uk
Feedback
Islom.uz

Islom.uz

Відкрити в Telegram

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
121 779
Підписники
-3024 години
-847 днів
-92830 день
Архів дописів
Саудия арабистони элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистонининг мамлакатимиздаги элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилдилар. Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ва Саудия Арабистони алоқалари тарихий даврга қадам қўйгани, айниқса, мана шундай илиқ муносабатлар натижасида олий даражадаги мулоқотлар, ташрифлар, келишувлар амалга оширилгани, кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг кўламли шериклик кенгайгани, шунингдек, қўшма корхоналар сони ортгани ва икки давлат ўртасидаги авиақатновлар кўпайгани таъкидланди. Айниқса, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани, хусусан, ҳаж ва умра тадбирлари намунали тарзда ташкил этилаётгани, кенг кўламли хайрия тадбирлари ва ижтимоий лойиҳалар муваффақиятли йўлга қўйилгани, халқаро анжуман ва кўргазмаларда икки томонлама фаол иштирок ва ҳамкорлик қилинаётгани каби жиҳатларга урғу қаратилди. Томонлар ҳаж-умра, зиёрат туризми, илмий-тадқиқот, тажриба алмашиш ва диний-маърифий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар. 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 65🔥 6🕊 3🐳 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Тарих Муҳаммад Маҳдий ибн Мансур У Муҳаммад Маҳдий ибн Мансурдир. Муҳаммад Маҳдийга отасидан кейин, отасининг аҳди асосида ҳижрий 158 йилда байъат қилинди. У жуда ҳам сахий – карамли инсон бўлиб, муҳтожларга кўплаб эҳсонлар қилар, зулмга учраганлардан ёрдамини аямас эди. Муҳаммад Маҳдий ибн Мансур Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийни кенгайтирган инсондир. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 102🥰 9😢 7🕊 7🔥 2🐳 2
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
Показати все...
👍 65😢 17🕊 6🔥 2 1🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_ҳадиси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир. Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ". Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа Ромазона», дер эдилар». Байҳақий ривоят қилган. Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». «Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир. 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 1👍 91🔥 9🥰 7🕊 3😢 2🤩 2🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси Роббим, тавбамни қабул қил! عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يَدْعُو يَقُولُ: رَبِّ أَعِنِّي وَلَا تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلَا تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلَا تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الْهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ، رَبِّ اجْعَلْنِي لَكَ شَكَّارً،ا لَكَ ذَكَّارًا، لَكَ رَهَّابًا، لَكَ مِطْوَاعًا، لَكَ مُخْبِتًا، إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا، رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي، وَاغْسِلْ حَوْبَتِي، وَأَجِبْ دَعْوَتِي، وَثَبِّتْ حُجَّتِي، وَسَدِّدْ لِسَانِي، وَاهْدِ قَلْبِي، وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ صَدْرِي. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин. Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, кўп зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин. Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқду ҳасадимни суғуриб олгин», дер эдилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида ҳар бир банда кундалик ҳаётида дуч келиб турадиган вазиятларда фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи маъноларни айтиб, сўраш бор. 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 126😢 29🕊 15💯 13🥰 5🔥 2🤩 2👏 1🎉 1🐳 1
22. Baqara surasi (183-187-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 62😍 6🔥 4😢 3🐳 2🕊 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Мазҳабда_нажот Мужтаҳиднинг вазифаси «Абу Ҳанифанинг сўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзидан устун қўйиш» деган гапга тўхталайлик. Айтинг-чи, ақли жойида бўлган одам Абу Ҳанифа ёки Шофеъийни янги пайғамбар дейдими? Имомни пайғамбар билан тенг кўрадимики, унинг сўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзидан устун деб билса? Имом Шофеъий, имом Молик, имом Аҳмадлар зикр қилинганда имом Абу Ҳанифанинг сўзини уларникидан устун қўйсангиз, буни тушунса бўлади, чунки уларнинг ҳаммаси бирдек мужтаҳид. Лекин Абу Ҳанифанинг гапини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари билан бир мартабада дейиш мумкинми? 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 62😍 9👏 5😢 4🕊 3🐳 1💯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Шахсият Ражаб ойи Ҳижрий – қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг ҳаром ойлардан бири эканини баён этади. Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг», деган (2-оят). Оятдаги «ҳаром ой»дан мурод Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойларидир. Бу ойларда уруш қилишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Мазкур тўрт ойда агар уруш қилинса, Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириб, ҳаром нарсани ҳалол ҳисоблаш бўлади. Бинобарин, бу катта гуноҳдир. Аллоҳ таоло «Моида» сурасида яна: «Аллоҳ Каъбани–Байтул-Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди», деган (97-оят). Уламоларимиз, ояти кариманинг ушбу жумласини динга ва ҳаж ибодатларига асос қилиб қўйди, деган маънода таъвил қиладилар. Ҳақиқатда ҳам Ислом дини асослари, ҳаж ибодати Маккаи мукаррамага, ҳарамга, Каъбага чамбарчас боғлиқдир. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 75 6🐳 5😢 3
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
Показати все...
👍 80🔥 14🕊 4🐳 4 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Суннат Ҳар бир ишда Аллоҳнинг исмини зикр қилиш عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: غَطُّوا الْإِنَاءَ، وَأَوْكُوا السِّقَاءَ، وَأَغْلِقُوا الْبَابَ، وَأَطْفِئُوا السِّرَاجَ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَحُلُّ سِقَاءً، وَلَا يَفْتَحُ بَابًا، وَلَا يَكْشِفُ إِنَاءً، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ أَحَدُكُمْ إِلَّا أَنْ يَعْرُضَ عَلَى إِنَائِهِ عُودًا وَيَذْكُرَ اسْمَ اللهِ فَلْيَفْعَلْ، فَإِنَّ الْفُوَيْسِقَةَ تُضْرِمُ عَلَى أَهْلِ الْبَيْتِ بَيْتَهُمْ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: أَغْلِقْ بَابَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَطْفِئْ مِصْبَاحَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرْ إِنَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَأَوْكِ سِقَاءَكَ وَاذْكُرِ اسْمَ اللهِ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Идишларнинг устини ёпинг. Мешларни(нг оғзини) боғланг. Эшикларни беркитинг. Чироқларни ўчиринг. Чунки шайтон мешларни(нг боғичини) еча олмас. Эшикларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирортангиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйсин. Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уйларига ўт қўйиб юборур», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Абу Довуднинг лафзида: «Эшигингни беркит. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Идишингнинг устини ёп. Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни(нг оғзини) боғла. Аллоҳнинг исмини зикр қил», дейилган. Ушбу ҳадиси шарифнинг турли лафздаги икки ривояти бир-бирини тўлдириб келмоқда. Уларда кундалик ҳаётимизда доимо учраб турадиган ва амал қилишимиз лозим бўлган тўрт иш ҳақида сўз кетмоқда. Икки ривоятни бир-бирига қўшиб ўргансак, анчагина ҳукмлар чиқади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 99🕊 12😢 6🐳 4🤩 3😱 2🏆 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси Залолатга кетишдан паноҳ сўраш عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم كَانَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِعِزَّتِكَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي، أَنْتَ الْحَيُّ الَّذِي لَا يَمُوتُ وَالْجِنُّ وَالْإِنْسُ يَمُوتُونَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим. 🔗 Тўлиқ ўқиш @islomuz
Показати все...
👍 108😢 26🔥 10🕊 5🐳 2 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Нуқтаи_назар Соғлом қалб Соғлом қалб ўз эгасига кўп ибодат қилишни юкламайди, тунлари бедор бўлишни ёки кўп вирд ва зикрларни талаб қилмайди. Шу билан бирга, бу қалбни ичида олиб юрган киши, дунё ва охират саодатига эришади. Чунки Аллҳ таоло унинг озгина ибодати учун ҳам уни мукофотлайди ва Ўз розилигига эриштиради. Бунинг сабаби, соғлом қалб эгаси барча ахлоқий носозликлар ва зиддиятлардан узоқ, энг олий мақсадлар билан банддир. Энг олий мақсад эса бандалар Раббисининг розилигига эришишдир. Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий @islomuz
Показати все...
👍 127😢 46🔥 17🕊 7🐳 5😍 4💯 2🥰 1
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
Показати все...
👍 83🕊 10🥰 7🐳 3😍 1