ru
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Открыть в Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
52 526
Подписчики
Нет данных24 часа
+6047 дней
+50930 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
🏦 Ipotekabank OTP Group Фарғона водийсида янги “Янги Наманган” банк хизматлари марказини ишга туширди Наманган шаҳрининг Янги Наманган туманида Ipotekabank OTP Group янги банк хизматлари марказини ишга туширди. Мазкур янги офис банкнинг минтақавий тармоқларини кенгайтириш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш стандартларини татбиқ этиш йўналишидаги стратегик дастурининг таркибий қисми ҳисобланади. Марказ OTP Group'нинг янгиланган бренд дизайнига асосан яратилган бўлиб, у замонавий дизайн ечимлари ва қулай, фунционал муҳит билан ажралиб туради. Бу ерда мижозлар — жисмоний ҳамда юридик шахслар — кредит ва депозит маҳсулотларини расмийлаштириш, маслаҳат хизматларидан фойдаланиш, шунингдек турли банк амалиётларини бажариш имкониятига эга бўладилар. Ipotekabank OTP Group Бошқарув раисининг ўринбосари Дмитрий Сапронов: «Биз ўз тармоғимизни изчил кенгайтириб, мижозлар учун қулай, замонавий ва технологик муҳит яратишга интиляпмиз. Янги Намангандаги марказ эса Европа стандартларини маҳаллий эҳтиёж ва маданият билан уйғунлаштиришнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилади» – дея ўз фикрларини билдирган. 📍 БХМ манзили: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Янги Наманган массиви, Ислом Каримов кўчаси, 13-уй.   Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube
Показать все...
12👍 5👎 3😢 3🆒 2
Банк тизимидаги етакчи банклар Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойлиги (январь-сентябрь ойлари) натижалари бўйича банк тизимида асосий йўналишларда етакчи бўлган банкларнинг топ учлигини келтирамиз. 👉 Активлар бўйича • Ўзмиллийбанк (145,2 трлн сўм) • Агробанк (101,0 трлн сўм) • ЎзСҚБ (95,2 трлн сўм) 👉 Кредит портфели бўйича • Ўзмиллийбанк (104,8 трлн сўм) • Агробанк (77,0 трлн сўм) • ЎзСҚБ (66,6 трлн сўм) 👉 Чакана кредитлар портфели бўйича • Ипотека-банк (26,5 трлн сўм) • Халқ банки (22,8 трлн сўм) • Ўзмиллийбанк (21,2 трлн сўм) 👉 Капитал бўйича • Ўзмиллийбанк (19,4 трлн сўм) • Агробанк (13,7 трлн сўм) • ЎзСҚБ (11,4 трлн сўм) 👉 Корпоратив депозитлар қолдиғи бўйича • Ўзмиллийбанк (34,6 трлн сўм) • Ипотека-банк (19,9 трлн сўм) • Халқ банки (19,7 трлн сўм) 👉 Аҳоли омонатлари қолдиғи бўйича • Капиталбанк (25,3 трлн сўм) • Ўзмиллийбанк (14,7 трлн сўм) • Агробанк (13,1 трлн сўм) 👉 Соф фойда бўйича • Ўзмиллийбанк (1449,7 млрд сўм) • ЎзСҚБ (1386,0 млрд сўм) • Hamkorbank (1267,8 млрд сўм) 👉 Муомалага чиқарилган карталар бўйича • Халқ банки (10,3 млн дона) • Агробанк (6,6 млн дона) • Ипотека-банк (5,2 млн дона) 👉 Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар бўйича • Халқ банки (3 114 дона) • Агробанк (1 970 дона) • Капиталбанк (1 478 дона) 👉 Ўрнатилган терминаллар бўйича • Hamkorbank (53,9 минг та) • Ўзмиллийбанк (39,8 минг та) • Халқ банки (37,6 минг та) @bankmijoz
Показать все...
👍 23 16🔥 5🆒 4
Доллар расмий курси 12 000 сўмдан пастга тушди Эртага - 30 октябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 11 990,53 сўм (-13,94 сўм) этиб белгиланди.
Қизиқ факт: доллар курси аввал ушбу кўрсаткични қайд этмаган. Сабаби 2023 йил августида курс бир кун ичида 11667 сўмдан 12075 сўмга сакраган эди.
Доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан (13003,95 сўм – 14.02.2025й) 1010 сўм атрофида пасайишга улгурди. @bankmijoz
Показать все...
👍 34 30👎 10🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Марказий банк Бошқарув Раиси ўринбосарлари бошқа ишга ўтган Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Аюбхон Камолов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У 5 йилдан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, Марказий банк Раисининг яна бир ўринбосари Содир Мелибаев ҳам бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Эслатиб ўтамиза, куни кеча Марказий банк Раисига янги 3 та ўринбосарлар тайинлаган эди. @bankmijoz
Показать все...
24👍 17🆒 3👎 1
⚡️Кредит тўловларини амалга оширишда қийналаётган қарздорларга енгиллик яратилади Банклар молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ҳамда форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга оширишга қийналаётган истеъмолчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиш талаби қўйилмоқда.
Мазкур тартиб камида қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши лозим: • кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) турлари (масалан, кредит тўловлари муддатини узайтириш, кредит фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш, кредит тўловларини кечиктирганлик учун жарима ва пенялар миқдорини камайтириш ва бошқалар); • кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга (реструктуризацияга) асос бўладиган молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазиятлар ҳамда форс-мажор ҳолатлар рўйхати; • истеъмолчининг аризаларини қабул қилиш, рўйхатга олиш тартиби ҳамда аризага илова қилинадиган зарур ҳужжатларнинг рўйхати; • истеъмолчининг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари; • қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш мезонлари; • ариза бўйича банк томонидан қабул қилинган қарор ҳақида истеъмолчига хабар бериш тартиби ва муддати; • ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси ҳамда унинг иловаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби; • аризани қанотлантиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш тартиби.
❗️Бунда банклар ўз тартибида ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олган аёлларнинг амалдаги кредитлари бўйича тўловлар муддатини ўн ойгача узайтириш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича қоидалар мажбурий тарзда акс эттирилиши лозим. Мазкур тартиб банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштириши шарт. @bankmijoz
Показать все...
👍 124 102👎 6 4🆒 3😡 3
“Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (№3697, 28.10.2025й) қабул қилинди. Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди. Мазкур низом 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Ушбу низом қабул қилиниши муносабати билан “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом (№2693, 06.07.2015й) ўз кучини йўқотади. @bankmijoz
Показать все...
3697-низом.pdf1.92 MB
13🆒 3👍 2🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Доллар курси психологик нуқтадан пастга тушади Сўнгги вақтларда АҚШ доллари расмий курси бир неча марта 12 минг сўмга яқин келиб, ҳар сафар шу ердан қайта юқорилаётган эди. Бугунги сессияларда курси нархи 12 минг сўмдан пастга тушган. Орадан икки йилдан кўпроқ вақт ўтиб, эртадан бошлаб расмий курсни яна 12000 сўмдан пастга тушганига гувоҳ бўламиз. @bankmijoz
Показать все...
28 13🔥 9👍 4🆒 2👎 1
❗️Банк хизматлари истеъмолчиларига қатор енгилликлар яратилмоқда Марказий банк “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3030-11, 28.10.2025й) киритилганини маълум қилди. Унга кўра: 👉 янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади; 👉 кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади; 👉 банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди; 👉 мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди; 👉 омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда. Мазкур ўзгаришлар 2026 йил 29 январдан кучга киради. Ҳозирча ҳужжатнинг оргинал матни Lex.uz га жойлаштирилмаган. @bankmijoz
Показать все...
28👍 17🆒 5👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Марказий банкда янги тайинловлар амалга оширилдиНодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Н. Ачилов бугунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган. ➖Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача С. Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган. ➖Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк Раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Н. Фазилов илгари Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган. @bankmijoz
Показать все...
star reaction 2👍 37 16😡 7 3🆒 1
Кредит қарздорлигини ундириш Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади. Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади. Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди. 3030-низом. @bankmijoz
Показать все...
👍 20 12
Кредит олишга тақиқ ёки Freeze хизмати фарқиКредит олишга тақиқ – жисмоний шахсларга ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имконини беради.
Бу хизмат кредит ташкилотларига кредит тарихини ўрганишни чекламайди.
Кредит ташкилотлари кредит ажратишидан аввал жисмоний шахс ўзига кредит ажратилишига тақиқ қўйганлигини ўрганди. Тақиқ аниқланса, кредит ажратилмайди. ❄️ Freeze хизмати – мазкур хизмат жисмоний шахсларга уларга тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини тақиқлаб қўйиш имконини беради.
Бу хизмат кредит ташкилотларига кредит тарихи олишни чеклайди ва кредит ажратишни имконсиз қилиб қўяди.
⚠️ Freeze хизмати пуллик, кредитга тақиқ қўйиш эса бепул амалга оширилади. Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар ва иловалар орқали кредит олишга тақиқ қўйишлари ва Freeze хизматини ишга туширишлари мумкин: ✔️ portal.infokredit.uz портали; ✔️ my.gov.uz портали; ✔️ xazna иловаси ; ✔️ КАТМ мобил иловаси. @bankmijoz
Показать все...
👍 23 14👎 3🆒 2
Ўзбекистонда камида 10 та исломий банк очилиши кутилмоқда Келгуси 5 йил ичида мамлакатимизда тўлиқ исломий принциплар асосида ишлайдиган камида 10 та банк фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Spot нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Келгуси беш йил ичида бизда камида 10 та тўлақонли исломий банк бўлишини кутяпмиз. Шунингдек, анъанавий банкларда ҳам бир нечта ‘исломий дўконча’лар очилади. Улардан учтаси давлат банкларида ташкил этилиши режалаштирилган” — деди Турдалиев.
Унинг таъкидлашича, Марказий банк исломий молияни яширин иқтисодиётдаги маблағларни банк тизимига жалб қилишнинг қонуний ва шаффоф механизми сифатида кўради. Шу билан бирга, у аҳолининг анъанавий банк хизматларидан фойдаланмайдиган қисми ҳақидаги баҳоларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш кераклигини айтди:
“50–60% деганда — бу исломий молияни афзал кўрувчилар ҳақида, аммо анъанавий хизматдан бутунлай воз кечганлар сони анча кам,” — деди у.
@bankmijoz
Показать все...
👍 66 24🆒 7
00:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
Қонун устуворлиги, фуқаролар хавфсизлиги ва жамиятдаги барқарорликни таъминлашда Ички ишлар ходимларининг ўрни беқиёс. Уларнинг ҳар кунлик масъулиятли хизмати мамлакат ҳаётида муҳим ўрин тутади. Агробанк соҳа ходимларининг касб байрами муносабати билан Хоразмлик Баҳодир Қаландаров ҳақида ҳикоя қилувчи "Қаҳрамонлар" лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим қилди. Кўришни тавсия қиламиз: https://youtu.be/Iq5_8mY_zHM?si=XXzqCel6QCR_puQW @bankmijoz
Показать все...
IMG_0438.MP438.08 MB
20👎 4 2👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
2025 йил январь-сентябрь ойларида банкларнинг соф фойдаси 10,9 трлн сўмни ташкил қилган Тақдим этилган маълумотларга кўра, тижорат банкларининг 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида соф фойдаси 10 трлн 876 млрд сўмни ташкил қилган ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,5 фоизга ёки 2,79 трлн сўмга кўпайган. Соф фойда ҳажми бўйича топ-4 банкларнинг барчасининг соф фойдаси 1 трлн сўмдан ошган: • Ўзмиллийбанк – 1449,7 млрд сўм; • ЎзСҚБ – 1386,0 млрд сўм; Hamkorbank – 1267,8 млрд сўм; • Капиталбанк – 1156,6 млрд сўм. Шунингдек, ҳисобот даврида Apexbank (-52,2 млрд сўм) ва Yangi bank (-95,4 млрд сўм) ўз фаолиятини зарар билан якунлаган. @bankmijoz
Показать все...
21👍 14🆒 6
Қарздорлик (кредит, микроқарз) тўлиқ сўндирилганидан сўнг Банк кредит шартномасига асосан кредит бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур кредит бўйича:: • гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш; • гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт. 3030-низом. ⚠️ Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади. 3492-низом (илова, 2.21 банд). @bankmijoz
Показать все...
👍 15 14👎 2🆒 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Uzum CB Insights версиясига кўра 2025 йилнинг энг истиқболли fintech-стартаплари ТОП-100 талигига кирди Uzum миллий рақамли экотизими дунёдаги энг истиқболли 100 та fintech компаниясини ўз ичига олган саккизинчи йиллик Fintech 100 рейтингига кирди. Ушбу рўйхат fintech келажагини шакллантирадиган эрта ва ўрта ривожланиш босқичидаги стартапларни бирлаштиради. Танлов бир қатор миқдорий ва сифат мезонларига, жумладан, битимлар фаоллиги, саноат ҳамкорлиги, инвестиция кайфияти, ишга қабул қилиш динамикаси ва CB Insights шахсий таҳлилий маълумотларига асосланади. Fintech 100 рўйхатига кириш Uzum'нинг нафақат Ўзбекистондаги, балки халқаро майдондаги етакчи инновацион компаниялардан бири сифатидаги ролини тасдиқлайди. Бу компаниянинг дунёдаги энг жадал ривожланаётган бозорлардан бирида инклюзив ва кенгайиб бораётган молиявий инфратузилмани яратишдаги муваффақиятининг эътирофидир. Батафсил | Реклама
Показать все...
star reaction 2👍 11 8👎 3🆒 2
👤 AloqaBank - ўзбек тилининг нуфузини ошириш йўлида! 🇺🇿 Давлат тилини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган AloqaBank ходимлари учун бош офисида инновацион кутубхона очди. Манзилда 1500 номдаги 4500 дона энг зарур китоблар мавжуд. 📚 Шунингдек, AloqaVentures компанияси томонидан “Tilmoch” стартапи қўллаб-қувватланиб, таҳрир ва таржима соҳасида янги имкониятлар яратилди.
Показать все...
24👎 7👍 2
Ўзгаришсиз Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. @bankmijoz
Показать все...
👎 46👍 23😡 7😢 4 2🆒 1
🏦 Халқ банки тадбиркорларга бизнесини ривожлантириш учун “Молиявий кўмак” кредитини таклиф этмоқда. Кредит шартлари: • миқдори – 300 млн. сўмгача (ўзини ўзи банд қилган шахсларга 100 млн. сўмгача); • муддати – 36 ойгача (6 ой имтиёзли давр); • йиллик фоиз ставкаси – 24%  (ўзини ўзи банд қилганларга 25%). Кредитни ажратиш шакли: ◦ мижознинг ҳисоб рақамига; ўзини ўзи банд қилган шахсларга эса Халқ банкида очилган банк картасига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади. ➡️ Фаолият даври ва банк айланмаси талаб этилмайди. ❗️Кредит гаров (транспорт (ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган) ёки кўчмас мулк) эвазига ажратилади. Гаров банк томонидан баҳоланади ҳамда мустақил баҳоловчи ташкилотлар ҳисоботи талаб этилмайди. Батафсил: xb.uz @bankmijoz
Показать все...
star reaction 1👍 25 18🔥 6👎 5🆒 1
Онлайн микроқарзлар Банкларнинг мобил иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз скоринг асосида доимий даромадга эга жисмоний шахслар онлайн микроқарз расмийлаштиришлари мумкин. Банкларнинг онлайн микроқарзлари шартлари бўйича қисқа маълумот: 🏦 Халқ банки: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 25-32; ◦ кимга ажратилади – иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 Ўзмиллийбанк: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ фоизи – йиллик 26-27%; ◦ кимга ажратилади – иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва бюджет ташкилотлари ходимлари. 🏦 Асакабанк: ◦ миқдори – 50 млн.сўмгача; ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ фоизи – йиллик 25-27%; ◦ кимга ажратилади – иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари. 🏦 Ипотека-банк: ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ муддати – 36 ва 60 ойгача; ◦ фоизи – йиллик 24-48%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 Алоқабанк: ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 26-30%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 ЎзСҚБ: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 29-32%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 Агробанк: ◦ муддати – 48 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 31-34%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 Tenge Bank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 90 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 30-39,9%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 Ипак Йўли банки: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 30,9-40,9%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 Hamkorbank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 32-40%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 Даврбанк: ◦ муддати – 60 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 37%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 ANORBANK: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 27–49%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 🏦 TBC Bank: ◦ муддати – 36 ойгача; ◦ миқдори – 100 млн.сўмгача; ◦ фоизи – йиллик 28–49%; ◦ кимга ажратилади – расмий даромадга эга жисмоний шахслар. 📞 Микроқарз расмийлаштириш жараёнида юзага келадиган саволлар бўйича банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. @bankmijoz
Показать все...
28👎 13👍 5🆒 5🔥 3