Pressuzb
Открыть в Telegram
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Больше2025 год в цифрах

23 227
Подписчики
-724 часа
-977 дней
-33130 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Халқаро Литий Ассоциацияси — бугунги кунда 70 дан ортиқ дунё литиё саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади.
Ассоциацияга аъзолик нима беради?
Европанинг йирик халқаро юридик ташкилотларидан бири — CMS билан доимий ҳамкорлик;
Ассоциациянинг бозор таҳлиллари орқали халқаро тенденцияларни мунтазам кузатиб бориш;
“Education Subcommittee” доирасида соҳа мутахассислари учун малака ошириш дастурлари ва халқаро тренингларда иштирок этиш имкониятлари.
@pressuzb
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президент қарори билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилди.
Президентининг тегишли фармойиши билан ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб полковник Шодибеков Қобил Адилович тайинланди.
Бунга қадар Қ.Шодибеков Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
@pressuzb
Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди
Наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилгани маълум қилинди.
“Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт”, - деди Президент администрацияси раҳбари.
@pressuzb
Фото недоступноПоказать в Telegram
Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар А.Назиров компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Фото недоступноПоказать в Telegram
Исакулов Дадажон Айнакулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзенергоинспекция) бошлиғи этиб тайинланди.
Бунга қадар Д.Исакулов “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Тошкент давлат юридик университетнинг амалдаги бинолари инвестор(лар)га сотилмайди
Президент фармонига мувофиқ, Тошкент давлат юридик университетининг амалдаги бинолари ўрнида университет ҳузуридаги Ўзбекистон ҳуқуқи тарихий музейи, Ўзбекистон низоларни ҳал этиш маркази, Рақамли ҳуқуқ маркази, Рақамли суд экспертиза маркази жойлаштирилади.
@pressuzb
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади
Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади (2025-2028 йиллар).
@pressuzb
00:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдаров ватанга қайтди. Уни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди ва чопон кийдирди.
@pressuzb
SaveVid_Net_AQMnCecikY9PyjVIFsh4r5aDtvUUxz21xVdWCvCoPoNyZ3qq_yOJWQdM6tK0v.mp47.94 MB
09:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Махсус комиссия раҳбари Азиз Абдуҳакимов мамлакатда юзага келган экологик вазият бўйича брифинг ўтказди.
Асосий маълумотлар:
Мавжуд вазият Республика раҳбариятининг доимий назорати остида, давлатнинг тезкор жавоб бериш механизми тўлиқ ишламоқда ва қабул қилинаётган барча қарорлар аниқ маълумотларга ҳамда илмий таҳлилларга асосланган.
Шунингдек, барча чора-тадбирлар Президент фармони, Махсус комиссия қарорлари ва илмий ташкилотлар тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Махсус комиссия томонидан давлат органлари, ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 24/7 режимида сафарбар қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қошида туну-кун фаолият олиб борувчи 1157 қисқа рақамли call-марказ орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар, таклиф ва мурожаатларни қолдириш мумкин.
@pressuzb
1.mp458.29 MB
01:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдаров билан телефон орқали сўзлашиб, уни тарихий ғалаба билан табриклади.
@pressuzb
tel_razgavor_tg.mp462.54 MB
00:59
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгани ҳақидаги хабарни Президентга тақдим этиш жараёни
@pressuzb
Javohir Sindarov_tg.mp437.32 MB
Самарқандда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда
Самарқанд вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бизнес юритишда учраётган амалий муаммоларни жойида ўрганиш ва уларнинг ечимини тезкор ҳал этиш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
Ушбу тадбирда Марказий банк раиси Тимур Ишметов, Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, тижорат банкларининг бошқарув раислари, банк соҳаси масъуллари ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Шербек Бўронов иштирок этмоқда.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан кредитлаш, ер ажратиш, инфратузилма, экспорт фаолияти ва бошқа қатор йўналишлардаги амалий муаммолар баён этилмоқда.
Мурожаатлар масъуллар томонидан бевосита жойида эшитилиб, ҳар бир масала юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Тижорат банклари раҳбарлари тадбиркорларга молиявий ресурслардан фойдаланиш шартлари, кредит маҳсулотлари, имтиёзлар ва зарур ҳужжатлар юзасидан батафсил тушунтиришлар бермоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар тадбиркорлик субъектлари учун ишончни мустаҳкамлайди, ҳудудларнинг иқтисодий ривожига хизмат қилади ва умумий иқтисодий фаолликни оширади.
Самарқандда ўтказилаётган мазкур мулоқот амалий ечимларни жойида шакллантириш ва тезкор чоралар кўриш амалиёти йўлга қўйилаётганининг муҳим далили ҳисобланади.@pressuzb
Шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари тўлиқ қайта кўриб чиқилади
Президент Фармони билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш, тартибга солишни соддалаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:
⁃ тадбиркорлар учун молиявий операцияларни “E-aktiv” тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш;
⁃ кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархини 2 бараварга камайтириш;
⁃ шахсий эҳтиёж учун республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;
⁃ ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини яратиш.
Шунингдек, амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади.
@pressuzb
Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги қишлоқлардан бирида зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани, жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатилгани акс этган видеотасвирлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан мутасаддилар томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С.Хизиров лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
❗️Энергетика вазирлигига бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этиш ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминлаш топширилди - Президент фармони
@pressuzb
10:11
Видео недоступноПоказать в Telegram
Бувайданинг “эко-қотиллари” кимлар?
Экологияни асраб-авайлаш мақсадида раҳбарият туну-кун тиним билмаётган бир пайтда Бувайда туманида куппа-кундузи дарахтлар аёвсиз кесиб ташланди ва атроф-муҳитга катта зарар етказилди. Президент мораторийсига қарши иш қилганлар қонун олдида жавоб бериши шарт.
@pressuzb
DARAXT KESILISH.mp488.24 MB
Президент Шавкат Мирзиёев “Самарқанд – Ургут” янги темир йўл линиясида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Президент жамоатчилик вакиллари билан бирга поездда Ургутга борди.
Эътиборли тарафи, давлат раҳбари ҳар гал бирор янги объектга борганда унинг олдида зиёлилар ва нуронийларни кўриш мумкин. Бу гал ҳам Президент Ургут тумани фаоллари билан самимий мулоқот қилди.
@pressuzb
Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссиянинг расмий Телеграм канали фаолият бошлади.
Ушбу каналда ҳаво сифатини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорлар ва амалга оширилаётган амалий чоралар ҳақида расмий хабарлар ҳамда маълумотлар бериб борилади.
@ecoinfouz
Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.
Махсус комиссия унга фармон билан берилган ваколатлар доирасида аввал қабул қилинган фармон, қарор ва топшириқлар ижросини ташкил қилади, шу жумладан саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида филтрлар ўрнатиш бўйича қонунчилик талабларининг бажарилишини назорат қилади.
@pressuzb
