ELTUZ
Открыть в Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Больше2025 год в цифрах

147 676
Подписчики
+40024 часа
+1 7517 дней
-24630 день
Загрузка данных...
Похожие каналы
Облако тегов
Нет данных
Возникли проблемы? Пожалуйста, обновите страницу или обратитесь к нашему support-менеджеру .
Входящие и исходящие упоминания
---
---
---
---
---
---
Привлечение подписчиков
декабрь '25
декабрь '25
+4 524
в 1 каналах
ноябрь '25
+2 728
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '25
+10 623
в 1 каналах
Get PRO
сентябрь '25
+5 149
в 2 каналах
Get PRO
август '25
+8 530
в 0 каналах
Get PRO
июль '25
+2 651
в 0 каналах
Get PRO
июнь '25
+16 414
в 1 каналах
Get PRO
май '25
+228
в 1 каналах
Get PRO
апрель '250
в 0 каналах
Get PRO
март '25
+24 667
в 1 каналах
Get PRO
февраль '250
в 1 каналах
Get PRO
январь '25
+970
в 1 каналах
Get PRO
декабрь '24
+5 361
в 1 каналах
Get PRO
ноябрь '24
+11 459
в 6 каналах
Get PRO
октябрь '24
+5 239
в 2 каналах
Get PRO
сентябрь '24
+9 262
в 1 каналах
Get PRO
август '24
+4 895
в 1 каналах
Get PRO
июль '24
+5 244
в 1 каналах
Get PRO
июнь '24
+28 917
в 1 каналах
Get PRO
май '24
+7 196
в 1 каналах
Get PRO
апрель '24
+12 423
в 4 каналах
Get PRO
март '24
+771
в 3 каналах
Get PRO
февраль '24
+16 089
в 1 каналах
Get PRO
январь '24
+9 288
в 1 каналах
Get PRO
декабрь '23
+12 538
в 1 каналах
Get PRO
ноябрь '23
+24 683
в 1 каналах
Get PRO
октябрь '23
+22 757
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '23
+18 240
в 2 каналах
Get PRO
август '23
+20 922
в 2 каналах
Get PRO
июль '230
в 0 каналах
Get PRO
июнь '23
+103
в 0 каналах
Get PRO
май '23
+1 847
в 1 каналах
Get PRO
апрель '23
+1 832
в 0 каналах
Get PRO
март '23
+200
в 0 каналах
Get PRO
февраль '23
+329
в 0 каналах
Get PRO
январь '230
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '220
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '220
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '22
+2 460
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '22
+3 211
в 0 каналах
Get PRO
август '22
+1 522
в 0 каналах
Get PRO
июль '22
+2 692
в 0 каналах
Get PRO
июнь '22
+2 076
в 0 каналах
Get PRO
май '22
+3 742
в 0 каналах
Get PRO
апрель '22
+2 276
в 0 каналах
Get PRO
март '22
+3 979
в 0 каналах
Get PRO
февраль '22
+7 022
в 0 каналах
Get PRO
январь '22
+16 154
в 0 каналах
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 26 декабря | +344 | |||
| 25 декабря | +474 | |||
| 24 декабря | 0 | |||
| 23 декабря | 0 | |||
| 22 декабря | 0 | |||
| 21 декабря | +3 591 | |||
| 20 декабря | 0 | |||
| 19 декабря | +45 | |||
| 18 декабря | 0 | |||
| 17 декабря | 0 | |||
| 16 декабря | 0 | |||
| 15 декабря | 0 | |||
| 14 декабря | 0 | |||
| 13 декабря | 0 | |||
| 12 декабря | 0 | |||
| 11 декабря | 0 | |||
| 10 декабря | 0 | |||
| 09 декабря | 0 | |||
| 08 декабря | 0 | |||
| 07 декабря | 0 | |||
| 06 декабря | 0 | |||
| 05 декабря | 0 | |||
| 04 декабря | 0 | |||
| 03 декабря | 0 | |||
| 02 декабря | 0 | |||
| 01 декабря | +70 |
Посты канала
ГАНАЛИК «ПАЙҒАМБАР» ВАЪДА ҚИЛГАН ОХИРЗАМОН СОДИР БЎЛМАДИ
Йиртиқ бўз халтадан қилинган бутафора чопонни эгнига ташлаб, қўлига ёғоч ҳасса ушлаб тармоқда ваъзлар қилаётган Африкалик дин тужжори 25 декабр куни қиёмат қўпишини башорат қилган ва инсониятни қутқариш учун катта ёғоч кема ясашга киришганини билдирган эди.
Қадимда ўтган Нуҳ пайғамбаридан фарқли африкалик Эбо бу ишга банк ҳисоби учун қулай пул ўтказиш ва донат тизимларини ўрнатиб олганидан кейин енг шимариб ишга киришди. Ўзининг фанердан ясалган бутафора кемаларига одам олиш лимитини чекламади. Лекин у Худо олдида ваъда қилган охирзамон 25 декабр куни содир бўлмади.
«Худо бу сафар фикридан қайтди ва кемаларни қуриб битказишимиз учун қўшимча вақт берди», — дея эълон қилди у.
Илгари унинг минглаб издошлари ўз мол-мулкларини сотиб юборишган, чипталар харид қилишган ва «2025 йил 25 декабрь куни Ерни ғарқ қиладиган кучли жалалардан кейинги» уч йиллик сузишга тайёргарлик кўриб, кемалар қурилиш майдончаси олдида навбатга тизилишган эди.
Издошларнинг бир қисми ҳалигача Худо «фикридан қайтганига» ишонишда давом этмоқда. Бошқалар эса қилган хайриялари кемага эмас, балки пуч ёнғоққа сарфланганини тушуна бошлашган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
17 063180
| 2 | ВАҚТ МАШИНАСИ: 26 ДЕКАБР - РОССИЯДА ДЕКАБРИСТЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ БЎЛГАН ЭДИ
1825 йил 26 декабрдаги қўзғолон Россия тарихидаги энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Бу воқеа нафақат қуролли чиқиш, балки рус жамиятидаги ислоҳот ва озодлик ҳаракатининг илк йирик намойиши эди.
Россия тахтига «ҳақиқий ворис эмас сохта шох келгани» ва «ҳақиқий одил подшо» яхши деган наив ғоялар ва диний мафкура билан қуролланган қўзғолон 3000 нафар ҳарбийлардан қўшин томонидан қонли тарзда шафқатсиз бостирилди. Унинг 500 дан зиёд иштирокчилари қамоқларга ташланди.
Қўзғолон иштирокчилари асосан Наполеон урушларидан қайтган, Европа ҳаётини кўрган ёш офицерлар ва зодагонлар эди. Улар Россиядаги мавжуд тизимни ислоҳ қилмоқчи эдилар.
Уларнинг асосий мақсадлари: Крепостнойлик ҳуқуқи (Россиядаги қуллик тизимини) бекор қилиш. Мутлақ монархияни тугатиш ва конституциявий тузумга ўтиш. Сўз, матбуот ва диний эркинликларни жорий этиш бўлгани айтилади.
Император Александр I фарзандсиз вафот этгач, тахт унинг укаси Константинга ўтиши керак эди. Аммо у махфий равишда тахтдан воз кечган. Натижада, навбатдаги ворис — Николай I қасамёд қилиши керак бўлган кун (26 декабрь) қўзғолончилар учун қулай вақт дея танланди.
Сенат майдонидаги воқеалар
Декабристларнинг режасига кўра, улар қўшинларни майдонга олиб чиқиб, Сенатни Николай I га қасамёд қилмасликка ва "Рус халқига манифест"ни имзолашга мажбур қилишлари керак эди.
Майдонга 3000 га яқин аскар ва офицерлар йиғилди. Бироқ қўзғолон раҳбари этиб тайинланган Сергей Трубецкой майдонга келмади, бу эса режанинг бузилишига олиб келди.
Янги император майдонни қуршаб олишга ва артиллериядан фойдаланишга буйруқ берди. Бир нечта тўпдан ўқ узилиши натижасида қўзғолончилар ва томошабинлар орасида юзлаб қурбонлар бўлди, исёнчилар тарқатиб юборилди.
Тергов ва жазо
Қўзғолон бостирилгач, кенг кўламли тергов бошланди. 500 дан ортиқ киши сўроқ қилинди. Беш нафар раҳбар (Пестель, Рылеев, Муравьёв-Апостол, Бестужев-Рюмин ва Каховский) дорга осилди.
120 дан ортиқ декабрист Сибирга сургун қилинди. Уларнинг хотинлари зодагонлик имтиёзларидан воз кечиб, турмуш ўртоқлари ортидан Сибирга йўл олишгани тарихда "матонат тимсоли" сифатида қолди.
Тарихий аҳамияти
Гарчи қўзғолон мағлубият билан тугаган бўлса-да, у Россия тарихида чуқур из қолдирди. Бу Россиядаги биринчи уюшган сиёсий оппозиция ҳаракати эди.
Николай I даврида давлат назорати ва цензура кучайди, лекин ислоҳотлар зарурлиги ҳақидаги ғоялар жамиятда яшай бошлади. Кейинчалик 1861 йилда крепостнойлик ҳуқуқининг бекор қилинишига айнан декабристларнинг ғоялари замин яратган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 20 801 |
| 3 | ЭҲСОН БИЛАН БОЙИШ ЁХУД ЛЎХЛИК ҲИСОБИГА ЯНГИ КИА
Белкуракдай соқол қўйган хирсдай эркак рижоллар "касал ва қашшоқ одамга ëрдам бермоқчи эдим, шунга мени картамга пул ташанг. Пулди Оллоҳ учун ташайсиз аммо мени чўнтагимга тушади" деб, карта қўяди.
Ҳозир пири муршиди қамалиб, эгасиз қолиб кеткан ҳазон узчилар ҳам эхсон мошенникликка ўтиб олган. Битта блогер қиз “уйим ëниб, совуқда бир иштон билан қолиб кетдим,” деб видео чиғорувди ҳаммани ичи увишиб боласидан қизғаниб орттирган пулини бу эҳсон мошшеницанинг картасига ирғитди.
Бу тирмизак ҳам пулди белига тугиб, битта йилт янги Киа мошинди олиб, Буратино каби бурнига қўлини қўйиб, "ҳа лўхлар, сизди шарапат билан мошнлик бўлдим" деб халқди устидан қотди.
Аши қизди ИИБга чақириб "нега унақасиз? Пул бероураркан деб алдоурасми? дея танбеҳ беришди.
Энди сизлар лўх¸ анқов ишонувчан бўлганларингдан кейин нима қилиш керак. Соддани си*иш - савоб, деган-ку доно халқимиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 23 846 |
| 4 | ⚡️⚡️⚡️Интернетда беркинволиб сўкинадиган анжанлик "ипласди" қўлга тушганидан кейинги нотавон аҳволинини кўриб қўйиш. | 26 637 |
| 5 | ⚡️САЛКАМ 300 МИЛЛИОНЛИК ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЎҒИРЛАГАН ТАДБИРКОРНИНГ БОШИНИ СИЛАБ ҚЎЙИШДИ
Жисмоний шахслар электр лимити деб қиш кунида печ ёқмай, ёз жазирамада кондиционерсиз ўтирган бир пайтда Наманганда хусусий тадбиркор электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 293 миллион 600 минг сўм зарар етказди.
Суд ҳукмида ҳожаканинг исми қоп-қора тўртбурчак билан бекитилган. Суд ўғри тадбиркорга 2 йил 4 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари билан шуғулланиш жазосини тайинлаган.
Ўғрилик учун қамалмасликнинг ягона йўли кўпроқ ўғирлашми?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 27 990 |
| 6 | СЎХДА 1,4 МЛРД СЎМЛИК ҚУРИЛИШ ИШИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВ “БОСТИ-БОСТИ” ҚИЛИМОҚДА-МИ?
Фарғона вилоятининг Сўх туманида 1 миллиард 400 миллион сўмлик қурилиш камомади аниқланган иш бўйича Элтузга янги ва жиддий маълумотлар етиб келди. Уларда айтилишича, амалий текширув жараёни маҳаллий мансабдор шахс томонидан сунъий равишда “бости-бости қилинаётган” бўлиши мумкин.
Янги маълумотларга кўра, туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари мазкур ҳолатни сел офати билан боғлашга уриниб, “қурилишни сел олиб кетган” деган даъвони илгари сурмоқда. Бироқ маҳаллий манбалар сел умуман бўлмаганини, қурилиш майдонида эса амалда атиги 50–100 миллион сўм атрофида иш бажарилганини таъкидлашмоқда.
Шу билан бирга, даъволарга кўра, ҳоким ўринбосарининг ўғлига тегишли бўлган фирма орқали 450–500 миллион сўм маблағ олинган. Ана шу ҳолат сабабли амалий текширувни тўхтатиш ва ишни расмий ҳужжатлар орқали ёпиб қўйишга уриниш бўлаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элтуз Шарқобод маҳалласидаги 1 млрд 474 млн сўмлик объект бўйича қурилиш ишлари тендер асосида бажарилиши кераклиги, аммо Муҳаммадссидиқ Қурилиш Инвест хусусий корхонаси томонидан камида 300 миллион сўмлик иш бажарилмагани ҳақида хабар берган эди. Ушбу ҳолатга туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мирзоев алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳам жамоатчиликда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Айни пайтда сўхликлар мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан айбдор шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортишни талаб қилмоқдалар.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 12 005 |
| 7 | СОВУҚ ПАЛАТА, ПУЛЛИ ИМТИЁЗ ВА СУКУТ: НАМАНГАНДАГИ КАСАЛХОНАДА НИМА БЎЛЯПТИ?
Наманган вилоятидаги тиббий муассасалардан бирида юз бераётган ҳолатлар жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солмоқда. Фуқаролар мурожаатига кўра, оддий беморлар совуқ палатада, етарли шароитсиз ётиб даволанишга мажбур. Шу пайтда эса пул тўлаган айрим шахслар учун касалхона “ихтиёридаги жойлар” топилиб, алоҳида имтиёзлар яратилмоқда.
Мурожаатда ўта кескин савол қўйилади: агар вилоят раҳбарининг яқин қариндоши касал бўлганида, шу шароитда ётиб даволанармиди? Ёки бу шароит фақат оддий халқ учунми?
Айтилишича, бош шифокор Қ. Маҳмудовга пул узатган салон эгасига касалхона ҳудудидан жой берилган. Бу ҳолат қандай асосда, кимнинг рухсати билан амалга оширилгани эса ҳозиргача изоҳсиз.
Бош шифокор жиноий суд ишларига алоқадор бўлганига қарамай, лавозимида қолмоқда. Бу эса уни вилоят даражасида айрим мансабдорлар қаттиқ ҳимоя қилаётгани ҳақида саволлар уйғотмоқда.
Шу орада эса главврач беморлар муаммоси билан эмас, “йиғди-йиғди” ишлари билан банд деган иддаолар янграмоқда.
Мурожаатда яна бир жиддий даъво бор: йиллик ҳисоботлар арафасида поликлиника бўлимлари раҳбар ўринбосарлари томонидан ходимлардан 200 минг сўмдан 600 минг сўмгача нақд пул йиғилган.
“Бу пулни главврачдан сўраб оласизлар”, деган гаплар айтилгани таъкидланади. Аммо нега бу ҳолатгача ҳеч бир масъул ташкилот муносабат билдирмаяпти?
Совуқда беморлар кўрпа ўраб ётишга мажбур, адолат эса ҳали ҳам топилмаган. Фуқаролар Соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларидан бу ҳолатларга кўз юммасликни, ҳақиқий аҳволни жойига бориб кўришни ва қонуний чора кўришни талаб қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 32 660 |
| 8 | ЭРОНДА АХЛОҚ ПОЛИЦИЯСИ НЕГА БЕКОР ҚИЛИНГАН ЭДИ?
2022 йилда Эрон ҳукумати жамиятда кескин баҳсларга сабаб бўлиб келган ахлоқ полициясини расман тугатди. Ушбу қарор мамлакат бўйлаб кенг қамровли норозилик намойишларидан сўнг қабул қилингани айтилмоқда.
Ахлоқ полицияси 2005 йилдан буён жамоат жойларида шариат қонунларига риоя этилишини назорат қилиб келган. Айниқса, аёлларнинг кийиниши, рўмол ўраш қоидалари, спиртли ичимлик истеъмоли ва ёшлар хулқ-атвори ушбу тузилманинг доимий эътибор марказида бўлган.
Шаҳар аҳолиси, айниқса ёшлар орасида мазкур тузилма катта норозилик уйғотган. Кўчада қилинган танбеҳлар, ушлаб кетишлар ва мажбурий «тарбиявий суҳбатлар» жамиятда қаттиқ қаршиликка сабаб бўлган.
Мутахассислар фикрига кўра, ахлоқ полициясининг бекор қилинишига бир ёш аёлнинг полиция билан боғлиқ ҳолатда вафот этиши ортидан бошланган оммавий намойишлар ҳал қилувчи омил бўлган. Ушбу воқеалар Эронда ижтимоий эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва давлат назорати масалаларини янада кескин кун тартибига олиб чиқди.
Ахлоқ полициясининг тугатилиши жамиятни тинчлантиришга қаратилган қадам сифатида баҳоланмоқда, аммо экспертлар бу қарор Эрондаги чуқур ижтимоий зиддиятларни тўлиқ ҳал қилиб бермаслигини таъкидламоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 31 624 |
| 9 | ⚡️САРДОБА ФОЖИАСИНИНГ УЙСИЗ ҚОЛГАН ЖАБРДИЙДАЛАРИ
2020 йилнинг май ойида юз берган Сардоба сув омбори тошқинидан буён тўрт йилдан зиёд вақт ўтди. Ўшанда Тошкентдаги расмийлар «ҳеч ким эътибордан четда қолмайди» дея ваъдалар беришган эди. Аммо Сирдарё вилоятида ҳанузгача ваъда қилинган уйини ололмай, сарсон-саргардон бўлиб юрган ўнлаб оилалар бор. Улар орасида ногиронлиги бўлган шахслар ва боқувчисини йўқотган аёллар кўпчиликни ташкил этади.
Сардоба фожиаси табиий офат эмас, балки Ўзбекистондаги «маҳаллий коррупция» ва қурилишдаги ўғирликларнинг аччиқ натижаси эди. 2010-2017 йилларда қурилган тўғон атиги уч йил ичида ўпирилиб тушди. Оқибатда 2500 дан ортиқ ҳовли ва 99 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келди.
Президент Шавкат Мирзиёев жабрланганларнинг барчасига уй қуриб беришни ваъда қилганди. Россиялик миллиардер Алишер Усмонов томонидан ажратилган 40-50 миллион сўмлик ёрдам пуллари эса фақат рўзғор буюмларига етди холос. Асосий муаммо — бошпана масаласи эса кўпчилик учун ечилмай қолмоқда.
Икки қизи билан кўчада қолган ота
Ўзбекистонлик журналист Галима Бухарбаева «Сардоба» авариясида уйсиз қолганлар рўйхатини тузди.
«Дастлабки мақсадим қуйидаги 10 оиланинг уй олишига ёрдам бериш. Агар сиз ҳам уларга ёрдам қилмоқчи бўлсангиз уларнинг контактларини сизга жўнатаман» дея ёзди у Элтуз муҳарририга.
Рўйхатга кирганлар жамиятнинг энг муҳтож қатламига тегишли эканини сезиш мумкин...
Мирзаобод туманининг «Ҳақиқат» маҳалласида яшаган Салимжон Килибоев I-гуруҳ ногирони. У бахтсиз ҳодиса туфайли мустақил ҳаракатлана олмайди, доимий равишда ногиронлик аравачасига михланган.
Тошқинга қадар унинг 12 сотихли ҳовлиси ва 2 хонали уйи бўлган. Бугун эса у икки нафар вояга етмаган қизи билан ижарада ёки вақтинчалик тор хоналарда кун кечирмоқда.
«Квартиралар тақсимланганда менинг исмим нега рўйхатга тушмаганини ҳеч ким тушунтириб бермади. Ҳаммасига қўл силтаб, бизни унутиб юборишди», — дейди у куйиниб.
«Менга келганда квартиралар тугаб қолди»
Оқолтин тумани «Навоий» маҳалласидан Унсиной Абдуназарова ҳам II-гуруҳ ногирони. У икки фарзанди билан бир миллион сўмлик нафақасининг ҳаммасини ижарага беришга мажбур.
«Менга «уй битяпти, кейинги навбатда оласиз» дейишди. Биринчи навбат ўтди, иккинчиси ўтди, учинчисида эса «квартиралар тугаб қолди» деган жавобни беришди», — дейди аёл.
Бу одамларнинг овози Тошкентдаги ҳашаматли саройларгача етиб бормаяпти. Маҳаллий амалдорлар эса юқорига «ҳамма уйли бўлди» деб ҳисобот бериш билан банд. Қуйидаги рўйхатда келтирилган фуқаролар Сардоба фожиасидан сўнг давлат назаридан четда қолган, ҳуқуқлари поймол этилган «кичик одамлар»дир.
Сардоба тошқинидан сўнг бошпанасиз қолганлар рўйхати:
1. Қарабаев Султон Кулжанович — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;
2. Килибоев Салимжон Убайдуллаевич — Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» маҳалласи;
3. Холиқова Шодия — Оқолтин тумани, «Саховат» маҳалласи;
4. Юлдашева Зумрад — Оқолтин тумани, «Аҳиллик» маҳалласи;
5. Абдуназарова Унсиной — Оқолтин тумани, «Навоий» маҳалласи;
6. Маҳкамова Шарофат — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;
7. Қўзиева Мунаввар — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;
8. Бурҳонова Инобат — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи;
9. Аққулова Олмахон — Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» маҳалласи;
10. Саҳобиддинов Юнусали — Оқолтин тумани, «Шодлик» маҳалласи.
Бу рўйхат фақатгина бизга маълум бўлганлари. Аслида эса коррупция ва бефарқлик қурбонлари сони бундан анча кўп бўлиши мумкин дейди ўзбекистонлик фаол. «Элтуз» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.
Сизда ҳам Сардоба тошқини ёки бошқа ижтимоий адолатсизликлар бўйича маълумотлар бўлса, бизга йўлланг.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 32 894 |
| 10 | ДАНҒАРАДА МЕТАН ЗАПРАВКАСИ ИИО БИЛАН “СОҚҚА” ҚИЛЯПТИМИ?
Фарғона вилояти Данғара туманидан келиб тушган мурожаат жамоатчиликни ларзага солди. Фуқароларнинг таъкидлашича, Чинобод қишлоғида жойлашган метан газ қуйиш шахобчасида қонун эмас, пул ишлаяпти.
Айтилишича, оддий ҳайдовчилар соатлаб навбатда турган бир пайтда, шахобча ходимлари ички ишлар органлари билан тил бириктирган ҳолда навбатсиз кириш учун ҳар бир ҳайдовчидан 50 минг сўмдан пул олиб, чўнтакни “қаппайтирмоқда”. Пул бермаганлар эса навбатда қолаверади.
Ҳатто шартномали автомашиналарга ҳам расмий вақт бошланмасидан олдин, пул эвазига газ қуйиб берилмоқда. Навбат, қоида, адолат деган тушунчалар бу ерда йўққа чиққан.
Мурожаат муаллифларига кўра, ички ишлар ходимлари бу ҳолатни кўриб-кўрмасликка олиб, амалда қонунбузарликка шерик бўлаётгандек таассурот қолдирмоқда. Бу эса оддий халқни очиқдан-очиқ менсимаслик эмасми?
“Бу заправка фақат таниш-билиш ва пулдорлар учунми?” деган савол шофёрларни қийнамоқда. Ҳайдовчилар орасидаги эътирозлар фақат маҳаллий даражада эмас - Қўқон шаҳар ҳайдовчилари гуруҳларида ҳам айнан шу метан заправкаси ҳақида кўплаб шикоятлар қолдирилгани айтилмоқда.
Фуқаролар бу ҳолат 100 фоиз ҳақиқат эканини таъкидлаб, масъул ташкилотлардан ниҳоят чора кўришни, қонун ҳамма учун тенг эканини амалда исботлашни талаб қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 34 802 |
| 11 | Ўлмаган қул мана 2025 йил сўнгида иштонсиз налўгчию миясида сперма оқадиган ампатрул ИИБ ходимлари ва уларнинг хайбаракаллачилариниям кўрдик.
Ўзбекистон ИИВ тизимида ҳуқуқий саводсиз ва ошқовоқ каллалар сурув ҳолида тўпланган. Бу маймунларга ҳуқуқдан дарс бериш ҳам менинг зиммамга тушди.
Эй милиса зоти, ëдлаб олиш
Демак, налогчи билан мактаб дирктирини ўзаро хоҳлаб си*ишишлигида жиноят аломати йўқ.
Ўзбекистон бу толибонистон ëки Эрон эмас, ўзаро розилик билан жинсий алоқа - жиноят ҳисобланмайди.
Қонунга кўра, икки шахс катта ёшда, ўзаро розилик билан, ёпиқ, иссиққина ва шахсий жойда жинсий алоқа қилаётган бўлса - бу Ўзбекистон қонунчилигида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди.
Шунинг учун милициянинг “бостириб кириши” учун қонуний асос йўқ. Аксинча, бостириб кирган милисаларнинг ўзи жиноят содир қилди. (Суд ашинга иккита гўрсўхта ментни тўрт йилга қамади)
Милициянинг шахсий ҳудудга қачон бостириб кириши қонунда белгиланган. 1. Суд қарори билан; 2. Жиноят содир этилаётгани ҳақида аниқ ва асосли маълумот бўлса (масалан, зўравонлик, болага нисбатан жиноят).
Темир асридаги чўпчак, браҳманлар эртаги, черков стрелкаси, таврот инжил ëки мачит мулласининг фатвоси каби ахлоқий баҳона, “зино”, “номус” каби тушунчалар қонунга асос бўлмайди.
Хотинни гуруҳ ҳолатда 11дан зиëд ИИБ ходимлари видео тасвирга олгани эса - оғир қонунбузарлик.
Бу конкрет ҳолатда милиция ходимлари шахсий ҳаётни рухсатсиз видео ёки фотога олишлик, ёпиқ жойда бўлган воқеани ёзиб олишлик каби жиноятни қасддан содир қилишган.
Чунки, бу шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш ҳисобланади. Бу - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Хотин кишини кийинишга қўймаслик, юзини мажбурлаб видеога олиш ҳолати айниқса оғир. Шаън ва қадр-қимматини камситиш, руҳий зўравонлик, мажбурлаш, ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш каби бир вақтнинг ўзида бир нечта жиноят аломатини ўз ичига олади.
Бу ҳолатда ИИБ ходимлари гуруҳ бўлиб, қасддан ва ўзаро адоват боис ваколатдан ошиб кетди, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузди, мажбурлади ва таҳдид қилди. Хотинга нисбатан камситувчи муносабат ва ошкора нафратда бўлди.
Хизмат мавқеидан фойдаланиб қонунга зид ҳаракат қилди. Шу боис бу жиноят ишлари албатта тергов қилиниши керак. Иккита ментни қамалгани етмайди. Сўлақмондай сўлақмондай эркак ментлардан камида яна ўнтасини суднинг қора курсисига ўтқазиш керак.
Алоҳида танбеҳ Фарғона вилоят ИИБ бошлиғига. Бу тоға туяқушга ўхшаб бошини қумга тиқмай, шахсий таркибни саводсиз мусор ментлардан тозаласин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 33 340 |
| 12 | ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ИНСПЕКТОРИ “ЎЗИНИ ОСДИ” ДЕГАН ГАП БИЛАН ИШ ЁПИЛАДИМИ?
21 декабрь куни Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори, 25 ёшли Ҳаммадуллаев Худоёр Бахтиёр ўғлининг ўзини осгани ҳақида Элтуз хабар берди.
Мазкур хабар ортидан чиққан расмий маълумот қисқа бўлди: “ҳолат ўрганилмоқда”.
Орадан икки кун ўтиб, Элтузга бу ўлим юзасидан жиддий саволлар туғдирадиган маълумотлар келиб тушди.
Маълум бўлишича, раҳматли Худоёр Ҳамадуллаев ўлимидан бир кун олдин Toshkent City Сongress Hall -да ўтказилган расмий тадбирда масъул офицер сифатида хизмат қилган.
Шунга қарамай, Тошкент шаҳар ФВВ бош бошқармаси уни “таътилда бўлган пайтида ўзини осган” деган мазмунда пост тайёрлатиб, тезкор тарзда тарқатгани иддао қилинмоқда.
Воқеадан сўнг Тошкент шаҳар ФВВ бош бошқармасида шошилинч йиғилиш ўтказилиб, ходимлардан тилхатлар олинган, “биз уни олдиндан огоҳлантирганмиз, ўзи имзо қўйган” деган мазмунда ҳужжатлар тайёрланган.
Яъни, текширув ҳақиқатни аниқлаш учун эмас, жавобгарликдан қутулиб қолиш учун олиб борилаётгандек таассурот қолдиряпти.
Хизмат жадвали масаласи ҳам савол остида: сменадан чиққан ходим яна сменага бириктирилган, дам олиш ҳуқуқи таъминланмагани айтилмоқда. Хўш, бу қарорлар ким томонидан қабул қилинган?
Бу ерда раҳбарият масъулияти ҳақида ҳам очиқ гапириш керак. Бош бошқарма раҳбари сифатида тилга олинаётган Муҳитдинов Мухтор Яшнарович, унинг биринчи ўринбосари Мирсобид, кадрлар ва тарбия бўйича масъул Дилшод ҳамда маънавият бўлими бошлиғи Азимнинг бу ҳолатдаги роли нега ўрганилмаяпти?
Яна бир оғир савол: Муҳитдинов Мухтор Яшнаровичнинг Қудратхўжаев Ботир билан қариндошлиги ҳақидаги гаплар рост бўлса, бу ҳолат манфаатлар тўқнашуви эмасми? Ана шу омил сабаб текширув холис ўтмай, ишни “ўзини осди” деган содда хулоса билан ёпишмоқчими?
25 ёшли йигитни нега ўз жонига қасд қилди? Уни арқонга етаклаган ортиқча юклама, босим ва адолатсиз муносабат эмасмиди мабодо?
Жамиятга “ҳаммаси жойида” деган қоғоз керак эмас. Жамиятга ҳақиқат керак. Агар бу ўлим ортида тизимли муаммо, раҳбарларнинг бепарволиги ёки қонунбузарлик бўлса, бу очиқ айтилмаса, эртага яна бошқа бир оила аза тутади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 33 648 |
| 13 | ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИДА “ИЛМИЙ” КЕНГАШНИНГ МОНОПОЛИСТЛАРИ КИМ?
Жаҳон тиллари университети ректори Илҳом Тухтасинов ҳар ой илмий диплом олган тўкисларга совға-салом тарқатиб, уларга “мативасса” беради. Ўринли жойда мақташ ҳам керак - ректорнинг бу саховати таҳсинга лойиқ.
Шу университет Элтуз хит парадининг биринчи ўрнида эканидан ректор биратнинг бироз кўнгли оғрибди. Иддаоларга кўра, профессор Тухтасинов “Айбни ким қилсаям калтак ректорнинг бошида синаверади. Қачон ҳамма ўз айбига ўзи жавоб беради?...” деб шикоятчи эмиш.
Бу сафар Элтузга университетнинг хўрланган мустақил тадқиқотчилари мурожаат қилишди.
Илмий даражалар олишдаги Бюрократия ҳақида гапирган Олий таълим ёшуллиси Қўнғиротбой шу шикоятни диққат билан ўқиши керак:
Жаҳон тиллари университетида илмий масалаларни асосан 3 киши бошқаради. Камола Мурадкасимова бюрократик жиҳатдан масъул. Лекин кенгашлар норасман Азиз Раҳмонов ва Гули Эргашева қўлида. Тадқиқотчиларга тарафкашлик қилишади, таъмагирлик авжида, пора талаб қилишади. Бу очиқ ўйин эмас.
Иккиси ОАК раҳбариятиига яқин шахслар. Ректор истаса ҳам уларга қарши боролмайди. Масалан, ректор Гули Эргашевага барча каби тенг муносабатда бўлган эди. Хоним ОАК раҳбариятига шипшитиб Методика илмий кенгаши ишини тўхтатиб қўйди. У ҳатто Рассом Туз эълон қилган мақолани ҳам инкор изоҳлар билан бостиришга уринди.
(суратлардаги ёзишмаларни диққат биланўқиб чиқинг)
Рассом Туз эълон қилган мурожаатда Гули Эргашеванинг порахўрлиги ва шу пора ортидан баланд иморат кўтарганлиги ҳақида гап кетади. Пост остида Рассомга тошлар отилди. Гули Эргашева барча яқинлари ва шогирдларига юқоридаги каби изоҳ ёзишни буюриб, раҳбарият кўзида ўзини оқлаб олди.
Энди Рассом Туз эълон қилган шикоятда профессор Гули Эргашеванинг ҳашаматли уй жойи ҳақида сўз кетганига тўхталсак. Иддаоларга кўра, хоним бу уйни филология факультетига декан бўлган даврида кўтарган. Эргашеванинг эри - ўғри мулозим, ишчан олим ёки катта бизнесмен эмас. Шундай экан шаҳар марказидаги данғиллама ҳовли қандай қилиб икки уч йил ичида кўтарилди? Ва бу йиллар айнан унинг деканлик даврига тўғри келди? Майли, холислик нуқтаи назаридан, уй кўтаришга қариндошлар кўмаклашди ҳам дейлик. Лекин бошқа эътирозлар ўринли:
Эргашева жамоатчилик ишларига берилган. Тадбирлару, байрамлар учун ўқитувчилардан пул йиғиб ташкилотчилик қилади. Талабаларни жеркиб, силтаб гапиради. Ҳатто биринчи марта кўриб турган бўлса ҳам. Филология факультетидан Олий таълим вазирлиги ҳайфсани билан қувилган бу кадр ҳалиям деканлик фаолиятини давом эттирмоқда - фақат бошқа кичикроқ факултетда, ректорнинг кўз ўнгида.
Азиз Раҳмонов ҳам декан, ҳам илмий кенгаш котиби. Бутун университет профессорлари минг чиғириқдан ўтиб ўз унвонини олган бўлса, Азиз Раҳмонов яширин овоз бериш платформасини тўхтатиб қўйиб, ҳеч кимнинг овози аниқ бўлмаса ҳам 100 фоиз қўллаб-қувватлов билан профессорликка ўтиб кетди.
Шу кенгашда ректор Тухтасинов ҳам қатнашган. Платформа тўхтаб қолган бўлса ҳам Раҳмонов 100 фоиз овоз билан ўтганини ректор кўриб турган. Лекин қаршилик қилмаган. Қилолмайдиям-да. ОАКнинг ишонган одамига қарши кетиш мумкин эмас. Азиз Раҳмонов профессор бўлди, лекин қўрқоқларча, кенгаш овозларини соҳталаштириб профессор бўлди.
Умуман олганда, университет жамоаси орасидаги иллат - ҳимояси яқин қолган диссертантнинг ғашига тегиш, ҳужжат деб, уни йўлдан қайтариш ва ҳатто қўпол муомала ҳам аслида бир мақсадда қилинади. Мониторинг текширувларда изиллаб йиғлаб турган тадқиқотчининг ЎзДЖТУдан мутлақ кўнгли совисин. Шу террариумда ишлашни истамай қолсин, ҳимояси ўтиши билан халта-хўржинини йиғиб қочиб кетсин. Қўрқоқ профессорлар эса потенциал рақобатчидан, илмий даража олган бегонадан қутилишсин. Буни узоқни кўзлаган стратегия дейиш мумкин.
Бу абсурд театрида ректорнинг мақсади битта - орқасида танкаси бор шахслар билан келишиб ишлаш, уларни ғазаблантирмаслик - университет кенгашларини сақлаб қолиш. Ҳеч қайси ректор айнан ўзининг бошқарув даврида университетнинг ашинча йиллик илмий кенгаши ёпилиб қолишини истамайди. Буни билган монополистлар эса вазиятни ўз манипуляцияси йўлида қўллайди. | 39 445 |
| 14 | ВАЗИР ГАПИРДИ ТИЗИМ ЖИМ ҚОЛДИ ЁХУД ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР АТРОФИДА ЯНА НАВБАТДАГИ ХАЙП
Куни кеча олий таълим вазирининг илмий даражалар олишдаги сунъий тўсиқлар ҳақида гапириб ўтган видеоси тадқиқотчилар орасида вирусдек тарқалди. Жавоблар мужмал, яна тизимни ўзгартириш кераклиги таъкидланди. Хуллас, расмий ташкилотдан навбатдаги хайп.
Илмий салоҳият борасида росманасига силжиш бўлишини истасак, қуйидаги қадамларни ташлаш шарт:
1. Университетлардаги илмий кенгаш таркиби – раис, котиб ва аъзолар – доимий ротация қилиниши зарур. Бир жойда йиллаб туп қўйиб, палак ёзган аъзолар тадқиқотчининг чўнтагига кўз тикмасин. Албатта, илмий кенгаш таркибини вазирлик эмас, ОАК белгилайди. ОАКнинг гўзда олимлари кенгашдаги ўрнини совутгиси келмайди. Натижада илмий салоҳияти юқори фан докторлари учун илмий кенгаш таркибига кириш имконсиз бўлиб қолмоқда.
2. Илмий котибликка алоҳида штат ажратилиб, бир фан докторининг тўлиқ ставка ойлиги берилсин. Котибларни (деярли) текин мардикорга айлантириш коррупцияга сабаб бўлмоқда. Котиб дегани тадқиқотчини йўлакларда куттириб ўзи дарсига кириб кетиши нотўғри.
3. Хусусий университетларга ҳам мустақил тадқиқотчилар қабулини очиш керак. Давлат университетларида таянч докторантура аллақачон бозорга айлангани маълум. Эндиликда мустақил тадқиқотчиликка кириш ҳам қийинлашиб бормоқда.
4. Кафедраларга бириктирилган тадқиқотчиларнинг диссертацияси айнан ўша кафедрада муҳокама қилинсин. Муҳокама учун мутахассис етмаса, илмий салоҳияти паст кафедраларга тадқиқотчи бириктирилмасин. Тадқиқотчилар тайёр ишни кафедрада муҳокамадан ўтказиш учун ҳам кенгаш мажлисини ойлаб кутади.
5. ОАК деган думбул ташкилот кенгашларга «диссертантдан Q1-Q2 журналларда мақола бўлишини» таклиф қилиб хат йўллади. Овсарликда ОАКдан ҳам ўтадиган кенгашлар бу таклифни дарҳол талабга айлантириб, олимларга яна босим қилиб ҳимояларни ортга сурмоқда. Бошқа томондан, турли каналларда 1 ҳафта ичида Q1 журналда мақола чиқариб бериш хизматлари реклама қилинмоқда. Бундай хизматкорлар белгилаган нархлар эса журналнинг асл нашр нархидан 3-4 баробар қиммат. Масала яна коррупцияга қараб кетмоқда.
Шу ва шунга ўхшаш тўсиқлар жуда кўп. Бюрократиянинг эса адоғи йўқ. Тизимни тозалаш, кенгашлардаги коррупционер тўдабошиларни зарарсизлантириш учун вазир ёки ОАК раисида қатъият борми ўзи?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 34 493 |
| 15 | МУТТАҲАМ ҚОЗИЛАРНИНГ КЎТИГА ТЕПИЛДИ
Расмдаги зўравон жиноятчини қамағдан муҳтамалан пора эвазига озод қилган судялар ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, тавқи лаънат билан ишдан ҳайдалди. Бу илк босқич. Навбатдаги иш - бу порахўр судяларни ичкарига апкириб қўйиш.
Демак, расман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25 декабрдаги фармойишига мувофиқ, Муроджон Қодирович Мирзажонов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган.
Шу билан бирга, Муҳтарама Маҳамадалиевна Турғунова, Одилбек Илҳомжон ўғли Илҳомжонов ҳамда Мирзиёд Миржалолиддинович Обидовнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимидан озод этилган.
Бардавом бўлсин...
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 34 960 |
| 16 | Э-КИТОБНИНГ ЗИЙНАТИ
Шумерлар ҳали қуримаган лойга мих билан ëзув ëзишган. Кейин бу тахта каби лой плиталар офтобда қуритилгач хумбузда пиширилган.
Ўша пайтда шумерларга қоғоз китоб яхшилиги ҳақида айтилганида «лой китобга етмайди барибир. Биза ўрганиб қолганмиз»! дейишган.
Бугун ўзбек жамиятида ҳам электрон китоб ҳақида билги деярли йўқ.«Эскича қоғоз китибга нима етсин. Электрон китоб кўзни оғритади ва ҳ.к.» деган гаплар эшитилади.
Замонавий Киндл ускунаси кўзга зарар бермайдиган қилиб ишланган. Китобларни худди қоғоз китобни варақлагандай варақлайсиз. Ҳатто шилдираши эшитилади. Бу ўзига хос имитация.
Шу боис ер юзининг Ўзбекистондан бошқа қисмида электрон китоб қурилмалари бозори ўсишда давом этмоқда
2024 йилда электрон китоб ўқиш қурилмалари бозори жаҳон миқёсида $10,67 млрдга етди.
Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 5,5 фоизга юқори бўлиб, соҳанинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради.
Мутахассислар бозор ўсишининг асосий сабаблари сифатида электрон таълимнинг кенгайиши, рақамли контентга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва ридер технологияларининг такомиллашувини кўрсатмоқда.
COVID-19 пандемияси даврида масофавий таълим оммалашиб, электрон китоб қурилмаларига бўлган талабни сезиларли даражада оширди. Бу тенденция пандемиядан кейин ҳам сақланиб қолди.
E-Ink технологиясига асосланган замонавий ридерлар кўзга зарарсиз, қуёш нурида ҳам яхши кўринади ва бир марта қувватлангандан сўнг ҳафталаб ишлай олади. Шунингдек, бундай қурилмалар минглаб китоб ва ҳужжатларни сақлаш имконини беради.
Шу билан бирга, бозор смартфонлар билан рақобат, юқори нархлар ва айрим минтақаларда ахборот етишмаслиги каби қийинчиликларга ҳам дуч келмоқда.
Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, электрон китоб ўқиш қурилмалари бозори яқин йилларда ҳам ўсишда давом этади ва 2032 йилга келиб $18 млрддан ошиши мумкин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 37 128 |
| 17 | ⚡️РАССОМ ТУЗ: КУМУШ ЙИРТИҚНИНГ ЖОСУС УЙИ
Оврўпа совуғидан қочиб декабр ойида Африкада юрибман. Оварзазет шаҳрини араблар «жаҳаннам дарвозаси» деб ҳам атайди. Чунки бу шаҳар Саҳара биқинида жойлашган. Ўша шаҳарда «Иқбол» деган кафени кўриб қолдим. Урганчда ҳам «Иқбол» деган кафе бор эди. Бориб бир столга ўтириб «чой чақирдим» (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романида Йўлчи чой чақиргани каби).
Ялпизли мағриб чойи ўзгача бўлади. Хизматчи бола келиб чойнак ичига бир сиқим ялпиз ва бир болға катталигида оққандни солади. Кейин бир қўли билан чойнакни максимум баланд кўтариб столдаги стаканга "чоптиртиради" Тўчний нишонга олиб жўмракдан қайноқ чой оқимини стакан ичигга тушириш жоиз. Бу энди бир ритуал, фокус, цирк..
Чойни ичиб ўтирсам бир йигит келиб «меҳмон, хуш кўрдик¸ қаëқдан сўраймиз энди сизни» дея французча гапирди.
Танишдик. Исми Жаъфар экан. Оварзазетдаги «Атлас» кинонстудиясида бутафор рассом.
Менам рассомманку. Билла расмга тушдик. Икки кишилик селфи.
Шу билан чойди ичиб, ҳайр-маъзурди қилиб Рашидни уйига қараб кетдим. Рашид бу шаҳарнинг ўлчови бўйича бой одам. Шкода мошини ва учта квартираси бор. Шуларни вақтинча ижарага беради. Немисча гапиради.«Ока, кам-кўст йўқми, қорин оч бўлса ярим коса ҳарира чиқарворай» дейди. Ҳарира – бу араб ўлкаларида ичганим энг арзон ëғвон. Нўхатли шўрва. Негадир бу шўрвани хурмо ва повидло мураббо билан ейишади занғарлар.
👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈 | 37 685 |
| 18 | ВАҚТ МАШИНАСИ: 25 ДЕКАБРЬ - СОВЕТ ИМПЕРИЯСИ ТУГАТИЛГАН КУН
1991 йил 25 декабрь воқеалари инсоният тарихидаги энг йирик сиёсий бурилиш нуқталаридан бири ҳисобланади. Шу куни 70 йилдан ортиқ давом этган совет тузумининг барҳам топиши ва унинг таркибида бўлган Ўзбекистон каби республикалар учун мустақиллик йўли очилди:
Империянинг сўнгги нафаси
Шу куни кечқурун, соат 19:00 да Михаил Горбачёв марказий телевидение орқали халққа сўнгги бор СССР Президенти сифатида мурожаат қилди. У ўз нутқида ислоҳотлар (Қайта қуриш) даври якунлангани; ядровий қурол устидан назоратни Россия Президентига топширгани; СССР Президенти лавозими тугатилганини эълон қилди.
Бу воқеадан бир неча дақиқа ўтиб, Кремль узра ҳилпираб турган СССРнинг қизил байроғи туширилди ва унинг ўрнига Россия Федерациясининг уч рангли байроғи кўтарилди. Бу рамзий маънода улкан империянинг тугаганини бутун дунёга кўрсатди.
Ўзбекистоннинг халқаро тан олиниши
Гарчи Ўзбекистон ўз Мустақиллигини 1991 йил 31 августда эълон қилган бўлса-да, СССРнинг расман тарқалиши мамлакатимизнинг де-юре (ҳуқуқий жиҳатдан) тўлиқ мустақиллигини ва халқаро ҳамжамият томонидан кенг кўламда тан олинишини бошлаб берди.
25 декабрь воқеаларидан сўнг, қисқа фурсат ичида дунёнинг етакчи давлатлари (АҚШ, Туркия, Покистон ва Европа давлатлари) Ўзбекистон мустақиллигини тан олди.
СССРнинг тугаши Ўзбекистоннинг 1992 йил 2 март куни БМТга тўлақонли аъзо бўлиб кириши учун сўнгги тўсиқни олиб ташлади.
Янги даврнинг бошланиши
СССРнинг парчаланиши шунчаки сиёсий қарор эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий инқирознинг мантиқий ечими эди. Ўзбекистон учун эса бу воқеа қуйидаги имкониятларни яратди:
• Миллий ўзликни англаш: Она тили, диний қадриятлар ва миллий анъаналарнинг қайта тикланиши.
• Иқтисодий мустақиллик: Мамлакат бойликлари ва хом ашёсининг (хусусан, олтин ва пахта) республиканинг ўз ихтиёрида қолиши.
• Ташқи сиёсат: Дунё давлатлари билан ҳеч қандай "марказ"сиз, тўғридан-тўғри дипломатик ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш.
Хулоса қилиб айтганда, 1991 йил 25 декабрь — "Совет Иттифоқи" деган тушунча тарих саҳифаларига муҳрланган ва Ўзбекистоннинг замонавий давлатчилик тарихида янги, порлоқ саҳифа очилган кун сифатида қолди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 38 760 |
| 19 | ФУРҚАТНИНГ “АМПАТРУЛ МЕНТУРАСИ”
Фарғона вилояти Фурқат туман ИИБсини 2025 йилнинг энг “ампатрул ментураси” деб эътироф қилиш керак.
Фурқат туман ИИБ бошлиғининг 4 йил қамалишига сабаб бўлган ўша куни Фурқат туманида битта угон¸ 6 та талончилик ва 21 ҳолатда безорилик жинояти бўйича 102 қилинган.
Бу урод мент мусорларнинг ҳаммаси бу жиноятларни эътиборсиз қолдириб, тўла составда налоқчи билан мактаб директори си*ишганини кўргани борган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 49 255 |
| 20 | ⚡️⚡️⚡️SOS! ЖОНИДАН ТЎЙГАН ШАҲРИХОНЛИК ЎЗИНИ ОСМОҚЧИ
Шаҳрихон туманида, «Бобо» чек маҳалласида бир фуқаро сув башнясига чиқиб, ўзини осмоқчи бўлиб турибди.
Унга ИИБ ва МИБ томонидан амалий ёрдам кўрсатилмаган. Ҳокимликка мурожаат қилганда эса уни ҳайдаб юборишган.
Фуқаронинг муаммоси ҳалигача ҳал бўлмаяпти. Вазирликлар ва масъул идоралардан зудлик билан чора кўриш сўралади.
Илтимос, бу ҳолатга бефарқ қолманг. Зудлик билан аралашув керак.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube | 46 380 |
