Muslim.uz
Відкрити в Telegram
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi muslim.uz portali. 📩 Murojaat uchun: @Muslimuzadmin2bot ❓ Diniy savollar uchun +998781503344 🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Показати більше2025 рік у цифрах

92 767
Підписники
-2024 години
-887 днів
-42830 день
Архів дописів
02:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari
Тақво итоатда намоён бўлади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
05 Taqvo itoatda namoyon bo‘ladi+.mp418.08 MB
👍 55🕊 4🤝 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🖥 Бугун, 03 декабрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов иштирокида "Хатми Қуръон қиламиз" номли Қуръон қироати сабоқларининг 126-машғулоти ўтказилади.
📖 Мазкур қироат сабоғида Қуръони каримнинг Аъроф сураcининг 113-оятидан 159-оятигача ўқилади
✅ Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📹 Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 57💯 4⚡ 1🤩 1🤝 1
#xabar #suhbat #Janubiy_Koreya #imomlar
🗣ЖАНУБИЙ КОРЕЯ САФАРИ: ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАРГА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР ҚИЛИНМОҚДА
🌍 Хорижий давлатларга ишлаш, малака ошириш ёки ўқиш мақсадида бўлиб турган ватандошлар ҳолидан хабар олиш, диний-миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ва она Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш каби хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
🌙 🎙Айни кунларда бир гуруҳ тажрибали уламо ва имом домлалар Жанубий Кореяда хизмат сафарини давом эттирмоқда. Жумладан, Фатво маркази бош мутахассиси Саиджамол Масайитов, Тошкент шаҳридаги “Оқ уй” масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов, "Абу Сахий” масжиди имом-хатиби Зиёвуддин домла Мирсодиқов, Наманган шаҳридаги “Саид Азим Хўжа” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур домла Насриддинов ва Бухоро вилояти Ромитан тумани бош имом-хатиби Отабек домла Раҳимов ватандошлар билан мулоқотлар қилмоқда. Ушбу сафарда Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Беҳзод Соипов ҳамроҳлик қилмоқда.💬 Имом-хатиблар Жанубий Кореядаги бир неча масжидларда юзлаб ҳамюртларимизга ҳалол ризқ топишнинг фазилатлари, ёт ғоялардан сақланиш, юртга садоқат, ота-онага ҳурмат, фарзанд тарбияси, омонатга риоя қилиш каби мавзуларда маърифий суҳбатлар ўтказишмоқда. 🤝Ватандошларимиз бундай эътибор ва манфаатли маърузалардан мамнун бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишмоқда. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 68👏 7😢 1💯 1
01:40
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#video #qarz #fiqh
💰ТЎЁНА ҲАМ ҚАРЗМИ? (6-қисм)
🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
▶️ Тўлиқ кўрсатув FULL HD
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
6 sd.mp48.47 MB
👍 47🤝 5💯 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#savol_javob #zikr
📿 ИСТИҒФОРДАН КЕЙИН ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?
❔Cавол: 100 марта астағфируллоҳ айтгандан кейин қандай дуо қилинади?
💬 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Истиғфор, шу каби салавот ва тасбеҳлардан кейин муайян бир дуони ўқиш буюрилмаган. Лекин дуо айни ибодат саналади. Уни ҳар қандай муносиб ҳолатларда қилиш жоиз. Жумладан, савобли амаллар: намоз, рўза, зикру тасбеҳлар каби ибодатлардан кейин дуо қилинса, ижобатга яқин бўлади. Истаса ушбу зикру тасбеҳларининг савобини кимгадир бағишлайди.
🤲 Демак, истиғфор ва зикру тасбеҳлардан кейин дуо қилиш шарт эмас, лекин дуо қилмоқчи бўлса, бунга монеълик йўқ. Дуо қилгани учун алоҳида савоб олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 74🕊 5💯 4⚡ 2👏 1
02:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari
Тақводор қўпол бўлмайди
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
08 Taqvodor qo‘pol bo‘lmaydi+.mp426.99 MB
👍 55💯 7⚡ 3🤝 1
18:57
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз #kitob
📖 #Илмнинг_фойдалари 🟢11-сон
📚 ИЛМ УСТОЗДАН ЎРГАНИЛАДИ
🗣 Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
😄 Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.▶️ 1-сон🟢2-сон 🟢3-сон🟢4-сон🟢5-сон🟢6-сон 🟢7-сон🟢8-сон 🟢9-сон 🟢10-сон ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
11-son tayyor tg.mp433.48 MB
👍 41🤩 5💯 3🤝 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри бош имом-хатиби Ҳидоятуллоҳ домла Исаевга падари бузруквори Икром ҳожи отанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг охиратларини обод айлаб, жаннатдаги даражаларини юксак қилсин.
Ҳақ таоло марҳум отахоннинг барча яқинларига хусусан, Ҳидоятуллоҳ домлага чиройли сабр берсин.
Жаноза бугун, 2 декабрь куни пешин намозидан сўнг Янгиер шаҳар "Муҳаммад Бобур” жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
😢 83👍 12🕊 5
01:13
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📹 QIZINGIZNI KIMGA TURMUSHGA BERASIZ?
🎙 Homidjon domla Ishmatbekov
✅ O'zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
📱 Bizga obuna bo'lishni unutmang✅
👇
▶️ YouTube | 📷Instagram |✈️ muslimuzportal |🔵 Facebook
1.Qizingizni kimga turmushga berasiz+.mp44.68 MB
👍 90💯 21😢 6🕊 6👏 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#qish #baraka #rõza #ibodat
❄️ХУШ КЕЛИБСАН ҚИШ
🌙 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қиш фасли кириб келса: "Марҳабо, хуш келибсан қиш. Бу фаслда барака тушади. Кечалари ибодат учун узун, кундузлари эса рўза учун қисқа бўлади", деб айтардилар.
📖 Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Эй Қуръон аҳли! Ибодат қилишингиз учун тун узайди, кундузи эса рўза тутишингиз учун қисқарди. Бу фурсатларни ғанимат билинг!" деб айтардилар.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 101🕊 13👏 9😢 7🤩 6🤝 2⚡ 1
00:06
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#mutolaa #musnadi_shoshiy
🤲БУ АЛЛОҲНИНГ ЙЎЛИ
حدثنا الدوري نا يزيد بن هارون أنا حماد بن زيد عن عاصم بن أبي النجود عن أبي وائل عن عبد الله قال: خط رسول الله صلى الله عليه وسلم خطا فقال: هذا سبيل الله”ثم خط في جانبه خطوطا ثم قال: ”هذه سبل متفرقة على كل سبيل منها شيطان يدعو إليه“ وقرأ هذه الآية ﴿وأن هذا صراطي مستقيما فاتبعوه ولا تتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله﴾.
🌙 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📿 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бир чизиқ чизиб: “Бу Аллоҳнинг йўли”, дедилар. ✍️ Кейин унинг ёнига чизиқлар чиздилар. 🖼 Сўнг: “Булар турли йўллар, ҳар бир йўлда унга чақириб турувчи шайтон бор”, дедилар 📕 ва ушбу оятни ўқидилар: “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас, сизни Унинг йўлидан адаштирмасинлар”.📚 Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг “Муснади Шоший” асаридан Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 ⚡️ Сеҳргарнинг зулми 💇🏻♂️ Соч олдирганда бажариладиган суннатлар ☝️ Шоядки Аллоҳ бизга ёмғир ёғдирса ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook ✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
muqova2232.mov1.76 MB
👍 65🤝 4😢 3🕊 3💯 3
01:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📹 QARZNING SAVOBI SADAQADAN KO'P
🎙 Ismoil Muhammad Sodiq
✅ O'zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
📱 Bizga obuna bo'lishni unutmang✅
👇
▶️ YouTube | 📷Instagram |✈️ muslimuzportal |🔵 Facebook
1.Qarz berish haqida+.mp49.35 MB
👍 79👏 4🕊 2
01:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari
Оиладаги тақво-саодат калити
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
06 Oiladagi taqvo-saodat kaliti+.mp414.87 MB
👍 58👏 4🕊 2
02:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#yangiliklar
Ўзбекистон делегациясининг Иордания сафари фойдали келишувларга бой бўлди
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Safar Iordaniya+.mp418.81 MB
👍 57👏 6🕊 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#xabar #Iordaniya #talim
🗣 ШАҲЗОДА ҒОЗИЙ БИН МУҲАММАД ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРА ЎТКАЗДИ
🤝 Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳининг дин ва маданият масалалари бўйича Бош маслаҳатчиси Шаҳзода Ғозий бин Муҳаммад билан учрашув ўтказди.
💬 Мулоқот чоғида давлатимиз Раҳбарининг таклифига биноан Иордания Подшоҳининг Ўзбекистонга амалга оширган тарихий ташрифи ва унинг доирасидаги самарали музокаралар юксак баҳоланди. Ушбу ташриф доирасида имзоланган муҳим ҳамкорлик ҳужжатлари икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани таъкидланди.🇺🇿🤝🇯🇴 Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Иордания халқлари ўртасидаги дўстона алоқалар изчил ривожланиб бораётгани, умумий диний-маънавий меросни биргаликда ўрганишни янада кенгайтириш, икки давлатнинг диний идоралари, вақф ташкилотлари, исломшунослик марказлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кенг муҳокама қилинди.
💬 Шаҳзода Ғозий бин Муҳаммад ўз нутқи давомида ўтган август ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи жуда илиқ таассурот қолдирганини қайд этди. Жумладан, Ўзбекистон Президентининг мамлакат тараққиёти йўлидаги саъй-ҳаракатлари юксак эътироф этилиб, уларни қўллаб-қувватлаш муҳим эканини таъкидлади. Шу билан бирга, Иордания томони Ўзбекистон томонидан илгари сурилган барча ҳамкорлик йўналишларини амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди. ✅ Шаҳзода ўтказилган музокараларнинг юқори самара бергани, илм-фан, таълим-тарбия, малака ошириш, жаҳолатга қарши маърифий йўл билан курашиш ва ўзаро тажриба алмашиш каби йўналишларда амалий ҳаракатларни кучайтириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 39🤝 5🕊 1
#xabar #istisqo #namoz
🕌 ЮРТИМИЗДАГИ МАСЖИДЛАРДА ИСТИСҚО НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
🗣 Бугун, 28 ноябрь куни юртдошларимиз жума намозидан сўнг ихлос ила истисқо намозини адо этдилар.
🤲 Намоздан кейин имом бошчилигида қиблага юзланган ҳолда: “Ё Аллоҳ! Қалбларни иймон билан, ерни эса ёмғир ва майин томчилар билан сероб қил”, дея дуога қўл очдилар.💬 Ҳар бир юртдошимизнинг қалбини илоҳий бир шукуҳ қамраб олди. Қалблар бирдек Аллоҳнинг раҳматидан умидвор, дуолар ижобат бўлишига ишонч билан тўлиб тошди.
☝️ Аллоҳга юзланган қалблар юмшаб, гуноҳларини англаб, тавба қилишга, Аллоҳга янада яқинлашишга интилди десак муболаға бўлмайди. 📿 Зеро, ривоятларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жума намози вақтида истисқо ўқиганлари ва тез орада дуолари ижобат бўлгани келтирилади.🌍 Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2025 йилда кузатилаётган глобал иқлим ўзгариши шароитида истисқо намозлари Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Саудия Арабистони, Қатар, Покистон каби давлатларда ҳам кенг миқёсда адо этилган.
🌧 Аллоҳ таоло қилинган ушбу ибодат ва дуоларни қабул айлаб, тез орада ер юзига, хоссатан, юртимизга баракали ёмғирларини ёғдирсин!✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Duo sd.mp411.60 MB
👍 74😢 10🕊 6🤝 3💯 1
#xabar #Iordaniya #talaba #muloqot
💬 ИОРДАНИЯДАГИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ
🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.
💬 Мулоқотда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим йўналишидаги янгиликлар, илм олиш ва инсонларга фойда келтиришнинг савоби ҳамда она Ватанга садоқат ва мазкур олийгоҳни тамомлагандан кейин юрт тараққиёти ва мусулмон уммати саодатига ҳисса қўшиш каби масалаларга алоҳида тўхталдилар. 🏫 Иордания университети раҳбарияти ўзбек талабаларининг одоб-ахлоқи, илм олишга чанқоқлиги, меҳр-муҳаббати, ақл-заковати ва устозларга бўлган эҳтиромини жуда юқори баҳолади.🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍 64🕊 3💯 3🤝 3⚡ 1
