ru
Feedback
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

Открыть в Telegram

Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
18 987
Подписчики
-1424 часа
-657 дней
-24430 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
Матнни тергандан кейин ўқиб ҳам кўриш керак-да. — Шифокор сўзини тўғри ёз! — Хўп, шеф, тўғрилаб қўйдим. *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показать все...
😁 105🤣 87👍 25😢 21🔥 7👏 2❤‍🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президент совгъаси Бу сўзлар айнан шундай ўқилади, билармидингиз? Китоб ўқимайсан-да, шунга тутуқ белгиси билан Ў ҳарфининг белгисини ажратолмайсан. O’ ❌ O‘ ✅ Мавзуга оид:Давлат герби ўйинчоқми?Миллий боғ *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показать все...
👍 111🤣 54🔥 8😢 7❤‍🔥 3👏 2😁 2😱 2👌 2💯 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Дизайнернинг ўйлари: афзаллик бўладими ё авзаллик? 🤔 Уямммас, буяммас, афвзаллик деб ёзаман, шунда ҳар қанақасига тўғри ёзган бўламан 😎 ————— Хонсаройга @xatoliklar номидан ҳой деворинглар. Тузукроқ копирайтер керак бўлса, шогирдлар кўп. Афвзаллик | Afvzallik ❌ Авзаллик | Avzallik ❌ Афзаллик | Afzallik ✅ *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показать все...
😁 122👍 41🤣 31🔥 6💯 3😱 2😢 2❤‍🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сўровнома хато тузилганми? Юқоридаги сўровномадан кўпчилик қониқмади, чунки уларнинг наздида сўровнома хато тузилган. Сўровнома хато тузилмаган, кўпчиликни совуқ сўзи чалғитган, холос. Совутмоқ | Sovutmoq ❌ Совитмоқ | Sovitmoq ✅ Совиқ | Soviq ❌ Совуқ | Sovuq ✅ Расмда: 1. Имло луғати (лотин алифбосида) 2. Имло луғати (кирилл алифбосида) 3. Изоҳли луғат 4. Этимологик луғат 5. Русча-ўзбекча луғат @xatoliklar
Показать все...
👍 95🔥 12❤‍🔥 7👏 4💯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Араб тилини бу ерда бепул ўрганасиз 🕵🏻‍♂ Араб тилига оид каналларини кузатиб борсангиз керак. Улар орасида бир блог доим эътиборни тортадиган постлари билан машҳур. Қизиғи, пулга топа олмайдиган нарсаларингиз ҳам бепул бериб борилади. 🧭 «@arobiyya_uz» — бу араб тилини осонроқ ўрганишни истовчилар учун айни муддао бўлган канал. Араб тилида таржималар, қизиқарли видеолар ва маълумотлар берилади. Бир кириб, чиқиб кетгиси келмайди кишининг… 👉🏻 Канални битта постда тушунтирсам Шум боланинг хатосини такрорламасдан, каналга тезда обуна бўлиб қўйинг 😄 🌴 @arobiyya_uz араб тилини бу ерда ўйлаганингиздан қизиқарли ўрганинг!
Показать все...
👍 24😁 7🔥 5❤‍🔥 2🌚 2🤔 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Совутмоқ | Sovutmoq
  • Совитмоқ | Sovitmoq
0 votes
👍 61😱 39🤔 11💯 8🔥 7❤‍🔥 3😁 3🕊 1
Таҳрирда гап кўп Таниқли супермаркетлар тармоғида доим овозли реклама янграб туради ва кўпинча улардаги ғализ жумлаларни эътиборимдан четда қолдиролмайман. Бугун улардан биттасини таҳлил қиламиз: Акция муддати 24 январгача давом этади Хўш, бу гап нега тўғри эмас? Тўғри, муддат сўзи ҳақиқатан ҳам давом этадиган жараён, вақт оралиғини ифодалайди, аммо айни бу ерда ҳодисанинг тугаш вақти назарда тутиляпти. Тугаш вақти эса битта бўлади, давомий бўлолмайди. Қандай ёзса, тўғри бўлади? • Акция муддати — (фалон санадан) 24 январгача ✅ • Акция 24 январгача давом этади ✅ Сиз бу гапни қандай ёзган/айтган бўлардингиз? #таҳрир @xatoliklar
Показать все...
👍 90🔥 15👏 8❤‍🔥 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бу нарсани хотинлар эрлари учун олиб беришса, арзон қилиб беришадими шунда? *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar
Показать все...
🤣 144😁 17🌚 5👍 4🤯 4😱 2❤‍🔥 1👏 1
Бизнес эгалари, корхона раҳбарлари, HR менежерларига мурожаат Бизнес эгалари, агар ишингиз юришмаётган бўлса, қўл остингиздагиларни ўқитиш ҳақида ўйлаб кўринг, уларнинг ўсишига имкон яратинг. Эҳтимол, уларга озгина туртки етишмаётгандир? Биринчи бўлиб эътиборни маркетинг бўлимига қаратинг. Бўлимда маркетолог, таргетолог, SMM мутахассиси, копирайтер, муҳаррир ва яна бошқа ходимлар борми? Ҳеч бўлмаса, ишни копирайтерни ўқитишдан бошланг. Чунки у ёзган матнларни минглаб мижозларингиз ўқийди, кўради ва эшитади. Айнан матнлар орқали сизга бўлган ишонч ё ошади, ё тушади. Фикр қилинг. Аслида, копирайтинг курсида маркетинг бўлимидаги барча ходимлар ўқиса бўлади. Лекин ёппасига ўқитиш ҳар қандай компаниянинг ҳам қўлидан келавермайди. Хуллас, ходимингиз малакасини ошириш ва билимларини мустаҳкамлаш учун «Тўғри копирайтинг» курси тавсия этилади. Курсдан у фақат фойда олади, сиздан миннатдор бўлади. Раҳбар сифатида киритган кичиккина сармоянгиз эса иш самарадорлиги ошиши туфайли бир неча баробар ортиғи билан қайтиб келади. Курс нархини билиш учун ўқинг: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr Ходимни курсга ёздириш: @Copywriting_Support Ҳамкорлик масаласида: @nuqtavergul
Показать все...
👍 23🔥 8👏 5💯 5❤‍🔥 2
Икра, увулдириқ, булдуруқ Асосан бақлажон, пиёз, помидор тўғраб, қовуриб тайёрланадиган таомни икра деб атаймиз. Аммо келиб чиқиши лотинча iecur (жигар) сўзига бориб тақаладиган, тилимизга рус тилидан кириб келган бу сўз аслида бошқа маънода ҳам қўлланишини билармидингиз? Биз биладиган маънодан ташқари, икра сўзи яна иккита нарсани номлайди: 1. Балиқ уруғи, яъни тухуми. 2. Шу уруғдан тайёрланадиган таом. Балиқ маҳсулотларини (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш лозим. Балиқ тухуми ҳамда ундан тайёрланадиган емак, яъни икра соф ўзбекчада увулдириқ деб аталган. Бу таомни ота-боболаримиз ҳам истеъмол қилишган. Ўзбекистонда 10 мартдан увулдириқ сочиш мавсуми муносабати билан балиқларни овлашга вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Баъзи манбаларда балиқ тухуми тилимизда булдуруқ деб номланганига ҳам гувоҳ бўламиз. Бу қалдирғочлар ўзининг насибасини денгиз қирғоққа улоқтирган балиқларнинг лаҳм гўшти ва булдуруғидан кўради. Кўпинча аёзли, совуқ кунларда ёки туман тушган пайтларида нам ҳаво зарраларининг музлаши натижасида ҳосил бўладиган майда қор, қировни булдуруқ деб атаймиз. Шунингдек, сочнинг оқи, оқарган соч ҳам айни сўз билан номланади. Бундан ташқари, луғатларда келтирилиша, каптарсимонларнинг “Булдуруқлар” деган туркуми мавжуд бўлиб, шундай номдаги чўл қуши ҳам бор экан. @xatoliklar
Показать все...
👍 35🔥 7❤‍🔥 3👏 3🌚 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
  • Сазовар бўлди
  • Сазовор бўлди
  • Сазавор бўлди
0 votes
💯 86🤣 28👍 26😁 6🔥 4👌 4❤‍🔥 3🕊 3
Курсда ўқисаммикан ё ўқимасаммикан? Сизни ҳам шундай савол қийнаётган бўлса, ўқимаганингиз маъқул. Чунки иккиланиш, шубҳа, ишончсизлик ҳаракатни сўндиради, натижага эришишни қийинлаштиради. Курсга ёзилганлар учун тез кунда дарсларимиз бошланади. Сизга эса тавсиям: дангал бўлинг ва тезроқ қарор қабул қилинг. Қарорни бугун бермасангиз, эртага кеч бўлади. Мурожаат учун: @Copywriting_Support
Показать все...
👍 18🔥 17🤣 7❤‍🔥 2😁 2🐳 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ПОДЪЕЗД нима? Подъезд сўзи русча "етиб, яқинлашиб келмоқ, кириб бормоқ" маъноларини англатувчи подъехать, подъезжать сўзлари орқали ҳосил бўлган. Кўп қаватли уйларнинг кириш жойи ва зинали йўлаги шундай дейилади. — Подъездга киришлари билан қандайдир аёлларнинг йиғи товушлари эшитилди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири. — Йигитали подъезд эшиги олдида Мударрисовга дуч кел­ди. Аммо иккови ҳам бир­-бирига индашмади. Д. Нурий, Осмон устуни. Бу сўз оғзаки нутқда кўпинча падез шаклида талаффуз қилинади. Аммо унинг ўзбекча муқобили танланса ва кенг тарқалса, мақсадга мувофиқ бўларди. Охирги пайтлар йўлак, кириш йўлаги, кириш қисми каби вариантлар ишлатиляпти. Сиз қандай таклиф берган бўлар эдингиз? @xatoliklar
Показать все...
👍 55👏 8❤‍🔥 4🔥 2🤔 1😱 1💯 1
Энди канални расман қўллаб-қувватлашингиз мумкин Баъзида айтиб қолишади: каналдан кўп нарсани ўрганамиз, кўп ёрдами тегади, танишларимизга тавсия қиламиз, аммо канални яна қандай қўллаб-қувватлашимиз мумкин? Энди истасангиз, tirikchilik деган янги платформа орқали донат йўли билан канални моддий қўллаб-қувватлашингиз мумкин. Бу мажбурий эмас, ихтиёрий. Тушган пуллар канал ривожи (обуначилар сонини ошириш, мақолалар ёздириш) учун ишлатилади. Ҳавола: https://tirikchilik.uz/xatoliklar
Показать все...
👍 69😁 10👏 6❤‍🔥 4🔥 3🌚 1
Тилбузарлар (Ярми ҳазил) Юртбузарлар бўларди, Бўларди дил бузарлар. Бугун пайдо бўлгандир, Маданий тилбузарлар. Ота-бобоси ўзбек, Ўрисча чулдирайди. На ярар ўзбекчага, На русчага ярайди. Обед дейди тушликни Кечки овқатни — ужин. Нонуштани — завтрак Тилини чалганми жин? "Подводить қилдинг" дейди, Гар бировдан панд еса. “Гап йўқ, классный” дер Ширинроқ бир қанд еса. “Давай” десам сенсираб, Хафа бўлар деб катта — Дейди: “ака, давайинг” Билет дер, демас патта. Ташқи реклама деган, Балою офат чиқди. Тилни тўқсонга буклаб, Тириклай гўрга тиқди. Ҳар бир сўзда ўн хато, Тилга беради зарба. Оддийгина феълни ҳам, Ёзишади бош ҳарфда. Телевизор ва компьютер, Тилнинг кушандасидир. Бугун Навоий тили Тилнинг шармандасидир. Киноларни кўрсангиз, Қийналиб, босади тер. “Вотти” дер бухоролик, Қўқонлик ҳам “вотти” дер. Короче, братишка, Гапимни қулоққа қуй: Раз тилни билмайсанми Вообще гапирмагин, қўй! © Абдунаби Ҳамро @xatoliklar
Показать все...
👍 46😁 19🔥 12💯 3👏 2❤‍🔥 1🤔 1🤬 1
Сал кам ва салкам Имло мазмунга таъсир этган ўринларда ўзининг ҳақиқий вазифасини бажаради. Бу ҳукм эмас, албатта. Юқорида келтирилган икки сўзда биргина «пробел» гап моҳиятини ўзгартириб юборади. У салкам икки соат гапирди. У сал кам, икки соат гапирди. Биринчи гапда салкам «...асосан миқдорни билдирувчи сўзлар билан қўлланиб, “бир оз кам” маъносини билдиради».¹ У сал ва кам сўзларининг қўшилмаси. Иккинчи гапда эса кам сўзидан олдин сал келган. Сал чиройли, сал бошқача, сал яхши каби. Иккисини ажратишнинг осон йўли — кам сўзига қўшимча (-роқ) қўшиш: • Сал камроқ гапир Яна бир фарқ, юқорида таъкидлагандек, салкам миқдор билдирувчи сўзлар билан келади: • Салкам тўрт кило. ¹ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. @xatoliklar
Показать все...
👍 56🔥 13❤‍🔥 3💯 1
Узоқ тарихимизда қўллалган айрим сўзлар ҳақида маълумот бериб борамиз. Бу от форсий ўзлашма эмас. Асли қадимги туркий тилда "кичик қариндош" маъносини англатган бал сифатидан -дыз қўшимчаси билан ясалганлиги тахмин қилинади. Маҳмуд Кошғарийнинг "Девон"ида бу сўз хотиннинг синглиси маъносини англатиши аниқ баён этилган. Асос: Ўзбек тилининг этимологик луғати. Ш.Раҳматуллаев @xatoliklar
Показать все...
👍 36❤‍🔥 6🔥 4👌 4👏 1
БОЛДИЗ сўзининг маъноси нима?Anonymous voting
  • Оёқнинг тизза билан тўпиқ оралиғидаги қисми
  • Кўзсиз узук
  • Юза бирлигига тўғри келадиган куч
  • Хотиннинг синглиси
  • Темирчиларнинг катта оғир болғаси
0 votes
👍 24😁 14🤣 13🤔 4👏 1💯 1
Ўзи бу курс ким учун? Копирайтинг курси ким учун, деб сўрашяпти. Асосан 4 тоифадаги инсонлар учун. Булар: 1. Ёзишни хуш кўрувчилар Шундай одамлар бор, ёзиш улар учун шунчаки ҳаёт тарзи, усиз ҳаётларини тасаввур қила олишмайди. Блог юритишади, мақолалар битишади, кундалик тутишади, ғояларини қайдларга ёзиб юришади. Бундай инсонлардан зўр копирайтер чиқиши кўп учрайди. 2. SMM мутахассиси, таргетолог, маркетологлар Копирайтинг бу соҳалар билан бевосита боғлиқ. Баъзида компанияда копирайтер бўлмайди ва унинг иши айни шу мутахассисларга юклатилади. Шунинг учун ҳам бу соҳа мутахассислари копирайтинг кўникмаларига эга бўлиб қўйишса, компания учун берадиган қийматлари ошади, балки, ойликлари ҳам... 3. Талабалар ва декретдаги аёллар Бу тоифадаги инсонларда кўпинча ўзларини моддий томондан ўнглашни исташади. Нимадир қилсам-у, ота-онамдан, хўжайинимдан ҳадеб пул сўрайвермасам, ўз эҳтиёжларимни ўзим қопласам, дейишади. Бу ой харажатларингизни озгина камайтириб, ўзингизга инвестиция киритинг. Копирайтингни яхшилаб ўргансангиз, бу пул кейин ўзини каррасига оқлайди. 4. Тинч ўтиролмайдиганлар Яхши иш жойи, лавозими, даромади бор бўлишига қарамай, курсимда ўқийдиганлар ҳам бўлиб туради. Улар учун таълим — зарурат, замон билан ҳамнафас бўлиш усули, бир жойда қолиб кетмаслик омили, ўз устида ишлаш калити. Агар ўзингизни юқоридаги тоифалардан бирида кўраётган бўлсангиз, @Copywriting_Support орқали курс ҳақида маълумот олинг. Сиз қайси тоифага кирасиз?
Показать все...
👍 28🔥 5👏 5❤‍🔥 3
Бизни кимлар кузатади? Трендни давом эттирган ҳолда мен ҳам обуначиларимга юзланаман. Сиз қайси бренд/корхона/ташкилот вакилисиз? Брендингизни бепул реклама қилиб олиш учун яхши имконият 🙃
Показать все...
👍 48🔥 10❤‍🔥 2🤔 2