Асанов формати
Открыть в Telegram
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Больше2025 год в цифрах

12 812
Подписчики
-1424 часа
-617 дней
-19030 день
Архив постов
Мумтоз адабиёт нозикликлари
Йўлдаман, машинада радио ёқилган, Озодбек Назарбековнинг бир қўшиғи қулоғимга чалинди. Сўзлари тўлиқ эсимда йўқ, лекин "қошингиз қаросиму?" ва "кўзингиз чаросиму?"ни қофия қилган.
Бир қарашда идеал ётган қофия бўлишига қарамай, Навоий бобо бўлганида, "айбғинаси бор"лигини айтган бўларди.
Чунки мумтоз адабиётшуносликда қофиянинг жуда батафсил назарияси ишлаб чиқилган. Қофия бўладиган сўз бир қанча компонентлларга бўлиб чиқилган (жами тўққизта). Бу бўлинишнинг марказий унсури эса равий бўлган.
Равий деб қофия сифатида ишлатилаётган сўз(лар)нинг ўзаги ёки негизидаги охирги товуш айтилган. Қофия қофия бўлиши учун қофиядош сўзларда равий бир хил бўлиши керак.
Шу равийси туфайли Атоий жуда юмшоқ, сертакаллуф танқидга учраган: Навоий унинг
Ул санамким,сув яқосинда паритек ўлтурур,
Ғояти нозуклукиндин сув била ютса бўлур.
матлаъсининг "айбғинаси" борлигини айтган. Чунки:
ўлтур+ур — равий р;
бўл+ур — равий л.
Озодбекнинг юқоридаги ашуласида ҳам ана шундай қусур бор:
қаро+симу — равий о;
чарос+иму — равий с.
Лекин бугунги шеъриятда бу нозикликларга қаралмайди. Қолаверса, бу ўринда равий номутаносиблиги оҳангдорликда муаммо чиқармаган. Ва, умуман, мендан бошқа бировга бунақа майда-чуйда нарсалар қизиқ ҳам бўлмаса керак. Унутинглар.
@AsanovEldar
😁 121👍 62❤ 20🔥 10
ChatGPT билан илмий қизиқишлар, мавзулар, йўналишларни муҳокама қилиб ўтиргандим, кутилмаганда бир гап чиқиб қолди. Очиғи, компьютердаги бир дастурнинг гапидан бунчалик таъсирланаман деб ўйламагандим.
Илмий тадқиқотдан асосий мақсад шунчаки ҳисобот бўлмаслиги керак, шунчаки мақола ёзиш бўлмаслиги керак, ҳаттоки зўр тадқиқот, шедевр ёзиш ҳам бўлмаслиги керак. Тадқиқотчининг мақсади катта мазмунни англашга интилиш бўлиши керак. "Мен шу нарсани инсониятга айтишим керак, йўқса бошқа ҳеч ким айтмайди" деган фикр бўлиши керак мияда.
@AsanovEldar
👍 128🔥 45❤ 21🆒 10
01:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
Болани қачон неврологга олиб бориш керак?
Сигма подкастнинг “Шифокорлар хонаси” лойиҳасида долзарб мавзулар кўтарилган сон чиқди. Айниқса ёш ота-оналар томоша қилиши шарт деб ҳисоблайман.
Бу сонда болалар неврологи Фурқат Самадов эпилепсия, тутқаноқ, дудуқланиш, аутизм каби касалликлар ва болаларнинг ривожланиш жараёнлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берган.
Томоша қилинг: https://youtu.be/Z-L0pJAhbFc?si=zOSgf2NnnCpBvL21
IMG_5770.MP414.75 MB
👍 12❤ 1
Ўтган ҳафта жуда секин ўтганди: майда иш, ёзув-чизув кўп эди, ўтириб бир дунё иш қилиш керак, шунақа ишлар билан бўлиб, вақт жуда секин ўтди, жуда кўп нарсага улгургандай бўлдим.
Бу ҳафта, аксинча, тез ўтиб кетди — тадбир, учрашув, маърузалар билан. 1000Kitob'да меҳмонлар, уларга инглизча тақдимот қилиб бериш керак, уни ўтказдик, эртаси куни проректорлар ва ҳарбийларга дарс ўтиш керак (ўзбекча табиийки), сўнг Андижонда конференция, туркча маъруза қилиб беринг дейишди, шунақа қилиб маърузадан маърузага югуриб, тилдан тилга кўчиб, ўтган ҳафтадагидан кўпроқ чарчадим, лекин вақт тезроқ ўтиб кетди.
@AsanovEldar
👍 36👏 9❤ 6🔥 3
00:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Алиментни камроқ тўлаш мақсадида ишлаб турган жойидан бўшаб, камроқ маош берадиган ишга киришади; икки болага 500 минг сўм алимент берадиган эркаклар ҳам бор”, — Самандар Орипов.
Парда подкастнинг навбатдаги сони ҳуқуқшунослар билан бўлибди. Алимент ҳақида керакли маълумотлар берилган.
Тўлив видео: https://youtu.be/MO13B8A_cqU?si=NE5kRliLHHV1OFFr
IMG_5070.MP46.89 MB
👍 21👎 4💯 4❤ 2
00:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
MINEX Central Asia 2025 форумига рўйхатдан ўтиш якунланишига оз қолди!
Технологик металлар комбинати сизни 24-25 июнь кунлари Марказий Осиёдаги соҳанинг энг етакчи ва нуфузли тадбирларидан бири — MINEX Central Asia 2025 форумида иштирок этишга таклиф қилади.
✅ Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.
📍 Сизнинг фаолиятингиз камёб минераллар, барқарор таъминот занжирлари, яшил трансформация ёки минтақавий шериклик билан боғлиқ бўлса, бу форум айнан сиз учун!
📎 Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш: https://2025.minexasia.com/ru/registracziya-slushatelej-foruma-minex-central-asia-2025/
✅ ТМК Сизни MINEX Central Asia 2025 форумида кутмоқда!
Реклама
IMG_3089.MP415.04 MB
👍 3❤ 2⚡ 1🔥 1
00:53
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ҳар бир инсон организмида миллионлаб генлар мавжуд ва уларнинг баъзиларида мутациялар, яъни генетик ўзгаришлар бўлиши мумкин. Айрим мутациялар очиқ кўринади ва касалликлар билан намоён бўлади, лекин кўплаб зарарли мутациялар яширин бўлиб, тезкор белги бермаслиги мумкин. Улар одам соғлом бўлса ҳам, генетик материалида сақланиб қолади.
Бу яширин мутациялар кейинги авлодга ўтиши мумкин ва турмуш ўртоғида ҳам шундай ўхшаш мутация бўлса, фарзандларда генетик касалликлар юзага келиши эҳтимоли ошади. Шу сабабли генетик текширувлар ва соғлом насл қолдириш масаласи замонавий тиббиётда муҳим аҳамиятга эга.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=WQb0F6cGUdLA2tkM
video_2025-06-17_17-32-05.mp418.34 MB
❤ 9👏 4🔥 3😱 2
01:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Eco Expo Central Asia 2025” — экологик тараққиётнинг амалдаги ифодаси
2025 йил 19–21 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “CAEx Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида Марказий Осиёда биринчи марта экологик технологияларга бағишланган халқаро кўргазма — “Eco Expo Central Asia 2025” бўлиб ўтади.
Бу кўргазма нафақат атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, балки иқтисодиётни “яшил” трансформация қилишга ҳам қаратилган муҳим қадамдир.
Кўргазмада 25 дан ортиқ мамлакат, жумладан Туркия, Япония, Германия, Саудия Арабистони, Корея Республикаси ва бошқа давлатлардан расмий делегациялар ва мутахассислар иштирок этади.
Улар қуйидаги йўналишлардаги сўнгги ишланмаларни намойиш этади:
🔹 қайта тикланадиган энергия манбалари;
🔹 чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш технологиялари;
🔹 иқлим ўзгаришига қарши замонавий ечимлар;
🔹 экологик инновациялар ва халқаро стартап лойиҳалари.
Тадбир доирасида:
— “Яшил” технологиялар кўргазмаси
— Давлат ва хусусий сектор вакиллари билан B2B учрашувлар
— Халқаро экспертлар иштирокида муҳокамалар
Кўргазма меҳмонлари учун шаҳар бўйлаб бепул автобуслар қатнови ташкил этилган.
Жадвал: @ecogovuz
Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш талаб этилади:
👉 https://ecoexpo.uz
Реклама
IMG_0880.MP426.69 MB
👍 5👎 3🔥 1👏 1
01:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
“Қонун қабул қилиняпти, энди жавобгарликка тортиларканмиз” деб ўйлаш ҳато
Баҳодир Аҳмедовнинг кўп муҳокама бўлган қонун лойиҳаси ҳақидаги фикрлари.
Томоша қилинг: https://youtu.be/CnTiUrToC0o?si=DanoDjTGxzos73L6
IMG_5723.MP414.78 MB
🤔 8👍 5❤ 3💯 1
Суриядан кўчиб кетган миллионлаб одам Асад режими қулаганидан кейин ҳам қайтиш ниятида эмас экан. Охирги маълумотларга кўра, Жўлоний ҳокимияти ўрнатилганидан сўнг қочқинларнинг 8 фоизигина мамлакатга қайтган.
Батафсил мана бу ерда.
@AsanovEldar
🤔 18👏 3💯 3👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Xalqaro munosabatlarga oid o’zbek tilidagi axborot-tahliliy kanal: Strategic Focus: Central Asia
Bu kanalda hozirgi kunda sodir bo’layotgan eng muhim siyosiy voqealar batafsil yozib boriladi. Eng asosiysi siz tushunishingiz uchun sodda va oddiy tilda.
Siyosatchilar va barcha qiziquvchilar uchun mo’ljallangan tahliliy kanal.
Kanalga a’zo bo’lish:
@StratFocusCA
❤ 8👍 5🔥 3👎 1
01:25
Видео недоступноПоказать в Telegram
Plossla подкастнинг бу галги сонида Бекзод Юсупов ўзбек стендап саҳнасидаги қизлар мавзусига тўхталди.
Уларнинг бу соҳада камлиги ҳақиқат. Бунга сабаб истеъдод йўқлигида эмас. Стендап чиқишлар одатда кечки вақтда бўлади. Бу эса кўплаб қизларимиз учун автоматик чеклов.
Аёллар стендапи муҳим, бу орқали улар ўз ҳаётий тажрибаси, қарашлари ва муаммоларини ҳазил орқали еткиза олади. Ҳазллар фақат эркак нигоҳи орқали бўлса — хоҳлаймизми йўқми бир ёқлама бўлиб қолади.
Қизлар стендапининг ривожифақат кулги учун эмас; бу жамиятда овозини эшиттириш имкониятини яратиш деса ҳам бўлади.
Тўлиқ подкаст: https://youtu.be/mFxvCWRsOhA
video.mp416.76 MB
👍 21👎 5❤ 4
#этимология
Яна бир бизга яхши таниш, лекин ҳинд-европага бориб тақаладиган сўз.
Асал — арабча. Бол — туркча. Лекин илдизини ковлаштириб кўрса, бизга таниш бўлган русча сўз — мёд билан ўзакдош бўлиб чиқади.
Ҳинд-эрон тилларида асал madu шаклига эга. Эроний тилларнинг ўзида d ва l товушлари бир-бирига ўтиб туради. Шарқий эроний тилларда асал maluwyam шаклида реконструкция қилинади.
Тахминларга кўра, туркий тилларнинг аждодига бу сўз шарқий эроний тиллардан mal шаклида ўтган. Прототурк тилида (ва қадимги туркий тилда) m сўз бошида келмаган, бори ҳам b товушига ўтиб кетган. Шу тариқа bal шакли юзага келган.
@AsanovEldar
👍 38😱 9❤ 8🤔 2
01:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
Спарталиклар ўзи бевосита ишлаб топмаса-да, даромадга эга бўлган. Бу асосан илотлар деб аталган ярим қул аҳолининг меҳнати орқали келган. Илотлар спарталикларга қарашли ер майдонларида ишлаган ва ҳосилнинг бир қисмини эгаларига топширган. Шундай қилиб, спарталиклар ўз даромадини қуллар меҳнати эвазига олиб турган.
Бундан ташқари, спарталик йигитлар вояга етгач, уларга давлат томонидан клерос деб аталадиган ер майдони ажратилган. Бу ер уларнинг иқтисодий таянчи бўлиб, уни ишлатиш учун илотлар бириктирилган. Спарталик фуқаро ерда ишламас, балки ҳарбий хизмат ва сиёсий ҳаёт билан шуғулланар эди. Ер ва илотлар эса унга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар эвазига даромад келтириб турган.
Бу ҳақдаги видео Xurmo'да: https://youtu.be/wJsUJHSR_Uk?si=CpGjmOJ3K_tsifLk
video_2025-06-14_22-52-31.mp420.85 MB
👍 9❤ 6👏 3😁 1
Qurultoy нафақат томошабинларимизга, бизга ҳам кўп янгилик беради. Масалан, ўзим учун Бинафша Нодирни кашф қилдим.
Илгари бу мавзуда ишлайдиганлардан фақат Элмира Гулни танирдим. Бинафша Нодир ҳам жуда яхши мутахассис экан. Яхши суҳбат бўлди, миллий нақшлар ортида шунча билим борлигини билиб олдим.
Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=DlwTGG-lNDY&ab_channel=QURULTOY
@AsanovEldar
👏 14❤🔥 9❤ 3💋 2
01:48
Видео недоступноПоказать в Telegram
🚗 Ўзбекистонда дрифтер қизлар ҳам борлигини билармидингиз?
Plossla подкасти бу сафар бўлажак дрифтер — Севинч Бахтиёрова билан суҳбат қурди. Гап фақат асфальт устидаги ҳаракат ҳақида эмас — бу қизнинг орзулари, ёндашуви, ва ички олами ёшларга илҳом бера олади.
У дрифтер машинасини тайёрлашни ўрганяпти. Уни Plossla “бўлажак дрифт қироличаси” деб атади.
🎙 Юқорида подкастдан парчани кўришингиз мумкин. Унда Севинч аёллар ҳайдовчилигига нисбатан стереотиплар ҳақида ўз кузатувларини билдирган.
Кўришни тавсия қиламан: Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=iuG-OaGwrVc
IMG_7146.MP49.51 MB
👍 10👎 4🤔 2🗿 2
00:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
Давлат бюджети учун жиддий муаммо: ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси
Сир эмас, анча йиллардан бери ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли Ўзбекистон бюджети миллиардлаб зарар кўриб келяпти. Масалан, ўтган 2024 йилнинг октябрь ойининг ўзигача салкам 391 млрд сўм йўқотилган. Шу сумманинг ўзиёқ муаммо кўламини яққол кўрсатиб турипти. Асосийси эса бундай турдаги маҳсулотлар инсонлар хаётига ҳам таҳдид солади. Чунки уларнинг қандай шароитда ва нималардан тайёрланишини ҳеч ким билмайди.
Бу муаммога бефарқ бўлмаганларга Солиқ қўмитаси яхши таклиф берган: ўзингиз гувоҳи бўлган ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси ҳақида хабар берасиз ҳамда умумий жаримадан 2 миллион сўмгача кешбек оласиз. Бунинг учун Soliq.uz иловасини юклаб олиш кифоя. Қолган барча қадамлар юқоридаги видеода батафсил кўрсатиб ўтилган.
“Козёллик” қиламанми деб ўйламанг, аксинча, бу билан инсонлар хаётини сақлаб қолишга ва давлат бюджети тўлишига ёрдам берган бўласиз. Бюджет пули кўпайса, таълим, тиббиёт, сув, экология ва бошқа муҳим соҳаларга оид муаммоларга йўналтирилиши мумкин.
@AsanovEldar
IMG_8541.MP43.96 MB
👍 14😁 7🔥 1💯 1
00:56
Видео недоступноПоказать в Telegram
Эйнштейн иккичи бўлганми?
Илм-фан ҳақида суҳбатлар жуда камёб, кучли олимларнинг медиага чиқиши эса деярли юз бермайдиган ҳодиса бизда.
Сигма подкастнинг навбатдаги сонида атоқли ўзбек физиги, академик Фатҳулла Абдуллаев меҳмон бўлди.
Йигитлар қийналган бўлса-да, олим билан суҳбатлашгани ҳаракат қилган.
Фундаментал тадқиқотлар ҳақида яхши суҳбат: https://youtu.be/hFtl0yAI71A?si=zzEcuPJkRwY5neQl
IMG_5494.MP411.05 MB
👍 13❤ 5👏 3
#этимология
Тери ва дерма сўзлари ўзакдошми?
Юнонча δέρμα "тери" сўзи δέρω "шилиб олмоқ" феълига бориб тақалади (русча "драть, дереть"). Яъни даставвал шилиб олинган ҳайвон териси назарда тутилган.
Бу сўз праҳинд-европача *derǝ- "шилиб олмоқ" феълига бориб тақалади. Таниш туюлмаяптими?
Ўзимизнинг "тери" ҳам қадимда қайси бир ҳинд-европа тилидан ўтган. Эроний тиллардан бўлса керак — авестача deretō- "шилмоқ" дегани. Демак, эски шакли ҳам deri бўлган, кейин анлаутдаги d юмшаб, t'га айланган.
@AsanovEldar
👍 48🔥 9❤ 8🤔 2
02:08
Видео недоступноПоказать в Telegram
Давлат қарзининг чегараси қаерда?
Ўзбекистон ташқи қарзи ҳақида саволлар кўп муҳокама қилинади. Сигма подкастда шу саволларнинг бир қисмига жавоблар берилди. Қарзнинг реал миқдори, унинг шартлари ва муддатларидан тортиб сарфланаётган соҳаларигача.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/orVs0F5yMZ8?si=R7VlwMWGJlXC225z
IMG_5344.MP411.22 MB
👍 10❤ 3🥴 2
