ru
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Открыть в Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
52 526
Подписчики
Нет данных24 часа
+6047 дней
+50930 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
🚀 AMARKETS – 17 йиллик тажрибага эга бозор етакчиси! 📊 Бозор сентиментини ва стратегияларингиз самарадорлигини баҳоланг ↗️ Ҳар кунги стратегиялар, таҳлиллар ва трендлар 🏝 Ёзги акция – AMARKETSдан, 15.07–15.08: ҳисобингизни $500 дан бошлаб тўлдиринг ва қулайликларга эга бўлинг: 🔹 ECN / Zero ҳисоблари учун – комиссияларга 20% чегирма 🔹 Standard ҳисоблари учун – 17% гача бонус + дарҳол 4 даражали Cashback 🏆 17 йиллик юбилей совғалари: 😎 $200,000 лик соврин жамғармаси: Porsche Cayenne, 100+ Apple маҳсулоти ва бошқалар 🗓 Якуний ўйин – 27.10.2025 🤑 Рўйхатдан ўтинг ва имкониятни қўлдан бой берманг! ✅ Ҳисобни тўлдиришдан олдин “Менинг купонларим” бўлимида акцияда иштирокни тасдиқланг. Реклама
Показать все...
10👍 8 4👎 3🐳 2🔥 1😡 1
❗️Билишингиз муҳим Банк картаси орқали қанча миқдорда пул ўтказмаларини амалга оширсам ушбу карта блокланади? Ички назорат қоидаларига кўра, мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 206 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши шубҳали операциялар деб тавсифланади. Шубҳали операция ҳақидаги хабар банкларнинг Ички назорат хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. ⚠️Мазкур ҳолатда банклар томонидан мижозларнинг карталари автоматик равишда блокланмайди. ✔️ Бироқ, бундай амалиётларни доимий бажариб келаётган мижоз юқори рискли баҳоланиб, унинг пул маблағларини келиб чиқиш манбалари банк томонидан лозим даражада текширилади. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар ва маблағлар қонунийлиги бўйича ахборотлар тақдим этилмаса, банк мижоз билан тузилган шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. ✔️ Шунингдек, банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда, Марказий банкнинг мажбурий кўрсатмасига асосан банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлардан фойдаланиш уч кунгача муддатга вақтинча чекланади (блокланади). @bankmijoz
Показать все...
18👎 13👍 3🔥 3😡 3
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ипотека кредитлари Банклар томонидан расмий даромадга эга бўлмаган (ўзини-ўзи банд қилган) жисмоний шахслар учун уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилиши йўлга қўйилган. Қуйида уларнинг қисқа шартлари билан танишишингиз мумкин. 🏦 Халқ банки - бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 25 фоиз (Тошкент шаҳрида 15 фоиз); • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Ипотека-банк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 17,5%; • миқдори – 420 млн сўмгача*; - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун (##): • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 26 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 26,99%; • миқдори – 1,7 млрд сўмгача. 🏦 БРБ - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*; 🏦 Асакабанк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Ўзмиллийбанк - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 40 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Hamkorbank - бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30 фоиз (51 фоиз) ; • фоиз ставкаси – йиллик 18% (17,5%); • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Туронбанк - бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун: • муддати – 20 йилгача; • бошланғич бадал – 30-70 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 17-18%; • миқдори – 420 млн сўмгача*. 🏦 Ипак Йўли банки - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун: • муддати – 5-7 йил; • бошланғич бадал – 50 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 27-28%; • миқдори – 800 млн сўмгача. 🏦 ЎзСҚБ - бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун: • муддати – 7-15 йилгача; • бошланғич бадал – 20 фоиз; • фоиз ставкаси – йиллик 26-28%; • миқдори – 1,5 млрд сўмгача. 📞 Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия қиламиз. @bankmijoz
Показать все...
star reaction 2 22👍 16👎 6🐳 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
🏦 Ipoteka Bank OTP Group 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун молиявий натижаларини эълон қилди Ipoteka Bank OTP Group 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича молиявий натижаларини Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (IFRS) мувофиқ тақдим этди. Унга кўра, банк кўрсаткичлари кредитлаш бўйича ижобий динамикани, барқарор молиялаштириш базасини ва юқори даромадлиликни акс эттирган. Бу эса рақамли инфратузилма ва оперaцион имкониятларга доимий сармоя киритиш орқали қўллаб қувватланаётганини билдиради. Ipoteka Bank OTP Group'нинг 2025 йил биринчи ярим йиллиги бўйича асосий молиявий кўрсаткичлари: Соф фойда: 927,6 млрд сўм (73,3 млн АҚШ долларига тенг) Капитал рентабеллиги (ROE) – 23,5% Активлар рентабеллиги (ROA) – 3,6% Риск қиймати – 0,04% 2025 йил июн ойида Ipoteka Bank 2024 йилнинг мартидан бери биринчи марта истеъмол кредитлари бозорида ўз улушини оширди. Бу натижа банкнинг IT инфратузилмаси ва кредит хавфларини баҳолаш тизимларидаги такомиллаштиришлар ҳисобига тўғри келади. Ipoteka Bank OTP Group Ўзбекистонда чакана хизматлари бўйича энг йирик молиявий ташкилотларидан бири бўлиб қолмоқда. Умумий ҳисобда, OTP Group 2025 йилнинг ярим йиллиги бўйича ижобий молиявий натижаларни намойиш этди: Гуруҳ соф фойдаси 1,46 млрд еврони ташкил этган ва шахсий капиталининг рентабеллиги (ROE) 23,2%га етган. Telegram | Instagram | Facebook | Linkedin | Youtube
Показать все...
26👍 9👎 3👏 1🐳 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Кредит ташкилотлари ва уларнинг таркибий бўлинмалари сони 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига тижорат банклари сони 36 тани ташкил этиб, шундан: ➖ банк филиаллари сони – 288 тани; ➖ банк хизматлари марказлари (минибанклар) – 1682 тани; ➖ 24/7 шохобчалар сони – 5010 тани ташкил қилган. Йил бошидан буён банк хизматлари марказлари 38 тага қисқарган бўлса, 24/7 шохобчалари сони 563 тага кўпайган. Шу билан бирга, ➖ микромолия ташкилотлари сони – 120 тани; ➖ ломбардлар сони – 92 тани ташкил қилмоқда. @bankmijoz
Показать все...
👍 15 9🐳 3👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🚀 Энди бизнесингиз учун ҳисоб рақам очиш янада осон! Smartbank Biznes иловасида ҳисоб рақам очиш учун энди ҳужжатларни юклашингиз шарт эмас — шунчаки ариза тўлдиришингизнинг ўзи кифоя. 🔹 Банкка бориш ёки навбатда туриш шарт эмас 🔹 Барча зарурий банк хизматлари бир иловада 🔹 24/7 хизмат кўрсатиш — исталган вақтда фойдаланинг 🔹 Ойликларни комиссиясиз тўлаш 🔹 QR орқали тўловларни қабул қилиш имконияти Бизнесингизни замонавий ва қулай тарзда юритинг! 📲 Иловани юклаб олинг ва қисқа фурсатларда ҳисоб рақам очинг 🔔 Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! Обуна бўлиш Instagram | Telegram | Facebook | Veb-sayt Реклама
Показать все...
🐳 6 4👍 3
🏦 Халқ банки уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредити ажратмоқда Кредит шартлари: • муддати – 10 йилгача; • фоиз ставкаси – 25%; • миқдори – 300 млн сўм; • бошланғич бадал – талаб этилмайди. Мазкур кредит доимий даромадга эга жисмоний шахсларга ажратилади. 👉 Батафсил. @bankmijoz
Показать все...
134👍 37👎 25😁 3😢 3🔥 2
Uzum Tencent ва VR Capital’дан 70 миллион доллар жалб қилди, компания баҳоси 1,5 миллиард долларга етди Ўзбекистоннинг етакчи рақамли экосистемаси бўлган Uzum Хитойнинг IT-гиганти Tencent ва халқаро инвестиция фонди VR Capitalдан тахминан 70 миллион доллар инвестиция жалб қилди. 🟣 Uzum Tencent’нинг — Хитойнинг йирик IT-гигантининг — Ўзбекистондаги биринчи технологик инвестициясига айланди. Инвестициядан сўнг Uzum’нинг умумий баҳоси тахминан 1,5 миллиард долларни ташкил қилди. Батафсил
Показать все...
21 11👏 9👍 3👎 3🐳 3
Банкларда кредит тўловини муддатидан аввал тўланганида, нима учун янги қайтариш жадвали тақдим этилмайди? Қонунчиликда, қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини карз олувчининг кредитининг асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит суммасини қайта ҳисоблаши белгиланган. Шунингдек, қарз олувчи томонидан кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари ўзгарганда банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб, қарз олувчига тақдим қилиши лозим. Бироқ, бугунги кунда аксар банклар кредитнинг асосий суммасининг маълум бир қисми муддатидан аввал қайтарилганида, қарздорга янги график тақдим эта олмайди ва қолган муддатда ойлик тўлов қанчадан бўлиши мавҳум бўлиб қолади. Ҳатто банк мобил иловаларида ўша кредит бўйича график янгиланмайди.
Банклар томонидан муддатидан аввал сўндирилган асосий қарз суммасига мутаносиб муддатда фақат кредит фоизигина ундирилади.
Бу ҳолатни кўпчилик банклар кредит графигини қайтадан қилиш (янгилаш) мазкур кредитнинг шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида таснифланиши мумкинлиги билан боғлашади. @bankmijoz
Показать все...
👍 118 15👏 10👎 9😢 4🔥 3🐳 1
"Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (№3283-2, 04.08.2025) киритилди. Бунда: ➖ банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги (аввал 25 фоиз эди); ➖ микромолия банкига алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 5 млрд сўмдан ошмаслиги; ➖ банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим (аввал 50 фоиз эди). Юқоридаги талабларга мувофиқ бўлмаган банклар 2026 йилнинг 1 январига қадар Марказий банк билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу талабларга мувофиқлаштириши керак бўлади. Мазкур ўзгаришлар 2025 йил 5 сентябрдан кучга киради. @bankmijoz
Показать все...
3283-2 низом ўзгариш.pdf1.18 MB
18👍 11🐳 4
❗️Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори қанча? “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш Қоидалари”га асосан, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (бир юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини республикадан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади. Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди (айрим ҳоллар мустасно). @bankmijoz
Показать все...
👍 13 6🐳 4🆒 1
00:59
Видео недоступноПоказать в Telegram
🏦 2025 йилнинг дастлабки ярмида Ўзсаноатқурилишбанк ўзининг етакчилик позицияларини янада мустаҳкамлашга муваффақ бўлди Банк барча муҳим кўрсаткичларда барқарор ўсишни қайд этиб, ижобий натижаларга эришди. Бугунги кунда Ўзсаноатқурилишбанк қуйидаги йўналишлар орқали мамлакат тараққиётида фаол иштирок этмоқда: ▫️ тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ▫️ экологик барқарорликни таъминловчи “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш ▫️ истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш @bankmijoz
Показать все...
42.24 MB
17👏 9👎 3😢 2🐳 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Комиссиясиз пул ўтказмалари Бугунги кунда қуйидаги банк иловалари орқали Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини бир ой давмида белгиланган лимит доирасида бепул амалга ошириш мумкин. Хусусан, лимитлар: 💰 xazna иловасида – 5 млн сўм; 🏦 SQB MOBILE иловасида – 5 млн сўм; 🏦 BRB иловасида – 5 млн сўм; 📱 Mavrid иловасида – 5 млн сўм; 🏦 Smartbank иловасида – 5 млн сўм; 🏦 Hamkor иловасида – 5 млн сўм; 🏦 Davr Mobile иловасида – 3,5 млн сўм; 🏦 Milliy иловасида – 3 млн сўм. Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни кўпчилик банк иловалари орқали комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган. @bankmijoz
Показать все...
star reaction 1 26👍 13🐳 5👎 2🔥 2👏 2 1🆒 1
01:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
AloqaBank маҳаллаларда янги имкониятлар яратиш ва иқтисодий фаолликни оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда Қашқадарё вилоятидаги “Мираки” дам олиш масканида AloqaBank ташаббуси билан маҳалла банкирлари ва уларнинг ёрдамчи агентлари учун тимбилдинг тадбири ўтказилди. Унда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан 60 дан ортиқ маҳалла банкири ва ёрдамчи агентлари, шунингдек, Марказий банк вакиллари иштирок этишди. Тадбир якунида энг фаол ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Дастур доирасида: • қизиқарли жамоавий ўйинлар ўтказилди; • фаол ҳордиқ ва жонли мулоқотлар ташкил этилди; • иштирокчиларга ўз билим ва тажрибаларини бойитиш имконияти яратилди. Маълумот учун, 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сонли қарорга кўра, AloqaBank зиммасига 453 та маҳалла бириктирилган. Бугунги кунда 113 та маҳалла банкири ва 453 та ёрдамчи агент аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Натижалар: • 7 ой давомида — 634 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди; • “Маҳалла лойиҳаси” — 207 млрд сўм; • “Бизнесга биринчи қадам” — 162 млрд сўм; • 12 639 та микролойиҳа амалга оширилди; • 26 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди. Реклама
Показать все...
Mahalla Bankiri Qashqadaryo Tadbir.mp423.65 MB
27👍 11👎 5 4😁 2🔥 1🐳 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жорий йилнинг июль ойида қарийб 4,2 млн нафар пенсионерларга жами 6 трлн 702,6 млрд сўмлик пенсия маблағлари тўлаб берилган. Тўланган пенсияларнинг 5,6 трлн сўмдан ортиғи банк карталари орқали, 1 трлн сўми эса нақд пулда тўлаб берилган. @bankmijoz
Показать все...
👍 23🐳 4 3👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Банклар томонидан микроқарз ажратиш каррасига ошган Жорий йилнинг биринчи ярмида тижорат банклари томонидан аҳолига 76,2 трлн сўмлик чакана кредитлар ажратилган ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 66 фоизга ўсиш қайд этилган. Ажратилган кредитлар таркибида микроқарзлар улуши 52,7 фоизни, микрокредитлар 17,8 фоизни, ипотека 12,4 фоизни ҳамда истеъмол ва бошқа кредитлар 17,1 фоизни ташкил қилган. Январь-июнь ойларида банклар томонидан 40,2 трлн сўмлик микроқарзлар ажратилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 мартага ошган. Шунингдек, аҳолига микрокредит ажратиш ҳам сезиларли кўпайган ва 13,5 трлн сўмдан ошган (ўсиш 69,7 фоизни ташкил қилган). Мазкур даврда 9,4 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилиб, ўсиш 27,4 фоизга етган. Йил бошидан буён 7,4 трлн сўмлик автокредитлар ажратилган бўлиб, бу йўналишда пасайиш кузатилган. @bankmijoz
Показать все...
23👎 22👍 5🔥 2
2025 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Марказий банкнинг Статистик бюллетени Бюллетенда 2025 йил январь-июнь ойлари учун Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, пул-кредит статистикаси, депозитлар ва аҳоли омонатлари, ажратилган кредитлар, кредит қолдиқлари, тўлов тизими кўрсаткичлари, шунингдек, молия бозори ҳамда кредит ташкилотлари фаолиятига оид бошқа маълумотлар батафсил акс эттирилган. @bankmijoz
Показать все...
MB-Statistik-byulleteni-_-2025-yil-Iyun.pdf15.71 MB
7👍 3🐳 3👎 2👏 1
00:07
Видео недоступноПоказать в Telegram
Дунёдаги энг чиройли валюта қайсилигини биласизми? Евро ҳам, доллар ҳам, ҳатто Дунёдаги энг чиройли валюта қайсилигини биласизми? Евро ҳам, доллар ҳам, ҳатто Швейцария франки ҳам эмас. Бу Малдив руфияси 🇲🇻 Ҳар бир банкнот санъат асари каби. Уларда денгиз тошбақалари, мантралар, балиқчилар, сув ости манзаралари, раққосалар ва анъанавий қайиқлар - Малдив ороллари яшайдиган ҳамма нарса тасвирланган. Банкнотлар дизайни акварел расмлари кўринишида бўлиб, қўлингизда жаннат оролларидан келган табрикномани ушлаб тургандек кўринади. Дизайн муаллифи малдивлик рассом Абдулла Нашаат. Ҳа, айтганча: одатда нақд пул олмайдиган сайёҳлар ҳам руфийни эсдалик учун сақлайдилар - худди кичик санъат ёдгорлиги каби. Малдив оролларига энг яқин рейс шу якшанбада. 7 кеча учун тур нархи 972 USDдан
Тур нархига қуйидагилар киради: 🔹 бориш-келиш авиақатнови 🔹11 кеча қолиш 🔹 нонушталар 🔹 трансфер 🔹 суғурта 🔹 алоқа учун eSIM ⠀ Нарх икки кишилик жойлаштиришда кўрсатилган ва эълон қилинган вақтда амал қилади.
🌎 asialuxe.uz 📱 1111 Реклама
Показать все...
Композиция 7.mp48.26 MB
33🔥 15👍 10🐳 10🥰 1
Бугунги кунда ойлик даромадларингизни қанча қисмини жамғара олаяпсиз?Anonymous voting
  • 10 фоиз атрофида
  • 25 фоиз атрофида
  • 50 фоиз атрофида
  • Умуман жамғара олмаяпман
  • Кредитга яшайман
0 votes
star reaction 1👍 47😢 22👎 18😁 16 12 2
Кредит олишдан аввал барча ўзига бериши лозим бўлган муҳим саволлар Кредит (микроқарз) бу молиявий имкониятларни ошириш воситаси ҳисобланади. Лекин унитиш керакмаски, шу билан бирга у қарздорга қатъий мажбуриятларни ҳам юклайди. Шу сабабли, кредит расмийлаштиришдан аввал инсон ўзига айрим саволларни бериши ва жавоб топиши лозим. Демак, ➖ Бу кредит менга ростдан ҳам зарурми? бу эҳтиёжларим учун муҳимми ёки орзуларим учун, уни кутиш имконсизми? ➖ Кредитни ҳар ойда ортиқча қийинчиликларсиз тўлашга имконим етадими? Даромадларим келажакда ошадими ёки камаяди, қатъий режам борми? ➖ Ойлик даромадларим кредит ва бошқа харажатлар учун етарли бўлмасачи? Рўзғор харажатларини камайтиришга тўғри келиб қолмайдими? ➖ Агар ишдан айрилсам ёки доимий даромадим камайса, унда нима бўлади? Банк кредитни ўз вақтида тўламаслигим учун мени кутиб турадими? ➖ Кредит тўловларини ўз вақтида тўлай олмасам нима бўлади? Пенялар қўшилиб тўланадиган сумма яна ҳам ошиб кетмайдими? Банк ходимлари, Суд, МИБ — буларга тайёрманми? Кредит тарихим нима бўлади? ➖ Кредит олишим атрофимдагиларга (оила аъзоларимга) салбий таъсир кўрсатмайдими?Кредит шартлари билан тўлиқ танишиб чиқдимми ўзи? Қўшимча тўловлар, ортиқча харажатлар, пенялар ҳақида хабардорманми? ❗️Кредит олиш юзасидан қарорни ҳиссиётга берилиб эмас, балки ҳисоб-китоб ва оқилона таҳлил асосида қабул қилаётганингизга амин бўлинг! @bankmijoz
Показать все...
👍 64 38😢 4🐳 3🔥 2😁 1