Rost24 | Расмий канал
Открыть в Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Больше2025 год в цифрах

39 399
Подписчики
-5524 часа
-2307 дней
-83930 день
Архив постов
01:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
AQPe4RmqQdOUsmFtvDJ7ufaj8tcdO_97hkvN9NdHSLeHTQYdFr_Zxw1glwIcXC5.mp47.82 MB
👍 80😁 20❤ 17🤡 3🔥 2🤮 2🤓 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби белгиланди
Ҳукуматнинг 1 декабрда қабул қилинган 754-сонли қарорига мувофиқ, жамоат жойларида фуқаролар шахсини электрон тарзда аниқлаш тартиби белгилаб берилди.
Низомга кўра, патруль-пост хизмати ходимлари фуқароларнинг шахсини электрон техник воситалар, жумладан планшет орқали, “E-Patrul” тизими ёрдамида текшириши мумкин.
Ходимлар фуқарони қуйидаги ҳолларда тўхтатиб, шахсини аниқлаши мумкин:
— у жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган деб гумон қилинса;
— жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисобланса;
— қонун асосида ушлаб туриш учун бошқа сабаблар мавжуд бўлса.
Ходим фуқарога нега тўхтатгани ва шахсини текшириш сабабларини тушунтириб бериши шарт.
Маълумотларни “E-Patrul” тизимига тўғри киритиш ходимнинг масъулияти ҳисобланади. Тизимдаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш ёки ғаразли мақсадларда фойдаланиш қатъий ман этилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 13🤣 8🤔 6👎 5😡 3🤨 1
Repost from TgId: 2223535587
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
IMG_6720.MP44.01 MB
👍 72🔥 70👏 19❤ 16😁 13🤣 8🤔 2🕊 2👌 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Емаган сомсаси учун пул тўлаган аҳоли: 5 та чиқинди ташиш корхонаси 250 мингга яқин истеъмолчидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олди
Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вилоятда аҳолига маиший чиқинди ташиш хизмати кўрсатилиши ҳолатини ўрганиб чиқди.
Ўрганишлар давомида бир қатор қонунбузилишлар, хусусан айрим хонадонлардан чиқиндилар умуман олиб кетилмаган бўлса-да, уларга тўловлар ҳисобланган ва хизмат белгиланган даражада кўрсатилмаган ҳолатлар ҳам аниқланди.
Шу сабабли “Rahnamo Servis”, “Zero-Waste”, “Zangiota Obodon”, “Angren Bunyod Fayz” ва “Ohangaron Sanitariya Tozalash” МЧЖларга жами 250 мингга яқин истеъмолчига 8,8 млрд сўмдан ортиқ маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш талаби қўйилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.
“Рақобат қўмитаси томонидан республикамизнинг ҳудудлари кесимида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бу борадаги тизимли ўрганишлар давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😡 16❤ 5🤯 4👍 2😁 1🤣 1
⚡️ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРКИЯ ВА АР-РИЁДДАГИ МАЪРИФИЙ ТАШАББУСЛАРИ: ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ХАЛҚАРО МИНБАРДА
Ўзбекистонлик олимларнинг Туркия ва Саудия Арабистонидаги муҳим учрашувлари Ислом цивилизацияси марказининг халқаро нуфузини янги босқичга олиб чиқди. Истанбулдаги симпозиумда Марказнинг инновацион музейи ва илмий лойиҳалари тақдим этилган бўлса, Маккада бўлиб ўтган музокаралар исломий меросни рақамлаштириш ва глобал ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган стратегик келишувлар билан якунланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 9👍 3👎 2👏 2😁 1🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Президент экология, чиқиндилар бошқаруви ва қиш мавсуми бўйича вазифалар берди
Президент раислигида ўтаётган видеоселекторда экологик барқарорлик, чиқиндиларни бошқариш ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Унда экология ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири бўлиб тургани ва қиш мавсуми бошлангани алоҳида таъкидланиб, келгусида бир қанча муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилди.
Жумаладан:
зарарли ташландиқлар, иссиқхоналар, қурилиш майдонлари ва автотранспорт фаолияти устидан назорат кучайтириш;
2030 йилгача маиший чиқинди полигонлари 50%га қисқартилади. 47 та полигон ёпилиб, 243 гектар ер табиатга қайтарилган. Ҳимоя деворлари ва экологик инфратузилмалар йўқ 132 та полигонлар хавфсиз ҳудудларга айлантириш;
хавфли чиқиндилар учун ягона мониторинг платформаси яратиш;
кўчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш — барча ҳудудларда тизимли давом эттириш;
аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш;
бинолар ташқи қисмида ёнувчан материаллардан фойдаланишни тақиқлаш каби зарурий топшириқ ва вазифалар юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистонда, айниқса пойтахт Тошкентда экологик вазият ўта ёмон ҳолатда бўлиб, ҳаво ифлослиги бутун дунё бўйича энг юқори ўринларда барқарор турибди. Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида, хусусан Фарғона вилоятида ҳам сўнгги кунларда ҳаводаги заҳарли заррачалар миқдори юқорилигича қолмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 52❤ 7🤣 3🔥 1🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев номзодини тавсия этди.
Халқ депутатлари ва вилоят фаоллари номзод бўйича фикр билдиргач, масала овозга қўйилди. Натижада Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент янги ҳоким олдига қатор вазифаларни қўйди:
— 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш;
— экспорт ҳажмини 500 миллион долларға етказиш;
— 175 минг иш ўрни яратиш;
— 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 39😁 6❤ 2🔥 1🤡 1
00:31
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️Путин хитойликларнинг Россияга визасиз кириши бўйича фармонни имзолади
Россия президенти Владимир Путин хитойлик сайёҳлар, бизнесменлар, академиклар, санъаткорлар ва спортчиларнинг Россияга 30 кунгача визасиз киришига ҳуқуқ берувчи фармонга имзо чекди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
AQPduqvWTK_D0FJsQHIK_rbdyOKK4NQbMVJekoldgIp1gwQz42HbNfaCB3GnNUy.mp42.06 MB
😁 17❤ 5👎 2🔥 2👍 1🤮 1🤣 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Жиззах: янги йўл, АЭС ишчилари учун моношаҳарча
Айни пайтда президент Жиззах шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф доираси бўлиб ўтган учрашувда Жиззахдаги бўлажак атом электр станцияда меҳнат қиладиган мутахассислар ва уларнинг оилалари учун 10 минг кишилик моношаҳарча қурилиши ҳақида хабар берилди.
Шавкат Мирзиёев аввало замонавий ва қулай йўл инфратузилмасини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, вилоят марказини М-39 халқаро автомобиль йўлига боғлаш учун қурилган қарийб 290 миллиард сўм ҳисобидан 700 метрлик йўл ўтказгич ва 4 километрлик янги автомобиль йўлини кўздан кечирди. Мазкур йўл ҳар куни 14 мингдан ортиқ транспорт воситасини ўтказиш имкониятига эга.
Бу йўналишдан аҳоли шаҳарга кириш-чиқиш учун 25 километрлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур эди. Қурилган янги йўл сабабли бу масофа 4 километргача қисқариб, эски йўлдаги тирбандликлар бартараф этилгани ҳайдовчилар, тадбиркорлар, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун учун ҳам катта қулайликларни келтирди.
Йўл ўтказгич металл конструкциялардан замонавий технология асосида барпо этилган бўлиб, унинг хизмат муддати 100 йил деб баҳоланмоқда. Анъанавий темир-бетон ўтказгичлар одатда 50 йил хизмат қилишини ҳисобга олсак, хизмат муддати икки баробарга узайган.
Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шуки, илгари йўловчи ва юк поездлар ўтган пайтда автомобиллар темир йўл кесишмасида тўхтаб қолишга мажбур бўлган, эндиликда эса йўлўтказгич қурилгани туфайли тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш ва бошқа махсус хизматларнинг ҳаракати осонлашади.
Шунингдек, айни пайтда Жиззах вилоятида қурилиши бошланган интеграциялашган иккита кам қувватли реактор ва иккита катта реактордан иборат атом электр станцияси ҳақида ҳам президентга ахборот берилган. Ҳозирги босқичда реактор биноси учун котлован қазиш ишлари фаол паллага кирган. Қурилиш-монтаж базаси учун ер текислаш, бетонлаш, арматура ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Қурувчилар яшаши учун вақтинчалик турар жой мажмуаси барпо этилган. Маълум бўлишича, бўлажак электр станцияда меҳнат қиладиган мутахассислар ва уларнинг оилалари учун моношаҳарча қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Шаҳарча АЭСдан 16 километр узоқликда жойлашган, 10 минг кишига мўлжалланган бўлади, унда барча зарур инфратузилма, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектлари кўзда тутилган. Шавкат Мирзиёев, шунингдек Жиззах шаҳрига кириш қисмини замонавий қиёфага келтириш бўйича мастер-режа ва реновация лойиҳалари тақдимоти билан ҳам танишган. Тақдимотлар давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва вазифалар берилган.📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 33❤ 28🔥 21👎 8🤯 1😢 1🤮 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Хитой учирадиган сунъий йўлдошга "Самарқанд-2028" номи берилади
“Ўзбеккосмос” агентлиги ва “STAR.VISION” компанияси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга “Самарқанд-2028” номи берилади. Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган “Халқаро Астронавтика Конгресси”ни рамзий маънода ифодалайди.
Шунингдек, меморандумга кўра ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари ишлаб чиқишади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 12❤ 5👎 2🤮 2🥴 1
01:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️Гулистондаги овқатланиш шохобчасида портлаш содир бўлди
2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт” МФЙда жойлашган овқатланиш шохобчаси ошхонасида портлаш ва ёнғин рўй берди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби расмий хабар берди.
Сирдарё вилояти ФВБ маълумотига кўра, ёнғин тезда ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг вилоят филиалига етказилган. Вафот этганлар қайд этилмаган.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан беморлар ҳолати назоратга олинган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
IMG_8078.MP433.44 MB
😢 9❤ 2🤯 1😱 1
⚡️Қурувчи Марат Хайруллаевич офисида норозилик: харидорлар пулларини ололмаяпти
Тошкентда қурувчи Марат Хайруллаевич билан боғлиқ норозилик кузатилмоқда. Телеграмда тарқалган маълумотларга кўра, бир неча харидорлар унинг офисига келишиб, ўз пулларини қайтаришини талаб қилган.
Айни пайтда харидорлар офис олдида тўпланиб, Марат Хайруллаевичнинг ўзи чиқиб, вазият юзасидан очиқ ва “эркакча” тушунтириш беришини талаб қилмоқда.
Маълумотларга кўра, улар бир неча ойдан бери на уй, на пулни қўлга кирита олмаган ва уларга ҳозирги вазият юзасидан расмий ахборот берилмаган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
IMG_4448.MP48.89 MB
IMG_4449.MP47.04 MB
IMG_7049.MP45.50 MB
😡 21🤣 10❤ 4🤔 4🔥 1🤯 1😱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Қозоғистон орқали Россияга кетадиган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консуллиги Қозоғистон орқали Россия Федерациясига ҳаракатланаётган фуқароларга мурожаат қилиб, давлат чегарасидан ўтишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишни эслатди.
Консуллик маълумотига кўра, сўнгги кунларда айрим Ўзбекистон фуқаролари томонидан Қозоғистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари қайд этилган. Қозоғистоннинг ваколатли органлари ушбу шахсларни қўлга олган ва уларга нисбатан Жиноят кодексининг 392 ҳамда 394-моддалари бўйича иш қўзғатган.
Шу билан бирга, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Қозоғистонда чегара бузилиши учун жавобгарлик янада кучайтирилиб, узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш чоралари белгиланган.
Бош консуллик фуқаролардан давлат чегарасидан ўтиш тартибини бузмасликни, ноқонуний схемаларда қатнашмасликни ҳамда рухсат этилган назорат-ўтказиш пунктларидан фойдаланишни қатъий сўрамоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 9❤ 3😢 1
01:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️ОТМларда қишки ўқишни кўчириш жараёни 20 декабрдан старт олади
Давлат олий таълим муассасалари ўртасида қишки ўқишни кўчириш жараёни расман 20 декабрдан бошланади. Бу тартиб “Давлат ОТМларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор билан белгилаб берилган.
Жараён фақат офлайн тарзда, талаба ёки унинг яқин қариндоши томонидан ҳужжатларни шахсан топшириш орқали амалга оширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди.
Қишки ўқишни кўчиришга фақат икки ҳолатда рухсат берилади:
• Талаба оила қурган бўлса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўтишни истаса;
• Давлат хизматчиси иш жойини ўзгартирганда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишни кўчирмоқчи бўлса (бу ҳолда тегишли идора раҳбарининг тавсия хати зарур).
Аризаларни қабул қилиш 20 декабрдан 20 январгача давом этади. Ҳужжатлар ҳудудий ишчи гуруҳларга шахсан топширилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
AQMryFjFGlRNn8o0bhjRX8rx6_BDZqbbIvHEHf0ZuocP1jGxepDaBBKujHHmz4F.mp45.17 MB
❤ 3👍 2
Сиз яшаб турган ҳудудда электр энергиясида узилишлар кузатиляптими?Anonymous voting
- Доимий аҳволга айланиб қолди
- Йўқ, бизда ҳаммаси жойида
- Чидаса бўладиган даражада
- Аввалдан огоҳлантириб ўчиришяпти
- Бу йил олдингидан ҳам кўпроқ ўчяпти
- Олдингидан яхши ҳозир
- Комментда ёзмоқчиман
❤ 4😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Ойна орқасидан кўринган ҳақиқат: Қайси ёлғон ичида яшаяпман?
Рон Гаран — 178 кун космосда бўлган, миллионлаб километр йўл босган ва Халқаро Фазо Станциясидан Ерга 2842 марта қараган инсон. У Ерга қайтганида эса бизнинг барчамиз яшайдиган “катта ёлғон”ни очиб ташлади:
Нафас оладиган — бу сайёра эмас, пул деб ишонтирадиган туҳмат…
Кунлик ҳаёт — асл масалаларни ёпиб қўювчи тутун
Биз ҳаётда шошилиш, тирбандлик, ишда кўтарилиш, тўланмаган ҳисоблар орасида адашиб қоламиз. Бу муаммолар бизга энг муҳим воқелик сифатида кўрсатилади.
Аммо ташқи орбитадан қараганда, бу ташвишларнинг барчаси қанчалар кичик ва вақтинчалик экани аён бўлади. Шунинг учун Рон Гараннинг сўзларига қулоқ тутиб кўрамиз:
Унинг айтишича, фазо саёҳати унга бир нарсани билдирган:
Ерда қурган тузумимизнинг асосида нотуғри устуворлик ётади.
У нозик мовий чизиқ
Рон Гаранни энг кўп ларзага келтирган манзара:
На ёрқин авроралар на улуғвор қитъаларда чақмоқлар
Уни титратган — фазонинг қораси билан Ернинг ёруғ юзи орасидаги жуда нозик, мутадил мовий чизиқ.
Бу — атмосфера. Яъни бутун ҳаётни бағрига олган, бизни яшатиб турган ягона ҳимоя қатлами.
Нега биз Ерда ҳаётни шундай тартибда яшаймиз?
Аввало — иқтисод
Кейин — жамият
Энг сўнг — сайёра
Ҳа, барча биринчи пулни, кейин одамларни, сўнг эса табиатни ҳисобга олади. Гараннинг “ёлғон” деб атагани — мана шу нотўғри тартиб.
Нафас олишдан олдин пул келмайди
Космосдан қараган одам учун ҳақиқат оддий:
Аввало — сайёра
Кейин — жамият
Энг охири — иқтисод
Чунки атмосфера бўлмаса — на иқтисод, на цивилизация, на биз бўламиз.
Агар шу нозик мўъжизани йўқотсак — ўрмонлар, музликлар, сув захиралари “иқтисодий қурбонлик”ка айланса, ҳаётнинг бош ғояси ҳам маъносиз бўлади.
Биз катта хаёл остида яшаяпмиз
Дунёга чегарасиз, байроқсиз ягона уй сифатида қараганда — ҳақиқий хавфлар кўринади:
глобал исиш
ўрмонларни йўқотиш
турларнинг йўқолиши
Агар ҳисобимиз миқдори иқлим ўзгаришидан муҳим деб ўйласак — демак, Гаран тўғри айтади: Биз катта бир хаёл остида яшаяпмиз.
Биз ҳаммамиз бир кеманинг ичидамиз
Бу кема — Ер. Унинг ягона ҳаёт таянч тизими — атмосфера.
Уни ҳимоя қилиш зарур:
фақат хабарлар мавзуси сифатида эмас
кундалик қарорлар
иш режалари
давлат сиёсати марказида
Гаран айтганидек: “Ерга қайтганимда, замонавий ҳаёт узлуксиз югуриш йўлагидек кўринди.”
Биз эса шундай югуриб кетиб, қаерга боряпмиз? Нима учун югуряпмиз?
Ва энг муҳими — шу йўлда ўз уйимиз бўлган сайёрани йўқотмаяпмизми?
Шуни англаш вақти келди: Сайёранинг тақдири марказда бўлмаган ҳар қандай “ютуқ” — аслида ютуқ эмас.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 36❤ 20😢 7👎 3💯 2🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Энди ер ва мол-мулк солиғидан қарздорларга ҳам электр учун тўловлар чекланади
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлиги 1 миллион сўмдан ошганда уни электр энергиясининг биллинг тизими орқали ундириш йўлга қўйилади. Бу президентнинг “Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Унга кўра, янги солиқ бошқарув модели дастлаб 2026 йил 1 январдан Наманган вилоятида синовдан ўтказилади. Солиқ қўмитаси 2026 йил октябрга қадар эксперимент натижалари асосида уни бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизматининг
Бу тизим ҳам чиқиндидан қарздорлик учун электр энергиясига тўловларни чеклаш тартибида ишлайди. Бунда жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорлиги белгиланган миқдордан ошса, электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритилади.
Мазкур синовдан мақсад — қарздорликларни кескин камайтириш ва солиқ тушумларининг ўз муддатида тўлаб борилишини таъминлаш.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 41❤ 8😡 7🔥 2😱 1🤣 1
