uk
Feedback
Islom.uz

Islom.uz

Відкрити в Telegram

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
121 754
Підписники
-6224 години
-2467 днів
-97630 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Нуқтаи_назар Аллоҳ сени одамлардан сақлайди Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни сақлашни ваъда қилиб, وَاللّهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ («Аллоҳ сени одамлардан сақлайдир») деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўриқчиларини кетказиб юборган. Киши ҳеч қачон ўзининг зарарига ёлғон гапирмайди. Агар ушбу Қуръон самодан тушмаганда эди, Муҳаммад қўриқчиларини ўзи билан қолдирган бўларди. Франциялик сиёсат арбоби Бартелеми Сент Илер 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 143🕊 13🔥 11😍 5😢 2👏 1🏆 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Саҳобалар_ҳаёти Аллоҳ таоло йўлидаги улкан хизмат Мусулмонлар ишининг ривожланиб бориши Рум империясининг тинчини бузар эди. Румликлар мусулмонларни йўқ қилиб ташлаш ниятида эдилар. Саккизинчи ҳижрий сананинг Жумадул-ула ойида улар мусулмонларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан юборилган уч мингга яқин аскари билан Мўъта урушида тўқнашдилар. Улар Ислом ва мусулмонлар учун жиддий хавфга айланган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга румликларнинг яна катта аскар тўплаётганлиги ҳақида хабар келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини Румга қарши урушга тайёргарлик кўришга буюрдилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 88🔥 14🕊 6😢 1
Муфтий ҳазратлари эсдалик нишони билан тақдирландилар Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар. Диний идорада бўлиб ўтган тадбирда нишонни Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Улуғбек Муҳамедов топширди. Улуғбек Муҳамедов ўз сўзида давлатимиз Раҳбари ташаббуслари асосида олиб борилаётган янгиланишлар ва инсон қадрини юксалтиришдаги саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда саккиз миллионлик аъзоси бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам самарали фаолият олиб бораётганини айтиб ўтди. Айни пайтда, бу ишларда диний соҳа ходимлари ҳам фаол иштирок этаётгани давлат миқёсида эътироф қилинаётгани, Муфтий ҳазратлари бошчилигида кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ишлар эътирофининг рамзий ифодаси ўлароқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам ушбу эсдалик нишонни тақдим этаётганини таъкидлади. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Муфтий ҳазратларини эсдалик нишони ва барчани касаба уюшмаси ходимлари байрами билан қутлади. Шунингдек, диний жабҳага кўрсатилаётган бундай эътибор ва эътирофларга жавобан ҳар бир соҳа ходими янада масъулият ва шижоат билан ишлаши, миллат ва дин равнақи йўлида фидойилик кўрсатиши кераклигини эслатиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган устувор вазифа ва дастурлар ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатган, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлида ибратли фаолият олиб бораётганларга тақдим этилади. 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 65🔥 8😢 6😍 4😱 2🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Саҳобалар_ҳаёти Эй Али, уни ўчир! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилгани келдилар. Ҳали Макка фатҳ этилмаган эди. Қурайшликлар у зотни Байтуллоҳни зиёрат қилишдан тўсди. Бир қанча борди-келдилардан сўнг Ҳудайбияда сулҳ қилишга келишишди. Мушриклар ўзлари томондан элчи қилиб, Суҳайл ибн Амрни мусулмонлар билан сулҳ тузишга юборишди. Сулҳ бандлари келишиб олинганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суҳайлга: «Кел, уни ёзиб қўямиз», дедилар ва ёзиш учун ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни чақирдилар. Али розияллоҳу анҳуга: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», деб ёз дедилар. Шунда Суҳайл: «Биз буни билмаймиз. Бисмикаллоҳумма, деб ёз», деди. Набий соллаллоху алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуга: «У айтгандек қилиб ёз», дедилар. Кейин айтишда давом этдилар: «Бу Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад билан Суҳайл ибн Амр ҳукм қилган нарсадир». Суҳайл ибн Амр яна эътироз билдирди: - Аллоҳга қасамки, агар сени Аллоҳнинг элчиси деб билганимизда Маккага киришдан тўсмас эдик. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёзсин. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам Али каррамаллоҳу важҳаҳуга: - Али, уни ўчир ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёз, дедилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг расули, ҳеч қачон уни ўчирмайман», - дедилар. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 1👍 122😢 17🕊 13🤩 1
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
Показати все...
👍 79🥰 15🕊 8🤩 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Мазҳабда_муваффақият_бор Умматнинг фиқҳий мазҳаблари улуғ неъматдир Имом Суютий умматнинг буюк, беназир уламоларидан. Оталари катта бой бўлиб, ундан жуда кўп мерос қолган. Қолаверса, бошқа илм ҳомийлари ҳам кам бўлмаган. Имом Суютий кутубхоналаридан чиқмай, илм билан машғул бўлган. Ҳатто баъзилар: «У зот бир ярим мингта китоб ёзган», дейишади. Ҳар ҳолда бу зот энг кўп китоб ёзганлар қаторидан ўрин олганлар. У зотнинг кутубхонасида машҳур Нил дарёсига қараган дераза бўлар экан. Илмга шунчалик қаттиқ киришганларидан умрида бирон марта ўша деразадан дарёга қарамаган эканлар. Менимча, ойнадан қараб, қалбимда дунё неъматларига қизиқиш уйғониб қолмасин, деб қўрққан бўлсалар керак. Агар у киши ойнадан қараб, лаззат олиб юрганида, бизга бу қадар кўп тенги йўқ китобларни қаердан ёзиб берардилар ахир? Қандай қилиб дунёга бунчалик машҳур бўлардилар?! Ҳа, дунёнинг ҳақиқатини кўра олган, унинг арзимаган зебу зийнатларига қиё боқмаган инсонгина мана шундай даражаларга чиқади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 61🔥 9🕊 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Атиргулда ҳам ақл бор Атиргулда, буғдой бошоғида, эман дарахтида ақл бор. Гарчи унинг ақли, яъни эман дарахтининг ақли шохлари каби қалин ақл бўлса ҳам бор. Кунгабоқарнинг ҳаракати, қуёш томонга юзланиши асал тўплаш учун далалар бўйлаб парвоз қилаётган асаларининг ҳаракатидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Шу билан бирга олий мақсадларини кўзлаб тўсиқлардан хавф-хатарлардан ошиб ўтаётган инсоннинг ҳаётдаги курашидан фарқ қилмайди. Кунгабоқар, асалари ва инсоннинг ҳаёт тарзи ўртасида биологик боғлиқлик бор. Буларнинг ҳар бири ҳалқалари бир-бирига туташган занжир мисолидир. Ўрталаридаги фарқ яшаш даражасида холос. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 104🔥 14💯 7🥰 6🕊 2 1😢 1😍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси Аллоҳ ғайбни ва ҳозирни билувчи Зот عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مُرْنِي بِكَلِمَاتٍ أَقُولُهُنَّ إِذَا أَصْبَحْتُ وَإِذَا أَمْسَيْتُ، قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ، عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، قَالَ: قُلْهَا إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ وَإِذَا أَخَذْتَ مَضْجَعَكَ. «Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга тонг оттирганимда ва кунни кеч қилганимда айтиб юрадиган сўзларимни амр қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳумма! фотирас самавати вал арзи, ъалимал ғайби ваш-шаҳадати, Робба кулли шайъин ва малийкаҳу. Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта. Аъузу бика мин шарри нафсии ва мин шарриш-шайтони ва ширкиҳи», деб айт. Уларни тонг оттирганингда ҳам, кунни кеч қилганингда ҳам ва ётар жойингни олганингда ҳам айт», дедилар». Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Эй осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи Зот! Ғайбни ва ҳозирни билувчи Зот! Ҳар бир нарсанинг Робби ва эгаси бўлган Зот! Албатта, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига шаҳодат келтираман. Сендан нафсимнинг шарридан ва шайтоннинг шарри ва ширкидан паноҳ тилайман». 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 2👍 153🔥 16🥰 12🕊 11👏 3😢 3 1🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Одоб Онага яхшилик қилиш عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قُلْتُ: مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قُلْتُ: مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قُلْتُ: مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أَبَاكَ، ثُمَّ الْأَقْرَبَ فَالْأَقْرَبَ». Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай?» дедим. «Онангга», дедилар. «Кимга яхшилик қилай?» дедим. «Онангга», дедилар. «Кимга яхшилик қилай?» дедим. «Онангга», дедилар. «Кимга яхшилик қилай?» дедим. «Отангга. Сўнгра яқинларга ва яна яқинларга», дедилар». Шарҳ: Бу кўпчилигимиз биладиган жуда машҳур ҳадис. Уламолар мана шу ҳадисдан «Онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар кўп» деган хулосани ҳам чиқаришган. Ота-она, албатта, ҳар бир фарзанд учун улуғ зотлар. Лекин онанинг тутган ўрни алоҳида таъкидланади, чунки она фарзандига ҳомиладор бўлганидан бошлаб унинг машаққатини тортади. Тўққиз ой давомида қорнида кўтариб юради. Ҳомиладорликнинг қанчалик қийин кечишини ҳар бир ақли бор одам яхши билади. Фақат фарзанд учун фидокорлиги туфайлигина она ана шу машаққатларни кўтаради. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 10👍 118😍 16😢 12🕊 8🔥 2🤩 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Мерос Мазҳаблар ва раъйлар ўртасида кучлисини танлаш Далилларни солиштириб кўрганимизда ҳанафий ва ҳанбалий уламолар раъйининг далили кучли, ҳужжати зоҳир ва баёни ёрқин эканлигини топамиз. Хусусан, шу раъй саҳоба ва тобеъинларнинг жумҳури қўллаган фикр бўлиб, улуғ саҳобаларнинг аксарлари шу раъйни маъқул кўришган ва бу қавл воқеликка энг яқин, адолатли ва ҳар хил оғишлардан саломат бўлганидир. Шу билан бирга, қолган меросни байтулмолга бериш тарафдори бўлган биринчи гуруҳдагилар ҳам байтулмол ишлаб турган, уни адолат билан тасарруф қилиб, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққини бераётган бўлишини шарт қилиб қўйишган. Шунинг учун моликий мазҳабининг мутааххир уламолари ва уларга эргашган шофеъий фуқаҳолар ҳам ҳижрийнинг учинчи асрида байтулмол низоми бузилгач, завул-арҳомларнинг байтулмолдан олдин мерос олишларига фатво беришган. Нафақат фатво бериш, балки бу мусулмонлар манфаати учун бериладиган фатволар жумласидан ҳисобланган. Ушбу ҳижратнинг учинчи асридан бугунги кунимизгача завул-арҳомларнинг мерос олишига барча бирдек иттифоқ қилган, десак, тўғри бўлади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 12👍 60 7🤩 2😱 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни доим айтиб юриш عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ وَحِينَ يُمْسِي: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ مِائَةَ مَرَّةٍ لَمْ يَأْتِ أَحَدٌ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلَّا أَحَدٌ قَالَ مِثْلَ مَا قَالَ أَوْ زَادَ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтса, қиёмат куни бирор киши у келтирган нарсани келтира олмайди. У айтган нарсани айтган ёки ундан зиёда қилган киши мустасно», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Бу ҳадиси шарифда тонг отганда ва кеч кирганда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтишга одатланишга тарғиб қилинмоқда. 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 11👍 177🔥 11🕊 8🥰 7 2😍 2🤩 1🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Мўминларга_эслатма Дўст ва улфатчилик одоби Дарҳақиқат, суҳбат (ҳамроҳлик), дўстлик ва улфатчилик алоқалари никоҳ каби икки шахс орасида барпо бўладиган маънавий ришталардир. Оила ҳаётида жуфтларнинг ҳар иккиси ҳам амал қилишлари лозим бўлган қоидалар бўлганидек, дўстликнинг ҳам ўзига яраша риоя қилиш зарурий бўлган ҳақлари мавжуд. Дўстлик ришталари нафсоний туйғулар, дунёвий манфаатларга барпо қилинган бўлмаслиги, асосий мақсад охират манфаати ва Аллоҳ розилиги учун бўлиши керак. Бундай олий фазилатлар ҳаммада ҳам бўлавермагани учун ораларида суҳбат ва биродарлик ришталарини боғлайдиган кимсалар ўзларига дўст, биродар, ошна сифатида танлайдиган кишиларда бир катор комилликлар ва устун феъл-атворни ахтаришга мажбурдирлар. Шундай экан биз, аввало, суҳбат қиладиган (дўст тутадиган) кишини яхши таниб олмоғимиз лозим: “Киши бошқасини биродар (дўст) тутса, (дастлаб) унинг ва отасининг исмини ҳамда у кимлардан эканини сўраб олсин. Зеро, бу дўстлик (риштаси) учун боғловчироқдир”. Шунингдек дўст тутинган кишисига ўз муҳаббатини, уни яхши кўришини билдириб қўйиши керак: “Агар сизлардан кимдир биродарини яхши кўрса, унга уни (яхши кўринишини) билдириб қўйсин”. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 1👍 84🕊 6 4🔥 1
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
Показати все...
star reaction 1👍 71🥰 11🔥 7🕊 5
«Вақф» фонди томонидан хайрия ишлари давом этмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5416-сонли қарорига биноан 2018 йилда ташкил этилган. Фонднинг асосий мақсади – кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, илм-фан ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттириш, хайр-саховат анъаналарини кенг ёйишдан иборатдир. «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида кенг кўламли хайрия ишлари амалга оширилди. Фонд ва ҳомийлар маблағи ҳисобидан 17 982 та оилага 26 млрд сўмдан ортиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техника, кўмир ва бошқа маҳсулотлар тарқатилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 123 нафар фуқарога 547,7 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 90🔥 14👏 4🎉 4😍 4🕊 2 1🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси Шайтон Аллоҳ исми зикр қилинмаган овқатни ўзига ҳалол қилиб олади Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга овқат тановул қилгани ўтирсак, у зот қўлларини узатмагунларича биз узатмас эдик. Бир гал у зот билан бирга таомда бўлганимизда, бир қиз келиб, овқатга қўл узатишга шошаётганида у зот қўлидан ушлаб четга олиб қўйдилар. Кейин бир аъробий келиб, у ҳам узатмоқчи бўлганида Расулуллоҳ унинг ҳам қўлидан ушлаб, четга олиб қўйдилар. Сўнгра у зот: «Албатта шайтон Аллоҳ исми зикр қилинмаган овқатни ўзига ҳалол қилиб олади. У (шайтон) овқатни ҳалол қилиш учун бу қизча билан келди. Мен унинг қўлидан тутдим. Сўнгра овқатни ҳалол қилиш учун бу аъробий билан келди. Унинг ҳам қўлидан тутдим. Менинг нафсим Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, у (шайтон)нинг қўли улар икковининг қўли билан менинг кафтимдадир», дедилар. Кейин Аллоҳ исмини зикр қилиб, овқат тановул қилдилар». Имом Муслим ривояти. 🕋 @islomuz
Показати все...
star reaction 1👍 138😱 10 6🕊 6🔥 4
09:05
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kim edi? 🌐 YouTube orqali ko'rish 🕋 @islomuz
Показати все...
Efir uchun tg.mp433.22 MB
👍 151🔥 29😢 22🕊 9🥰 3 2
Ҳаж вазири билан янги тартиб ва қулайликлар муҳокама қилинди Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида “Ҳаж – 2026” мавсумини намунали ташкил этиш юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, атташе Шуҳрат Амоний ҳамда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Саудия элчиси Юсуф ал-Утайбий келгуси ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этишни муҳокама қилишди. Учрашув аввалида муҳтарам Президентимиз ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар салмоқли натижа бераётгани, делегациялар алмашинуви кўпайгани ва ҳожиларга энг юқори даражадаги хизматлар кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди. Музокаралар чоғида янги мавсумда ҳожилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган янги тартиб-қоидалар тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашилди. Жумладан, тиббий талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш, шартнома бандларини бажариш ва ҳаж мавсумида низом талабларига амал қилишга урғу қаратилди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 58🔥 3😱 2🕊 2🎉 1
10. Baqara surasi (76-86-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
Показати все...
👍 53🎉 7
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Суннат Таомланиш маданияти وَلِمُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيِّ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ قَائِمًا. وَلِمُسْلِمٍ: لَا يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئْ. Муслим, Абу Довуд ва Термизийларнинг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар», дейилган. Муслимнинг ривоятида эса: «Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин. Ким унутган бўлса, қусиб юборсин», дейилган. عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْرَبُ قَائِمًا وَقَاعِدًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ. Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тик туриб ҳам, ўтириб ҳам ичаётганларини кўрдим». Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган. Шарҳ: Уламо аҳли ичимликни тик туриб ёки ўтириб ичиш ҳақида келган ривоятларнинг ҳаммасини жамлаб, таққослаб, бошқа сабабларини ҳам топиб, ўрганиб чиққанларидан сўнг «Ўтириб ичиш мустаҳабдир, тик туриб ичиш эса баъзи вақтларда жоиздир», деганлар. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
Показати все...
🔥 51👍 43🕊 9😢 3👏 2🏆 1
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
Показати все...
👍 81😍 13🕊 9😢 6🔥 2