ru
Feedback
Отабек Артиков

Отабек Артиков

Открыть в Telegram

ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️ 💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot 🎼Playlist: @Artikov_Otabek @TENTAK 😊 www.instagram.com/Artikoffuz

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
36 610
Подписчики
+7624 часа
+3 7977 дней
+14 07030 день
Архив постов
Бир канал кузатувчиси ёзяпти: "Экологияда ишлайдиган бир жўрам бугун хурсандчилигидан ҳақ беряпти" деб. Экология : Ҳокимлик 1:0 Табриклайман Экологлар🫡 🇺🇿@Otabek
Показать все...
star reaction 1😁 261👍 88🏆 10premium star reaction 7😢 4🫡 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Паркент туманидаям ҳоким алмашди. Исоқулов Сардор Дадажонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан "ТашОбл"ни "Замҳокими" Пўлатов Элмурод Тўхтабоевич Паркент тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 25-Ноябрь халқаро ҳокимлар алмашадиган кун деб эълон қиламан. Муҳр. Имзо. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 82🔥 10👍 4premium star reaction 4🤝 3
00:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
Энди "Замҳоким"лар Экология ходимини кўрганида... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
4.67 MB
😁 111💯 4👍 2😭 1
Экология ходимига қўполлик қилган Бувайдани "ЗАМ" ҳокимчаси ишдан кетибди. Энди уни Экологияга инспектор қилиб қўйинглар, ҳалиги ўзи дўқ қилган Экологиядаги брат билан бирга ишласин, ўша брат бу "ЗАМ"чани одам қилади. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
star reaction 3😁 191👍 65💯 5premium star reaction 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
1 йилдан бери Самараанд вилоятига В.Б ҳоким бўлиб келган Бобоев Адиз Музафарович ваниҳоят Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланибди. 1 йил В.Б бўлишни ўзи бўладими? Бугун ростдан ҳокимлар куни бўлди, календарда қизил қилиб белгилаб, ҳар йил маши кунда байрам қилиш керак... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 69🔥 9👍 3🕊 3😭 1
02:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
Юзига телефон камерасини тўғирлаганда оёғини қалтироқ босиб, иштон халтасини тўлдириб қўядиган баъзи раҳбарлар ва дуч келган жойга кириб, изоҳ талаб қила оламан деб ўйлайдиган баъзи журналист ва блогерлар учун манфаатли видео бўлибди. Юзингга камера тутиб туришганда интервью беришга мажбур эмассан. Ҳозирги кундаги актуал мавзуда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиясовдан мастер класс. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
Сухбат телеграм учун.mp458.13 MB
👍 134😁 25😡 6🫡 4👏 3😢 2🙏 2❤‍🔥 1
Дарахтни асрамоқчи бўлган жонкуярни калтаклаган одамларни Дарахт илоҳи "Грут"нинг пок руҳи уриб, у бадбахт бир кун ажали етиб ўлганида тобутига ёғоч топилмай ўлигини пластик трубадан ясалган тобутда олиб кетишади. Авлодини анжир дарахтини тагида кайфоват қилиб ётган жинлар чалиб, 40 ёшга кирса ҳам кечаси ухлаганда тагига сийиб қўядиган бўлиб қолади. Дарвхкушлар хотинига яқинлашса булбулчаси эмас, тили ишлайдиган бўлиб, ўзидан насл қолдиролмай қирилиб битади. Шу учун дарахтни асраганни асранглар, оёқ ости қилманглар йўқса манаман деган муллалар ҳам кейин сизларни чаппа қилиб дам солиб ҳам одам қилолмайди... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
star reaction 1😁 170💯 31👍 11😡 6premium star reaction 4
Ғиждувон туманида ҳам ҳоким алмашди. Туман ҳокими Ашуров Шерзод Рахимович лавозимидан озод этилиб ўрнига Умаров Фарҳод Бақоевич Ғиждувон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бугун ҳокимлар куними дейман а... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
star reaction 1😁 68😍 1😭 1
Бувайда туманида Экология ходимига куч ишлатган ҳоким ўринбосарига хизмат текшируви тайинлашибди. Текширувдан кейин ҳоким ўринбосари каттароқ лавозимга кўтарилиб, Экология ходими иишдан ҳайдалса керак а? 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 207💯 36😢 18premium star reaction 10👍 4🫡 4❤‍🔥 1🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Фаррух Ўктамжонов Гулистон шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
🔥 27😁 14😡 4
01:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бувайда тумани Экология инспектори дарахт кесилишига фаол қаршилик кўрсатгани учун туман ҳокимининг ўринбосари томонидан куч ишлатиб олиб кетилгани айтилмоқда. Дарахт кесилмаслиги учун ўзидан юқори турувчи ҳокимликка қаршилик кўрсатишга "духи" етган мана шу ходимга ҳайкал қўйиш керак... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
45.76 MB
star reaction 2👍 319💯 35😡 10❤‍🔥 9👏 3😍 2😭 2🫡 1
Аслида масжиддаги намозларда дарахкушларга бало-офат сўраб дуо қилиш керак эди, шу баччағарлар дарахтларни қирғин қилмаганида иқлим норм бўлар эди. Ҳар куни 3 маҳал еб ичардан кейин дастурхонда шу дарахткушларни булбулчаси ишламай қолсин, куни бармоққа қолсин деб дуо қиламан. Сизлар ҳам шуларга бало сўранглар токи дарахт кесмайдиган бўлишсин... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
👍 133😁 70💯 30🔥 2👏 1
01:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ота-боволаримиз мана шундай усулда ёмғир ёғдиришган. "Суст хотин"ни айтиб туринглар, ёмғирлар кўпайса кейин жамоа бўлиб "Шоп-шоп боволаримди" айтамиз... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
11.18 MB
😁 100😡 27👍 12👏 3😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Дуо қилмасанглар ҳам айтаман, 4-декабр пайшанба куни тошкентда озроқ ёмғир ёғади. Башоратчи ванга момомдан ваҳий келди... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 143😡 72👍 21🙏 4👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Гулистон шаҳар ҳокими Ходжиманов Жамолиддин Хуснуддинович лавозимидан озод этилди🤲 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 54👍 7😢 5
02:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Яна бир провакация емай қолди. Сергей Безруков ўзбекларни ҳақоратлади деб бу гапни кўтариб югурмаган фаол қолмади, дод-вой қилиб иштонини йиртишгача боришди ва бу ҳам мана пропаганда бўлиб чиқди.
Сергей Безруков ўзбекларни масхара қилмаганини айтди "Бригада" сериалидаги "Саша Белий" образи билан танилган Сергей Безруков матбуот анжуманидаги интервьюсида Ўзбекистонга келгани ҳақида гапирар экан, ўзбекистонликларнинг нутқини тақлид қилиб кўрсатгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг бу тақлиди кўпчилик томонидан, хусусан журналист Шерзодхон Қудратхўжа тарафидан ҳам масхара сифатида қабул қилиниб, ҳурматсизлик деб баҳоланганди. Шундан кейин Безруков ўз Инстаграм саҳифасида бу иддаоларни рад этди. У буларнинг барчасини провокация деб атаб, Ўзбекистон маданияти ва меҳмондўстлигига чуқур ҳурмат билан қарашини таъкидлади. "Мени Ўзбекистонда яхши кўришларини биламан ва мен ҳам уларни шундай яхши кўраман", - деди актёр.
Сезяпсизларми Ўзбекистонда русофобия кучайиб кетди, ҳатто катта курсида ўтирган баъзи валломатлардан тортиб жамоатчилик фаоллари ҳам Россия-Ўзбекистон муносабатларини бузиш, икки давлат орасига совуқчилик солиш ҳаракатига тушгандек назаримда. Миллатни ҳақорат қилдириб, жим юринглар демайман, лекин Украиналик бир ифлос бутун ўзбекларни молга тенглаганда уни ҳам рус деб дод-вой қилгандинглар, кейин у украиналик бўлиб чиқди лекин миқ этиб гапиролмадинглар. Буйруқни ғарбдаги қайси кураторингиз бераётганини билмайман аммо ўша куратор тез-тез "ФАСС" деб суяк отиб баъзиларингизни пропаганда овозида вовуллатиб югуртираётгани сезилиб қоляпти. Мақсад икки давлат орасига совуқчилик солишми? Биз босқинчи давлатни қўллаб-қувватламаймиз деган баҳона кетмайди, масалан АҚШ ҳам босқинчи. Лекин Ўзбекистоннинг сиёсий даражадаги ўрни давлатларни уруш-уруш ўйинига қараб баҳолаш эмас, иқтисодий фойда келтирадиган давлатлар билан алоқаларни максимум ушлаб туриш. Ўзбекистон бу йўлда яхши кетмоқда, биз сиёсий майдонда Украина-Россия, Фаластин-Исроил, АҚШ-Хитой ва қолган барча қарама-қарши давлат билан илиқ муносабатлардамиз. Шундай экан, фақат русларникидан кир қидириш яхши эмас, агар ҳамма бизни гапираётган давлатларга бир хил стандартда ёндашганларингда ҳам буни холислик деса бўларди, лекин баъзиларинг фақат русларни айбини излаётганларинга қараганда буюртмага ишлаётганларинг сезилиб қоляпти... Ҳамкорлик ва дўстона алоқаларга шикаст етмасин, биз ҳеч ким билан совуқчилик кайфиятидаги сиёсатни юргизмаймиз. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
SaveVid_Net_AQNuJi8lYi6fSdxWMy7CNfyzmfk_BuerpWaTdp8zpGp9bDZI2vo.mp412.19 MB
👍 169premium star reaction 27😡 16😁 14🔥 13💯 11👏 2
Тошкентда дарахткушлик давом этмоқда. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Бойқўрғон МФЙ "Қон препаратлари" давлат корхонасида дарахткушлик. Расул ака буларни қандай жазолашни сизга қолдирдик. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
7.83 MB
😭 63👍 32😡 14😢 7
Расул Кушербаевни ишдан кетди деб байрам қилаётганларни байрам дастурхони йиғилмай туриб, Расул ака Президент маслаҳатчисининг маслаҳатчисига айланиб қолди. Бу Президент Кушербаев танқидларини ёқтирмайди деган мантиқсиз фикрларни йўққа чиқарди, у энди давлат раҳбарига ҳар доимгидан ҳам яқинроқ. Экология учун жонини тиккан одамнинг давлат раҳбарига яқин жойдаги курсида экани энди дарахткесарларни аввалгиданда кўпроқ безовта қилиши аниқ. 🇺🇿@Otabek
Показать все...
👍 214😁 32🔥 20premium star reaction 8🕊 3👏 1
01:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ушбу видеода миллий буюмлардаги нақшларга диний тус берилгани рости менга ёқмади. Бунда пиёладаги бизда "Пахта гули" деб аталадиган миллий орнаментни арабча ёзув экани айтилган, ҳатто миллий дўппидаги қалампир гулига ҳам шундай изоҳ берилган. Ёши улуғ ушбу ҳаттот домлага ҳурмат сақлаган ҳолада айтаманки ҳар нарсага диний тус бериш яхши эмас, айниқса ислом дини тарихидан ёши улуғроқ бўлган бу нақшларни диний ёзув деб аташ оммани чалғитади. Бизнинг миллий нақшлар юқори даражада стилизация қилингани сабабли узоқдан қараганда шакллар ҳарфга ўхшаб кўринади айниқса “و”, “ن”, “ل” сингари шаклга яқин бўлаган чизиқлар бор. Лекин бир нарса аниқ араб ёзувида симметрия бўлмайди (бу нақшлар эса тўлиқ симметрик) қолаберса араб ёзувлари узлуксиз бўлади, бу нақшларда эса чизиқлар узилган, гулга айлантирилган. Араб ёзуви эстетик оқимга бўйсунади, бу эса геометрик-ислимий композиция. Бу нақшлар Ўрта Осиё, Туркий халқлар орасида кенг тарқалган. Унда стилизация қилинган лола, бодом (айнан бодомсимон гул бизда пахта гули дея нотўғри талқин қилинган), қалампир гули, палметта белгилари бор. Палметта туркий ва зардўштий нақшларда ҳаёт дарахти, барака, яхшилик рамзи ҳисобланган, бу каби нақшлар қадимги Суғд- Бақтрия мил. ав. II-I асрлар. Қадимги уйғур будда нақшлари (мил авв. I аср) ҳамда Кушон даври (мил. aв. II-аср)ларга алоқадор артефактларда ҳам бу каби орнаментлар учраб туради. Мен ўзим туркийпараст бўлганим учун қадимги туркийлар маданияти ва тарихига жуда қизиқаман, бу тарих ислом тарихидан анча катта ёшда эканини ҳисобга олсак бу каби туркий нақшлар ислом динига ҳеч қандай алоқадор эмаслигини тушунамиз. Мен ҳам мусулмонман ва диний қатламга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, ҳар нарсани динга аралаштириб дин мавқеини кўтаришга ҳаракат қилишларинг динни улуғ қилиб қўймайди, тарих бу фан, фанни эса дин билан чалкаштирманглар, илмий асослар буни инкор қилоб қўйса кўпчиликнимг эътоқоди савол остида қолади. Туркийлар дунё сивилизацияси асос солган эл, энг қадимги илм-фан ва маданиятда, буюк жангларда ҳам бирор элни Туркийлар билан солиштириб бўлмайди. Мен таг-томирим туркий эканидан фаҳрланаман ва бу каби мавзулар мени четлаб ўтмайди. Хулоса шуки, миллий кийимлар, сўзаналар ва бошқа буюмлардаги барча нақшлар камида 3 минг йиллик тарихга эга ва уни динга ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Яшасин турон🐺 🇺🇿@Otabek
Показать все...
SaveVid_Net_AQPqUWuP_UC9QN6bN5ikwMW_o2KVonPSASBYO_QCkPevMTcIHH78Z5Jq6j7Fh.mp410.39 MB
👍 153👏 15🔥 14😡 10premium star reaction 5💯 4🫡 3😁 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Если что... 🇺🇿@Otabek
Показать все...
😁 171premium star reaction 21💯 5😭 4😡 2👍 1