ru
Feedback
Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Открыть в Telegram

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
78 973
Подписчики
-80024 часа
-1 4867 дней
-1 90730 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 270,7 минг нафарни ташкил қилмоқда. 📌 Батафсил инфографикада. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 5
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган ТОП-7 мамлакатлар қаторига кирди БМТ Туризм томонидан эълон қилинган сўнгги таҳлилий маълумотларга (World Tourism Barometer) кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича дунё миқёсида энг юқори ўсиш қайд этилган ТОП-7 давлатлар қаторига кирди. Хусусан, мамлакатга ташриф буюрган халқаро туристлар оқими 2019 йил даражасига нисбатан 73 фоизга ошиб, Ўзбекистоннинг глобал туризм маконидаги мавқеи изчил мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
😍 5👍 3
03:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Rasmiy_munosabat ❗️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Намангандаги ҳолат юзасидан чора кўрмоқда Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида вояга етмаган болалар иштирокида ноқонуний диний таълим ташкил этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тўлиқ назоратга олинди. Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда манзилли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда болаларни қонуний таълим тизимига қайтариш, уларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини баҳолаш ҳамда ота-оналар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш чоралари кўрилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
Видео.mp421.06 MB
👍 3🤔 1
❗️Тиббиёт ходимларига малака тоифаси бериш тўлиқ рақамлаштирилди Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан малака тоифаси беришнинг мутлақо янги — шаффоф ва рақамли тизими жорий этилди. Янги тизимга кўра: 🗣ҳужжат топшириш тўлиқ электрон шаклга ўтказилди; 🗣имтиҳонлар онлайн тарзда, аудио-видео кузатув асосида ўтказилмоқда; 🗣“Тиббий малака ахборот тизими” (tibtoifa.ssv.uz) ишга туширилди; 🗣тест ва амалий синовлар учун ягона саволлар базаси яратилди; 🗣қоғоз шаклидаги сертификатлар бекор қилиниб, электрон сертификатлар жорий этилди. Натижада ҳужжатлар сони қисқартирилди, тиббиёт ходимларининг пойтахтга келиш эҳтиёжи барҳам топди. 2025 йилдан тажриба-синов тариқасида 15 та туман (шаҳар)да малака сертификатига эга тиббиёт ходимларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама автоматик тарзда қўшилмоқда. Электрон сертификатлар базаси UzASBO-2 тизими билан интеграция қилинди. Шунингдек, клиник ординатура ва интернатурага қабул жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилди. 2025 йилда 86 та туман (шаҳар)да 117 минг нафарга яқин тиббиёт ходими рақамли кўникмалар бўйича ўқитилиб, сертификатланди. 2026 йилда бу жараён Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 54👏 45😍 1
Ижодий таътиллар кимларга ва қайси муддатгача берилади? Меҳнат фаолияти ёки педагогик фаолият билан шуғулланаётганлар учун асосий иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда ижодий таътиллар берилади: 🟢PhD диссертация ёки дарслик/ўқув қўлланма муаллифлари–3 ойгача. 🟢DSc диссертация–6 ойгача. Муаллифлар жамоаси аъзоларидан бири ёзма ариза асосида таътил олиши мумкин. Таътил жамоа аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин. 🎯Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликларнинг ёки ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганлигидан қатъий назар берилади. ✅ Ижодий таътиллар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 5👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН Сув хўжалиги вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Суюнов Шуҳрат Нормахматович 1976 йил 17 декабрда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди. Ш.Суюнов 1999-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 3
01:05
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Қамчиқ” довонида ФВВнинг комплекс қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
fvv_1_kun.mp429.30 MB
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак Шаҳар дренаж тизимининг мастер-режаси ишлаб чиқилиб, келгуси йилдан қурилиш ишлари бошланиши эълон қилинди. Дастур доирасида 150 километр ёпиқ дренаж тизимини қуриш, 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш, 63 километр янги каналлар барпо қилиб, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш режалаштирилган. Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 73👏 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишдан: Тошкент иқтисодиёти охирги тўққиз йилда 2,5 баробар ўсиб, жорий йил 27 миллиард долларга етади. Аҳоли жон бошига даромад эса 4,4 минг доллардан 8,6 минг долларга кўпайди. Натижада камбағаллик даражаси йил бошидаги 7,3 фоиздан 1 фоизга, ишсизлик эса 4,5 фоиздан 3,5 фоизга пасаяди. Яъни Тошкент шаҳрида камбағаллик ва ишсизлик табиий даражага тушади. 37 гектарда 1 миллиард долларлик “Учтепа сити” лойиҳаси бошланади. Унинг доирасида замонавий меҳмонхона, бизнес марказлар, савдо-кўнгилочар мажмуа ва апартаментлар барпо этилади. Чилонзор, Яккасарой, Олмазорда ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилади. Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Миробод ва Яшнободда эса сунъий интеллект, стартап, финтех, молия, тиббиёт ва таълим соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади. Асосийси, бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 80👏 17🤔 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Эълон 🔔 Байрам кунлари республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов томонидан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йил 10 январгача республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари эълон қилинди.   Мазкур тадбирлар доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида республика ишчи гуруҳи ташкил этилди. Белгиланган давр мобайнида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.   Шунингдек, маҳалла ҳудудларида тозаликка риоя этилишини таъминлаш, байрам кунларида чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш, чиқиндиларни режа-графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетиш бўйича зарур чоралар кўрилади.  
“Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирларининг асосий мақсади аҳолининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказишига шароит яратиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ҳамда экологик вазиятни янада яхшилашга ҳисса қўшишдан иборат.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 8
Фото недоступноПоказать в Telegram
Алишер Султанов Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 11🤔 11😍 1
00:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, 100 МВт қувватга эга когенерация станцияси фаолияти билан танишди. Лойиҳага Хитойнинг "CNTIC" компанияси билан ҳамкорликда $65 миллион тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилган. Станция бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаради. Пойтахтнинг 5 та туманидаги 1846 та объект (шу жумладан 1400 та аҳоли хонадони) узлуксиз иссиқлик билан, 292 минг хонадон эса электр энергияси билан таъминланади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
video_2025-12-16_16-06-27.mp46.08 MB
👍 35👏 30
Бугун Шерзод Асадов Солиқ қўмитасининг янги медиа студияси билан танишди Ташриф давомида Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи - матбуот котиби Тўра Тўраев билан биргаликда студиянинг техник имкониятлари ва 2026 йилга мўлжалланган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Солиқ сиёсатини кенг жамоатчиликка самарали ва тушунарли етказишда медиа маконида проактив ишлаш муҳимлигини таъкидладим.
Аҳоли ва тадбиркорлар билан янада таъсирчан ишлаш учун замонавий коммуникация шаклларидан, рақамли платформалар ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлигини қайд этдим. Бу борада Солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар бошқармасига муваффақиятлар тилайман, — дейилади Президент Администрацияси Коммуникация департаменти раҳбари хабарида.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 52👏 19
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Марказий банк қарори ва облигациялар бозори: барқарор ставка шароитида бозор тенденциялари Марказий банк бошқаруви 2025 йил 11 декабрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарор мўътадил инфляция ва барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш сиёсати билан уйғунлашган. Йиллик инфляция 7,3% даражага тушди ва 2026 йилда 6,5% атрофида бўлиши кутилмоқда. Асосий ставка ўсиши ёки пасайиши эмас, балки барқарорлигини сақлаши инвесторлар учун ишончли мўлжал ҳисобланади.
Тошкент фонд биржасида ҳозирда 31 та эмитентнинг 52 та облигацияси рўйхатга олинган. Ушбу облигацияларнинг, ўртача купон ставкаси 22,22% ни ташкил этади (17,5% дан 29% гача). 2026 йилда 15 та облигациянинг сўндирилиши кутилмоқда, йилнинг дастлабки ойларида эса сўндиришлар йўқ. Облигацияларнинг Иккиламчи бозори паст ликвидлигини сақлаб қолмоқда: 2025 йил бошидан ноябрь ойи якунигача 1757 нафар инвестор иштирокида жами 1,18 триллион сўмлик 10422 та битим тузилган. Транзаксиялар асосан бирламчи жойлаштиришлар билан боғлиқ: 2025 йилда 22 та облигация бозор савдоларига чиқарилиб, умумий қиймати 2,18 триллион сўмни ташкил этди, бу ҳозирда бозорда рўйхатга олинган облигациялар умумий ҳажмининг 61 фоизига тенг. Купон ставкалари депозитларга нисбатан рақобатбардош бўлиб, 2025 йилнинг октябр ойи якунига кўра, жисмоний шахслар учун 20,9% ва юридик шахслар учун 17,1% ни ташкил этмоқда.
📌Батафсил Отабек Бурхониддинов, "Тошкент" Республика фонд биржаси Савдони ташкил этиш ва биржа аъзолари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
😐 4👍 1👏 1
❗️"Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби белгиланди “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3725-сон, 15.12.2025 й.). ✅ Низомга кўра, беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади. Электрон рецептга ўтказиладиган дори воситаларининг гуруҳларини шакллантириш мақсадида Cоғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Экспертлар кенгаши ташкил этилади. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг 1-босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади: 🔹 антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари; 🔹 тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари. 📞 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган 1003 қисқа рақамли “Call-марказ” орқали ётоқ режимида бўлган ва сурункали касалликка чалинган беморлар учун қуйидаги имкониятлар таъминланади, жумладан: ▪️ ўзлари бириктирилган оилавий шифокорга мурожаат қилиш; ▪️ даволаш курсини давом эттириш мақсадида ўз оилавий шифокорига (ёки тор соҳа мутахассисига) масофадан мурожаат қилиш орқали электрон рецепт олиш. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 4😢 2👏 1
01:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
#reyd Иссиқхоналарда ўрганиш ишлари давом этмоқда Тошкент туманида махсус комиссия томонидан иссиқхонада фильтр ускуналарини ўрнатиш масаласи бўйича ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ишларни амалдаги экологик талаблар асосида олиб бориш атмосфера ҳавосига чиқариладиган чиқиндиларни камида 90 фоизгача камайтириши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилди. Мазкур иссиқхонада фильтр ускуналари тўлиқ ўрнатилиб, ишга туширилгандан сўнг махсус лаборатория томонидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори ўрганилиб, тегишли хулоса берилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
IMG_3181.MP440.02 MB
👍 8👏 1😍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️“Био нур” соҳиби Иқбол Салиевга нисбатан қонуний чоралар кўрилди “Био нур” соҳиби сифатида танилган Иқбол Салиев 05.08.2020 йилда “Халқ табобати” фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати Ассоциацияси томонидан берилган гувоҳномасининг амал қилиш муддати 21.12.2024 йилда тугаган. Ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд қарори билан 2025 йил 10 январь куни унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси 1-қисмига асосан 7 500 000 сўм жарима тайинланган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари бўйича расмий огоҳлантирилган. Бироқ И.Салиев фаолиятини такроран давом эттирганлиги сабабли, 2025 йил 27 ноябрь куни унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси 3-қисми билан янги маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органига юборилган. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 15😐 5🤔 2😍 1🤝 1
Саида Мирзиёева яна бир жиддий муаммо — зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди 15 декабрь куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
“Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик. Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур. Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз”, - деди Саида Шавкатовна.
Президент администрацияси раҳбари барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақирди. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши кераклиги таъкидланди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 54👏 21🤔 3😱 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН Марказий сайлов комиссияси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Алимбаев Муродилла Муҳаммадаминович 1985 йил 16 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди. М.Алимбаев 2004-2022 йилларда “Бунёдкор” футбол клубида, Маданият вазирлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 5
▶️☄️Мармар тошлар орасига яширилган наркотик моддалар фош қилинди
📇Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 1992 й.т., хорижий давлат фуқароси ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи, 1981 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Аниқланишича, чет эллик фуқаро қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига гиёҳвандлик воситаларини яширган ҳолда мамлакатимизга олиб келган, маҳаллий фуқаролар эса ушбу ажал оғусини сотиш билан шуғулланишган.
Тезкор тадбир давомида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 🕵️‍♂️Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 5