arabic.uz (hikmatlar)
Відкрити в Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Показати більше2025 рік у цифрах

35 255
Підписники
-1624 години
-757 днів
+5230 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жума куни истисқо намози ўқилади
🌧 Истисқо хутбаси
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёмғир қаҳатчилигидан шикоят қилдилар. Бас, У зот минбар (ўрнатиш)га амр қилдилар. Намозгоҳга У зот учун (минбар) қўйилди. У зот одамлар ила чиқиладиган кунни ваъдалашдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёшнинг қоши кўринганда чиқдилар.
Минбарга ўтириб, такбир айтдилар ва Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айтдилар. Сўнгра: «Албатта, сизлар диёрингиздаги қурғоқчиликдан ва сиздан ёмғир ўз вақтидан кечикканидан шикоят қилдингиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жалла сизларни Унга дуо қилишга амр қилгандир ва дуоларингизни ижобат қилишга ваъда қилгандир», дедилар. Сўнгра: «Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Раҳмони Раҳиймдир. Жазо кунинг эгасидир. Аллоҳдан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. У нимани ирода қилса шуни қилур. Эй, бор Худоё, сен Ўзингдан бошқа илоҳу маъбуд йўқ зотсан! Сен беҳожатсан. Биз ҳожатмандмиз. Бизга нажот ёмғирини тушир. Бизга туширган нарсангни бир вақтгача қувват ва етуклик қилгин», дедилар.
Кейин икки қўлларини кўтардилар. Ҳаттоки икки қўлтиқлари оқи кўрингунча кўтардилар. Сўнгра одамларга орқаларини қилдилар ва ридоларини тескари қилдилар. Кейин одамларга юзландилар ва тушиб икки ракъат намоз ўқидилар.
Бас, Аллоҳ бир булут пайдо қилди. Момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Сўнгра Аллоҳнинг изни ила ёмғир қуйди. У зот масжидларига келмасдан сел кета бошлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг тезлик билан панага қочаётганларини кўриб кулган эдилар, ақл тишлари кўриниб кетди. Кейин эса: «Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканлигига ва мен Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканимга гувоҳлик берурман», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ҳоким, саҳиҳ, деган.
🟢Изоҳ: «Истисқо» сўзи арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга айтилади.
Истисқо уч хил бўлади. Биринчиси, ёлғиз-ёлғиз ёки жамоат бўлиб дуо қилиш. Иккинчиси, намоздан кейин дуо қилиш. Учинчиси, икки ракъат намоз ўқиб, Жума хутбасига ўхшаш икки хутба айтиб серобчилик сўраш. Сероб бўлгунча қайта-қайта истисқо қилинаверади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 81👍 27😢 22🤩 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жума куни истисқо намози ўқилади
🌧 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши жума куни Дорул қазо томондаги эшикдан масжидга кирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турган эдилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тик турганча юзланди-да: «Эй Аллоҳнинг Расули, мол ҳоллар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб: «Аллоҳим, ёмғир ёғдир! Аллоҳим, ёмғир ёғдир! Аллоҳим, ёмғир ёғдир!» дедилар.
Аллоҳга қасамки, осмонда на бирор булут, на бирор булут парчаси кўринмаётган эди. Биз билан Салъ орасида на уй, на ҳовли бор эди. Унинг ортидан қалқонга ўхшаган бир булут кўринди. Осмоннинг ўртасига келгач, тарқалди. Кейин бирдан ёмғир қуйди. Аллоҳга қасамки, бир ҳафта қуёш кўрмадик.
Кейин келгуси жума бир киши яна ўша эшикдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида кириб, тик турганча у зотга юзланиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мол ҳоллар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг, ёмғирни тўхтатсин», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўтардилар-да: «Аллоҳим, устимизга эмас, атрофимизга! Аллоҳим, қумтепаларга, қирларга, водийларга ва яйловларга!» деган эдилар, ёмғир тинди ва чиқиб қуёшда кетдик». (Ровий) Шарийк айтади: «Анас ибн Моликдан «У ўша кишимиди?» деб сўрасам, «Билмайман», деди».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 60😢 21👍 18🔥 6🤩 4
Repost from Muslim.uz
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#xabar #istisqo #namoz
🕌 ЖУМА КУНИ ИСТИСҚО НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ
🌙 Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган.
📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган.
📢 Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.🗣 Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади. 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади. Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган.
🤲🕋 Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади.🤲🌧 Аллоҳ таоло қилинажак тоат-ибодатлар, дуою тазарруларни даргоҳи илоҳийсида қабул айлаб, диёримизда обиҳаёт неъматини мўл-кўл этсин. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
❤ 79👍 25😢 17🔥 3🤩 3😱 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
13307. Аллоҳ таолонинг Ўзи сенга етарли эмасми?
“Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур”, Ёсин сураси, 82-оят.
Сенга етарли эмасми? “...Роббинг шундай деди: «Бу Мен учун осондир”, Марям сураси, 21-оят.
Сенга етарли эмасми? “Ва тезда Роббинг сенга ато қилур ва рози бўлурсан”, Зуҳо сураси, 5-оят.
Сенга етарли эмасми? “Ва У ҳар бир нарсага ўта қодирдир”, Ҳадид сураси, 2- оят.
Сенга етарли эмасми? “Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”, Шарҳ сураси, 5 - оят.
Сенга етарли эмасми? “Аллоҳ ўз бандасига кифоя эмасми?!” Зумар сураси, 36-оят.
Сенга етарли эмасми? “У Зот осмондан ергача – барча ишнинг тадбирини қилур”, Сажда сураси, 5-оят.
Аллоҳ билан бўл, Аллоҳ сен билан бўлади!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 151😢 51👍 25🔥 8🤩 3😱 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эслатма
📜 Аллоҳ таоло айтади: "Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун одамларнинг қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликда-ю, денгизда бузғунчилик зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар", Рум сураси, 41 - оят.
Изоҳ: Яъни, қуруқликда ҳам, денгизда ҳам фасод (бузғунчилик) зоҳир бўлди. Қурғоқчилик, ёмғирнинг камлиги, касалликлар ва ваболарнинг кўпайиши каби.
Бу эса инсонлар томонидан қилинган гуноҳлар сабабидандир. Токи улар тавба қилсинлар ва гуноҳлардан қайтишсин учун Аллоҳ таолога уларга бу дунёда қилган амалларининг баъзисининг уқубатини етказиб қўяди. Шунда уларнинг аҳволлари яхшиланади ва ишлари тўғриланади.
🟢Одамлардаги бузуқ эътиқод ва тасаввурлардан фисқу фасод келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида қуруқликдаю денгизда бузғунчилик устун келишига сабаб бўлади. Одамлар қилган гуноҳлар ва фисқу фасод уларнинг ўзларининг бошларига бало-офат келтиради. Бу мусибатлар уларга танбеҳ бўлиши, залолатдан ҳидоятга, нотўғри йўлдан тўғрисига қайтишларига сабаб бўлиши керак. ("Ислом тарихи"дан)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 78❤ 37👍 23🔥 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
13306. Жаннат аҳлининг сифатлари
Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбаларида шундай дедилар: «…Жаннат аҳли уч тоифадир:
одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар;
барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва қалби юмшоқ одам;
серфарзанд, иффатли, камсуқум одам», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
\Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 118😢 38🔥 18👍 15🤩 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📜Илтижо
Асмоий айтди: "Бир аъробийнинг шундай деб дуо қилаётганини эшитдим:
- Аллоҳим, Сендан гуноҳларимнинг кўплиги билан бирга истиғфор сўрашим – пасткашликдир.
- Сенинг қудратинг кенглигини билган ҳолда истиғфорни тарк этишим эса – ожизликдир!
- Илоҳим, неъматинг билан менга қанчалар Ўзингни севимли қилдинг!
- Аммо мен гуноҳларим билан Сенга қанчалар ёқимсиз бўлдим, ўгирилиб олдим. Ваҳоланки, Сенга жуда муҳтожман!
- Аллоҳим! Қудратингни қаттиқ жазоси, зарбаларингдан Ўзинг мени асрагин ва қаҳрингдан менга паноҳ бергин!
- Мен Сенга Ўзинг билан васила қиламан ва Сендан Ўзингнинг паноҳингга қочаман!
"Миъраатуз замаани фий тавариҳил аъйани" асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 135❤ 59👍 22
Фото недоступнеДивитись в Telegram
13305. Унга ўхшашини ҳеч бир халойиқ эшитмаган икки кундуз ва икки кеча бор
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Бир кечаки, унда (вафот қиласан ва) қабр аҳли билан тунайсан ва ундан олдин бирон кеча тавба қилмаган бўлсанг (ҳолингга войдир).
Яна бир кечаки, (уйқуга ётасан-у) унинг эртаси Қиёмат куни бошланажакдир.
Бир кунки, унда сенга ё жаннатга ёки дўзахга деган Аллоҳ таолодан хабарчи келади.
Яна бир кунки, унда сенга ё ўнг томонингдан ёки чап томонингдан (амалларинг битилган) китобинг берилади”, деди.
Ибн Ражабнинг «Аҳволу аҳлил қубур» китобидан.
Аллоҳдан дунё ва охиратда афв, офият ва доимий саломатлик сўраймиз. Ё Рабб, саломат қил.
😢 144❤ 51🔥 9👍 3😱 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
13304. “Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур”, Бақара сураси, 137-оят.
Бақара сураси менга шуларни ўргатди: Аллоҳнинг розилиги учун сажда қилган пешона (соҳиби) агар бутун олам, борлиқ унинг қаршисига чиқса ҳам ҳеч қачон синмайди.
Роббим сен бўлмасанг, (менга) ҳеч нарса санад, суянч бўлмасди ва ҳеч ким (менга ҳимоячи) бўлмасди.
Сен менга кифоясан, етарлисан, Сени Аллоҳ эканинг менга кифоядир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 154😢 40👍 22🤩 6🔥 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Қуръон
📜 Бақара сурасини ўқишни одатланинг
🟢Эй бепушт (ёки бефарзанд) аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
🟢Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
🟢Эй дўхтирлар даволашдан ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
🟢Эй сеҳр таъсир қилган, жиндан зиён кўрган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
🟢Эй иффатни истаётган, лекин фақирлиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳга қодир бўлолмаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
🟢Эй (муаммо қаршисида) уни ўзгариши маҳолдир, деб турган ҳожатманд, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атиги бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлашни ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Дастлаб бироз қийналишинг, зерикишинг мумкин, тўлиқ ўқиб чиқа олмаслигинг эҳтимоли бор... Лекин сен сабр қилиб, ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этаркансан, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга одатланади, берилиб кетади.
📝 Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қуръон ўқинглар, чунки у Қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади. Икки порлоқни – Бақарани ва Оли Имрон сурасини ўқинглар, чунки бу иккови Қиёмат куни гўё булут ёки соябон бўлиб ёхуд соҳибларини ҳимоя қиладиган икки сафбаста қушлар тўдаси бўлиб келади. Бақара сурасини ўқинглар, чунки уни (ёдлаб) олиш баракадир, уни ташлаш ҳасратдир. Унга баталаларнинг қурби етмайди». (Ровий) Муовия айтади: «Менга етиб келдики, батала – сеҳргарлардир». Имом Муслим ривояти.
Изоҳ: «Батала» сўзини баъзилар дангасалар, бошқалар ботилчилар, яъни сеҳргарлар дея изоҳлаган. Биринчисига кўра, сура узун бўлгани учун уни дангасалар ўқий олмайди, деган маъно чиқади. Иккинчисига кўра, уни ўқиганга сеҳгарлар таъсир қила олмайди, деган маъно келиб чиқади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 131👍 46😢 27🔥 6🤩 3😱 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳимоя
📜Қачонки Аллоҳ сизни Ўзининг назоратига, ҳимоясига олса... Сиз учун ҳамма нарсани, ҳатто наздингизда имконсиз, амримаҳол бўлган нарсани ҳам бўйсундириб қўяди.
"Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик: «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбеҳни) қайтаринг ва қушлар ҳам!» (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик", Сабаъ сураси, 10-оят.
Аллоҳим, бизни Ўзингни раҳматинг ила валийлик қиладиган бандаларингдан қил!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 156😢 47👍 31🔥 6🤩 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
13303. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Қайси анбиёдан бир набийга бирор қайғу, қийинчилик етса, албатта тасбеҳ айтиш билан ёрдам сўрарди (бас, нажот топарди). Бас, сизлар ҳам кенгчиликда ва қийинчиликда тасбеҳни кўпайтиринглар», деди.
“Жавобул каафий” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 103😢 41👍 25🔥 20🤩 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
13302. Аллоҳ Таоло айтади: «Раҳмондан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага», Қоф сураси, 33-оят.
- «Албатта Роббиларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир», Мулк сураси, 12-оят.
- «Қасамки, Аллоҳ ким Ундан ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни...», Моида сураси, 94-оят.
Қўрқув учун ҳақиқий миқёс, ўлчов: сени Ундан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган жойда Аллоҳдан қўрқишингдир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 110😢 63👍 13🔥 9
Фото недоступнеДивитись в Telegram
13301. Вабис ибн Маъбад Асадий ривоят қилади, у деди: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. У киши рукуъ қилганларида белларини шундай текис қилардиларки, агар унинг устига сув қуйилса, ўрнашган бўларди (оқиб кетмасди)”, деди.
Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 129😢 36🔥 18👍 14🤩 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Уйдан чиқиш дуоси
📜 Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам уйимдан қачон чиқсалар нигоҳларини осмонга қаратиб: «Бисмиллаҳи таваккалту алаллоҳ вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ.
Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удолла, ав азилла ав узалла, ав азлима ав узлама, ав ажҳала ав южҳала алайя», дер эдилар». Абу Довуд ривоят қилган.
🟢Маъноси: «Аллоҳга таваккал қилиб, Унинг номи билан чиқаман. Гуноҳдан сақланишга бўлган қувват ҳам, тоат қилишга бўлган тоқат ҳам фақат Аллоҳдандир. Эй Роббим, адашишдан ёки адаштирилишдан, тойилишдан ёки тойилтирилишдан, зулм қилишдан ёки мазлум бўлишдан, жоҳиллик қилишдан ёки менга жоҳиллик қилинишидан Ўзингдан паноҳ сўрайман».
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 103👍 45😢 27🔥 8🤩 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Роҳматан лил оламин
📜"Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди", Тавба сураси, 128 - оят
-Ҳабиб зотни ёд этишда қалбга хотиржамлик бор,
-Унга саловот айтишда йўлни тўлдирувчи нур бор,
-Уни севишда ҳаётни чулғаб олувчи барака бор,
-Унинг ҳидоятига эргашишда безавол сокинлик бор.
Аллоҳумма солли васаллим ъалаа Набиййина Муҳаммад!
🟢Олимлардан бири айтади: "Қалби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатига тўлган киши учун у зотнинг ёди – руҳнинг озиғи, у зотнинг суннатига амал қилиш – ҳаётнинг мақсади, у зотга саловат айтиш эса – қалбнинг роҳатидир. Бу муҳаббатдан ажралган ошиқ учун биргина лаҳза ҳам оғир азобдир".
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 114😢 47👍 21😱 4🔥 2🤩 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ёмғир ва барака
📜«Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим. Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг буюклигидан қўрқмайсизлар?", Нуҳ сураси, 10-13 оятлар.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Уйларингизда, дастурхон устида, йўлларингизда, бозорларингизда ва мажлисларингизда истиғфорни кўпайтиринглар, чунки сизлар қачон мағфират тушишини билмайсизлар", деди.
Астағфируллоҳал ъазийм!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 106😢 48👍 24🔥 11😱 2🤩 2
Тавсия
🔳 Тилла ва кумушлардан ортиқ дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар: “Агар одамларни тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни жамлаб (ёдлаб) олгин:
1.“Аллоҳумма инний ас’алука сабаата фил амри,
2. Вал ъазиймата ъала рушди,
3. Ва ас’алука шукро ниъматика,
4. Ва ҳусна ъибаадатика,
5. Ва ас’алука лисаанан соодиқон,
6. Ва қолбан салиман.
7. Ва ас’алука мин хойри маа таъламу,
8. Ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу.
9. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууби”.
Имом Аҳмад ривояти.
“Сабот” сўзининг маъноси: Аллоҳ азза ва жалланинг дини ва Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини то вафот этгунча ушлашдир.
🔹Маъноси: Аллоҳим, албатта мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азиймат, ният сўрайман. Ва неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билганинг нарсага истиғфор сўрайман, албатта Сен ғайбларни билгувчи Зотсан!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 107😢 37👍 22🔥 4🤩 3
