Bugun.uz | Расмий канал
Открыть в Telegram
2025 год в цифрах

23 796
Подписчики
-2424 часа
-1397 дней
-54030 день
Архив постов
Ислом цивилизацияси маркази — давлат раҳбарларини қабул қилаётган янги маърифий маскан
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг муҳим илм-маданий марказларидан бирига айланди. Марказга бир қатор мамлакатлар президентлари ташриф буюриб, унинг имкониятлари, тарихий экспонатлари ва замонавий технологияларга асосланган экспозициялари билан танишди.
Давлат раҳбарларига бинодаги меъморий ечимлар, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қўқон услубларини акс эттирувчи порталлар ҳақида маълумот берилди. Президентлар китобхона, илмий марказ, асосий музей экспозициялари ва Қуръон залини кўздан кечирди. Хусусан, тарихий манбаларнинг илмий талқини, голографик намойишлар ва Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган Усмон Мусҳафи меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Давлат раҳбарлари марказнинг таълим, тадқиқот ва маданий алмашинувдаги ўрни ошиб бораётганини қайд этди.
Бугунги кунда Ислом цивилизацияси маркази халқаро учрашувлар, илмий изланишлар ва маданий лойиҳалар ўтказиладиган очиқ майдонга айланган бўлиб, Марказий Осиё тарихини илмий асосда ўрганиш ва жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда.
@bugunrasmiy
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жиззахда талабаларнинг 10-Халқаро Симпозиумига старт берилди
15 ноябрь куни Жиззах давлат педагогика университетида “Тадқиқотчилик ва креатив сай-ҳаракатларни қўллаймиз” шиори остида ўтказилаётган 10-Халқаро Талабалар Симпозиуми ўз фаолиятини бошлади.
Батафсил – bugun.uz/3535
@bugunrasmiy
“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” конгресси бошланди
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида Президент ташаббуси билан ташкил этилган халқаро конгресс ўз ишини бошлади. Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондан 300 дан ортиқ олимлар, санъат ва таълим вакиллари қатнашмоқда.
Форумнинг мақсади — минтақанинг умумий маънавий ва илмий меросини ўрганиш, ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт учун янги ғоя ва ташаббуслар ишлаб чиқиш. Таълим, фан, маданият, кино, адабиёт ва ёшлар сиёсати бўйича муҳокамалар ўтмоқда.
Конгресснинг муҳим воқеаси — Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган “Усмон Мусҳафи”нинг Ислом цивилизацияси марказига кўчирилиши бўлди. У энди марказнинг марказий экспозицияси сифатида намойиш этилмоқда.
Форум 15 ноябргача давом этади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Qayta quvvatlashsiz 1100+ km: Chery gibridi Toshkent — Xorazm yo‘nalishida o‘z imkoniyatlarini amalda namoyish etdi
Ko‘p hollarda gibrid avtomobillarning e’lon qilingan yo‘l bosish zaxira masofasi amaldagi raqamlarga mos kelmaydi — chunki laboratoriya sinovlari amaldagi yo‘llar va iqlimdan uzoq bo‘lgan har jihatdan mukammal sharoitlarda o‘tkaziladi. Shu sababli Chery Uzbekistan jamoasi Arrizo 8 Hybrid’ni tabiiy foydalanish muhitida sinovdan o‘tkazishga qaror qildi.
Батафсил – bugun.uz/3526
@bugunrasmiy
Қозоғистон Президенти Токаев Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари расман кутиб олди.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Муфтият фаолияти Ислом цивилизацияси марказига кўчирилди
Тошкентда ўтаётган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгрессида Муфтият энди ўз фаолиятини Ислом цивилизацияси марказида давом эттириши маълум қилинди.
Конгресс Президент ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда 300 нафарга яқин олимлар, санъат ва дин вакиллари иштирок этмоқда.
Шунингдек, ислом оламидаги энг қадимий муқаддас қўлёзмалардан бири — Ҳазрати Усмон (р.а.) даврида кўчирилган Усмон Мусҳафи “Мўйи муборак” мадрасаси музейидан Марказга кўчирилди. Энди у “Қуръони карим зали”да марказий экспозиция сифатида жойлашади.
Конгрессда Марказий Осиё ва Озарбайжондан келган мутахассислар умумий меросни асраш, илмий ҳамкорлик ва ёшлар сиёсати масалаларини муҳокама қилмоқда.
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” мавзусидаги халқаро конгресс иштирокчиларига
Президент халқаро конгресс иштирокчиларига табрик йўллади.
Батафсил – bugun.uz/3523
@bugunrasmiy
Фото недоступноПоказать в Telegram
ADM Jizzakh — Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар сертификатини олган биринчи автомобил ишлаб чиқарувчиси
2025 йил 7 ноябрда ADM Global компаниялар гуруҳига кирувчи ADM Jizzakh заводи Ўзбекистонда биринчи бўлиб енгил автомобиллар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларнинг расмий сертификатига эга бўлди.
Батафсил – bugun.uz/3517
@bugunrasmiy
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкентда ўтказилиши кутилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви олдидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди.
“Жаҳон тартиботининг кенг кўламда трансформацияга учраши, глобал иқтисодиётни парчалашга қаратилган хатарлар, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг кескинлашиб бораётгани саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш йўлидаги интилишимизни кучайтирди. Буларнинг барчаси Марказий Осиё давлатларидан янада жипс ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишни тақозо этади. Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш шунчаки сиёсий мақсад эмас, балки стратегик заруратдир. Марказий Осиё барқарорлик ва бунёдкорлик ҳудудига, минтақавий ўзаро боғлиқлик барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганининг намунасига айланди”, дейилади давлат раҳбарининг мақоласида.@bugunrasmiy
Ўзбекистон Суперлигасининг 28-тур учрашувларида аёл ҳакамлар бир нечта ўйинларда фаолият олиб бормоқда.
Таҗрибали ҳакам Кристина Середа OKMK – Navbahor баҳсида, ёш ҳакам Насибабону Тошмухаммедова эса Nasaf – Mash’al учрашувида AVAR ҳаками сифатида ишлади.
Бугун, 10 ноябрь бўлиб ўтадиган Surxon – Sho‘rtan баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради:
▪️Кристина Середа ва Зилола Раҳматова — ёрдамчи ҳакамлар
▪️Гулшода Саитқулова — захира ҳаками
▪️Дилдора Рустамова — AVAR ҳаками
Аёл ҳакамлар учун нафақат катта тажриба, балки профессионал ўсиш ва тенг имкониятлар сари муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸 АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида йирик савдо-иқтисодий битим имзоланди
Доналд Трамп АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида қиймати 35 миллиард долларлик стратегик ҳамкорлик дастури имзолангани ҳақида эълон қилди.
Келгуси уч йил ичида Ўзбекистон АҚШнинг асосий тармоқларига 35 миллиард долларга яқин, кейинги ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилади.
Ҳамкорлик доирасидаги лойиҳалар фойдали қазилмалар, авиация, автомобиль қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё саноати ва ахборот технологиялари каби соҳаларни қамраб олади.
Таъкидланишича, бу келишув икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши, узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратиши кутилмоқда.
Вaшингтонда амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Оқ уйда АҚШ Президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди.
Учрашув бошида Президент Мирзиёев Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобига ёзув қолдирди. Кейин етакчилар Овал хонасида музокаралар ўтказди. Суҳбатда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, шунингдек савдо, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сентябрь ойида Нью-Йоркда олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар глобал ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар, хусусан, «C5+1» форматидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашдилар.
Президент Мирзиёев Доналд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги ютуқлари билан табриклаб, унинг халқаро ва минтақавий низоларни тинч йўл билан ҳал этишдаги шахсий саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Трамп эса Ўзбекистон раҳбарининг АҚШ ҳукумат ва молия институтлари, йирик компаниялар раҳбарлари билан олиб борган самарали музокараларини олқишлади.
Етакчилар қўшма лойиҳаларни илгари суриш ва институционал ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Учрашув якунида Президент Мирзиёев Доналд Трампни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтонда амалий ташриф доирасида АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блекни қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги фаол мулоқот ва савдо-инвестициявий ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани таъкидланди. Энергетика, муҳим минераллар, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳаларидаги йирик қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
Президент DFC билан амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлаб, устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестиция платформаси яратиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек Тошкентда корпорациянинг минтақавий офисини очиш бўйича чора-тадбирларни тезлаштиришни таклиф этди.
Давлат раҳбари DFCнинг инфратузилма лойиҳаларида давлат-хусусий шериклик асосида иштирок этиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
———
DFC — АҚШнинг миллий ривожланиш институти бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий капитални жалб қилиш билан шуғулланади.
00:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
6 ноябрь куни Вaшингтондаги амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки (EximBank) раҳбари Жон Йованович билан учрашди.
Учрашувда энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, банкнинг Ўзбекистон авиация соҳасидаги лойиҳалар — авиапаркни модернизация қилиш ва Boeing самолётларини етказиб бериш бўйича иштирокини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим имзоланиб, унинг нусхалари Президент ҳузурида алмашилди.
———
EximBank — АҚШ ҳукуматининг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, Америка компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва уларга суғурта, кафолат ҳамда кредит воситаларини тақдим этади.
IMG_0742.MP414.61 MB
6 ноябрь куни Вaшингтондаги амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки (EximBank) раҳбари Жон Йованович билан учрашди.
Учрашувда энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, банкнинг Ўзбекистон авиация соҳасидаги лойиҳалар — авиапаркни модернизация қилиш ва Boeing самолётларини етказиб бериш бўйича иштирокини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим имзоланиб, унинг нусхалари Президент ҳузурида алмашилди.
———
EximBank — АҚШ ҳукуматининг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, Америка компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва уларга суғурта, кафолат ҳамда кредит воситаларини тақдим этади.
❗️АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилди.
Президентнинг 2025 йил 3 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари мамлакат ҳудудига визасиз тарзда кириб, 30 кунгача бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби жорий этилди.
Президентнинг 2025 йил 3 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари мамлакат ҳудудига визасиз тарзда кириб, 30 кунгача бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда доллар курси пасайишни давом эттирмоқда.
Марказий банк маълумотига кўра, 4 ноябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қиймати қуйидагича белгиланди:
🇺🇸 1 доллар — 11 972,34 сўм
🇪🇺 1 евро — 13 786,15 сўм
🇷🇺 1 рубл — 147,79 сўм
Доллар курси узлуксиз пасайишда давом этиб, шу йил ҳисобида иккинчи марта 12 минг сўмлик чегарадан пастга тушди.
@bugunrasmiy
Фото недоступноПоказать в Telegram
Инглиз тили ўқитувчилари аттестация натижаларидан норози бўлмоқда.
30–31 октябрь кунлари бўлиб ўтган аттестация синовларидан сўнг, кўплаб ўқитувчилар ижтимоий тармоқларда ўз норозиликларини билдириб, тестлар сунъий равишда қийинлаштирилгани, ҳамда талаб қилинган билим даражаси оддий мактаб амалиёти учун мос эмаслигидан шикоят қилмоқда.
Ўқитувчиларга кўра, натижалар бўйича аниқ маълумот эълон қилинмаган, бу эса уларда шубҳаларни кучайтирган.
Ўқитувчилар томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири номига йўлланган мурожаатда аттестацияни қайта кўриб чиқиш ва адолатли шароитда қайта ўтказиш сўралган.
Вазирлик эса бу талабга мужмал жавоб қайтариб, апелляция тартибида ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиши, аммо аттестацияни қайта ўтказиш режалаштирилмаганини маълум қилган.
Шунингдек, вазирлик айрим шахслар томонидан «пул йиғиш» ёки «ёрдам бериш» каби таклифлар берилаётгани ҳақида огоҳлантириб, педагоглар берилган жавобдан қониқмаган тақдирда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканини эслатган.
@bugunrasmiy
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қашқадарёда тўйга 14 қозон ош дамлатган фуқаро жаримага тортилди.
Чироқчи туманидаги Буронжуз маҳалласида яшовчи фуқаро 13 октябрь куни уйида тўй ўтказган. Тўйда меҳмонлар сони кўп бўлгани сабабли у амалдаги меъёрдан ортиқ — 14 та катта қозонда ош тайёрлатган.
Судда у қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган ва енгиллик сўраган. Суд фуқарога нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари — 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима белгилаган.
@bugunrasmiy
