Islom.uz
Відкрити в Telegram
Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
Показати більше2025 рік у цифрах

121 775
Підписники
-6224 години
-2467 днів
-97630 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Ислом
Қалб жисм подшоҳидир
«Ичкарига беркитилган сирлар ташқарида кўриниш ила ошкор бўладир».
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ
Қалбга беркитилган сирлар ташқи аъзолардаги аломатларда кўринади. Ҳар бир инсоннинг қалбидаги яхшилик ёки ёмонлик, кенглик ёки торлик, ҳусни хулқ ёки ахлоқсизлик, илм ёки жаҳолат, маърифат ёки нодонлик, нур ёки зулмат, меҳрибонлик ёки меҳрсизлик, бахиллик ёки сахийлик, ҳушёрлик ёки ғафлат каби яхши-ёмон ахлоқлар унинг юзи, амаллари, муомаласидан кўриниб туради.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар...» (Бақара сураси, 273-оят).
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23270
🕋 @islomuz
👍 89😢 13🕊 7🔥 4😍 3🤩 1🐳 1
«Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Мотуридийликка оид асарлари» мавзуси халқаро симпозиумда
Жорий йилнинг 21-22 ноябр кунлари Туркия Республикаси Коня шаҳри Салжуқ университетида Ҳанафийлик-Мотуридийлик ҳақида 7-халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли минтақаларидан дин арбоблари, профессорлар, докторлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.
Биз учун қувонарлиси, ўзбек ватандошимиз, айни дамда Салжуқ университетида магистратура босқичида таҳсил олаётган Гулзодахон Ҳурмуҳаммедова ҳам ушбу халқаро симпозиумда қатнашиб, «Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Мотуридийликка оид асарлари» мавзусини ёритиб берди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
52b62867-f196-4d4c-bc54-62107f1e5a5e.mp416.40 MB
👍 136🔥 10👏 8😍 4⚡ 2🤩 1🏆 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси
Янги чиққан ойни кўрганда ўқиладиган дуо
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил жумадус соний ойининг 1 куни 2025 йил 22 ноябр шанба кунига тўғри келмоқда. Жумадус соний ойидан сўнг иншаАллоҳ, муборак Рамазон ойига уч ой қолади. Шунинг учун ушбу ой қиш фаслига тўғри келгани, кундузлари қисқа бўлгани боис, қазо рўзаларни тутишга жуда қулай фурсат. Бу ғанимат кунлардан фойдаланиб, зиммамиздаги қарзлардан қутулиб олайлик.
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил юмни вал иймани, вас салаамати вал Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ.
Маъноси: Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!
🕋 @islomuz
👍 103🔥 16🕊 9💯 5😱 2
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
Ushbu hadisning sharhi
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
👍 67😍 11🔥 5🕊 3🐳 1
«Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари» мавзусида малака оширилди
Юртимизда диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида «Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари» мавзусида тўрт ҳафталик ўқув дарслари ўтказилди.
Дарслар Иорданиядаги Ислом илмлари халқаро университети профессори (WICE), ҳанафий фиқҳи факультети мудири, шайх Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж ҳазратлари томонидан берилди. Тўрт ҳафта давомида юртимиздаги имом-домлалар, диний соҳа вакиллари малака ошириш дарсларида қатнашдилар. Дарс машғулотлари жараёнида ҳадисларнинг мазҳабдаги ўрни, уларни тўғри тушуниш масалалари кенг муҳокама қилинди. Имом-хатибларнинг бир нечта фиқҳий саволларига жавоблар берилди.
Аввалги уч дарсда ҳадисларга амал қилишнинг назарий масалалари баён этилган бўлса, охирги дарсда ҳадисларга тааллуқли бўлган, турли саволларга сабаб бўладиган 17 та ҳукм танлаб олиниб, шу мавзуга алоқадор ҳадислар ўрганиб чиқилди. Давра сўнггида келажакда бундай дарслар давом эттирилиши борасида режалар қилинди.
«Ҳанафий мазҳабида ҳадислардан ҳукм олиш услублари»га доир ўқув машғулотлари муваффақиятли якунланиб, дуои хайрлар қилинди.
🕋 @islomuz
👍 80🔥 11😍 6🕊 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси
Бомдод ва шом намозларидан сўнг ўқиладиган дуо
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَمْسَى قَالَ: أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ ِللهِ، وَالْحَمْدُ ِللهِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَسُوءِ الْكِبَرِ، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ، وَإِذَا أَصْبَحَ قَالَ ذَلِكَ أَيْضًا: أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ ِللهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кеч кирса, «Амсайна ва амсал мулку лиллаҳи, вал ҳамду лиллаҳи, лаа илааҳа илаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува аълаа кулли шайин қодийр. Робби асъалука хойра маа фии ҳазиҳил-лайлати ва хойра маа баъдаҳаа ва аъузу бика мин шарри маа фии ҳазиҳил лайлати ва шарри маа баъдаҳаа. Робби аъузу бика минал касали ва суъил кибари. Робби аъузу бика мин азабин фин-нари ва азабин фил қабри», дер эдилар.
Қачон субҳ бўлса, «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи» деб, худди шуни айтар эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Одоб
Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигига боғлиқ
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: مَا مِنْ مُسْلِمٍ لَهُ وَالِدَانِ مُسْلِمَانِ، يُصْبِحُ إِلَيْهِمَا مُحْتَسِبًا، إِلَّا فَتَحَ لَهُ اللهُ بَابَيْنِ - يَعْنِي الْجَنَّةَ - وَإِنْ كَانَ وَاحِدًا فَوَاحِدٌ. وَإِنْ أَغْضَبَ أَحَدَهُمَا لَمْ يَرْضَ اللهُ عَنْهُ حَتَّى يَرْضَى عَنْهُ. قِيلَ: وَإِنْ ظَلَمَاهُ؟ قَالَ: وَإِنْ ظَلَمَاهُ.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Бир мўмин-мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, биттасини очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, ундан Аллоҳ рози бўлмайди».
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейишди.
(Ибн Аббос) «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди».
Бу ривоятда ҳам ота-онага яхшилик қилишнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Унда бу ишнинг охиратда берадиган самараси баён қилинмоқда.
Ота-онасига савоб умидида яхшилик қилиб тонг оттирган мусулмонга Аллоҳ таоло жаннатнинг икки эшигини очиб қўйиши таъкидланмоқда. Онасига яхшилик қилгани учун бир эшикни ва отасига яхшилик қилгани учун яна бир эшикни очиши эслатилмоқда.
Ота-онанинг иккиси бўлмай, фақат биттаси қолган бўлса ва фарзанд ўша қолганига савоб умидида яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир эшик очар экан.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 112😍 14🕊 10😢 8🔥 1
03:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Germaniya Aya Sofiya masjidi ochildi~1.mp430.31 MB
👍 93🥰 28🔥 15🤩 6🐳 2
✨ Hikmatning boshi – Allohdan qo‘rqishdir!
Suhbatni «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib boradilar.
📹 Jonli efirni ko'rish
#juma
🕋 @islomuz
Repost from Muslim.uz
00:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#anons #juma #jonli_efir
📢 БУГУНГИ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА!
📖Бугун, 21 ноябрь куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "Ҳикматнинг боши – Аллоҳдан қўрқишдир!" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади.
😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз:⏺1. Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/rp0wblDF3mo?feature=share ⏺2. Зайниддин домла Эшонқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/cj23GvoThAs?feature=share ⏺3. Ғуломжон домла Холбоев, Фатво маркази директори ўринбосари 🟥https://www.youtube.com/live/nXwaqBk-0Oc?si=4PrSUrwbk0faPkKO ⏺4. Жобир домла Элов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/TEQw2z_L52E?si=ZjQR2T6O2xkHNMc8 ⏺5. Мирзамақсуд домла Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/hTiaSR357j0?si=HsJkf43-7HftP3MZ ⏺6. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/kMX27vF-U4g?feature=share ⏺7. Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳридаги “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/acugkNSL0Dc?feature=share ⏺8. Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов, Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/qVU3ENtC6Rk?feature=share ⏺9. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/rN1dSdvLeLY?si=9L4fgv6DyCtK0JNd ⏺10. Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов, "Ҳазрати Имом" масжиди имом-хатиби 😎 https://www.instagram.com/reel/DRR0t0jDFyw/?igsh=eXAxcnRxZGVtaWlu ⏺11. Азизхўжа домла Иноятов, Бухоро вилояти "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/7KdIIQhhSy4?feature=share ⏺12. Ботиржон домла Тожибоев, Андижон шаҳар "Эски гумбаз" масжиди имом-хатиби 😎 https://www.facebook.com/share/1ALjmVFRyq/?mibextid=wwXIfr ⏺13. Муҳаммад Бобур домла Насриддинов, Наманган шаҳри “Ҳомиддин қори” масжиди имом-хатиби 😎 https://instagram.com/rayyon.uz?igshid=YmMyMTA2M2Y= ⏺14. Дониёр домла Икромов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/xQggoLWquf0?si=sDz1jQUooWD3SKw6 ⏺15. Улуғбек домла Муҳаммаджонов, Тошкент тумани “Мирҳалил ҳожи ота” масжиди имом-хатиби 😎 https://www.instagram.com/oynauz_kanali?igsh=dXZxeGtkYm43bDNq&utm_source=qr ⏺16. Юнусхон домла Мамарасулов, Марғилон шаҳар“Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/channel/UCTUGlUb3Qk4aviUrFMPGbtQ ⏺17. Исроилжон домла Исмоилжонов, Миробод тумани “Оқ уй” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/f3VLTzS7_Fs ⏺18. Одилжон домла Саъдиллоев, Бухоро шаҳри “Халифа Худойдод” масжиди имом-хатиби 😎 https://www.instagram.com/buxoriylar__avlodi?utm_source=qr&igsh=MWtwaXF3d3hrdjV1NQ== 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Yangilik live.mov1.90 MB
👍 60🔥 3👏 3🎉 3
02:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ey Robbim, holimizga rahm qil!
🔗 Havola ko'rsatuvi
🔗 https://islom.uz/maqola/23414
🕋 @islomuz
Ey Robbim_2.mp420.02 MB
03:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Жизнь, посвященная Исламу - Трейлер
Смотреть фильм «Жизнь, посвященная Исламу» на русском языке сегодня, в 18:00.
@islomuz
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf Rus Tizer Final V2_2.mp432.43 MB
Азизлар, ўзбек халқининг атоқли фарзанди, етук аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ибратли ҳаёт йўли ҳақидаги «Исломга бағишланган умр» номли ҳужжатли фильм рус тилига таржима қилинди.
Марҳамат, бугун 18:00 да «Исломга бағишланган умр» фильмини рус тилида томоша қилинг.
—
Дорогие братья и сестры! Документальный фильм «Жизнь, посвященная Исламу», рассказывающий об образцовом жизненном пути выдающегося сына узбекского народа, всемирно известного ученого и досточтимого шейха Мухаммад Садыка Мухаммад Юсуфа переведен на русский язык.
Смотреть фильм «Жизнь, посвященная Исламу» на русском языке сегодня, в 18:00.
@islomuz
👍 122🥰 21🔥 11👏 4🤩 3🐳 3⚡ 2🕊 2💯 2🎉 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Силаи_раҳм
Буюклар ҳаётидан ибратлар
Абу Хурайра розияллоҳу анҳу икки кишини кўриб, уларнинг биридан: «Бу сенга ким бўлади?» - деб сўрадилар. У: «Отам», - деб жавоб берди. Шунда у зот: «Унинг исмини айтиб чақирма, олдида юрма ва ундан аввал ўтирмагин», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
***
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Ким отасига кўз қири билан (менсимай) қараса, унга оқ бўлибди».
Изоҳ: «Оқ бўлиш» ибораси араб тилида «кесиш», «узиш» деган маънони билдиради, шаръий истилоҳда эса ота-онага азият бериш, маъсият бўлмаган ишларда уларга итоатсизлик қилиш, уларни ғазаблантириш, норози қилиш, улардан алоқани узишга айтилади. Бинобарин, уни қандайдир қарғишга қолиш, бирор касалликка гирифтор бўлиш маъносида тушунмаслик керак.
***
Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр айтади: «Отам вафот этганда бир йил давомида Аллоҳдан фақатгина отамни афв этишини сўрадим».
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 86😢 25🔥 7🐳 3⚡ 2🕊 1😍 1
04:02
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Madina tomon yol~1.mp436.76 MB
🔥 52👍 30🐳 5🥰 4🕊 3💯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Саҳобалар_ҳаёти
Меҳрибонлик ва масъулият туйғуси
Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у эса ўз отасидан ривоят қиладилар:
«Умар розияллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келди. Умар розияллоҳу анҳу уларни одамларга кийгизди. Ҳамма янги кийим кийиб юра бошлади.
Умар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари ва минбарлари орасида ўтирар, одамлар эса унинг олдига келиб, салом беришар ва ҳаққига дуо қилар эдилар.
Шу пайт Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолар кела бошладилар. Икковларининг устиларида ҳалиги кийимлардан ҳеч нарса йўқ эди. Умарнинг қовоқлари осилиб, икки қоши орасида тугун пайдо бўлди. Сўнгра:
«Аллоҳга қасамки, сизларга кийдирган нарсам менга татимади», деди.
«Эй мўминларнинг амири, қавмингизга кийим кийдирдингиз. Яхши қилдингиз!?» дедилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 67😢 27🔥 6🕊 5🐳 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Кун_дуоси
Тўсатдан келадиган балодан сақланиш
عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ، قَالَ: فَأَصَابَ أَبَانَ الفَالِجُ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ الَّذِي سَمِعَ عَنْهُ الْحَدِيْثَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لَهُ: مَا لَكَ تَنْظُرُ إِلَيَّ! فَوَاللهِ مَا كَذَبْتُ عَلَى عُثْمَانَ، وَلَا كَذَبَ عُثْمَانُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، وَلَكِنِ الْيَوْمُ الَّذِي أَصَابَنِي فِيْهِ مَا أَصَابَنِي غَضِبْتُ فَنَسِيْتُ أَنْ أَقُولَهَا. رَوَى هَذِهِ السِّتَّةَ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга қарай бошлади. Шунда Абон унга:
«Нимага менга (бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 105🔥 15😢 12⚡ 8🕊 5😍 3👏 1🐳 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Мўминларга_эслатма
Фаришта жавоб қайтариб турган эди!
Бир киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша ерда эдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишига ҳеч нарса демади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ажабланиб, табассум қилиб ўтирдилар. Ҳалиги киши сўкишни ҳаддан оширганидан сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир нарса деб унга жавоб қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аччиқланиб туриб кетдилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларидан бориб сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! У мени сўкканида ўтирдингиз, аммо мен жавоб қайтарганимда ғазабланиб туриб кетдингиз?!
Набий алайҳиссалом дедилар:
- Бир фаришта сен билан бирга бўлиб, ҳалиги сўккан кишига жавоб қайтариб турган эди. Сен жавоб қайтаришни бошлаганингда фаришта кетиб, шайтон келди. Мен шайтон билан бир жойда ўтирмайман!
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 111😢 49🕊 6🔥 5⚡ 2🥰 2😍 1🐳 1
