AXBOROT | Yangiliklar kanali
Открыть в Telegram
📌 Тезкор янгиликлар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин Admin: @zamonga_reklama
Больше2025 год в цифрах

56 438
Подписчики
-6924 часа
-6177 дней
-2 86930 день
Архив постов
00:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
Электромобил қорда ПЕРЕВАЛДА юра олмас экан😳
❗️Кечаси ПЕРЕВАЛДА жуда кучли қор ёғди ва кўплаб электромобил машиналар йўлларда қолиб кетибди.
ФВВ ходимлари ва бошқа мутасаддилар кечаси билан одамларга ёрдам беришган.
Видеони электромобил минадиган танишларга юбориб қўямиз.
👉 @Axborotyangiliklari
3.81 MB
❤ 1
00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқди
Хожибой Тожибоевни сунъий интелектда гапиртиришибди, худди ўзи гапиргандек
Яқинларга юбориб қўямиз
👉 @Axborotyangiliklari
1.87 MB
👍 6❤ 2
01:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
«Тадбиркорликни» янгича йўли...
Нима ҳам деймиз инсоф берсин!
👉 @Axborotyangiliklari
AQPaPADi7PU3Wg0fyvLku66xVnWtCec9k4UrmRVYY22aTvm_MfnXjDJmai9EAtfgQHG8HiT7I91nw.mp413.52 MB
👍 6❤ 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Ўзбекистон GQII рейтингида 52-ўринга кўтарилди
🌍185 давлат баҳоланган Global Quality Infrastructure Index (GQII) 2025 натижалари эълон қилинди.
2024–2025 йилларда аккредитация, метрология ва стандартлаштириш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон 52-поғонага чиқди. Бу 2023 йилга нисбатан +15 поғона ўсиш демакдир.
📈 Йўналишлар бўйича:
➖ Метрология: +8 (72-ўрин);
➖ Стандартлаштириш: +23 (57-ўрин);
➖ Аккредитация: +10 (29-ўрин);
🌐 Рейтинг GIZ ва PTB мутахассислари томонидан шакллантирилади.
2025 йил етакчилари, Германия, АҚШ, Хитой.
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон – 48, Беларусь – 51, Россия – 55, Озарбайжон – 83, Грузия – 81, Молдова – 78, Арманистон – 102, Қирғизистон – 109, Тожикистон – 172.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5
Ⓜ️ Тошкентда 4 та метро бекатининг узоқ йиллардан бери ёпиқ бўлган иккинчи вестибюллари эртадан очилади
Йўловчилар сони кўпайгани боис “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” бекатларининг иккинчи вестибюллари ҳам очилмоқда.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон бўйлаб 17:00–21:00 орасида айрим ҳудудларда свет вақтинча ўчирилиши мумкин
Минэнерго маълумотига кўра, Сирдарё ТЭСда газ турбинаси ротори алмаштирилмоқда — шу боис станциянинг бир қисми камида бир ойга таъмирга чиқарилган. Шунингдек, кун қисқа бўлгани сабабли қуёш электростанцияларининг ишлаб чиқариш ҳажми ҳам камаяётгани айтилмоқда.
Ҳукумат огоҳлантиради: мамлакатда истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувозанатни ушлаб туриш учун 17:00–21:00 да қисқа узилишлар эҳтимоли бор.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкентда ИИО ФМБ ходими чиройли рақамли ID-карта расмийлаштириш учун $1500 талаб қилди - видео
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро туман ИИО ФМБ ходимининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ИИВнинг Тошкент шаҳар бўйича ўз хавфсизлиги бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.
У ўз мурожаатида Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходими чиройли рақамли ID-карта расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 1500 АҚШ доллари талаб қилганини билдирган.
Тезкор тадбир давомида ходим келишилган пулдан 1000 АҚШ долларини олган вақтида холислар иштирокида ушланди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Бугун Президент қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашув ўтказади
Шавкат Мирзиёев улардан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади. Йиғилишда соҳадаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда 11 ойда 6,6 млн хонадон истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқарилди
Республикада умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ишлаб турибди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Хитойда 200 млн йил аввалги 20 дан ортиқ динозавр излари топилди — China Daily
Топилган излар орасида ҳар хил ўлчамдаги теропод — гўштхўр динозаврлар қолдирган излар, шунингдек, қадимги архозавр-рептилияларга хос хиротерий типидаги излар аниқланган.
👉 @Axborotyangiliklari
👍 2❤ 1
01:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸🇷🇺АҚШ ва Россия фазогирлари космосдан Қозоғистонга қонди
Бугун, 9-декабр куни Америка ва Россия экипажидан иборат “Союз МС-27” космик кемаси космосдаги 8 ойлик сафардан сўнг Ерга муваффақиятли қайтган.
Кема Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳри яқинидаги дашт ҳудудига қонган. Экипажда Сергей Рижиков, Алексей Зубрицкий ва Жонни Ким Халқаро космик станцияда муваффақиятли ишлаган ва 2025-йилнинг кузидан бери орбитада илмий ҳамда техник тадқиқотлар олиб борган.
👉 @Axborotyangiliklari
4.43 MB
❤ 8👍 7👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Энди "Telegram"да Uzcard ва Humo орқали криптовалюта сотиб олса бўлади.
Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди.
"Telegram"га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин.
Бунда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооперацияларни амалга ошириб, "Wallet"нинг барча функцияларини ишлата олишади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти яратилди. Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium криптоэкотизими томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш, сақлаш ва ўтказишни хавфсиз тарзда амалга оширишга имкон беради. "Wallet"нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги томонидан берилган расмий лицензия асосида амалга оширилган.👉 @Axborotyangiliklari
❤ 6🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистон ва Жанубий Корея одамсимон (гуманоид) роботлар ишлаб чиқарaди.
Лойиҳа Жанубий Кореянинг ROBOTIS компанияси ҳамда “Узелтехсаноат” ассоциацияси ҳамкорлигида амалга оширилади.
👉 @Axborotyangiliklari
👍 3❤ 1
03:33
Видео недоступноПоказать в Telegram
‼️ЎЗИНИ “СУВСОЗ” ИШЧИСИ ҚИЛИБ КЎРСАТАЁТГАН МОШЕННИКЛАР ПАЙДО БЎЛДИ
Видео изоҳида айтилишича пойтахтнинг Олмазор тумани Қора-қамиш 2/5 мавзеси “Шодиёна” маҳалласида номаълум шахслар ўзларини “Сувсоз” ходимларимиз деб таништириб, хонадондаги яшовчилар сонини суриштирган ва лабораторияданмиз, деган важ билан хонадонларга киришга ҳаракат қилган. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ мутасаддилари ҳолатни ўргандилар. Маълум бўлишича ушбу шахсларнинг “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖга мутлақо алоқаси йўқ ва нима мақсадда хонадонларга боргани ҳам номаълум. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида юз берган воқеа юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига хабар берилади ва тегишли тартибда чора кўрилади.Яқинларни огоҳлантиринг 👉 @Axborotyangiliklari
18.75 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇨🇳 Хитойда пора олиш жиноятида айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган “China Huarong International Holdings” компаниясининг собиқ бош директори Бай Тяньхуэй қатл этилди.
У 155,6 млн долларлик қийматида пора олганликда айбланган эди. Хитойда, гарчи маҳкумлар ўлим жазосига ҳукм қилинса ҳам, ҳар доим ҳам қатл этилавермайди. Ўлим жазоси ҳукми тайинлангач, маҳкумга яна 2 йил муддат берилади, ушбу даврда Олий суд қуйи суд ҳукмини тасдиқлаши керак бўлади. Бу жараёнда кўп ҳолатларда маҳкумлар жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади. Лекин юқоридаги каби истиснолар ҳам йўқ эмас.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 6👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Бутун дунёда айни вақтга келиб турмуш қуриш одатлари кескин ўзгармоқда
1970 йилларда 30 ёшга етган эркакларнинг 80 фоизидан ортиғи аллақачон уйланган бўларди. Бугунга келиб эса бу кўрсаткич атиги 23% — рекорд даражада паст.
Бу кескин пасайиш жамиятдаги устуворликлар, мартаба ва ҳаёт тарзи танловларининг бутунлай ўзгариб бораётганини кўрсатади. Ҳозирги авлод турмуш қуришга бошқача қарайди: аввал ўзини топиш, молиявий барқарорлик ва шахсий эркинлик муҳимроқ бўлиб қолмоқда.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 8
05:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Тошкентдаги хусусий клиникада 31 ёшли эркак бурун операцияси вақтида вафот этди
"2025 йил 29 ноябрь куни хусусий клиника шифокорларига нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олмазор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимининг тегишли қарорига асосан хусусий клиника фаолияти расман тўхтатилган.
Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади." - дейилади муносабатда.
👉 @Axborotyangiliklari
operatsiya.mp455.25 MB
❤ 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Humans иловасига уланган карталардан рухсатсиз пул ечиб олиниши бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда Humans иловаси орқали айрим фойдаланувчилар карталаридан пуллар ноқонуний равишда ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи фойдаланувчилар ҳисобидан 20–30 млн сўмгача пул ечилгани айтилмоқда.
Шундан кейин Марказий банк фуқаролардан тушган мурожаатлар асосида "Octagram" АЖ билан боғланиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида Humans орқали P2P амалиётларни вақтинча тўхтатишни талаб қилган.
Айни пайтда регулятор картадаги пуллар ечиб олиниши бўйича текширув ишлари бошланганини ва қўшимча расмий ахборот берилишини билдирди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 4👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Тадқиқот: Ҳаво ифлосланиши жисмоний машғулотлар фойдасини икки баробаргача камайтириши мумкин
Лондон Қироллик коллежи олимлари иштирокида ўтказилган халқаро тадқиқотга кўра, ҳаводаги заҳарли моддалар, айниқса PM2.5 майда заррачаларнинг юқори концентрацияси жисмоний машқларнинг саломатликка таъсирини сезиларли даражада пасайтиради.
Ҳафтасига камида 2,5 соат машқ қилган одамларда барча сабабларга кўра ўлим хавфи ўртача 30% камайган. Бироқ ҳаво ифлосланиши юқори ҳудудларда бу таъсир яримгача пасайган. PM2.5 йиллик ўртача концентрацияси 25 мкг/м³ дан ошганда, жисмоний машқларнинг ҳимоя фойдаси 12–15% гача тушган. Ифлосланиш 35 мкг/м³ дан юқори бўлган ҳудудларда фойда янада камайган. Олимларнинг қайд этишича, дунё аҳолисининг учдан бир қисми шундай даражадаги юқори ифлосланиш шарт-шароитларида яшайди. Профессор Эндрю Стептоу таъкидлаганидек, ифлос ҳаво машғулотлар фойдасини сусайтирса-да, уларнинг ижобий таъсирини бутунлай йўққа чиқармайди. 👉 @Axborotyangiliklari
❤ 6
01:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Қишда уйда моғор пайдо бўлмаслиги учун кийимларни қандай қуритиш керак?
👉 @Axborotyangiliklari
AQPMvgWCWRjVpclJCjHpofHLfkYZc2W2Sfagmf_PEXIdXZK0MNFkkKN3uY7563n.mp42.86 MB
❤ 3
