Kun Axborotlari || Расмий канал
Открыть в Telegram
Ишончли ва долзарб ахборотлар – ҳар куни, ҳар дақиқа. 📰 Сиёсат, ижтимоий ҳаёт, технология, воқеалар ва таҳлиллар. 🎯 Асосий тамойилларимиз: ҳаққонийлик, аниқлик ва тезкорлик. 🚫 Фейк йўқ, ёлғон йўқ – фақат ишончли манбалар.
Больше2025 год в цифрах

156 091
Подписчики
+36524 часа
+23 4017 дней
+23 55230 день
Архив постов
01:42
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Ўзидан “вор-закон” ясаб олганлар эшитиб олсин!
“Бундай жиноий тўдаларга чек қўйишга куч-қудратимиз етади ва бунга албатта эришамиз. Ўзбекистонда фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторлар қонун билан ишончли ҳимояланган!”
— деди давлатимиз раҳбари.
«Кўчага» қарши яна кўчайтирилган рейдлар бўлиши мумкин. Кимларгадир қозилик қиламан деб узоқ йилга қамалиб кетманг.
ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ БАРЧАНИ ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГЛАР.
IMG_3792.MP420.26 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#диққат
Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат ҳимоячиси
Расман. Қитъамизнинг энг қиммат футболчиси “Манчестер Сити” клуби аъзоси, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Метин ҳимоячимизнинг трансфер баҳоси 35 миллион еврога тенг. Иккинчи ўриндан Жанубий Корея терма жамоаси вакили Ким Мин Жэ жой олган бўлиб, унинг қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади. Кучли учликни Япония футболчиси Хироки Ито якунлаб бермоқда — 18 миллион евро.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
Yonhap агентлигининг хабар беришича, махсус прокурор жамоаси Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл учун 10 йиллик қамоқ жазосини сўрамоқда.
Давлат органларининг ўз вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилгани учун беш йиллик қамоқ жазоси тавсия қилинмоқда — 2024-йил январ ойида Юн Сок Ёл президент хавфсизлик хизматига унинг ҳибсга олинишини тўхтатишни буюрган эди.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳуқуқларини бузгани учун уч йил. Декабр ойида барча вазирлар ҳарбий ҳолат эълон қилиш учун йиғилишга таклиф қилинмаган.
Ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги декларацияни тайёрлагани учун икки йил. Махсус прокурор жамоаси Юн Сок Ёл ҳукумат органларини ўзининг "шахсий манфаатлари"га бўйсундиришга уринганини ва энг қаттиқ жазо зарурлигини таъкидлади.
Ушбу айбловлар бўйича ҳукм 16-январда чиқарилиши кутилмоқда. Собиқ президентнинг судгача ҳибсда сақлаш муддати 18-январда тугайди.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
02:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
‼️ «Трейдинг орқали пулингизни кўпайтириб берамиз» деганларга ишониб, бошқалардан 10 миллион сўм қарз олиб берган.
Натижада трейдерга алданган йигит қарзини қайтариш учун пул топа олмай, банкоматни бузиб очишга уринган.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
BANKOMAT teleg.mp419.00 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Toshkentdan Dubayga Centrum Air bilan atigi 1,8 mln so'm
❤️ Dubay sizni kutmoqda!
💰 Ajoyib dam olish — a'lo narxda! Hozir 3 mln 1,8 mln so'mdan boshlab!
Chiptalarni bron qiling va go'zal manzaralar, hashamatli mehmonxonalar hamda iliq quyoshdan bahramand bo'ling!
👍 Bugun havola orqali bron qiling — eng qulay narxlar! Chiptalar 1,8 mln so'm — buni o'tkazib yubormang!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
Фото недоступноПоказать в Telegram
Пулли парковкаларда резидентлар учун рухсатнома жорий этилади
Бу ҳақида Тошкент ҳокимининг бугун эълон қилинган қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга кўра, 2026 йилнинг 1 февралидан бошлаб, пулли парковка яқинидаги маҳаллалар аҳолиси учун учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул бўлади.
Резидентлик рухсатномаси бир йилга берилади, тўлов бир БҲМ миқдорида бўлади.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇮🇷🇮🇱 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи урушнинг қайта бошланиши эҳтимоли ҳақида:
"Душманларимиз хатоларини такрорлашлари эҳтимолдан йироқ. Биз 12 кунлик урушни куч ва мағрурлик билан якунладик; душманларимиз Эроннинг имкониятларини нотўғри баҳоладилар - ва энди бизнинг кучларимиз урушдан олдингига қараганда кучлироқ ва кўпроқ тайёр".
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
Тошкент шаҳри учун дизайн код ишлаб чиқилди
Пойтахтдаги бинолар ва жамоат жойларининг ташқи кўриниши учун ягона ва тушунарли қоидаларни белгилайдиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тез кунда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
00:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
#ОКТАГОН
ЭРКЕБУЛАН ВА ГОЛД ЖАНГИ ТЕЗ КУНЛАРДА БЎЛИБ ЎТИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
SaveVid_Net_AQM4hdI_gE8teXE_GjpEF9oXfTZqJXpWtZ8xr_6KUFa0UZIu2PO5dAYNP.mp45.29 MB
00:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
🏆Чемпион бўлган қиз отасига машина совға қилди.
Қиз фарзанд отасига жуда меҳрибон бўлади. Қиз бола ҳам тўғри тарбия ва яхши таълим олса, катта ютуқларга эришиши мумкин.
Қиз боланинг ҳам қўлидан кўп нарсалар келади.
Бундай фарзандни тарбиялаб вояга етказган ота-онага раҳмат.
📤Қиз фарзанди бор яқинларга юбориб қўйинг.
oAgI0pidwGHVIOyiCqcGDFwIBfAWiCQOFAN0wE.mp46.21 MB
00:47
Видео недоступноПоказать в Telegram
Қандай болалар кўп касал бўлишади?
Парникда катта бўлаётган болалар ёҳуд кўчага олиб чиқилмайдиган болалар!
Ота-оналарга юбориб қўямиз.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
AQM6WhinAlaqdV5GJG5XVUEcejJ3ERNEUIqcjCSLxwDqFciQj2J7jRiMiW0nmBI4.mp45.88 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Москвага мигрантлар керак
Шунингдек, мэрнинг таъкидлашича, мавжуд қийинчиликларга қарамай, миграция пойтахтнинг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 5-6 фоизигача таъминлайди.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, эндиликда ўз уйи олдига автомобиль қўйиш ҳам пуллик бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Аввалроқ бозорларда тасвирга олиш пуллик қилингани айтилган эди. Энди эса уй олдидаги аввал бемалол фойдаланиб келинган “2х5” ўлчамдаги жойлар учун йиллик парковка рухсатномаси олиш талаб қилиниши мумкин.
Айтилишича, ҳозирча бу тўлов миқдори тахминан "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори" (1 оклад) атрофида белгиланиши мумкин.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
01:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️🇪🇸🇮🇱 Испанияда исроилликлар ресторандан қувиб чиқарилди
Испанияда яшовчи ливанлик ресторан эгаси овқатланиш масканига ташриф буюрган исроилликларнинг қўпол муомаласи сабаб улар билан тортишиб қолган. Кейинроқ улар ўзларининг исроиллик эканини айтиб, “Вива Исраел” деб бақира бошлаган.
“Йўқолинглар! Фаластинликларни ваҳшийларча ўлдириб, кейин бу ерга дам олишга келасизларми”, дея уларни қувиб солган ресторан эгаси.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
8RhVmxpU0kY6Q6AN.mp45.69 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 6 декабр куни у сўралган маблағнинг 25 000 АҚШ долларини филиал ишчиси орқали олиб, фуқарони омбор мудири лавозимига тайинланишини таъминлаган. Кейинчалик эса қолган 15 000 АҚШ доллари, шунингдек омборга юборилган 30 та вагон учун “улуш” сифатида 7 500 АҚШ доллари — жами 22 500 АҚШ доллари талаб қилган.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
Электромобил сотиб олишга имтиёзли кредит берилади.
Маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилади.
Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади, ерларни аукциондан 2 карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилади.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ТЕЗКОР #РАСМАН
📸17 турдаги текширувларда “Боди-камера”дан фойдаланиш мажбурий бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича туб бурилиш бўлишини таъкидлади.
2026 йил:
⚫️барча давлат хизматлари ва коммунал тўловлар, ёқилғи, алкоголь ва тамаки, автомобиль ва кўчмас мулк сотуви тўлиқ нақдсиз шаклда бўлади;
⚫️солиқ, божхона, СЭС, стандарт, карантин, ГАСН, ёнғин хавфсизлиги каби 17 турдаги текширувларда “Боди-камера”дан фойдаланиш мажбурий бўлади.
Соядан ихтиёрий чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар бухгалтерия, статистика, солиқ ҳисоботларини юритиш бўйича бепул ўқитилади.
Умуман, дастур доирасида келгуси беш йилда:
⚫️яширин иқтисодиёт улуши 2 карра қисқартирилади;
⚫️савдо ва сервис соҳаларида нақд пулсиз тўловлар улуши 75 фоиздан оширилади;
⚫️расмий секторда банд аҳоли сони ҳозирги 8,5 миллиондан 14 миллионга етказилади.
Бир сўз билан айтганда, “Ҳалол меҳнат – хотиржам ҳаёт ва фаровон жамият гарови” шиори асосида бу ишлар жамиятимизда умуммиллий ҳаракатга айланади.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
🇺🇿 Эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади
Президент Шавкат Мирзиёев катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланишини маълум қилди.
“Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга фильтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади”, — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. Фильтр ўрнатиб, зарарни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчилар учун харажатларининг бир қисми бўйича субсидия ажратилади.
Дунё тажрибасидан келиб чиқиб, автомобиллар чиқараётган зарарли моддалар даражасига қараб, экологик ст́икерлар тизими жорий этилади.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
❄️🌙2025 йилнинг охирги жума куни муборак бўлсин! ❄️
Қишнинг совуқ нафаси, оппоқ қорли кунлар ва жума баракаси ҳар бир хонадонга тинчлик, файз ва хотиржамлик олиб кирсин.
Дуолар ижобат бўладиган, қалблар покланадиган муборак жума барчамизга хайрли бўлсин! 🤲✨
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдошни фазога учирамиз — президент Шавкат Мирзиёев
“Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик”.
👉@KunAxborotlari - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
