Белла 1 танкери ҳақида боряпти. У хом нефть юклаш учун Венесуэлага кетаётган бўлган.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
👎 96🤬 62❤ 12👍 6
#РЕСПЕКТ ❤️❤️
Медиа Лига баҳсларида иштирок этаётган жамоалар 1 дақиқалик сукут билан ҚОБИЛЖОН хотираси билан бошлашди.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
❤ 229👏 69👍 41😢 25👎 7
