Шифо-инфо
Открыть в Telegram
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади. Реклама: 97 702-15-35
Больше2025 год в цифрах

61 544
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
+19830 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
Буйрак тушиши (нефроптоз) нима?
Буйрак тушиши, тиббий тилда нефроптоз деб аталадиган ҳолат — буйракнинг ўзининг нормал анатомик жойидан пастга сўлишидир. Бу ҳолатда буйрак тик турганда жойидан ҳаракатланиб, пастга қараб тушади, ётганда эса қайтиб жойига тушади.
Нефроптоз сабаблари:
Кескин озиб кетиш (йоғ қатлами камайиши)
Жисмоний оғир меҳнат ёки оғирлик кўтариш
Ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги ҳолатлар
Ирсий (тўғма) заиф боғламлар
Аломатлари:
Белда оғриқ (тик турганда кучаяди, ётганда камаяди)
Чарчоқ, холсизлик
Ҳаракатда оғриқ кучайиши
Баъзан кўнгил айниши, бош оғриғи
Нефроптоз асоратлари:
Агар нефроптоз даволанмаса, қуйидаги хатарли асоратлар келиб чиқиши мумкин:
Пиелонефрит (буйрак яллиғланиши)
Гидронефроз (сийдик тўпланиб буйрак кенгаяди)
Даволаш:
Енгил ҳолатларда:
Махсус жисмоний машқлар
Бел учун махсус бандаж (қўлловчи камар)
Соғлом овқатланиш ва вазнни назорат қилиш
👉https://t.me/shifoinfo_official
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 5👍 1🔥 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
☝️ Белдаги грижанининг оддий давоси✔️ Турникда тортилишни кўпчилик билади, аммо қилмайди. Турникда тортилганда белдаги умуртқалар ораси очилади ва қисилган грижа енгиллашади. ✔️ Грижа бу кўпчиликда учровчи бел хасталиги. Бел оғриғи агар оёқларга ҳам тарқалса, билингки, сизда грижа ёки грижа олди ҳолат бор. ✔️ Турникда бир кунда 3 маҳал, қувват етгунича осилиб туринг. Бепул ва уйда бажариш мумкин бўлган машғулот. ✔️ Вазнни камайтиришни ҳам ўз олдингизга мақсад қилинг. Сабаби ортиқча вазн вазиятни фақат оғирлаштиради 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3🙏 3🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА МАХФИЙ СИРИ1️⃣ Эркинлик сири — атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг. 2️⃣ Воқелик сири — бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, ал¬батта, ҳаётга кўчади. 3️⃣ Гўзаллик сири — ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг. 4️⃣ Аҳллик сири — ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг. 5️⃣ Севги сири — меҳр- муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг. 6️⃣ Бадав¬латлик сири — аввало беришни, сахийлик¬ни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг. 7️⃣ Бахт сири — камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 4🔥 1
04:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
6-Ayb ochmaylik, qalb ochaylik INSTA 4K+ .mp440.65 MB
❤ 4👍 1👌 1
00:34
Видео недоступноПоказать в Telegram
Музлатгич — ҳар бир уйда бор, лекин ҳамма ҳам маҳсулотларни унда тўғри жойлаштирамизми?
🥦 Сабзавот, мевa, гўшт ва сут маҳсулотларини нотўғри жойда сақлаш — уларнинг тез бузилишига сабаб бўлади.
Видеони охиригача кўринг ва маҳсулотларингизни узоқроқ ва сифатлироқ сақлаш сирларини билиб олинг 🔼🔼🔼
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
IMG_7058.MP411.77 MB
❤ 5🔥 2👍 1
00:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
Биласизми, бизда “иккинчи юрак” бор?
Ҳа, юрак қон айланишининг асосий двигатели.
Лекин биласизми, оёқдаги болдир мушаклари бундан кам бўлмаган даражада муҳим роль ўйнайди? 💪
⠀
Шунинг учун улар кўпинча “иккинчи юрак” деб аталади, ва бу бежиз эмас 👇
⠀
Ҳар сафар сиз юрганингизда, ҳаракат қилганингизда ёки турганингизда — оёқ болдир мушаклари қисқариб, насос каби ишлайди, яъни қоннинг юқорига, юракка қараб ҳаракатланишига ёрдам беради.
⠀
Агар бу “насос” ишламаса, оёқлардан қон юракка қайтиши қийналади. Натижада қуйидагилар юзага келади:
— томирлар саломатлиги ёмонлашади
— қон тўпланиб қолади
— чуқур вена тромбози хавфи ортади
— шишлар, чарчоқ ва томирларда оғриқ пайдо бўлади
⠀
Шу сабабли физиотерапия ва реабилитация дастурларининг кўпчилигида пастки оёқларда қон айланишини яхшилашга катта эътибор қаратилган — айниқса кўп ўтирадиган ёки ҳаракатсиз ҳаёт тарзи бўлган одамларда.
⠀
Агар сиз компьютерда ишласангиз, тик турган ҳолатда стол олдида ишласангиз ёки кам ҳаракатлансангиз бу эслатма айнан сиз учун: ҳаракат — қон томирлар саломатлигининг гарови.
Кунига ҳатто қисқа муддатли фаолият ҳам икra мушакларига ўз “юрак” вазифасини бажаришда ёрдам беради.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
IMG_7056.MP41.15 MB
❤ 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌰 Миянгизда чарчоқ борми? Ёнғоқ енг!🧠 Aгар мия фикрлар билан ҳаддан ташқари юкланган бўлса, у тезда чарчайди ва тўғри ишламайди. Хотира ёмонлашади. ⏰ Тахминан соат 10:00 да ёки 15:00 да сизга мия кучини тиклашга ёрдам берадиган леситин, витаминлар ва микроелементларга бой бир ҳовуч ёнғоқ йейишингиз мумкин. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Лаблардаги тошмалар, лаб ёрилиши, қуруқ каллуслар, ёрилган товонларда шифо берувчи малҳам 👌🏻
🌀Тайёрланиши ва қўлланилиши: 100 мл зайтун ёғи, 40 гр асал муми,1 чой қошиқ шакар. Кичик эмалли кострюлкаларда паст оловда қиздиринг, аралаштиринг:
📌Шиша идишга қуйинг ва музлатгичда 12 соат сақланг. Кунига 2 махал муоммоли жойга суртинг.
Яқинларга хам юборишни унутманг🥰
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Пиёда сайр қилинганда организмда нима содир бўлади?
Пиёда юриш соғлик учун жуда фойдали бўлиб, у нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қуйида пиёда юриш пайтида ва ундан кейин организмда юз берадиган асосий ўзгаришлар келтирилган:
🫀 1. Юрак-қон томир тизими мустаҳкамланади:
Юрак уриш тезлиги барқарорлашади.
Қон айланиши яхшиланади.
Қон босими меъёрга тушади.
Юрак хуружи, инсульт каби хасталиклар хавфи камаяди.
🫁 2. Нафас олиш тизими фаоллашади:
Ўпка сиғими ортади.
Тоза ҳаво орқали кўпроқ кислород қабул қилинади.
Нафас олиш чуқурлашади ва кислород бутун тана бўйлаб етиб боради.
🧠 3. Асоф тизими ва руҳий ҳолат яхшиланади:
Стресс ва асабийлик пасаяди.
“Бахт гормонлари” – эндорфин ва серотонин ажралади.
Депрессия ва хавотир камаяди.
Уйқу сифатли бўлади.
▫️шифо-инфо
👉https://t.me/shifoinfo_official
🔔Telegram | Instagram | Youtube
❤ 3👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🤧 Йўтални даволашнинг мазали усуллари✅ Иссиқ сут Бир стакан сутга 1 чой қошиқ асал қўшиб истеъмол қилинг. ✅ Анжир Анжирни яхшилаб ювиб ташланг, 1 та ўртача катталикдаги мевани 1.5 стакан миқдорида илиқ сутга солинг. 30 дақиқа давомида паст оловда қайнатиб олинг. Қайнатмани 0.5 стакандан ичинг. ✅ Долчин Кунига 3-5 марта 1/4 чой қошиқ должин билан бир қошиқ илиқ асални истеъмол қилинг. Ҳатто сурункали йўтал йўқолади, бурун йўллари тозаланади. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
Фото недоступноПоказать в Telegram
Юқори қон босимини туширишнинг 3 та табиий усули
🥬 Петрушка (кўкат) — ҳар куни 1 боғини чайнаб еган маъқул
🍋 Лимонли сув — эрталаб оч қоринга 1 стакан
🧘♂️ Нафас машқи — 4 сония нафас олинг, 4 сония ушлаб туринг, 4 сония чиқаринг — 5 дақиқа давомида
📌 Доимий амал қилсангиз, босим изга тушади
🔁 Дўстларингизга юборинг — уларга ҳам фойдаси тегади!
👉 https://t.me/shifoinfo_official
🔔Telegram | Instagram | Youtube
❤ 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
🍯АСАЛ АНТИБИОТИКДАН ҲАМ АФЗАЛ!☝️ Аниқланишича, асал таркибида сут кислотасини ҳосил қиладиган 13 гуруҳга мансуб бактериялар бор. Бу бактериялар лабораториядан ўтказилганда ҳатто инфекцион хасталикларни келтириб чиқарувчи стрептококк таёқчасига ҳам таъсир кўрсатиши маълум бўлди. Швециялик олимларнинг ушбу текширув натижалари «Шифо-инфо» газетасининг 2014 йил 40-сонида берилган. 🌏 Юзасида асаллари елими (прополис) кўриниб турган асал, айниқса, фойдали бўлиб, сут ёки қора чой билан ичилганда, организмга қувват бағишлаб, қон томирларини кенгайтиради. Шунингдек, шамоллаш бошланаётганда ҳам асалли чой айни муаддо. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 4🔥 1👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🔥ДОЛЧИННИНГ 5 ШИФОСИ👉 Долчин марганец, клетчатка, темир ва калций моддаларининг манбаидир. 👉 Кунига ярим чой қошиқ долчин истеъмолэ холестерин миқдорини пасайтиради. 👉 Долчин қондаги қанд миқдорини тартибга солишга таъсир қилади. Бу қандли диабет билан оғриган беморлар учун фойдалидир. 👉 Бир ҳафта давомида нонуштадан олдин оғиз орқали ярим чой қошиқ долчинни 1 ош қошиқ асал билан қўшиб истеъмол қилиш, артрит касаллигидан халос қилади. 👉 Долчиннинг хушбўйлиги хотирани яхшилайди. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
Фото недоступноПоказать в Telegram
🌶Аччиқ маҳсулотлар семиртирмайди🧁 Ширинликлар, қандолатчилик маҳсулотлари, шоколад семиришга сабаб бўлади. Аччиқ маҳсулотлар эса бунинг акси. 🌶 Аччиқ гармдорини ҳар ким ҳам ея олмайди. Аммо уни севиб истеъмол қилувчилар ҳам орамизда йўқ эмас. Унинг таркибидаги капсаицин моддаси ортиқча ёғ йиғилишидан ҳимояловчи ажойиб воситадир. Қолаверса, ушбу модда ичакларни яллиғланишдан сақлаб, қандли диабет касаллигининг ривожланишига йўл қўймайди. 🔔Telegram | Instagram | Youtube
❤ 6👍 1
