Rasul Kusherbayev
Открыть в Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
Больше2025 год в цифрах

201 856
Подписчики
-1 44224 часа
+1 4797 дней
-46430 день
Архив постов
📍 Хивадаги “Ғовук” кўли туристик марказида хизмат кўрсатиш соҳаси учун мўлжалланган бино-иншоотлар аукцион орқали таклиф этилади.
Халқ банки томонидан тақдим этилаётган тайёр инфратузилма ва қулай жойлашув – бизнесингиз учун сармояни самарали йўналтириш имкониятидир.
🔹 Ресторан Турк ошхонаси
🔹 Кафе Турк ошхонаси
🔹 Фотостудия
🔹 Кафе
🔹 Арда клуб
🔹 Уй меҳмонхона
🔹 Уй меҳмонхона
🔹 33 ўринли меҳмонхона
🔹 39 ўринли меҳмонхона
🔹 48 ўринли меҳмонхона
🔹 66 ўринли меҳмонхона
Инвестицион қулай, истиқболли ва даромадли имкониятни қўлдан бой берманг!
Шаҳрисабз боғчалари учун ўтказилган шубҳали гўшт таъминоти танлови ҳақида
Ревизорнинг ёзишича, 2025 йил 8 декабрь куни (дам олиш куни) Шаҳрисабз шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан мол гўшти таъминотчисини аниқлаш бўйича танлов ўтказилган.
Танлов ўтказилган кундан бор-йўғи 11 кун аввал ташкил этилган «RAUF G’O’SHT MAHSULOTI» ХК ўз тижорий таклифи билан иштирок этган.
Натижада мазкур корхона ғолиб деб топилиб, 4 487 кг гўштни 1 килограммини 114,9 минг сўмдан, жами 515,5 млн сўмлик шартномани қўлга киритган.
Шунингдек, танловнинг яна бир иштирокчиси «SHAHRISABZ ASL CHORVA GO’SHTLARI» ХКнинг тижорий таклифида кўрсатилган СТИР — анча аввал тугатилиб кетилган «SHAHRISABZ GO’SHT MAXSULOTI» ХКга тегишли бўлган.
«RAUF G’O’SHT MAHSULOTI» ХК томонидан тақдим этилган маълумотнома ва сертификатларга кўра, гўшт маҳсулотлари «XOMID O’G’LI ODIL» деҳқон хўжалигида тайёрланган.
Бу деҳқон хўжалигини «SHAHRISABZ GO’SHT MAXSULOTI» ва «SHAHRISABZ ASL CHORVA GO’SHTLARI» ХКлар билан айрим боғлиқлик ҳамда ўхшашликлари мавжудлиги кузатилади.
Хусусан, ушбу субъектлар айни бир телефон рақам (+998 90 729 00 20)дан фойдаланади, шунингдек, манзил маълумотларида ҳам яқинлик бор.
Шу билан бирга, «XOMID O’G’LI ODIL» деҳқон хўжалигининг раҳбари ва таъсисчиси — Холов Одил Хамидович ҳамда «SHAHRISABZ ASL CHORVA GO’SHTLARI» ХКнинг раҳбари — Ҳамидов Жонибек Одил ўғли ўртасида яқин қариндошлик алоқалари эҳтимоли бўлиши мумкин.
👍 98😱 32👎 23🔥 10😢 6👌 3
Қамчиқ довонида юк машиналарининг ҳаракати қайта тикланди
Қамчиқ довонининг 180-км.да жойлашган транспорт воситаларининг вазн параметрларини назорат қилиш пунктида таъмирлаш кетаётганлиги сабабли 174-км.да жойлашган "Шеробод" ЙПХ масканидаги кўчма тарозидан вақтинчалик фойдаланилмоқда.
Шу сабабли Қамчиқ довонининг "Водий-Тошкент" йўналишида юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.
👉 @r_kusherbayev
👍 47🔥 2👎 1
01:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
📣 Шошилинг! Туризм йўналишида бизнес қилмоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият!
Агар меҳмонхона, дам олиш ёки туризм соҳасида тайёр ишлаб турган бизнес қидираётган бўлсангиз — мана сизга аниқ вариант:
Қашқадарё вилоятининг туристлар учун энг жозибадор нуқталаридан бири — Шаҳрисабз тумани, “Мираки” МФЙда жойлашган, тўлиқ тайёр меҳмонхона объекти сотувга қўйилди.
Объект ҳақида қисқача маълумот:
◦ 4 қаватли бино;
◦ 150 та хона — туристлар учун қулай муҳит;
◦ 180 ўринли ресторан — тўй, банкет, тадбирларга мос;
◦ Умумий қиймати: 235 млрд сўм
❗️ Энг муҳими — молиялаштириш масаласи ҳам ҳал қилинган! Асакабанк орқали:
◦ Бошланғич тўлов: 15%;
◦ Муддат: 7 йилдан 10 йилгача;
◦ Фоиз ставкаси: 10% дан 18% гача кредит орқали сотиб олиш мумкин!
⚡️ Хуллас, бу — ер қидириш, қуриш, рухсатнома олиш билан овора бўлмай, тўғридан-тўғри даромадга кириб кетиш имконияти. Тайёр меҳмонхона — тайёр даромад.
📞 Батафсил маълумот қўнғироқ қилинг:
☎️ (97)-421-74-47
☎️ (78)-147-65-65 (1391)
Telegram | Instagram| Facebook| Youtube
53.60 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги зилзила содир бўлди
Зилзила эпиценти Афғонистоннинг Тахор вилоятида 6 балли магнитудани ташкил этган.
Зилзила кучи Сурхондарёда 4 балл бўлган. Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 3 баллгача етган.
👉 @r_kusherbayev
😱 42😢 12👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
AQSh "Green Card" lotereya dasturini to‘xtatdi
Braun universitetida o‘zbekistonlik talabaning o‘limiga sabab bo‘lgan otishma ortidan AQSh Green Card lotereya dasturini to‘xtatdi. Aniqlanishicha, hujumda gumon qilinuvchi 48 yoshli Portugaliya fuqarosi Klaudio Neves 2017 yilda ushbu dastur orqali AQShga kirgan.
👉 @r_kusherbayev
👍 194😢 105👎 38🔥 7🤯 2👌 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️ Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
2025–2026-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади.
Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.(Ҳукумат қарори)
👉 @r_kusherbayev
👍 137👎 4👌 3🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Қамчиқ довонида юк машиналарига вақтинча чеклов киритилди
Қамчиқ довонининг 180-км.даги транспорт воситалари вазнини назорат қилиш пунктидаги электр тармоғида қисқа туташув бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу боис, "Қамчиқ" довонида "водийдан Тошкент" томон йўналишда катта юк автомобиллари ҳаракатига соат 04.00 дан вақтинча чеклов киритилди.
👉 @r_kusherbayev
👍 50👎 20😢 10🔥 7🤯 2
Ким қандай тизим шаклланишига ҳисса қўшса, шу тизим мевасидан ўзи ҳам тотиб кўришига тўғри келади.
Шу боис, адолат, яхшилик, мурувват қилинг. Шунда сизга ҳам адолат, яхшилик ва мурувват кўрсатилади.
Хуллас ҳали ҳам давом этаётган қийноқлар ва унинг оқибатлари ҳақида жонли эфирда фикрларимиз билан бўлишдик.
Қуйида батафсил: 👇👇👇
https://www.youtube.com/live/6_6lOk9nqpQ
👍 109🔥 5
Конституциявий суд фаолияти такомиллаштирилиб, шароитлари яхшиланади
Президент фармонига асосан:
➖ Конституциявий судга 2026 йил 1 январдан қўшимча 8 та штат бирлиги ажратилади;
➖ Конституциявий суд девони раҳбари, экспертлар гуруҳи раҳбари ва бўлим бошлиқларига Олий суд судьяси, бошқарув ходимларига эса вилоят даражасидаги умумюрисдикция суди судьяси учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
➖ Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий судни алоҳида бинода жойлаштириш, уни реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилади.
Батафсил
👍 197🔥 40👏 17👎 16
Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларидан бири — Ургут туманига ташриф буюрди. Сафар давомида инфратузилма, сув таъминоти ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги реал ҳолат билан бевосита жойида танишиб, мутахассислар ва аҳоли билан очиқ мулоқот қилди.
Ташриф чоғида логистика, транспорт ва ижтимоий обектларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди, сув танқислиги ва бирламчи тиббий хизматдаги мавжуд муаммолар алоҳида эътиборга олинди. Энг муҳим жиҳат шундаки, ҳудудлардаги ҳолатни фақат ҳисобот ва рақамлар орқали эмас, балки одамлар қандай яшаётгани, қандай шароитда хизмат олаётгани орқали баҳолаш зарурлиги таъкидланди.
Бу ташриф яна бир бор шуни кўрсатдики, ҳақиқий муаммолар кабинетларда эмас, жойига чиқилганда кўринади, ва ечимлар ҳам айнан шу ердан бошланиши керак.
👉 @r_kusherbayev
IMG_1607.MP445.28 MB
👍 296🔥 114👎 106😢 8😱 5👏 3
Yaponiyaning Tokio shahriga kelgan Prezident Shavkat Mirziyoyevni Yaponiyada mehnat qilayotgan va tahsil olayotgan vatandoshlarimiz qizgʻin kutib oldi.
👉 @r_kusherbayev
👍 442🔥 42👎 31👏 23
Фото недоступноПоказать в Telegram
Россия Германиянинг Deutsche Welle медиа холдингини дезинформация тарқатишда айблаб, номақбул ташкилот, деб тан олди ва Россиядаги фаолиятини тақиқлади.
👉 @r_kusherbayev
👎 99👍 39👌 4🤯 3😱 3😢 2
01:33
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Тайёр инфратузилма, замонавий технологиялар ва кенг қувватга эга ишлаб чиқариш мажмуаси сотувга қўйилди!
Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган базальт толали композит арматура ишлаб чиқариш ускуналари, шунингдек бино-иншоотлар мажмуаси сотилмоқда.
Объектнинг умумий ер майдони – 20 гектар, қурилиш ости майдони – 4 126 м² ни ташкил қилади. Барча коммунал хизматлар: электр, сув, газ билан таъминланган. Ишлаб чиқариш ускуналари Германиядан келтирилган.
Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 2,6 минг тонна (8 мм лик арматура) ва 2 тонна (базальт толаси). Ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати – 482 млрд сўм.
Мулк харид қилишда тўлиқ тўловда Асакабанкдан йирик чегирмалар тақдим этилади. Шунингдек, 5 фоизлик бошланғич тўлов ва Марказий банк асосий ставкаси даражасида 10 йиллик кредит асосида харид қилиш имконияти мавжуд.
Ҳавола орқали сотувдаги барча мулклар билан танишиш мумкин.
📞 Батафсил маълумот: +998781476402
45.56 MB
😢 29👎 16👍 12🔥 3🤯 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Исмаилов Олимжон Хамитович судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланди.
У бунгача Олий суд раисининг ўринбосари эди.
👉 @r_kusherbayev
👎 237🔥 18🤯 8👏 6👍 5
Давлат бюджетининг ярмидан кўпи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда
Сенаторлар “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни маъқулладилар.
Аввалроқ, Давлат бюджетининг ҳар бир тақсимланиш жараёнлари маҳаллий Кенгаш сессиялари ва Сенатнинг қўмита мажлисларида батафсил муҳокама қилинган эди.
Келгуси йилда Давлат бюджети харажатларининг қарийб 55 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Яъни мактаблар, шифохоналар ва аҳолининг эҳтиёжлари устувор бўлиб қолмоқда.
Қонунда 2026 йилда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу кўрсаткич бюджет барқарорлигини таъминлаш, аҳоли реал даромадларини сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий мажбуриятларни бажаришда муҳим омил ҳисобланади.
Сенаторлар ҳар бир ажратилган маблағнинг самарали сарфланиши зарурлигини қайд этдилар.
👉 @r_kusherbayev
👍 60👎 55😢 12🔥 2🤯 1😱 1
⚡️ Toshkent davlat tibbiyot universiteti va Profi University hamkorligi doirasida shveytsariya tizimi asosida shaxmat turniri tashkil etildi.
Musobaqa 7 turdan iborat bo‘lib, yakuniy natijalarga ko‘ra g‘oliblar aniqlandi.
Yigitlar o‘rtasida:
🥇 1-o‘rin — Sattorov Samariddin
🥈 2-o‘rin — Mirzoxidov Shohjahon
🥉 3-o‘rin — Baxtiyorov Diyorbеk
Qizlar o‘rtasida:
🥇 1-o‘rin — Abdunazarova Charos
🥈 2-o‘rin — Kamalova Gulbonu
🥉 3-o‘rin — Sultonxodjayeva Zarnigor
🏆 Turnir g‘oliblari va barcha ishtirokchilarni tabriklaymiz hamda o‘qish va sportda yanada katta muvaffaqiyatlar tilaymiz!
@profiuniversity
👍 60👎 6🔥 3👏 3😢 1
