ru
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

Открыть в Telegram

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
12 825
Подписчики
-724 часа
-557 дней
-18830 день
Архив постов
00:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
IX асрда Тан сулоласи даврида хитойлик олимлар узоқ умр эликсирини излаб, тасодифан порохни яратишди. Олтингугурт, кўмир ва селитранинг аралашмаси портлаб, дунё тарихидаги энг муҳим кашфиётлардан бирига айланди. Дастлаб у фейерверклар ва диний маросимларда ишлатилди, кейинчалик эса жанг майдонларига кириб борди. Хитой қўшинлари порох ёрдамида ракеталар, портловчи ўқлар ва қуроллар яратди. Бу кашфиёт Хитойга куч, рақибларига эса ҳайрат олиб келди. Шундан сўнг инсоният урушга ва технологияга бошқа нигоҳ билан қарай бошлади — ҳаммаси бир тасодифий портлашдан бошланди. Видеога ҳавола: https://youtu.be/1jz85Uf5FTw?si=bGmjamq-BYA3Skl6
Показать все...
video_2025-10-15_17-31-35.mp419.37 MB
👍 19 6
Туркия туркий давлатлар вакилларига фуқаролар билан тенг ҳуқуқда мамлакатда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади. Энди ўзбекларнинг Туркияда ишлаши соддалашади. Яшасин Эрдўғон! Ë яшамасинми? "Нимадир не то"лигини сезиб қолган Kun.uz ҳатто "гап фақат турк миллатига мансуб одамлар ҳақида кетмоқда" деб ёзиб чиқди. Мен лекин муаммони бошқа жойда кўрдим. Туркияда, турк тилида "турк" ва "туркий" деган фарқ йўқ — иккиси ҳам битта сўз (türk) билан ифодаланади. Сўзнинг икки маъноси бор: турк — Туркия фуқароси; турк — ҳар қандай туркий халқ вакили; "асли келиб чиқиши туркиялик чет эл фуқароси" деган маъноси йўқ. Судда "қонунда фақат келиб чиқиши туркиялик ёки турк миллатли одамлар назарда тутилган" деган томон аниқ ютқизади — чунки қонунчиликда бунга аниқ таъриф берилмаган, судда, масалан, "мен ўзбекман ва демакки туркман" деган одам бемалол ютиб чиқади. Ҳеч бир талқин қонунан мустаҳкамлаб қўйилмаган, умуман Туркияда турк экан, ўзбек экан, қозоқ экан деб фарқланмайди. Шундай қилиб, қонунда "фақат туркияликлар, фақат Туркиядан келиб чиққанлар" деган жойи йўқ. Асосий муаммо бошқа ёқда — янги ҳужжатга кўра, хориждаги туркларнинг (ким назарда тутилганидан қатъи назар) Туркияда ишлаши осонлашмади, қийинлашди. Янаям талқинга боғлиқ — кимдир қийинлашмайди, балки тартибга солинади деяпти; Qırım haber ajansı эса "туркий халқлар бундан кейинам Туркияда ишлаши мумкин бўлади" деяпти. Яъни бошқалар учун ишлаш ҳуқуқи ёпилиб бораётган, мигрантофобия кучайиб бораётган бир пайтда қардош халқлар учун бу ҳуқуқ сақлаб қолинди (бироз қийинлаштирилиб ёки тартибга солиниб қўйилган бўлса ҳам), дегандек. Аслида хорижлик туркларга Туркияда бемалол яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи қонун 1981 йилда қабул қилинган эди. Куни кеча унга тузатишлар киритилиб, Туркияда бўлиб туриш ва ишлаш талаблари қатъийлаштирилди, оғирлаштирилди. Эндиликда бундай ҳуқуққа эга бўлиш учун даъвогар ўнга яқин талабга жавоб бериши керак (ИИВ рўйхатидан ўтиши, яшаш рухсатномасига эга бўлиши, сертификат ва дипломлари нострификацияси, касаба уюшмасида рўйхатдан ўтиши ва ҳ.к.). Битта талаб бажарилмаса тамом, ҳеч қандай рухсат берилмайди. Қолаверса, "турк ким эди?" деган саволга аниқликни энди президент фармони киритади: унга кўра "фалон жамоат турк деб топилди" деб расман тасдиқланади. У рўйхатга кимлар киради, масалан? Уйғурлар, ўзбеклар, қримтатарлар ва бошқалар киради. Лекин Эрдўғоннинг бир инжиқлиги тутса, истамаганини киритмай қўяди. Хуллас, Туркияда ким турклигини энди ўзлик эмас, президент тасдиқлаб берган расмий мақом ҳал қилади.
Показать все...
👍 40🤔 22 6👏 2
01:48
Видео недоступноПоказать в Telegram
"Жинсий тарбияга аҳамият бераман. Қизларимга бу ҳақида тушунтираман. Биламан, жуда кўп болалар зўравонликка учрайди ва болаларда қўрқув бўлади. Болада айб йўқлигини тушунтириш керак", — Нигматова Саодат. Тўлиқ видео: https://youtu.be/eiftbp2QXUU
Показать все...
IMG_7434.MOV82.83 MB
👍 24🤣 9👎 5 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бу йил 12 октябрь куни дунё миқёсида Ҳофиз Шерозийнинг 700 йиллиги нишонланди. Шу муносабат билан биз ҳам дунёдан ортда қолмайлик деб Ҳофиз ҳақида гурунг қилдик. Эксперт сифатида барчага яхши таниш Олимжон Давлатовни таклиф қилдик. Ва маза қилиб Шарқ мумтоз шеъриятидан гаплашдик. Сиз ҳам тингланг, завқ олинг: https://www.youtube.com/watch?v=ams_xwMy9aw&t @AsanovEldar
Показать все...
15👍 12👏 4🎅 2
Мен эшитган яна бир китоб — америкалик эколог Марк Бертнесснинг "Тамаддуннинг қисқача табиий тарихи" (A Brief Natural History of Civilization). Китоб инсон тамаддунининг ривожида табиат қандай роль ўйнаганини ва, аксинча, бу ривож табиатга қандай таъсир кўрсатганини ҳикоя қилади. Жумладан, Ҳарарининг "одам буғдойни хонакилаштирмади, буғдой одамни хонакилаштирди" деган машҳур фаразини кўриб чиқади; табиатнинг бошқа ресурслари кишилик жамиятининг ўсишига қандай хизмат қилганини ёзади; бугунги кунда кишилик цивилизацияси энди табиатга зарар келтираётганини айтади. Муаллиф, тилга олинган Ҳараридан ташқари, Докинздан, Даймонддан илҳомланган — уларни тилга олади, қарашларини таҳлил қилади; китобнинг номи эса Ҳокингга ишора қилиб турибди. Хуллас, Бертнесс машҳур фан оммалаштирувчилари билан бир қаторда ижод қилишга ҳаракат қилган ва, менимча, бунинг уддасидан чиққан. Китоб қизиқарли ёзилган, кўп янги маълумотлар беради, муҳими, муаллиф фактларни санамай, маълум бир қарашлар тизимини қуриб кўрсатади — китобхон инсон ва табиат боғлиқлигини яхши тушунади. @AsanovEldar
Показать все...
👍 25🔥 8 1
1000KITOB'да чоп этилган "Тарих, ўта қисқа таништирув" китоби бўйича суҳбатлашдик. Суҳбатга тарихга қизиқувчилар келди; қизиғи, келганларнинг орасида мен танийдиганлар кўпчилик — ҳамкасблар, каналим обуначилари, муридлар дегандай. Тарихга қизиқувчиларнинг ўзига хос бир тор гуруҳи шаклланиб қолибди, деб ўйладим. Феруза Жуманиёзова, Жаҳонгир Остонов ва бошқалар билан умуман тарих ҳақида фикр алмашдик. Охирида, одатдагидек, уруғ суриштиришга ўтиб кетдик. Келганларнинг кўпчилиги уруғини билар экан, қизиғи. Китоб муаллифи Жон Арнольдбританиялик медиевист тарихчи, ўрта асрлар Европаси дини ва маданияти бўйича мутахассис. Китобнинг ўзи эса Oxford University Press'нинг Very Short Introductions туркуми доирасида чоп этилган бўлиб, талабаларга қисқа қўлланма вазифасини ўтайди. @AsanovEldar
Показать все...
👍 12🔥 10😁 3💅 1
01:13
Видео недоступноПоказать в Telegram
Aлимент миқдори қандай тартибда белгиланади? Парда подкастнинг навбатдаги сонида тажрибали ҳуқуқшунос Муҳриддин Шамсиддинов билан алимент тартиби, алимент берувчи ишламаса қандай алиментни тўлаши ҳақида суҳбат. Тўлиқ видео: https://youtu.be/JFN3cThA-aQ
Показать все...
IMG_7286.MP455.47 MB
👏 6 3 2👎 2
Болеслав Пруснинг "Фиръавн" романида бир қизиқ мотив бор. Бўлажак фиръавн — шаҳзода Рамзес II Сара исмли яҳудий қизини севиб қолади. Ëр-дўстлари уни бу қиздан қайтаришига қарамай, барибир уйланади, сўнг пойтахт четидаги бир дала-ҳовлини унга совға қилади. "Бу уй сеники, хоҳлаганингдай яша, хизматкорларни билганингдай ол" дейди шаҳзода. Даставвал Саранинг ёнида фақат битта яҳудий дугонаси пайдо бўлиб қолади. Бироздан сўнг хотинининг ёнига келган шаҳзода ҳовлида яҳудий болачалар ўйнаб юрганини кўради. Боғбон, қўриқчи, иш бошқарувчилар ҳам секинлик билан яҳудийлардан ёлланади. Дала-ҳовлида яҳудийлар тўлиб кетади. Рамзес хотинидан "нега ҳамма яҳудий бўлиб кетди?" деб сўраса, Сара "ахир ўзинг хоҳлаганингдай яша дединг, менга яҳудийлар ичида яшаш осонроқ, танишларим кўп бўлса зерикмайман, юртимни соғинмайман" дейди. Рамзес кўнади, лекин кун сайин яҳудийларни ёмон кўриб боради: яҳудий иш бошқарувчи қулларни ва хизматчиларни аёвсиз уради, яҳудий болачалар безбетларча шаҳзоданинг тинчини бузади ва ҳ.к. Роман 1895 йилда олинганини инобатга олсак, у Қадимги Мисрдаги реал вазиятни эмас, Европадаги кайфиятларни акс эттиради, деб айтиш мумкин. Европада юдофобия кучайиб бораётган, яҳудийларга бир-бирини қўллайдиган ақлли, айёр халқ сифатида қараш урф бўлган давр эди. Лекин яҳудийлар доим унақа феъл-атворли халқ деб кўрилмаган ва ундай бўлмаган ҳам. Қадимда улар Яқин Шарқнинг типик ярим кўчманчи урушқоқ халқларидан бўлган. Ҳаскалагача (Европа яҳудийлари уйғонишигача) ўзи яҳудийлар ақлли ҳам ҳисобланмаган — аксарияти савдода ва майда ишларда банд бўлган. Муаллиф шунчаки ўз даври стереотипларини тарихий романга тиқиб кетган. Бизда тарқалган "яҳудийлар айёр, ақлли, бир нарса, бир нарса" деган қарашлар ҳам тарихий эмас, узоғи билан Россия империяси йилларида кириб келган, интернет замонида Яқин Шарқ орқали Европадан экспорт бўлаётган стереотиплардир.
Показать все...
👍 55 13😁 7👎 5
00:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бугунги кунда инсон танлови кўп ҳолларда алгоритмлар таъсири остида шаклланади. Биз кўрадиган видеолар, эшитадиган мусиқа, ўқийдиган янгиликлар — буларнинг барчасини алгоритмлар танлаб беради. Улар бизнинг хатти-ҳаракатларимизни кузатиб, нимани ёқтиришимизни олдиндан тахмин қилади ва шунга мос контентни кўрсатади. Шу сабабли танлов гўёки бизники бўлгандек туюлади, аммо аслида у алгоритмлар йўналтирган йўл билан белгиланади. Шундай бўлса-да, якуний қарор барибир инсоннинг ўзида, фақат у энди онгли равишда танлаш учун янада ҳушёр бўлиши керак. Видеога ҳавола: https://youtu.be/2uwOcq_lZXg?si=o0nraxYCSCCkM9j7
Показать все...
video_2025-10-08_20-04-11.mp420.05 MB
🔥 10👍 7😁 3 2
Дарвоқе, мен ўқиган "Ëлғизлик" ҳикоясининг оригинал номи A Clean, Well-Lighted Place экан. Лекин "Ëлғизлик" деган ном ҳам ҳикоя моҳиятини, руҳиятини яхши эттиради. Менга Mutolaa иловаси учун 10 та промокод беришди, муридларга тарқатасиз, тартибини ўзингиз биласиз дейишди. Сотаман деб ҳазиллашдим, аммо қандай қилиб тарқатишни билмаяпман. Бошқа баъзи блогерларга ўхшаб шунчаки эълон қилиб юборгим келмаяпти. Менимча, бирор учрашув ташкиллайман, бирор китоб муҳокамасини уюштираман, фаол иштирокчиларга совға қиламан. Шунга ўхшашроқ формат ўйлаяпман. Қизиқувчилар бўлса, эълон кутинг. @AsanovEldar
Показать все...
👍 40🔥 24😁 6🐳 4
01:36
Видео недоступноПоказать в Telegram
Mutolaa иловасида энди менинг ҳам овозим бор. Лойиҳага меҳмон сифатида таклиф қилишди, бирорта ҳикоя ўқиб беришни сўрашди. Жуда яхши ўқирман бўлмасам-да, сасим кўкарчиндай жарангламаса-да, ўқиб бердим. Чунки севимли ёзувчиларимдан бири — Эрнест Ҳемингуэй "Ëлғизлик" (A Clean, Well-Lighted Place) ҳикоясини ўқиб бердим. Ҳемингуэй ижоди билан 17 ёшимда "Фиеста" қиссаси орқали танишганман. Маза қилиб ўқишни бошлаб, охирида бироз шокка тушганман. Ҳеч нарса бўлмаганидан. Кейин бу руҳиятга ўтириб қолиб, топганимни ўқиб ташлаганман: "Килиманжаро қорлари" (The Snows of Kilimanjaro) салкам йиғлатган, "Ëмғир остидаги мушук" (Cat in the Rain) ўйлантириб қўйган. Ўзи Ҳемингуэй кўп ўйлантириб қўяди. "Кўчма байрам" (A Moveable Feast) эса кўнглимни яйратиб юборган. Бир олам эйфория ва мотивация олганман. Унинг суперхитларига — "Алвидо, қурол" ҳамда "Чол ва денгиз"га жуда секин яқинлашганман. Суперхитларни ёқтирмайман — ё ортиқча баҳоланган бўлади, ё шунчаки кўпчиликнинг фикрига эргашишни хоҳламай, ўжарлик қиламан. 27 ёшимда "Чол ва денгиз"ни ўқиб, маза қиворганман. Ҳемингуэй ҳамиша ишончни оқлашига, ёмон асарлари йўқлигига амин бўлганман. Шундан буён унинг асарларини қўрқмай ўқийман. Mutolaa — жаҳон адабиётини ўзбек тилида эришимлироқ қилаётган эзгу, хайрли лойиҳа. 1000KITOB ҳам лекин қолишмайди. 😉 Иккисини ҳам кузатинг, қўллаб-қувватланг, ўқишдан тўхтаманг. @AsanovEldar
Показать все...
reels.mp464.12 MB
🔥 34 22👎 4🥰 3
01:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Стартапер бошқаларнинг кўзида ишсиз бўлган одам”, — Асрор Арабжанов Кўпчилигимиз Кремний Водийси ҳақида филмьлар ва видеолардан биламиз. Дунёни ўзгартирган технологиялар ўша ердан чиққани ҳақида эшитганмиз. У ерга ҳозирча оз ўзбекистонликлар боради. Стэнфорд битирувчиси Асрор Арабжанов улардан бири. У Ўзбекистондаги комфорт ҳаётни ташлаб, стартаплар ҳақида билим олиш учун Калифорнияга кетган. https://youtu.be/hWcR-4O1te8?si=fabT4UySJGwEDyom
Показать все...
IMG_9771.MP412.02 MB
11🏆 2
#этимология Молдова пойтахти Кишинёв қулоғимга русча эшитилади (русчадан олганимиз учун). Оригиналда бошқачароқ талаффуз қилинса керак деб озроқ изланиб кўрдим. Аниқлашимча, молдаван тилида ҳам русчага яқин айтилади — Кишинэу. Этимологияси эса кутилмаганда бизга таниш сўзга бориб тақаладиган бўлиб чиқди. Энг кенг тарқалган этимологияга кўра, шаҳар номининг келиб чиқиши қуйидагича: кишла ноуэ — янги қишлоқ. "Кишла" сўзи таниш туюлмаяптими? Бу сўз молдаван тилига туркий тиллардан ўтган, шу ўзимизга таниш қишлоқ сўзидир. "Кишла" сўзи ҳозир ҳам ишлатилади. Яна бир версияга кўра, шаҳар номи кесене деган туркий сўздан келиб чиққан; унинг маъноси мақбарадир. @AsanovEldar
Показать все...
🔥 41👍 34 16👏 3
Эшитган яна бир китобим Юваль Ҳарарининг "Nexus. Тош асридан AI'гача ахборот тармоқларининг қисқача тарихи" китоби бўлди. Очиғи, Ҳарарини унча ёқтирмайман. Илгари унинг иккита китобини ўқиганман (Sapiens ва Homo Deus). Унча ёқтирмаганман. Ҳарари қизиқарли ёзади, лекин оригиналлиги кам: кенг тарқалган, яхши маълум назарияларни умумлаштириб беради — бу аслида камчилик эмасдир, илмий-оммабоп матндан зотан шундай нарса кутилади, лекин мен кўпроқ нарса кутаман шекилли (масалан, Жаред Даймонд, Стивен Хокинг каби мутлақо янги қараш ва назариялар илгари сурилишини). Бундан ташқари, келтирадиган мисоллари мени ҳайратлантирмайди — юқоридаги муаллифларда кўп жойда учрамайдиган ноёб кейсларга мурожаат қилинади, Ҳарари эса жуда машҳур кейсларни олади; бу ҳам аслида камчилик эмас, менинг кутилмаларим бўлса керак. Масалан, кеча ёзганимПаскаль Буайенинг китоби ўрнашиб қолган қарашларни рад этиб, янгилик илгари суради, бу мени жалб қилади. Ҳарари ваҳимали сарлавҳалар қўйишга, чиройли прогнозлар беришга уста. Лекин негадир прогнозлари бўшдай, кўпиртирилгандай, бошқа машҳур прогнозларга тақлидан ёзилгандай туюлаверади. Хуллас, Ҳарарининг учинчи китоби билан танишиб чиқиб ҳам уни кўпроқ шоумен сифатида кўришда давом этмоқдаман. Унинг ўзи балки шу ролни танлагандир, ва бу ролда муваффақиятга эришмоқда. Менинг кутилмаларим — менинг муаммоим. @AsanovEldar
Показать все...
👍 46🤣 18👎 9🗿 6