Отабек Артиков
Открыть в Telegram
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️ 💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot 🎼Playlist: @Artikov_Otabek @TENTAK 😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Больше2025 год в цифрах

36 580
Подписчики
+7624 часа
+3 7977 дней
+14 07030 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
Микрокредитбанкми машкакредитбанкми?
Микрокредит банк қарши шаҳар филиали ходимаси 2022-йилда бир фуқарони ўзига билдирмасдан кредитга кафил қилиб кредит чиқарган, кейинчалик ушбу зарарни қоплаб бериш ҳақида тилхат ҳам ёзиб берган орадан деярли 4 йил ўтди, камбағал бечорани бормаган эшиги қолмади. Банк ходимаси билишимча ишдан бўшаб кетган, лекин жабрланувчидан кафил сифатида ҳамон кредит қарздорлиги кесиб борилмоқда.
Бу ҳақида Микрокредитбанкнинг пойтахтдаги расмийларига ҳам бир неча маротаба хабар бердик, лекин бирор ижобий натижа йўқ.
Банк ходимаси ишдан бўшаб кетаверсада у ўзи ишлаб турган банк билан фуқарога етказилган зарар қоплаб берилмай қолаверса бу қайси адолат меъзонига тўғри келади?
Бу банкка алоқадор ходим томонидан, банк ҳудудида содир этилдими демак бу зарар банк қоплаб, керак бўлса компенсация тўлаб бериши керак.
Ишонаманки Микрокредитбанк раиси бу ишни тагига етиб, 4 йилга яқин саргардон бўлиб юрган фуқарони масаласини ижобий ҳал қилади.
🇺🇿@Otabek
👍 101😡 34😢 16😁 8🔥 1💯 1🤝 1
01:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тезликни севадиган баъзи ўпкаси йўқ ҳайдовчиларга кўрсатинглар бу видеони.
Врач Азамат Шарипов тезликни севадиган ҳайдовчиларни ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликка чақирмоқда...
10.03 MB
😢 110👍 25🔥 10💯 3😡 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қашқадарё вилоятидаги Косон тумани 100 минг тонна пахта топширибди.
Маълумот учун Навоий вилояти адашмасам 110 минг тонна пахта топширган.
Бир туман бутун бошли вилоят хирмонига тенг хирмон қила олиши бу ҳазил иш эмас, Асрол Бойқораев қишлоқ хўжалигида тажрибали ҳоким эканини яна бир марта кўрсатибди...
🇺🇿@Otabek
👍 174😁 17🔥 13🏆 7🫡 2🕊 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бу мени ёшлигим(1 ёш)даги суратим.(башара шу вақтдаям "недовольный" маразчани бериб турибди экана😁)
Шу расмни тиниқлаштира туриб бир нарса эътиборимни тортди; Бўйнимдаги мунчоқ, бу кўзмунчоқ ва қалампирмунчоқ аралаштириб ясалган "Анти бало-қазо" супер мунчоқ бўлган.
Биз ҳаммамиз бўйин ва қўлга мажбурий шу тақинчоқ билан улғайганмиз, ечиб ташласам момом таёғини тиқиб олиб, бошқа мунчоқ тақиб қўярди. Менга кимни ҳам кўзи тегарди, мени кўзим теккан моллар "птичий грипп" бўлиб ўлиб кетаётган бўлса.
Аммо ўйлаб кўрсам бувим доҳий бўлган эканлар, қалампирмунчоқ (гвоздика) ростдан иммунитетни ошириш, антисептик ва грипп вирусига қарши фойдали нарса экан.
Шу сабабми биз унча-бунчага касал бўлмаганмиз, ҳозиргилар енгил шабадада қирқ саккиз кун йўталиб, иссиғи чиқиб юради, биз 3-4 метрлик дарахт-у, томлардан йиқилиб, ит тишлаб, от тепиб, жин шамол уриб, буқа шохлаб босиб кетса ҳам уст-бошини қоқиб, ҳеч нарса бўлмагандек йўлида давом этган сўнгги авлодмиз.
Айтмоқчи бўлганим, орадан шунча вақт ўтиб бувим ясаб бизга таққан "Анти бало-қазо" мунчоқлари таркибидаги "гвоздика" ростдан бизни касалликлардан асраган бўлса керак?
Мен ҳозир ҳам шу нарсани сув ва асал аралаштириб ичиб юраман, аждодларимиз нақадар ақлли бўлишган шу жойига қойилман...
🇺🇿@Otabek
👍 275😁 72💯 35🔥 15❤🔥 3🕊 2😍 2🤝 2🙏 1
Бир хиллар "APK" файл билан бирга келган қандайдир таклифнома ёки жарима қоғозига ишониб ўша "APK" файлга киришади ва ҳакерлар тузоғига тушишади.
Сизларга тушунарли қилиб айтаман: ОСМОНДАН ВАҲИЙ БЎЛИБ КЕЛСА ҲАМ "APK" ФАЙЛГА КИРМАНГЛАР, БУ ТУЗОҚ БЎЛАДИ...
🇺🇿Otabek
💯 97😁 54👍 17🔥 6
00:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тўйларни ихчамлаштирмоқчимидинглар мана сизларга пул ёмғири.
Буларни ҳам ушлаб 4 млн жарима қилинглар, 4-5 миллионни булар индамай бош-кўзидан садақа қилиб бошингиздан ёғдириб кетади.
Бунақаларга отни калласидек жарима қилиш керак шунда ихчамгина тўй қилишни ўрганишади...
🇺🇿@Otabek
AQOHTLXEFDGwYQi8F_QQlibjjlkrI8XlQ6MU1_8_au2ALj_KLUP1rDrH8usVWuu10c.mp48.64 MB
👍 107😁 26😡 20💯 14🫡 3🔥 2🕊 2
02:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
ЙПХ ходимини капотда судраб кетган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилибди
Маълум бўлишича, 2001 йилда туғилган ҳайдовчининг автомобили 144 марта қоидабузарликка йўл қўйган, шулардан 38 таси муддати ўтган, 30 таси эса МИБга ўтказилган.
Унинг умумий қарздорлик миқдори 18 миллион 90 минг сўмни ташкил этган.
Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
P.S: Шопир братишкани қариндошига айтинглар, шопир укага жуда кўп вазелин жўнатишсин, суркаб турcа ичкарида ичи қотмайди. Жуллас банияти шифо🤲..
🇺🇿@Otabek
12.80 MB
😁 144🔥 8👍 7
00:10
Видео недоступноПоказать в Telegram
Колхозда ғалати ишлар бўляпти раис бува...
🇺🇿@Otabek
8.55 MB
😁 138👍 7😡 4
00:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
Йигитча катта бўлса РайОНО мудири, қиз эса боғча мудираси бўлади насиббўса...
🇺🇿@Otabek
2.54 MB
😁 210👍 22
Бу ҳолат бўйича Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Дилафруз Шукурова қуйидагиларни маълум қилибди:
– Ушбу ҳолат жорий йилнинг ёз ойида тасвирга олинганлиги аниқланди. Ҳозир шу масала юзасидан бошқарма биносига тегишли мутасадди раҳбарлар ва жанжаллашган икки масъул шахс ҳам чақирилган. Бир неча соатдан сўнг, бошқарманинг расмий муносабати эълон қилинади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан видеотасвирдаги ҳолат ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмай туриб, турли фикрларга бормасликни сўраймиз.Деб муносабат берибдилар. Тошкент вилоят ММТБ ва Вазирликка оддий савол, ҳолат ёзда бўлган бўлса ҳозир қиш эшик тақиллатиб турибди, нега шунча вақт бу ҳолатдан хабар топмадинглар, нега шунча вақт чора кўрмадинглар? Нима доим бирор муаммо тармоққа чиқди кейин чора кўрасизларми? Агар сизлар ўша вақтда чора кўрганларингда ҳозир "видеотасвирдаги ҳолат ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмай туриб, турли фикрларга бормасликни сўраймиз" дейишларингга ҳожат қолмасди. Ёздан бери неча ой ўтди, халқ нима деб ўйлашини энди нима аҳамияти бор? 🇺🇿@Otabek
🔥 56😁 33💯 28😡 12👍 8
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг 99 фоизида аёллар раҳбар.
Гендер тенглик чекка-чеккада думалаб ётибди.
Афсуски баъзилари (директор ва мудиралар) кимларнингдир эркатойи, мудирни копейкага олмайди. Мудир ғинг деса, мудиранинг юқоридаги ЭРКАК танишлари телефон қилиб, "жонкамни тинч қўй, йўқса ўрнига сени ўзингни жонка қилиб оламан" дейди тамом, мудир такой милинкий режимда.
Бу тизимда тўшак таклиф қилиш ҳолатлари ва шу каби бошқа ҳолатлар бу тизим ҳақида умумий хулосани бериб бўлган.
Чуқур ислоҳга муҳтож бу тизим. Мудира ва мактаб директорларини 2-3 йилдан ортиқ ишлатмайдиган тизим қилинмас экан, бундай ҳолатлар тугамайди...
🇺🇿@Otabek
👍 219💯 71😁 24😡 8⚡ 4🔥 1👏 1
00:41
Видео недоступноПоказать в Telegram
Эркак Оҳангарон тумани ММТБ бошлиғи, аёл эса бир боғча мудираси экан.
Мана боғчалар кимни қўлида қолиб кетди...
🇺🇿@Otabek
AQMlVYJY70ebR_RdGWhWBR5ht5Xtn0nbRyZ590ARrJqezfRENeDkCH0ZSUIdkeW.mp419.59 MB
😭 118😁 70😡 58😢 18💯 9⚡ 4👍 1
01:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
Оллоҳнинг уйида мезбонларнинг меҳмонларга муносабати.
🇺🇿@Otabek
AQOv8nip_fealEkgT8isi_WizA5dVmAT_m4Uot74oW0kDcsYha4OOe6jzTnLHhP.mp413.77 MB
😢 119😡 96😁 16👍 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
Кучук йилида туғилмаган бўлсам ҳам кеча ер қимирлашидан аввал уйқум қочди, кучуклар ҳам қимирлашдан аввал сезадику.
Ҳеч қанча ўтмай ер қаттиқ силкинишни бошлади, қўшниларни ваҳима билан кўчага югураётганини эшитганча жойимдан қимирламай ётавердим (Азроилга керак бўлсам қочсам ҳам қувалаб етиб оладику)
Уйқум ширин, ерга динозаврлар давридаги комета тушса ҳам қимирлагим келмайди.
Янги қурилаётган домларни ер ҳазратлари бир синаб кўрдиларми дейманда, ерни ёмон силкитди, мен эса онамни бешикларида ётгандек тебраниб кайф қилиб ухладим...
🇺🇿@Otabek
😁 308👍 30😢 15🫡 6🤝 3❤🔥 1
Қашқадарёда 14 қозон ош дамлаб катта тўй қилган одамга 4 млн сўм жарима қўллашибди.
Бу бир қозон ошни пули ҳам эмаску?
Бу каби кўп харажатли тўй қилаётган одамларга аслида ўша тўйни харажатига тенг жарима қўллаш керак, шунда қолганлар ҳам тўйларни ихчамлаштиради.
Ўзбекни кичкина жарима билан "тарбиялаб" бўлмайди...
🇺🇿@Otabek
💯 269😁 59👍 51😡 8⚡ 1😢 1🫡 1
01:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
Чўлдан мўл ҳосил – Хитой тажрибасидан сабоқ
Бир пайтлар “бу ерда ҳеч нарса ўсмайди” деб қаровсиз қолган майдонлар бугун ҳосилдор далаларга айланганини кўриб, ростдан қойил қолдим.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир давомида хитойлик мутахассислар томонидан илгари фойдаланилмаган ерларга экилган пахта далаларини кўрдик.
Маҳаллий меҳнат фахрийлари айтишича, бу жойларга 50–60 йил давомида пахта экишни ҳатто орзу ҳам қилишмаган. Аммо бугун ўша “орзу қилинмаган” ерлардан гектарига 70 центнергача ҳосил олинмоқда.
Энг эътиборлиси — далада бирорта сувчи йўқ, ўқ ариқ ҳам кўринмайди. Ҳар 50 гектарга атиги битта масъул бириктирилган, у ҳам кетмон эмас, планшет ушлаб юрибди.
Семинарда қайд этилишича, қишлоқ хўжалигида сув ва меҳнатни тежайдиган, ақл билан бошқариладиган тизимларга ўтиш нафақат фойдали, балки зарур.
Сув йўқ, бу ерда ҳеч нарса ўнмайди деган гаплар — энди баҳона экан. Тўғри ёндашув билан чўлдан ҳам ҳосил олиш мумкин. Буни бугун хитойликлар ғузорлик меҳнаткашлар билан бир ёқадан бош чиқариб, амалда исботлаб беришди.
🇺🇿@Otabek
18.02 MB
👍 110👏 10😁 8🔥 5😡 5🫡 3❤🔥 2😢 2😍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
99 фоиз давлат ташкилотлари лицензияга эга бўлмаган, ўғриланган WINDOWS ишлатишади шу жумладан банклар ҳам, аксариятида эски 2007-йиллардаги XP версия.
Энг қизиғи бу операцион тизимларни осонлик билан взлом қилиш мумкин.
Хули 21-аср..
🇺🇿@Otabek
😁 121👍 18😢 8💯 4😡 3🔥 2🕊 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Подполковник Улуғбек Отақулов Қарши тумани Ички ишлар бўлимига раҳбар этиб тайинланибди.
Ака Шаҳрисабз шаҳар ва Косон тумани ИИБ раҳбари бўлиб ишлаган вақтларда танишганмиз, ажойиб инсон.
Табриклайман...
🇺🇿@Otabek
👍 94👏 19😡 9😁 2🕊 2
