YURIST MASLAHATI
Открыть в Telegram
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Больше2025 год в цифрах

291 830
Подписчики
+98124 часа
-2 6057 дней
+17 23330 день
Архив постов
01:15
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Бизнес_солиқ
Yuridik shaxslar uchun mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq hisobotlari proaktiv tartibga oʻzgaradi
Bu nima degani?
2026-yil 1-yanvardan boshlab yuridik shaxslardan olinadigan mol-mulk va yer soligʻi hisobotlarini shakllantirish vazifasi soliq organlariga oʻtkaziladi va mazkur majburiyat soliq toʻlovchilar uchun bekor qilinadi.
Yangi tartib boʻyicha:
🗓 soliq toʻlovchilarga soliq organlari tomonidan shakllantirilgan hisobotlar yuborilgan kundan boshlab 5 ish kun ichida zarur tuzatishlarni kiritish va tuzatish kiritilgan soliq hisobotini taqdim etish huquqi beriladi.
❗️Agar hisobotdagi maʼlumotlar bilan korxonalarga tegishli koʻchmas mulk va yer uchastkasi maydonlari yoki yer toifalari oʻrtasida tafovutlar aniqlansa, ularni kadastr organlari maʼlumotlari bilan taqqoslash tavsiya etiladi.
👉 PF-138-son, 19.08.2025-y.
___________
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Yuridik_shaxslar_uchun_mol_mulk_va_yer_soligʻi_boʻyicha_soliq_hisobotlari.mp422.77 MB
❤ 11🎉 1
#Кадровик
Меҳнат шартномасини ходимнинг аризасига кўра бўшатган тўғрими ёки бир марта қўл тарзда бузгани учун МК 161-модда билан бўшатган.
Амалиётда бундай ҳолатларга қўп дуч келамиз ходим меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузган ва буни англаган ҳолда ўзининг ишдан бўшаш аризасини ҳам ёзган. Мазкур вазиятда иш берувчида ходимни қайси асос билан ишдан бўшатган афзал деган иккиланиш пайдо бўлади.
Қайси модда билан ишдан бўшатган тўғри бўлади?
Меҳнат кодексининг 160-моддаси ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солади. Мазкур модданинг 4-қисмини қўллаган ҳолда ёки МКнинг 157-моддаси тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Энди ҳолатга бевосита тўхталадиган бўлсак, масалан ходим ариза ёзди агар иш берувчи рози бўлса МКнинг 160-моддаси 4 қисмини қўллаган ҳалда ўша куннинг ўзида меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
Бироқ иш берувчи буни хоҳламаса, ходимнинг 161-модда меҳнат интизомини бир марта қўпол тарзда бузиш билан меҳнат шартномасини бекор қилишни истаса, 14 кунлик муддат ўтиши жараёнида меҳнат шартномасини МК 161-модда билан бекор қилиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, иш берувчи шу 14 кун ичида касаба уюшмасининг розилигини олиши керак. Бироқ иш берувчи 14 кун ичида меҳнат шартномасини бекор қила олмаса, ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга мажбур бўлади чунки 14 кунлик огоҳлантириш муддати ўтган бўлади.
Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, агар ходим томонидан меҳнат интизоми қўпол тарзда бузилган ҳолатда , агар иш берувчи рози бўлса, МКнинг 160,157-моддалар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Агар рози бўлмаса, ходим томонидан ариза ёзилган бўлса, 14 кун ичида Мкнинг 161-моддаси бўйича ишдан бўшатиши керак бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 32😨 2
#Кадровик
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади
➖ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” электрон платформасида эълон қилинади.
➖фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
➖ “vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:
➖ фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;
➖ тест натижалари бир йилгача амал қилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 43👍 12😨 6
❗️ Янги пленум қарори.
Судлар томонидан шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақида Олий суд Пленуми қарори қабул қилинди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
7901164.pdf6.97 KB
❤ 13🤔 4👍 3
❗️ Янги пленум қарори.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
7902327.pdf5.53 KB
❤ 10👌 3👍 2🙈 2
#Кадровик
Касаба уюшмаси йиғилиши ҳақида меҳнат шартномаси бекор қилинган шахс огоҳлантирилмаган.
Меҳнат низоларида шундай нюанслар борки, иш берувчи баъзида буни англамай ҳам қолади. Айни шундай низо билан бир ишни кўриб чиқяпман ходим ўзининг ишдан бўшатилиши ҳақидаги касаба уюшмасининг йиғилишига чақирилмаган, қатнашмаган ва ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Ўзи касаба уюшмасининг йиғилишига ишдан бўшатилаётган ходим жалб қилиниши керакми?
Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан Агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.
Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.
2023 йил 23-майга Касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитасининг 9-5-сонли "Касаба уюшмаси қўмитаси органида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби" ҳақидаги қарорининг 11-бандига кўра, Масаласи кўрилаётган ходим тегишли касаба уюшмаси органи мажлисида иштирок этиш хуқуқига эга. Касаба уюшмаси органи ходимнинг мажлисда иштирок этиши учун мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақида олдиндан ёзма шаклда ёки почта оркали хабардор килиши шарт,
Азизлар, эътибор беринглар, касаба уюшмаси масаласи кўрилаётган ходимни мажлис ҳақида огоҳлантириши шарт! Агар риоя қилмаса катта процессуал хатолик ҳисобланади ва суд томонидан бу ғайриқонуний бўшатилган деб топилиши мумкин.
Бизнинг кейсда ҳам ана шундай ҳолат юз берган. Жараённинг кейинги босқичлари ҳақида маълумот берамиз.
ПС: Ҳодим билан ҳар қандай муносабатларни тартибга солишда мутахасис билан албатта гаплашинг бу сизни келажакдаги стреслардан ҳимоя қилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 45👍 5🔥 2
Жуда муҳим ҳужжат қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 декабрдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессонал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-375-сон қарори
👉 @yuristlar_maslahati 👈
ПҚ-375.pdf3.37 MB
❤ 17👍 6😨 3🔥 1
Кредитдаги автомобилни бу шаклда сотманг!
«Мен автомашинамни ўзаро келишув асосида сотгандим. Харидор кредитни ўзи давом эттиришга ваъда берганди, лекин у 3 ойдан бери кредитни тўламаяпти. Телефони ўчиқ, уни топиб бўлмаяпти...»Бугунги кунда кўплаб учрайдиган муаммоли вазият. Хўш, бунинг оқибати нима бўлиши мумкин? Сизни қуйидаги жиддий муаммолар кутиши мумкин: ➖ Агар "харидор" қоида бузса (радар, камера), жарима қоғози автомашинанинг юридик эгаси сифатида тўғридан-тўғри сизга келади. ➖ Кредит тўловлари тўланмаса, банк пулни барибир сиздан талаб қилади. ➖ Агар ўртада кафил бўлса, банк ходимлари уни ҳам безовта қилишни бошлайди, бу эса яқинлар билан муносабат бузилишига олиб келади. ➖ Кредит тарихингиз бузилади. Тўловлар кечиккани сабабли сизнинг кредит тарихингиз "қора рўйхат"га тушади ва келажакда ўзингиз учун уй ёки бошқа техника олмоқчи бўлсангиз, рад жавобини олишингиз мумкин. ➖ Банк қарзни ундириш учун судга беради. Суд харажатлари, давлат божи ва ҳисобланган пеняларни тўлаш яна сизнинг бўйнингизга тушади. Агар "харидор" машинани яширса ёки умуман топилмаса, МИБ қарзни ундириш учун сизнинг номингиздаги бошқа мулкларга (уй-жой, бошқа машина ва ҳ.к.) тақиқ қўйиши ёки хатловга олиши мумкин. Энг ёмони, "Харидор" машинани қисмларга бўлиб сотиб юборган ёки учинчи шахсга пуллаган бўлса, машинани қайтариб олиш ҳам, пулни ундириш ҳам йилларга чўзилган суд жараёнларига айланади. Хўш, қандай йўл тутиш керак? Ҳеч қачон кредитдаги машинани фақатгина "Ишончнома" (Доверенность) ёки ўзаро тилхат билан сотманг! "Ишончнома" қарз мажбуриятини бошқа шахсга ўтказмайди. Ягона тўғри йўл — Кредитни расмий ўтказиш (Переуступка). Харидор билан биргаликда банкка бориб, кредит шартномасини унинг номига қайта расмийлаштириш шарт. Шундагина қарз тўлаш мажбурияти тўлиқ харидорга ўтади ва сизнинг бошингиз оғримайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 60👍 22🎉 5👏 3
❗️"Тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.12.2025 йилдаги 784-сон
#Янги_ҳужжат
7904841.pdf1.42 MB
❤ 3👍 3
Буни янгилик деса бўлади. Кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади‼️
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори (https://lex.uz/mact/1480290) 4-банди (https://lex.uz/mact/1480290?ONDATE=22.12.2006%2000#1603416) қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи хатбошилари билан тўлдирилди:
«ФКнинг 746/1-моддасига мувофиқ, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шунинг учун, судлар кредитнинг қолган қисмини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги даъволарни кўришда, шартнома шартларини ўрганишлари ва шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилган ёки қилмаганлигига аниқлик киритишлари лозим.
Агар, кредитор олдин қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилмаганлиги аниқланса, судлар дастлаб фақатгина кредит қарзининг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш масаласини муҳокама қилиши, даъвонинг муддати келмаган қарздорликни ундиришга оид қисмини эса қаноатлантиришни рад этиши лозим. Қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаганлиги асоси билан кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилганда, даъво аризага Мажбурий ижро бюросининг қарз олувчи томонидан муддати ўтган қарзни ундириш ҳақидаги суд ҳужжати бўйича «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 30-моддасининг биринчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ичида тўлов тўлиқ ёки қисман амалга оширилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномасини илова қилиниши лозим».
Энди шартномани тузишда айни масалага эътиборлик бўлган, шахслар низолашишда анчагина устинликка эга бўлади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 48👍 5👏 3😨 3
Сизнингча, бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотларининг халқ билан мулоқоти (алоқаси) қай даражада йўлга қўйилганAnonymous voting
- Барча мурожаатларга тезкор жавоб бериб, муаммоларни амалда ҳал қилишмоқда.
- Мулоқот бор, лекин кўп ҳолларда масала ечими пайсалга солинади.
- Асосан қуруқ ваъдалар ва расмиятчилик ("отписка") билан чекланишади.
- Халқ билан орада катта девор бор, мурожаатлар умуман эътиборсиз.
❤ 12🔥 9😨 4
Ўзбекистонда ижарачиларнинг ҳимояти ва ҳақлари кенгаядими?
Ўтган ҳафта янги таҳрирдаги "Ижара тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси якунланган.
Лойиҳа тегишли босқичлардан ўтгач, 34 йил аввал қабул қилинган ва ўз моҳияти ва долзарблигини йўқотиб бораётган қонунни янгилаши керак.
Урбанизация жараёнлари, мобилликнинг ошаётгани ва даромадлардан уй-жой нархларининг тезроқ ўсаётгани тобора кўпроқ Ўзбекистонликларни ижарачига айлантирмоқда. Шундай экан янги чақириқларга яраша янги кафолатлар керак бўлади.
Лойиҳада шундай ёндашувлар йўқ эмас. Хусусан, ижарага берувчи ижарага олувчини ижара ҳақи кейинги муддат учун ошириш нияти ҳақида камида уч ой олдин ёзма тарзда огоҳлантириши лозимлиги, ижара нархининг ҳар қандай ўзгариши асосланган бўлиши кераклиги, агар ижара ҳақи асосиз равишда оширилган тақдирда ижарага олувчи қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Бундан ташқари, мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори шартномада белгиланган муддатларда, бироқ бир йилда кўпи билан бир марта тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкинлиги тўғрисида янги норма билан тўлдирилмоқда.
Шунигдек, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарага олувчи шартнома муддати тугаганидан кейин янги муддатга мулк ижараси шартномасини тузишда шароитлар тенг бўлган ҳолларда бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, ижарага олувчи вафот этган тақдирда унинг меросхўрларидан бири амал қилиб турган ижара шартномаси ва унинг шартлари асосида ўзини ижарачи деб эътироф этишни талаб қилиши ҳуқуқи киритилмоқда.
Ташаббускорларнинг қайд этишича, янги таҳрирни шакллантиришда Германия, Сингапур, Корея, Туркия қонунчилиги ва тажрибалари ўрганилган.
Манба
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 19🔥 2👏 2😨 2
2026 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалигида, айниқса пахтачилик ва ғаллачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда ҳосилдорликни оширишга қаратилган янги моддий рағбатлантириш тизимлари жорий этилмоқда.
Аввало, фермерлар ўртасида “Устоз–шогирд” тизими йўлга қўйилади. Унга кўра, ўтган йилда бир гектардан 60 сентнердан юқори ҳосил олган тажрибали кластер ва фермерлар “устоз” сифатида белгиланади. Ҳосилдорлиги 30 сентнердан паст бўлган камида 20 та фермер хўжалиги эса “шогирд” сифатида уларга бириктирилади. Барча агротехник тадбирлар “Рақамли қишлоқ хўжалиги” платформаси орқали устоз назоратида амалга оширилади. Агар йил якунида шогирд фермер 50 сентнердан юқори ҳосил олса, ҳар бир шогирд учун устозга давлат бюджети ҳисобидан 5 миллион сўм мукофот тўланади. Бу тизим паст ҳосилдор хўжаликларни қисқа вақтда кўтаришга қаратилган.
Иккинчи йўналиш талабалар билан ишлашга қаратилган “Устоз кластер” тизимидир. Бу тизимга аграр соҳадаги ОТМларнинг 2–3-курсларидан камида 10 нафар иқтидорли талаба танлаб олинади. Улар икки йил давомида замонавий агротехнологиялар, жумладан дронлар ва сув тежовчи технологиялар бўйича амалий билим олади, шунингдек ривожланган хорижий давлатларда тажриба оширади. Давлат бюджети ҳисобидан ҳар бир талабага ойига 1,5 миллион сўм миқдорида жорий харажатлар учун маблағ ажратилади, фермер ёки кластерга эса ҳар бир талабани ўқитгани учун йилiga 5 миллион сўм тўлаб берилади.
Учинчи муҳим йўналиш “Янги агроном” битирувчилари учун мўлжалланган. Бу тизим туманларда малакали агрономларни ушлаб қолиш ва уларни рағбатлантиришга қаратилган. Битирувчилар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига ишга қабул қилинади ва уларга уч йил давомида ойига 2 минг АҚШ доллари эквивалентида кафолатланган иш ҳақи тўланади. Шу билан бирга, агрономнинг хоҳишига кўра, пахта ва ғалла етиштириш учун 100 гектаргача ер майдони аукцион орқали ажратиб берилиши мумкин.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 36🤔 3🎉 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Кадровик
Энди туман(шаҳар) ҳокими ва ўринбосарлари битта ҳудудда беш йилдан ортиқ раҳбарлик қила олмайди. Улар бошқа ҳудудга ротация қилинади.
👍 53🤔 12❤ 7🙈 3
01:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Бизнес_солиқ
Taksi haydovchilari 2026-yil 1-yanvardan boshlab soliq to’lashadimi?
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
taksi-final.mp419.26 MB
😨 6❤ 4👏 3
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
◼️Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
◼️ Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
◼️ Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
◼️ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
◼️ Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
◼️ Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
◼️ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
🗄Ўткир Ҳошимов
👉 @yuristlar_maslahati
👍 112❤ 55🔥 11👏 9
❗️2026 йил 1 июлдан босқичма-босқич 17 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар боди-камерадан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 22👍 8🤔 4😨 3
Қандай ҳужжатларга ХДФУ тамғаси урилади?
Ҳукумат қарори билан Хизмат доирасида фойдаланиш учун грифли ҳужжатлар билан ишлаш қоидалари тасдиқланган. Эътиборлиси, қарорда "ҳужжат" тушунчасига изоҳ берилмаган. ХДФУ тамғали "ҳужжат" норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиши мумкинми ёки йўқми, қарордан жавоб олиш қийин.
Маълумот учун, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунда ХДФУ ҳужжат тушунчаси мавжуд эмас.
Қарорга қайтсак. Қарорнинг 7- бандида "Умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатлар ХДФУ грифли ҳужжат шаклида қабул қилинишига йўл қўйилмайди, хизмат доирасида фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатлар бундан мустасно" дейилган.
Амалда кўплаб ғирт тижорий аҳамиятга эга эга қарорларнинг (1, 2, 3, ...) айниқса ҳокимлар қарорларининг ҳужжатлари ХДФУ тамғаси воситасида яширилиши кенг тус олган.
Аҳвол шу даражага етганки, ҳатто импорт божлари ХДФУ тарзидаги ҳужжатлар билан оширилган.
Қарорнинг 10- бандига эътибор берамиз: "Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда ваколатли ходимлари имзоланаётган ҳужжатнинг ХДФУ грифли ҳужжат сирасига асосли киритилиши ва ХДФУ грифи бекор қилиниши учун шахсан жавобгардир"
Ўзбекистонда охирги 9 йилда ҳеч бир асоссиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг яширин, ёпиқ кўринишда ёки ХДФУ тамғаси остида қабул қилингани юзасидан биронта мансабдор шахс жазолангани маълум эмас.
Қарорнинг ижроси Адлия вазирлигига юкланган.
манба
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 21👏 8🙈 4🤔 2
#Кадровик
“Келажак” марказларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тасдиқланди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
ВМ 776-сон қарор (10.12.2025 й)-22-28 (1).pdf5.06 KB
❤ 9
Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати эълон қилинди
Мазкур рўйхатга кундалик ва фавқулодда ҳолатларда аҳолига тезкор тиббий ёрдам бериш учун шифокор рецептисиз тақдим этиладиган муҳим дори воситалари киритилган.
Ҳозирга кунда 1846 турдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, жадвалда тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланилаётган 389 та дори воситалари келтирилган.
Рецептсиз_бериладиган_дорилар_рўйхати.xlsx0.54 KB
❤ 9😨 6🤔 2🙈 2
