uk
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

Відкрити в Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
234 006
Підписники
-20724 години
-4677 днів
-1 25830 день
Архів дописів
Жидду жаҳднинг чиройлиси – чарчаган пайтдагиси, ростгўйликнинг чиройлиси – ғазаб келган вақтидагиси. Изоҳ. «Жидду жаҳд» сўзини ўзбек тилига «қаттиқ, кучли ҳаракат» деб ўгириш мумкин. Ҳаракатнинг кучини миқдор ва тезлик белгилайди. Яъни, ҳаракат қанча кўп миқдорда ва тез амалга ошса, шунча жидду жаҳд қилинган бўлади. Лекин жидду жаҳднинг моҳиятини белгилайдиган бу икки хусусият юқорида келтирилган ҳикматга кўра айни жидду жаҳд бор бўйи билан кўринадиган, бутун чиройини намоён қиладиган ўринда эътиборга олинмаяпти. Ишнинг аввалида ҳамма ҳам қаттиқ ҳаракат қилиши мумкин, бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Лекин бошида қаттиқ киришиб, бутун куч-қувватни сарфлаб, ана энди чарчади, тугади дея умидлар узилган пайтда ўзгача ғайрат-ҳиммат билан ишни ниҳоясига етказиб қўйиш жидду жаҳднинг чиройлиси ҳисобланар экан. Демак ҳаракатнинг кўп ва тез бўлиши эмас, тўхтаб қолмаслиги муҳим. Шунингдек, асл сидқ ростгуйлик, тўғрилик ҳам ғазаб келган пайтда билинади. Энг ростгўй, энг тўғри деб танилган инсон ҳам ғазабланган пайтда ёлғон гапириб, нотўғри ишларни қилиб қўйиши мумкин. Чунки ғазаб жаҳаннамдан чиққан бир учқун, тушган жойини куйдирмасдан иложи йўқ. Шунинг учун ғазабдан ўзини тия олган банданинг мартабаси нақадар улуғлиги динимизда кўп таъкидланган. «(У тақволи зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига юмадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Оллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади». Оли-Имрон, 134-оят. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва салламнинг шундай дегани ривоят қилинади: «Кураги ерга тегмаган киши паҳлавон эмас, ғазаб келган пайтда ўзини тия олган инсон кучлидир». Умар ибн Абдулазиз коронгу кечаларнинг бирида масжидга кирди ва ўтаётиб, ухлаб ётган одамга қоқилиб кетди. Шунда уйқусираган ҳалиги одам: «Нима, жиннимисан сен?» – деди Умар ибн Абдулазизга. – Йўқ, деди Умар. У ухлаётган кишининг қўриқчи эканини пайқади. Кейин Умар ибн Абдулазиз ўзига-ўзи: «Қандай одамсан-а, «жиннимисан» деб сўраса, йўқ дединг-а?!» Қаранг, халифа Умар ибн Абдулазиз қўриқчисининг мудраган кўйи айтган сўзларига берган жавобида ғазаб аломатини сезиб, ўзини койияпти! Минг йиллик тарихдан бугунимиз учун жажжигина, лекин нақадар ибратли ҳикоят... “Унвонул баён”дан @mehrob_uz
Показати все...
241👍 60🔥 12👏 9😢 7😍 7🕊 4😱 2
01:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Марҳумлар руҳини шод этайлик ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Показати все...
telegram_4_“Ey_Robbim!_Bu_daraja_qayerdan_yetyapti_menga.mp413.40 MB
👍 186 105😢 33🔥 6👏 6💯 5😍 3😱 1
ЭНГ МАҲБУБ ОДАМЛАР Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: Яъни: “Менга энг маҳбуб ва севимлиларингиз хулқи яхшиларингиздир. У тавозе туфайли гўёки одамлар олдида ерга тўшалиб қолади. Ўзи ҳам ўзгаларни яхши кўради ва ўзгалар ҳам уни яхши кўрадилар. Менга сизларнинг энг ёмонингиз эса чақимчиларингиздир. Улар дўстлар ўртасига нафрат уруғини сочиб, олийжаноб кишиларнинг айбларини излайдилар” (Имом Табароний ривояти) Бошқа бир ривоятда бирор мусулмон обрўсини тўкишни энг ёмон судхўрлик, дея ҳукм қилинган (“Ат-Тарғиб ват-Тарҳиб”, 3/326). @mehrob_uz
Показати все...
197👍 71😢 22🕊 15🔥 12👏 7💯 4
Марям сураси 48-оят.mp34.09 KB
107👍 31🎉 5🕊 5👏 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
48. Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман ва Роббимга илтижо қиламан. Шоядки, Роббимга илтижо қилиш ила бадбахт бўлмасам», деди. Яъни, мен сизлардан ҳам, бутларингиздан ҳам четланаман. Узоққа кетаман. Сизлар билан туриш менга ҳавас эмас. Мен ўз Роббимга ибодат қиламан. Албатта, Роббимга ибодат қилиш ила ҳеч қачон бадбахт бўлмайман. Тафсирчиларимиз, «шояд» сўзи Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилганда «албатта» маъносини англатади, деганлар. Бу гаплардан сўнг Иброҳим алайҳиссалом юртларидан ҳижрат қилиб чиқиб кетдилар. Золим қавмдан четландилар. @mehrob_uz
Показати все...
155👍 54🔥 10🕊 10
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтган экан: "Ҳолимизга вой бўлсин! Биз ўзи нималар қилиб қўйдик? Динимизни оздириб, дунёмизни семиртириб юбордик-ку. Биров бировнинг молини ейди. Таоми бировга тажовуз қилиш ортидан келган бўлади. Унга бирор киши хизмат қилса, ҳақини бермайди. Ширинликни еб бўлганидан кейин, нордонини олиб келинглар, дейди, иссиғини еб бўлгач, совуғини келтиринглар, дейди, намидан кейин қуруғидан бўлсин, дейди. Тўйганидан унинг оғзидан бадбўй ҳидлар чиқиб кетади. Кейин (хизматкорига): “Эй бола, энди бу еганларимизни ҳазм қиладиган бирор нарса олиб кел», дейди. Эй нодон, Аллоҳга қасамки, сенинг ошқозонингдаги нарса ҳазм бўлмайди. Ундан кўра, муҳтож қўшнингни, оч-яланғоч етимларни ёки сенга қараб турган мискин-бечораларни едириб-ичирсанг бўлмайдими ?! Аллоҳ буйруғини унутдингми? Боз устига, сен кабилар ҳар ерда топилади”. @mehrob_uz
Показати все...
😢 296 147👍 60💯 29🕊 11🔥 2👏 2😍 1
00:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼 Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲 💮🌸💮🌳💮🌸💮 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Показати все...
2019d067e2ee7c063b8f4d7c7c61341a_720w.mp44.23 MB
294👍 82🔥 15🕊 11💯 7😍 5👏 1😱 1
#Расулуллоҳ_мўъжизалари 253-мўъжиза: Тили сўзга келиб, обидлар қаторидан жой олган аёл Фазл ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бошимни маҳкам боғланглар, мен масжидга чиқмоқчиман”. У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошлари сариқ дока билан боғлаб қўйилди, сўнг икки кишининг ёрдами билан масжидга чиқдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча сўзларни айтиб ўтганларидан кейин: “Кимнинг нафсига хавф солиб турган бирор иши бўлса, ўрнидан туриб, менга айтсин, Аллоҳдан сўраб бераман”, дедилар. Бир хотин ўрнидан туриб бармоғи билан тилига ишора қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ойшанинг уйига боргин, мен боргунимча кутгин”, дедилар. Бир киши ўрнидан туриб: “Ё Расулуллоҳ, мен бахил, қўрқоқ ва кўп уйқучи одамман. Аллоҳ таолодан ҳаққимга дуо қилиб сўранг, мени сахий, шижоатли ва кам ухлайдиган қилсин”, деди. Фазл деди: “Шундан сўнг ўша кишини ғазотларда кўрдим, бизлардан бирор киши унингдек сахий, шижоатли ва кам ухлайдиган эмас эди”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бояги аёлнинг бошига бир таёқни қўйиб, ҳаққига дуо қилдилар. Ойшадан розияллоҳу анҳо ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини хаёлимдан ўтказиб турган эдим, у аёл менга: “Эй Ойша! Намозингни чиройли қилгин!” деди». @mehrob_uz
Показати все...
370👍 96😢 23🕊 20😍 10🔥 6🤩 5👏 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Намоз вақтлари: 10.12.2025 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показати все...
207👍 55👏 9😍 8🕊 7😱 2
Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки ҳали табиатинг тоза экан. • Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. • Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади. • Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! • Билгин: • Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди; • Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади; • Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан; • Лабингни фақат икки нарсага ишлат: - бири табассум; - иккинчиси сукут. • Табассум мушкул ишларни ҳал қилади; • Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади. Шайх ШАЪРОВИЙ 🌟 @mehrob_uz 🌟
Показати все...
390👍 149😢 44👏 30🔥 17💯 9🕊 8😍 4
ҲАЁТИМИЗНИ БОШҚАРАДИГАН ЕТТИ ҚОИДА 1. Ҳар ишда Аллоҳ розилигига эришишни ният қилиш. Мусулмоннинг ҳаётида ҳамма нарсадан аввал Аллоҳ розилигига эришиш асосий мақсад бўлиши керак. 2. Инсонларни мазах қилмаслик ва ёмон гумонлардан чекиниш: Инсон атроф-жамият билан боғлиқ бўлгани учун ҳар доим бир-бири билан чиройли муомала қилиши керак. Афсуски, бугунимизда ғийбат, бошқаларнинг нуқсонини мазах қилиш, лақаб қўйиш, гуноҳларни очиш каби хунук ишлар кўпайганидан жамиятнинг иймон-эътиқоди кай даражада эканини кўриш қийин эмас. 3. Яхшилик ва тақвода мусобақалашиш: Жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш учун яхшилик ва тақвода ўзаро мусобақалашиш керак. 4. Қавм-қариндош ва йўқсилларни ҳимоя қилиш: Аллоҳ розилигига эришишнинг йўллари кўп. Улар атрофимиздаги йўқсил-муҳтожлар ва қавм-қариндошларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, Аллоҳ берган ризқ-насибадан уларга ошкора ёки махфий сарфлаш ва ёмонликка яхшилик билан жавоб қилиш, ўртадан адоват ва кинни ўчириш каби фазилатли амаллар. 5. Савдода ҳийла ишлатмаслик: Ислом таълимотида ўзаро муносабатларда таъкидланган тамойиллардан бири – савдо-сотиқда одамларнинг хақига риоя қилиш. Айни пайтда ер юзида коррупция, порахўрлик кучайиб, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталаётгани, бузғунчиликлар авж олаётгани, йўқсиллар, қашшоқ-фақирлар кўпаяётгани бизни жиддий мулоҳаза қилишга ундаши керак эмасми? Бугун молиявий инқироз жаҳон миқиёсида кўп бехаловатликларга сабабчи бўлаётган экан, инсоният бу муаммога тўғри йўл орқали ечим топиши лозим. 6. Адолат: Адолатли бўлиш, яхшилик қилиш яқинларга ёрдамлашишнинг биргаликда келиши буларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ эканига ишора, адолатсизлик ва ёмонлик қилиш эса беҳаёлик деганидир. 7. Ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини билиш: Яшашдан мақсад нималигини билиш ва шу ниятда иймоний умрда яшамоқ керак. «Иймон ва ҳузун» китобидан. @mehrob_uz
Показати все...
269👍 69🔥 16👏 9😍 8🤩 6🕊 6
Маҳсининг замоги бузилганда масҳ тортиш мумкинми?Cавол: Маҳсини замоги бузилиб, тўпиқдан пастгача очиқ турса, масҳ тортишга яроқли бў􀌮ладими? 📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳси оёқнинг тўпиққача бўлган жойини тўлиқ ёпмаса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Ҳатто тўпиққача ёпиб турганда ҳам учта кичик бармоқ кўриниб турадиган тешиги бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Бу мавзуда фақиҳ Алоуддин Самарқандий раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар: “Оёққа масҳ тортишнинг шартларидан бири – тўпиқни ёки ундан ҳам баландроқни ёпиб турадиган, кўп тешик (йиртиқ)лари бўлмаган маҳси кийишдир. Чунки шариат маҳсига масҳ тортишни жорий қилди” (“Туҳфатул фуқаҳо” китоби). Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz
Показати все...
189👍 69👏 5🕊 4🔥 3🎉 1
01:50
Відео недоступнеДивитись в Telegram
ҲАСАДДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Показати все...
07. Ҳасаддан қандай қутуламиз.mp49.12 MB
182👍 72🕊 9👏 7💯 5🎉 2
Зикр амалларимизнинг энг яхшиси, Роббимиз ҳузурида энг поки, даражаларимизни кўтарадиган омилларнинг энг кучлисидир. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга амалларнинг энг яхшисини, Подшоҳингиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покини, даражаларни энг юксак кўтарувчисини, сизлар учун олтин ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироғини, душман билан тўқнашиб, бир-бирингизга зарба бериб, жанг қилишдан ҳам яхшироқ амални айтайми?» дедилар. «Ҳа», дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти). “Энг шарафли уммат” китобидан. @mehrob_uz
Показати все...
273👍 83💯 26😢 17😍 9🕊 6🔥 5
Марям сураси 47-оят.mp33.05 KB
98👍 24🕊 10😍 7👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
47. У: «Омон бўл. Энди Роббимдан сени мағфират қилишини сўрайман. Албатта, У менга жуда ҳам лутфи марҳаматлидир. Яъни, нима десанг ҳам майли, омон бўл. Сен билмай жоҳиллик қиляпсан. Энди мен Роббимдан сенинг гуноҳингни кечиришини, гумроҳлигинг жазоси сифатида залолатда бардавом қолдирмасдан, ҳидоят йўлига ўтишинг учун имконият яратишини сўрайман. У зот доимо менга марҳаматли бўлган. Қачон бир нарсани сўраб дуо қилсам, ижобот айлаган. Бу гал ҳам шундай бўлса, ажаб эмас. Агар менинг даъватим сизларга ёқмаётган бўлса, сизларнинг орангизда туришимни хоҳламаётган бўлсангиз: @mehrob_uz
Показати все...
159👍 47😢 23🕊 19😱 2👏 1
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: «Эй Одам боласи! Мусо алайҳиссалом Хизр алайҳиссаломга уч марта хилоф қилгани учун унга: “Мана шу мен билан сенинг орангдаги ажралишдир”, деган. Сен бир кунда бир неча марталаб Аллоҳга хилоф қиляпсан. “Мана шу мен билан сенинг орангдаги ажралишдир” дейилишидан қўрқмайсанми?». @mehrob_uz
Показати все...
😢 300 97👍 53🕊 14🔥 12🎉 2
00:07
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🍁 ХАЙРЛИ ТОНГ🍁 ЁМОН КУН ВА ЁМОН ТУНДАН ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ يَوْمِ السُّوءِ وَمِنْ لَيْلَةِ السُّوءِ وَمِنْ سَاعَةِ السُّوءِ وَمِنْ صَاحِبِ السُّوءِ وَمِنْ جَارِ السُّوءِ فِيْ دَارِ الْمُقَامَةِ. Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин явмис сууи ва мин лайлатис сууи ва мин сааъатис-сууи ва мин соҳибис-сууи ва мин жаарис-сууи фий даарил муқомати”. Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ёмон кундан, ёмон тундан, ёмон соатдан, ёмон шерикдан, ёмон қўшнидан паноҳ тилайман”. @mehrob_uz
Показати все...
2c001598b26f7eddaa56434db92f4504.mp41.27 MB
340👍 93😢 39🕊 14💯 11👏 9🔥 5🎉 4
ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ОСОН ЙЎЛИ Аллоҳ таоло ота-онага хизмат қилишни ажру савобга эга бўлишнинг енгил йўли қилиб қўйган. Бир ҳадисда ота-онанинг юзига бир маротаба меҳру муҳаббат билан назар солиш нафл ҳаж ва умра савобига тенглаштирилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Хор бўлсин, хор бўлсин, яна хор бўлсин”, дедилар”. Шунда: “Эй, Аллоҳнинг Расули! У ким?”, дейилди. У зот: “Ота-онасидан бири ёки ҳар иккисини кексалик ҳолларида топиб, жаннатга кирмаган киши”, дедилар” (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривоятлари). Ҳадисдан шу келиб чиқади-ки, кекса ота-онаси бор инсонларнинг жаннатга киришлари мушкул иш эмас. Бундай кишилар ота-оналарини яхши кўриб, уларга хизмат қилсалар, жаннатни осонлик билан қўлга киритадилар. Бунга бепарво бўлганлар эса хор бўлишга лойиқдирлар. @mehrob_uz
Показати все...
450😢 143👍 118🕊 18😍 10🔥 9🎉 6👏 4🤩 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Намоз вақтлари: 09.12.2025 - Сешанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показати все...
194👍 51🕊 17🔥 5😱 3👏 2😍 1