ru
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Открыть в Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
52 526
Подписчики
Нет данных24 часа
+6047 дней
+50930 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
💳InfinBANK Visa карталари Swoo Pay сервиси билан интеграция қилинди Энди сиз смартфонингиз орқали контактли тўловларни янада қулай тарзда амалга оширишингиз мумкин. Ушбу интеграция нафақат тўлов жараёнини тезлаштиради, балки хавфсизликни ҳам таъминлайди. Swoo Pay билан InfinBANK Visa карталарининг афзалликлари кўп: карта маълумотларини бир марта киритиш орқали тўловларни бир зумда амалга ошириш, ҳеч қандай қўшимча ҳаракатларсиз тўловларни бажариш, тўловларнинг замонавий шифрлаш технологиялари билан ҳимояланганлиги ва дунёнинг исталган нуқтасида, ҳатто интернет алоқаси бўлмаган тақдирда ҳам тўлаш имконияти бор. Шунингдек, Visa Zero картаси билан сиз комиссияларсиз тўловлар қилиш, онлайн ва офлайн харидларни амалга ошириш ҳамда Visa бонусларидан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. @bankmijoz
Показать все...
16👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
🏦 Асакабанкдан паст фоизли автокредит — расмий ва расмий даромадга эга бўлмаганлар учун бирдек имконият! Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Damas, Onix ёки Tracker автомобилларини қулай ва ишончли автокредит эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд. Расмий даромадга эга ва эга бўлмаганлар учун алоҳида шартлар билан автокредит ажратилади: Расмий даромадга эга мижозлар учун: • Муддат: 13 ойдан 60 ойгача • Бошланғич тўлов: 20% дан • Фоиз ставкаси: 0% дан 19% гача Расмий даромади бўлмаган мижозлар учун: • Муддат: 13 ойдан 60 ойгача • Бошланғич тўлов: 30% дан • Фоиз ставкаси: 0% дан 18% гача Янги машина олишга қарор қилган бўлсангиз, ушбу автокредит сиз учун жуда қулай. Ҳамкорлар — ишончли, шартлар — аниқ ва шаффоф. Қўшимча маълумот asakabank.uz сайтида ёки 1152 рақами орқали. @bankmijoz
Показать все...
28👍 14👎 8😁 4🐳 3🔥 2
❗️Банклар қандай ҳолатларда жисмоний шахслардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат сўраши мумкин? Банк хизматларидан фойдаланишда жисмоний шасхлардан айрим ҳолларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID карта, янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжат) талаб қилиниши мумкин. Хусусан: ➖ банк ҳисобварағини (омонатни) очиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ тижорат банки томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни харид қилиш учун ариза билан мурожаат қилганда; ➖ кредит олиш ёки банк депозит ячейкаларида қимматбаҳо буюмларни сақлаш хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилганда; ➖ жисмоний шахс банк мобил иловаси орқали аккаунт очиш учун мурожаат қилганда; ➖ БҲМ*нинг 100 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютаси олинишида; ➖ эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасининг сотиб олинишида; ➖ БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада банк ҳисобварағини очмасдан ёки ҳисобварақдан фойдаланмасдан, операцияларни амалга оширишда; ➖ БҲМнинг 30 бараварига тенг ёки ундан ошган суммада ички электрон пул ўтказмалари юборишда; ➖ пул ўтказмаларига оид операцияларни амалга оширишда.
⚠️ 2025 йил 1 июлдан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли шакллари амалиётга татбиқ этилди. Бу ҳужжатлар – банкларда ҳам хизмат кўрсатиш жараёнларида қоғоз шаклдаги ҳужжат нусхасининг ўрнини босади.
* БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) бугунги кунда 375 минг сўмни ташкил этади. Ички назорат қоидалари. @bankmijoz
Показать все...
30👍 9🎉 2🐳 2👎 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сирдарёда имтиёзли кредит ажратиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди Департаментнинг Ширин шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Х. ва бошқалар фуқаролар С.М. ва М.Х.нинг ишончига кириб, уларга 40 млн сўм эвазига гӯёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 400 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтиб, келишилган пулдан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@bankmijoz
Показать все...
21👍 9🔥 5🐳 3
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар Айрим банклар томонида ўзини-ўзи банд қилган (расмий даромадсиз) жисмоний шахслар учун микроқарз ажратилиши йўлга қўйилган. Қуйида уларнинг қисқа шартлари билан танишишингиз мумкин. 🏦 Ипак Йўли банки • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 24,9%; – 36 ойгача йиллик 25,9%; – 60 ойгача йиллик 27,9%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 Трастбанк • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 24 ойгача йиллик 29%; – 36 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 50 млн сўмгача. 🏦 БРБ • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 27%; – 24 ойгача йиллик 28%; – 36 ойгача йиллик 29%; – 48 ойгача йиллик 30%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦Ziraatbank • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 28%; – 36 ойгача йиллик 29%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 InfinBANK • муддати – 9 ойдан 36 ойгача; • фоиз ставкаси – 26,99-32,99%; • миқдори – 100 млн сўмгача. 🏦 ЎзСҚБ • муддати ва фоиз ставкаси: – 12 ойгача йиллик 31%; – 24 ойгача йиллик 32%; – 36 ойгача йиллик 33%; – 48 ойгача йиллик 34%; • миқдори – 100 млн сўмгача. Мазкур микроқарзлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади. Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз. @bankmijoz
Показать все...
star reaction 1 41👎 39👍 5😁 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бизнесда айланма маблағни бошқаришда қийинчиликлар юзага келяптими? Факторинг – бу етказиб берилган маҳсулот ёки хизматлар учун тўловни кутмасдан, айланма маблағни тезкорлик билан тўлдириш имкониятидир. “Трастбанк” бизнесингиз тараққиёти учун 90 кунгача муддатга ва 3 % дан 8 % гача дисконт ставкасида қўшимча молиявий ресурслар тақдим этишга тайёр. Aфзалликлари: ✅ Мослашувчан шартлар: бизнесингизнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олинади; ✅ Тезкорлик: молиялаштириш қисқа муддатларда амалга оширилади; ✅ Шаффофлик: барча шартлар очиқ ва тушунарли. Батафсил маълумот Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг. Телеграмга аъзо бўлинг: @trustbankuz
Показать все...
👍 11 8👎 3
Андижон вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди Департаментнинг Бўстон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. фуқаро М.М.га қалбаки 1 900 АҚШ долларини ҳақиқий 900 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган. @bankmijoz
Показать все...
👍 19 6🐳 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
📊 Ҳис-туйғуларни бошқариб, савдони янада даромадли қилиш мумкинми? Alpari’дан-сизга ёрдам берувчи 10 та маслаҳат! Демо ҳисоб билан бошланг Хавф-хатарсиз савдо механизмини ўрганинг. Ўзингизга қулай депозит билан ҳақиқий ҳисоб очинг Alpari’да атиги 50 доллардан бошлаб савдо қилиш мумкин. Бир вақтнинг ўзида очиқ турган позициялар сонини камайтиринг Шунда вазиятни назорат қила оласиз. Оддий стратегиялардан фойдаланинг Мураккаблаштиришнинг ҳожати йўқ — бозорнинг ўзи башорат қилиб бўлмайдиган даражада. Ҳиссиётларга берилиб савдо қилманг Ғазаб, эҳтирос, хавотир — булар танаффус қилишга сабаб бўлиши керак. Пулга шунчаки рақамлар сифатида қаранг Бу психологик усул босимни камайтиради. Стоп-лосс буйруғини ўрнатинг У актив белгиланган даражагача тушганда битимни автоматик равишда ёпади. Трейдер кундалигини юритиб боринг Сана, актив, ҳис-туйғулар ва натижани қайд этиб боринг — бу ривожланишингизга ёрдам беради. Зарарни ўртачалаштирманг Зарар келтирувчи битимларга қўшимча маблағ киритаверманг. Форекс казино эмас. Мунтазам равишда савдо қилинг Изчиллик барқарорликнинг калитидир. Ҳисоб очинг. Реклама
Показать все...
27🔥 9🐳 5👎 3😢 2🎉 1
📌 Банкларнинг расмий сайтлари, колл-марказлари рақамлари ва телеграм каналлари манзиллариМарказий банкcbu.uz; 71-200-00-44; @centralbankuzbekistan; ◦ Ўзмиллийбанкnbu.uz; 1344; @nbu_official; ◦ ЎзСҚБsqb.uz; 1180; @sqbuz; ◦ Агробанкagrobank.uz; 1216; @AgrobankChannel; ◦ Ипотекабанкipotekabank.uz; 1233; @ipotekabankofficial; ◦ Халқ банкиxb.uz; 1106; @xalqbankinfo; ◦ МКБанкmkbank.uz; 1285; @mikrokreditbank; ◦ БРБbrb.uz; 1254; @brb_uzb; ◦ Туронбанкturonbank.uz; 1220; @turonbankuz; ◦ Асакабанкasakabank.uz; 1152; @Asakabank_official; ◦ Алоқабанкaloqabank.uz; 71-230-77-77; @aloqabank; ◦ Poytaxt bankpoytaxtbank.uz; 71-214-20-00; @bank_poytaxt; ◦ Garant bankgarantbank.uz; 1326; @garantbankuz_official; ◦ Hamkorbankhamkorbank.uz; 1256; @Hamkorbankuz; ◦ Ипак Йўли банкиipakyulibank.uz; 1296; @ipakyulibankuz; ◦ Ziraat Bankziraatbank.uz; 1293; @ziraatbankuzbekistan; ◦ Трастбанкtrastbank.uz; 1287; @trustbankuz; ◦ Asia Alliance bankaab.uz; 1270; @asiaalliancebank; ◦ KDB Bankkdb.uz; 78-120-80-00; @kdbuzbekistan; ◦ Универсалбанкuniversalbank.uz; 1355; @myuniversalbank; ◦ Капиталбанкkapitalbank.uz; 1340; @kapital24; ◦ Octobankoctobank.uz; 71-202-33-33; @Octobank_AJ; ◦ Даврбанкdavrbank.uz; 1284; @davrbankuz; ◦ Orient Finans bankofb.uz; 4004; @orientfinansbank; ◦ Madad Invest bankmadadinvestbank.uz; 55-520-44-44; @mybank_uzb; ◦ InFinBankinfinbank.com; 1214; @Infin_bank_bot; ◦ Tenge Banktengebank.uz; 1245; @Tengebankuz; ◦ TBC Banktbcbank.uz; 1150; @tbc_bank_uzb; ◦ Avobankavobank.uz; 78-888-78-87; @avouzbankANORBANKanorbank.uz; 1290; @anorbank; ◦ UZUMBANKuzumbank.uz; 78-777-07-99; @uzumbank; ◦ SMARTBANKsmartbank.uz; 1377; @smart_bank_uz. ◦ APEX BANKapexbank.uz; 1881; @apexbank_uzb; ◦ HAYOTBANKhayotbank.uz; 1320; @hayotbank_uz; ◦ YANGI BANKyangibank.uz; 78-777-88-87; @yangibank_officialYevroosiyo Bankieubank.uz. 33-477-27-11; ◦ "Soderot" banksaderatbank.uz; 71-252-11-61. @bankmijoz
Показать все...
👍 17 13🆒 2🐳 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
OTP Group – S&P Global талқини бўйича Европанинг энг самарали банклари қаторида яна бир бор эътироф этилди 🏦 OTP Group кетма-кет иккинчи йил S&P Global Market Intelligence томонидан эълон қилинган рейтингда Европанинг энг йирик 50 та очиқ банклари орасида 2-ўринни эгаллаб, етакчилар сафидан жой олди. Ушбу ютуқ гуруҳнинг барқарорлиги ҳамда ўсиш, инновaция ва мижозларга йўналтирилган хизматлар бўйича стратегик эътиборини яна бир бор тасдиқлайди. 2024 йилда 1-ўринни эгаллаган OTP Group 2025 йилда ҳам молиявий барқарорлик, бошқарув сифати ва оперaцион самарадорлик борасида юқори даражани сақлаб қолиб, Европа рейтингида 2-поғонани муваффақиятли эгаллади. “Бу эътироф бизнинг барқарор ривожланиш ва сифатли банк хизматларига содиқлигимизни тасдиқлайди. Биз 11 та мамлакатни қамраб олган ҳолда минтақадаги позицияларимизни мустаҳкамлашда давом этаётганимиздан фахрланамиз.", - деди OTP Банк бош директори Петер Чаньи.
S&P Global Market Intelligence рейтинги банкларнинг капитал рентабеллиги, соф фоиз маржаси, активлар даромадлилиги, харажатлар самарадорлиги, муаммоли кредитлар даражаси, барқарор молиялаштириш тизими (NSFR) ва етарли капитал коеффициенти (CET1) каби асосий молиявий кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.
Манба. @bankmijoz
Показать все...
15👍 8🐳 3
Кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқи суғурта ташкилотига ўтказилганлиги ҳақида хабар жўнатилади Банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта ташкилотига ўтганда (суброгация), ўтказилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда банк қарздорга (биргаликда қарз олувчи) ва кафилларга банкнинг кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқи суғурта ташкилотига ўтказилганлиги тўғрисида ўзаро келишилган алоқа каналлари орқали ёзма хабарнома (маълумотнома) юбориши шартлиги белгиланди. Бунда, банк томонидан юбориладиган хабарнома (маълумотнома) энг камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим: ➖ кредит бўйича талаб ўтказилган суғурта ташкилотининг тўлиқ номи, юридик (почта) манзили, алоқа маълумотлари; ➖ кредит бўйича талабни ўтказиш асослари (шартнома (келишув) рақами, санаси ва қонунчилик асоси); ➖ талаб ўтказилган санадаги кредит мажбурияти (қарздорлиги) тўғрисидаги маълумотлар (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар); ➖ ушбу хабарнома (маълумотнома) бўйича боғланиши мумкин бўлган алоқа маълумотлари. @bankmijoz
Показать все...
23👍 5🐳 2
01:02
Видео недоступноПоказать в Telegram
👏 InfinBank билан янги марралар! Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи юртдошимиз Азизбек Бакилов Россияда меҳнат қилиб қайтгач, ўз юртида тадбиркорликни бошлади! “InFinBank” АЖ Навоий филиали унга “Бизнесга биринчи қадам” кредити доирасида 40 миллион сўм ажратди. Бу маблағ эвазига Азизбек ўз бизнесини йўлга қўйди. Бугун унинг мижозлари кундан-кунга ортиб, бизнеси ривожланмоқда! Азизбекнинг ҳикоясини тўлиқ видеода кўринг! 📹
Показать все...
IMG_1372.MOV46.96 MB
👍 32😁 14 12👎 2🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
🏦 Мақсадларингизни SQBнинг TEZKOR+ кредити билан амалга оширинг! • ортиқча ҳужжатларсиз — 500 000 АҚШ доллари эквивалентигача; • бизнес билан боғлиқ исталган мақсад учун; • миллий валюта (сўм) ёки АҚШ долларида; • муддат — 36 ойгача; • имтиёзли давр — 3 ойгача; • Йиллик фоиз ставкаси: сўмда — 25–31%, долларда — 12–16%; • юридик шахслар ва юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик субъектлари учун. Батафсил Қўшимча маълумот учун: 1180 SQB — сизнинг ишончли ҳамкорингиз! @bankmijoz
Показать все...
14👍 9🤔 4😁 2
Гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартибга солинади Банклар ажратилган кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича алоҳида тартибга эга бўлиши ва ушбу тартиб банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим. Тартиб қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши зарур: ➖ қарз олувчи ёки гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича аризасини рўйхатга олиш ҳамда ушбу аризани кўриб чиқиш муддати; ➖ гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарорни қабул қилиш бўйича банкнинг ваколатли органи тўғрисида ҳамда мазкур ваколатли органнинг қарори ҳақида аризачига хабар бериш муддати; ➖ гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш. Банк кредит бўйича тузиладиган гаров шартномасида банкнинг гаров таъминотига қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчининг кредитнинг қопланмаган қисмидан ортиқ суммада гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқини, шунингдек гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усулларини акс эттириши шарт. Кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида банк гаровга қўйилган мол-мулкни суддан ташқари тартибда қонунчиликда тақиқланмаган усуллар орқали гаровга қўювчи билан қонунчиликда белгиланган тартибда келишган ҳолда реализация қилиши мумкин. @bankmijoz
Показать все...
18👍 7🤔 3
05:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
🏦 “Банкир ва маҳалла” – ҳамкорлик ва тажриба алмашуви йўлида Микрокредитбанк томонидан Хоразм вилоятидаги Арда Хива мажмуасида “Банкир ва маҳалла: бир мақсад, бир йўл” мавзусида икки кунлик тимбилдинг тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир 150 нафарга яқин маҳалла банкири ва агентларини бир жойга жамлади. Дастур доирасида очиқ мулоқотлар, амалий машғулотлар, ижодий ўйинлар ҳамда стратегик тақдимотлар ўтказилди. Қатнашчилар ўртасида “Аҳолидан энг кўп тушадиган 3 та савол” мавзусида интерактив сўровнома ҳам ташкил этилди. Тадбирнинг биринчи куни фаол ҳудуд вакиллари — энг яхши маҳалла банкири ва агентлари тақдирланди. Шунингдек, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Иккинчи куни қатнашчилар Боғот туманидаги Тўпчи маҳалласига ташриф буюриб, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш ва ўзаро фикрлашиш имкониятига эга бўлдилар. Самимий ва конструктив муҳитда ўтган ушбу тимбилдинг барча иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди. Батафсил @bankmijoz
Показать все...
Bankir_va_mahalla_Doʻstlik_muloqot_tajriba_almashishga_aylan.mp463.45 MB
14👍 5🤔 2🎉 2👎 1😢 1
Кредит картанинг асосий шартлари очиқланади Бугунги кунда қатор банклар томонидан кредит карталари жорий қилинмоқда. Бироқ айрим ҳолларда банк хизматлари истеъмолчиларига кредит картаси шартлари бўйича тўлиқ маълумотлар очиқланмаслиги, уларнинг турли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Киритилган ўзгартиришлар билан, банклар кредит карта бўйича ахборот варақасини истеъмолчи билан биргаликда тўлдирилиши ҳамда уларга тақдим этилиши белгиланмоқда. Эндиликда, ушбу ахборот варақасида кредит картанинг асосий шартлари (лимити, муддати, фоиз ставкаси ва унинг хизматлар бўйича ўзгариши, имтиёзли давр ва бошқалар) билан биргаликда кредит карта бўйича ўрнатилган комиссиялар тўлиқ очиқланади. @bankmijoz
Показать все...
👍 17 15🤔 3
🔖“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар (№3030-10, 14.07.2025й) киритилди. Барча мутахассисларга танишиб, ўрганиб чиқиш тавсия этилади. Мазкур низом 2025 йил 15 октябрдан кучга киради. @bankmijoz
Показать все...
3030-низом ўзгаришлар.pdf1.00 MB
👍 11 9🔥 3🎉 1🐳 1
Ҳукуматнинг "Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (№426, 10.07.2025й) қабул қилинди. Қарор билан тижорат банклари орқали бизнес лойиҳаларга 100 млн сўм, 200 млн сўм, 2 млрд сўм ва 2,5 млрд сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди. Шунингдек, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан қуйидаги миқдорда қарз: ➖ фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда ёшларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача; ➖ бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача тақдим этилади. @bankmijoz
Показать все...
Ёшлар тадбиркорлиги.pdf3.79 MB
👍 26 19👎 2🤔 2😢 1
❓Савол: банкдан 80 млн сўм микроқарз олган эдим, ўз вақтида қайтара олмаганим учун, судга чиқарилиб, муддати ўтган ва қолган қарздорликни банк фойдасига тўлиқ ундириш белгиланди. Саволим шуки, суд қарори чиққан бўлса ҳам, банк фоизларни ҳисоблашни тўхтатмаяпти. Шу тўғрими? ❗️Жавоб: Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан — кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади. ⚠️ Бироқ мазкур қоида микроқарз муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди. @bankmijoz
Показать все...
👍 44😁 36🤔 16 8👎 4 3🔥 3
Ўзбекистонда “рассрочка” тизими тартибга солиниши мумкин Ўзбекистонда муддатли тўлов бозори (BNPL) фаол ривожланиб келябди ва бу одамларга йирик харидларни ҳам осонгина амалга ошириш имкониятини берябди. Аммо бирдан тез ўсиш ҳар доим хавфсиз эмас, айниқса, аниқ қоидалар бўлмаса. Бозорнинг муаммоси шундаки, бўлиб тўлаш хизматлари мижознинг қарз юки тўғрисидаги маълумотни Кредит тарихи бюросига узатмайди. Бу шуни англатадики, мижознинг қарзлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмайди ва у тўлов қобилиятига эга бўлмаса ҳам, янги кредитлар олиши мумкин.  Энди давлат бу бозорни тартибга солиш бўйича муҳим қадам қўймоқчи. Бу ҳеч қандай чеклов эмас, балки фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишдир. Марказий банк нималарни таклиф қилябди: 🔹 КТБга барча маълумотларни узатиш: ким, қаердан, қанча ва қандай шартларда қарздор; 🔹Мижоз янги муддатли тўловни амалга ошира оладими ёки йўқлигини билиш учун скорингдан фойдаланиш; 🔹 Товарнинг бўлиб тўлаш шарти билан тўланадиган қиймати тўғрисидаги ахборотни шаффоф шаклда ошкор қилиб бориш. Ушбу ислоҳотдан кўзланган мақсад — “рассрочка” тизими ўзбекистонликлар учун қарз ботқоғи бўлиб қолишининг олдини олишдир. Ўзбекистон финтех ассоциацияси сегментнинг тез суръатлар билан ўсиши шароитида ушбу ташаббусни зарур, ўз вақтида ва мантиқан тўғри деб ҳисоблайди. Uzum Nasiya раҳбарининг айтишича, фойдаланувчиларни ҳаддан ташқари қарз юкидан ҳимоя қилиш ва инфратузилма барқарорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга — хизматнинг ўзи аллақачон Марказий банк талабларига мувофиқ фаолият юритмоқда. Click компанияси Марказий банк таклифини ўрганмоқда ва мулоқотга тайёр эканлигини билдирган ҳолда, тартибга солиш жараёнидаги ҳар қандай ўзгаришлар бозорнинг ўзига хос хусусиятлари, рақамли модель ва барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама баҳоланиши зарурлигини таъкидламоқда.
Показать все...
49👎 18👍 9🔥 2🐳 1