DUNYO XABARLARI
Открыть в Telegram
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ХАБАРЛАРИ. Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama @Dunyo_Xabarlari
Больше2025 год в цифрах

54 519
Подписчики
-6424 часа
-5267 дней
-2 61530 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿 🇷🇺 Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Айни пайтга қадар 31 та давлат билан тегишли протоколлар имзоланган.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йил баҳорида аъзо бўлишни режалаштирмоқда, деб хабар берди президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Урунов.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 4🥱 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸 Трамп маъмурияти иммиграция сиёсатини янада қатъийлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда — Reuters
АҚШ президенти 2026 йилда мигрантларга қарши рейдлар кўламини кенгайтириш, жумладан, ферма ва заводларда текширувлар ўтказиш ҳамда буни молиялаштириш ҳажмини кескин оширишни режалаштирмоқда.
"ICE (Иммиграция ва божхона назорати хизмати) ва Чегара хизмати 2029 йилга келиб миграцияга қарши чоралар учун 170 миллиард долларгача маблағ олади. Ушбу маблағлар минглаб агентларни ишга ёллаш, ноқонуний мигрантлатни сақлаш марказларини очиш, қамоқхоналар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ноқонуний мигрантларни қидириб топиш учун хусусий компанияларни жалб этишга сарфланади", дея ёзмоқда Reuters.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 7🤬 2
🟠 2026 йилда Россияда патент нархи қанча бўлади?
2026 йилда энг қиммат патент Краснодар ўлкасида бўлади – 27 383 рубль. Кейинги ўринларда Тула — 25 000 рубль, Липецк — 21 915 рубль, Тверь — 20 169 рубль.
Келаси йил энг арзон патент Чеченистонда - 3 410 рубль.
👉 @dunyo_xabarlari
🤬 7❤ 5
02:06
Видео недоступноПоказать в Telegram
‼️Саратон касаллигини олдини олувчи топ 5 та маслахат.
Видеони яқинларингизга юбориб қўйинг.
👉 @dunyo_xabarlari
4.80 MB
❤ 8🤣 1🍾 1
00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
Наманганда мутлақо ўзгача Янги йил кайфияти бўляпти.
👉 @dunyo_xabarlari
1.41 MB
❤ 12👍 6🤣 4
🇸🇦 Саудия Арабистонида қор ёғди
Мамлакатда камдан-кам учрайдиган об-ҳаво ҳодисаси кузатилди — ҳатто чўл ҳудудларида ҳам қор уюмлари пайдо бўлди. Ноёб манзара маҳаллий аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Шу билан бирга, ноодатий совуқ ва йўллардаги музлама фуқароларга ноқулайлик туғдирмоқда. Пойтахт Ар-Риёдда эса об-ҳаво сабаб мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилди.
👉 @dunyo_xabarlari
9798275041912 (online-video-cutter.com).mp416.87 MB
❤ 19👍 2😢 2🤣 1
🇺🇸 Сан-Францискодаги 130 000 мижоз электрсиз қолди.
Америка оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, бу шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатиш компанияси мижозларининг тахминан учдан бир қисмини ташкил қилади.
Мумкин бўлган сабаблардан бири подстансиядаги ёнғиндир. Pacific Gas & Electric маълумотларига кўра, ҳозирда 40 000 мижозга электр энергияси қайта тикланмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
1.mp42.06 MB
❤ 12👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Туркиядаги Янги йил шукуҳи бутун дунёда сезилади
Туркияда Янги йил шукуҳини нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик туристлар, бутун дунёдаги онлайн савдо мухлислари интиқлик билан кутади.
Боиси, Туркияда савдо брендлари томонидан эълон қилинадиган катта чегирмалар ва турли совринли акциялар Янги йил арафасида барчага қувонч ва кўтаринки кайфият бағишлайди. Одамлар ўзлари учун севимли бўлган брендлардан кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари, парфюмерия, ўсимлик ва гуллар, маиший техника воситалари ва бошқа нарсаларни улкан чегирмалар асосида харид қилади.
Қолаверса, аксарият савдо дўконлари харид қилинган товар ёнига “бонус”лар ҳам қўшиб беради. Шу сабабли ҳам бугун туркларнинг онлайн савдо мобил иловаларидан фойдаланувчилар дунёнинг исталган нуқтасидан топилади.
Янги йил чегирмалари — янги йил қувончини тўлиқ ҳис қилишнинг энг ёқимли усулларидан бири.
Туркияда одатда декабрнинг биринчи ҳафтасида бошланиб, янги йилнинг илк кунларигача давом этади. Айрим машҳур платформаларда эса акциялар ноябрь ойиданоқ эълон қилинади.
Янги йил чегирмалари фақат арзон нархлардан иборат эмас; бу давр харид одатларингни қайта шакллантириб, бюджетни ақлли бошқариш учун ажойиб имконият ҳамдир.
Янги йил даврида тақдим этиладиган совға чеклари ва чегирмалар харидни янада қизиқарли қилади. Бу имконият харидни стресс эмас, завққа айлантиради.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 14🌚 2
22:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
🇷🇺 Россияда мигрантларга қўйилаётган чекловлар фонида: Ҳиндистонлик мигрантларга берилаётган эътибор, Марказий Осиёдан келганлар учун янги чекловлар ва кучайтирилган жазо чоралари, Россиядаги демографик инқироз ҳақида.
Дарё манбаси
👉 @dunyo_xabarlari
Rossiya nega hind ishchilariga e’tibor qaratyapti (7) (1).mp437.01 MB
❤ 12🤬 11🥱 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Путиннинг қиёфадошлари борми ?
🇺🇦🇷🇺 «Путинлар кўп», — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари ҳақида шундай деди:
«Биттаси америкаликлар билан гаплашади, иккинчиси нутқлар ўқийди, учинчиси эса умуман бошқа иш қилади».
👉 @dunyo_xabarlari
🤣 31❤ 6🤔 2🤬 1🥴 1
🇺🇿🇨🇳 Карантин агентлиги Хитойдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилувчиларни огоҳлантирди
Таъкидланишича, қалбаки ҳужжатлар билан маҳсулотлар импортини олдини олиш мақсадида Хитой томони билан янги намунадаги сертификат тасдиқланган ва у ХХРнинг “E-Cert” тизими орқали текширилади.
Шунингдек, Хитойдан импорт қилинадиган мандаринлар учун тасдиқланган боғлар ва қадоқлаш корхоналари рўйхати шакллантирилган.
Сертификатда таъминотчи боғнинг ва қадоқлаш корхонасининг рўйхатдан ўтган рақамлари кўрсатилиши шарт.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 11👍 2🤣 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бурак Ўзчивит: Босфор бўғозидаги мушакбозлик шоуси Янги йилга завқ бағишлайди
Турк сериаллари юлдузи, таниқли актёр Бурак Ўзчивит оиласи билан Янги йилни қандай нишонлашини сўзлаб берди.
Унинг таъкидлашича, кун тартиби қанчалик тиғиз бўлишига қарамай, байрамни оиласи ва дўстлари даврасида ўтказади.
“Мен жудаям меҳнаткашман, ҳаттоки якшанба кунлари ҳам дам олмайман. Лекин Янги йил куни албатта ота-онам, оилам, яқинларим билан бирга бўламан”, деди актёр.Санъаткорнинг айтишича, Туркияда ҳам Янги йил байрами кенг нишонланади. Байрам арафасида қариндошлар ҳолидан хабар олиш, яқинларга совғалар улашиш одат тусига айланган. “Турклар салютларни томоша қилишни яхши кўради. Шу боис, қишки байрамда Босфор бўғози томонда намойиш этиладиган мушакбозлик шоуларини томоша қилишга жуда кўп одам йиғилади”, – дейди Бурак Ўзчивит. 👉 @dunyo_xabarlari
❤ 26🤬 4
🇵🇸🇮🇱Исроилнинг Ғазодаги мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида 5 фаластинлик ҳалок бўлди
2024 йилнинг июлидан 2025 йил 28 ноябригача Ғазодан тиббий рухсат билан эвакуацияни кутаётган 1092 бемор вафот этган. Ғазо шаҳридаги мактабга Исроил томонидан уюштирилган ҳужумда беш фаластинлик ҳалок бўлган.
Шунингдек, Исроил вертолётлари Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрини ўққа тутган.
👉 @dunyo_xabarlari
IMG_3377.MP41.18 MB
IMG_3376.MP41.12 MB
IMG_3375.MP47.47 KB
🤬 21❤ 11😢 9⚡ 2😱 1
07:04
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ғазодаги бошпанага ҳужум қилган Исроил, Россия танкерини сафдан чиқарган Украина ва ИШИД объектларига зарба берган АҚШ – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 @dunyo_xabarlari
Мои видео.mp471.37 MB
❤ 11👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸🇻🇪 АҚШ Мадуро ва унинг оиласига санкциялар жорий қилди — Reuters
Агентликнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар Молия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро, унинг рафиқаси ва унга алоқадот етти кишига нисбатан санкциялар жорий этган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент уларни “Николас Мадуронинг ноқонуний гиёҳванд моддалар давлатини қўллаб-қувватлашда” айблади.
Мадуро ва унинг ҳукумати жиноятчиликка алоқадорлигини қатъиян рад этиб, АҚШ Венесуэланинг улкан нефт захираларини назоратга олиш учун уни ҳокимиятдан ағдаришга ҳаракат қилаётганини айтмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 8🤬 4🤣 4👍 3🤨 2👎 1🥱 1🥴 1
🇺🇸 АҚШда икки йўловчи поезди тўқнашди, жароҳатланганлар бор — ОАВ
Ҳодиса Нью-Жерси штатининг Монтклер шаҳрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 17 киши енгил жароҳат олган.
Ҳалокатдан кейин бекатлар орасидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда тўқнашув сабаблари аниқланмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
14.36 MB
2.82 MB
❤ 13
🇧🇪 Белгиядаги музейдан Наполеоннинг узуги ва қимматбаҳо тангалар ўғирлаб кетилди — RTBF
Телеканалнинг хабар беришича, 17 декабрдан 18 декабрга ўтар кечаси Белгиянинг Женап шаҳридаги “Наполеоннинг сўнгги қароргоҳи” музейи талон-торож қилинган.
Маълумотларга кўра, икки нафар жиноятчи музей биносига дераза орқали кирган. Ичкарида улар экспонатларни олиш учун бир нечта витриналарни синдирган.
Музей коллекциясидан, жумладан, 18 каратли олтиндан ясалган ва бешта бриллиант билан безатилган Наполеон Бонапартнинг узуги ғойиб бўлган. Шунингдек, ўғирланган ашёлар орасида Наполеон ҳукмронлиги даврига оид олтин ва кумуш тангалар ҳам бор.
Ўғирланган буюмларнинг тахминий қиймати очиқланмаган. Белгия прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини бошлади.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 15🤣 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Москва ва Киев шу ҳафтаёқ можарони якунлаш шартлари бўйича муросага келишлари мумкин — АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.
👉 @dunyo_xabarlari
👍 11❤ 4🤣 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши материалларининг бир қисмини эълон қилди
Ҳужжатларнинг биринчи қисми Адлия вазирлиги сайтига жойлаштирилиши биланоқ, сайтга ташриф буюрувчилар оқими шунчалик кўпайиб кетганки, уларни электрон навбатга қўйишга тўғри келган.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇪🇺🇫🇷🇺🇦🇷🇺 Макрон Евроиттифоқни Путин билан мулоқотни тиклашга чақирди
Франция президенти Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар форматини қайта тиклаш Европа Иттифоқи манфаатларига мос келишини айтди. Макрон бу баёнотни Европа Иттифоқи саммитида Россия активларини мусодара қилиш бўйича келишувга эришилмаганидан сўнг билдирди.
"Ё мавжуд музокаралар доирасида узоқ муддатли тинчликка эришилади, ё биз Россия билан очиқ мулоқотни Украина билан ҳамкорликда қайта бошлаш йўлларини топишимиз керак", — деди Франция етакчиси.
Макроннинг таъкидлашича, Владимир Путин билан яна мулоқот қилиш фойдали бўлиши мумкин. Акс ҳолда, Европа етакчилари Украина можаросига барҳам бериш масаласида фақат АҚШ вакиллари билан маслаҳатлашишга мажбур бўлади, улар эса вазиятни Москва билан бевосита муҳокама қилмоқда.
👉 @dunyo_xabarlari
❤ 15🤣 8
