ru
Feedback
Uzbek-MDK

Uzbek-MDK

Открыть в Telegram

🇺🇿Dolzarb xabarlar! Taklif, murojaatlar va yangiliklar bo'lsa shu bot orqali yuboringlar 👉 @Uzmdk2Bot ➥Boshqa sahifalarimiz: http://myurls.co/uzmdk ᅠ ➥Reklama: @shokin_pricee @Reklama_1Q @Social_Energy_UZ tg.segroup.me?uz

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
105 830
Подписчики
-99824 часа
-5 5027 дней
-15 36830 день
Архив постов
01:06
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Ана_холос Инстаграм сабаб эри ва ўғлидан ажралиб, ота-онаси оқ қилган аёл. Хабарни максимал тарқатинг, айниқса аёллар кўришсин. 👉 @Tezkor24official
Показать все...
Сунги_пушаймон_узинга_душман❤✈_#reels_#reelsinstagram_#tashkentcity.mp47.66 MB
Тошкент вилояти Зангиота туманида чиқиндиларни қайта ишлаши керак бўлган корхона, бунинг ўрнига, барча пластмасса ва целлофанларни шунчаки ёқиб юборган ва атрофга заҳарли тутун тарқатган.👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Показать все...
5.43 MB
5.46 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
26 ноябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (ТОШКЕНТ вақти билан)❗️👇🏻 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#диққат ⛽️ Бензин кейинги йилда камида 7 фоизга қимматлашади 2026 йил 1 апрелдан нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва якуний истеъмолчиларга сотишда белгиланган аксиз солиғи ставкасини 7 фоизга ошириш, полиэтилен гранулалари (10 фоиз) ва табиий газ (12 фоиз) учун эса амалдаги солиқ ставкасини сақлаб қолиш таклиф этилмоқда. 👉 @Tezkor24official
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#диққат ⚡️Тошкентда ҳаво кечагидан анча яхши. Ўзгидрометнинг пойтахтнинг шарқий нуқтасидаги датчиклари ҳатто 'сариқ' ранг хавфни кўрсатмоқда. Ўша томондан паст тезликка эга шамол омили пойтахт ҳавосини тозалашга киришмоқда. 👉 @Tezkor24official
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#диққат #тарқатинг 💦🌺Тошкентда ўсимликларни ичимлик суви билан суғориш чеклови бекор қилинди Тошкентда дарахт ва ўсимликларни ичимлик суви билан баҳор-ёз ойларида исталган вақтда суғоришга рухсат берилди. Куз-қишда эса фақат 00:00–06:00 орасида амалга оширилади. ‼️Муҳим эслатма: ичимлик сувидан автомобил ювиш ёки бошқа маиший ишлар учун фойдаланиш ҳали ҳам қатъий тақиқланади.❌👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Абитуриентлар учун хорижий ва нодавлат ОТМдаги давлат грантларига қўшимча танлов ўтказилади Давлат комиссияси қарорига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат гранти ўринларидан вакант қолган қисми бўйича абитуриентлар учун қўшимча танлов эълон қилинди. Рўйхатдан ўтиш 25 ноябрдан 4 декабргача онлайн тарзда амалга оширилади.👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Показать все...
#Диққат #Эксклюзив "ТТЗ'' гача борадиган янги метро линияси билан танишинг, Экобозорда хам бекат бўларкан ТТЗда хам домлар қимматлаб кетаркан-да Яқинларга юбориб қўямиз 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
Показать все...
2.89 MB
3.18 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️“Шажара” ахборот тизими 2026 йил 1 сентябрдан жорий этилади Оила шажарасини шакллантириш хизмати қуйидаги даврлар бўйича кўрсатилади: 🔹IX асрдан – 1917 йилгача; 🔹1918 йилдан – 1945 йилгача; 🔹1946 йилдан – ҳозирги кунга қадар. Республика суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлари хизмати орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар аниқланади.👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Показать все...
00:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ 🌤 Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин! Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз. Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин! 👉 @Tezkor24official
Показать все...
4.56 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
💥👩‍🍼 Бугун 26-ноябрь — ОНАЛАР куни Онам ҳаётимиздаги энг муҳим ва энг яқин инсондир. У ҳар доим бизнинг ҳис-туйғуларимизни билади ва қийин вазиятларда бизни қўллаб-қувватлайди. Оналар куни - онангизни қучоқлаш ва ҳамма нарса учун миннатдорчилик билдириш ва уни илиқ сўзлар ва совғалар билан хурсанд қилиш учун ажойиб имконият.👇 👉 @Tezkor24official
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Автомобиллар учун тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиёти жорий қилинади Президент фармонига мувофиқ махсус комиссия зарур ҳолларда транспорт воситалари ҳаракатини чеклайди, жумладан: Автотранспорт воситаларининг, шу жумладан давлат рақамига мос равишда тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиётини жорий қилади (электромобиллар бундан мустасно); Ҳаракатланиши вақтинчалик чекланадиган автотранспорт воситалари турлари, кўчалар ва бошқа ҳудудларни белгилайди. Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз @insideruzbek
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди Тармоқда Бувайда туманидаги қишлоқлардан бирида зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани, жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатилгани акс этган видеотасвирлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С.Хизиров лавозимидан озод этилди. Шунингдек, ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Якуни бўйича ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади. @burgutuzb
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
25 ноябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (ТОШКЕНТ вақти билан)❗️👇🏻 https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Показать все...
00:22
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тошкентда намлик пурковчи улкан қурилма синовдан ўтказилмоқда Пойтахт ҳокимлиги сув микрозаррачаларини узоқ масофаларга пурковчи дисперсия қурилмасини синовдан ўтказишга киришди. Бу – пойтахт шароитига мослаштирилаётган инновацион воситалардан бири, дейилади ҳокимлик баёнотида. Ускунани ўрнатиш учун танланган илк жойлардан бири – Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси. Синов тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади. @burgutuzb
Показать все...
2.mp413.03 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Автомобиль босиб ўтган йўлнинг ўзгаришини яширганлик учун жарималар жорий этиш тўғрисидаги лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди Қонунчилик палатаси депутатлари одометр кўрсаткичларини қалбакилаштирганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этишни маъқуллади. @burgutuzb
Показать все...
02:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатди Фарғона вилояти, Бувайда туманида Экология қўмитаси инспектори Ахроржон Ниёзовга туман ҳокими ўринбосари Саидали Хидиров куч ишлатиб, миллий гвардия ходимлари ёрдамида туман ИИБга олиб кетган. Аҳоли мурожаатига асосан ҳолат жойига тезкор етиб борган Экология қўмитаси инспектори ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини аниқлаб, уни тўхтатиш ва белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмоқчи бўлган. Бироқ унинг қонуний ҳаракатига зўравонлик йўли билан қаршилик қилинмоқда. @burgutuzb
Показать все...
DRePMPnjQhH_gen.mp436.64 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраш намози ўқилади Ўзбекистонда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани туфайли муфтий ташаббуси билан, 28 ноябрь куни жума намозидан кейин — Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат «истисқо намози» ўқилади. Шунингдек, Умра зиёратидаги имомлардан ҳам Икки Ҳарамда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқиш сўралган. @burgutuzb
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкентда қурилиш майдонлари назорати кучайтирилади Бир ҳафта ичида 500 м² ва ундан катта майдонларда комплекс текширувлар ўтказилиб, майдонларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани, сув пуркагичлар ўрнатилгани, кириш-чиқиш йўлларида автотранспорт гилдераклари ювиладиган ҳавзалар мавжудлиги ва материаллар брезент ёки ПВХ қоплама билан ёпилган ҳолда ташилаётгани текширилади. Чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик талаблари қатъий назоратга олинади. Катта қурилиш майдонларида мониторинг станциялари мажбурий бўлади. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва Экология қўмитаси тизимига улаш қурилишни давом эттиришнинг асосий шарти этиб белгиланди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари кўрилади. @burgutuzb
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент ва унинг атрофидаги барча иссиқхоналарга газ берилади Агар шунда ҳам ҳавога турли заҳарли тутунларни чиқарувчи мазут ва ҳаво сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхона ҳамда бошқа турдаги объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилади ёки бутунлай тугатилади. @burgutuzb
Показать все...