uk
Feedback
davletovuz

davletovuz

Відкрити в Telegram

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
79 283
Підписники
Немає даних24 години
+627 днів
-11930 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Истамов Махмуд Шухратович адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача вазирга ўринбосар эди.
Показати все...
00:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
UZ24.uz нашри сўнгги пайтларда ижтимоий таҳлиллар ва кенг қамровли мақолалар билан ажралиб турибди. Мавзулар ўзига хос. Айниқса, 500 минг долларлик уйлар, президентлар имзолари, Ўзбекистон бўйича энг тоза ҳаво ҳақидаги мақолалар одамни эътиборини тортяпти. Бу каби таҳлиллар сайтда талайгина. Сондан кўра сифатга кўпроқ этибор беришади. Сайтнинг Телеграм каналига қўшилиб олинг — @uz24newsuz Реклама
Показати все...
1118.gif.mp40.09 KB
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет давлатга бориб келиши мумкин бўлади Эндиликда алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради. Адлия вазирлиги тегишли ҳужжатни рўйхатга олди. Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади.
Показати все...
01:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаровни телефон орқали табриклади.
Показати все...
IMG_0692.MP46.16 MB
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖнинг фаолияти экологик камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилди. Қайд этилишича, компания фаолиятида текшириш ўтказилганда 11 та ҳолатда камчилик аниқланган. Жумладан чанг-газ тозалаш ускунасининг самарадорлиги меъёрий ҳужжат талабига жавоб бермайди, ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилмоқда, кимёвий моддалар белгиланган ҳудудда жойлаштирилмаган, сув таркибидаги кимёвий моддаларнинг ортиқча чиқарилмоқдп, компенсация тўловлари ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмаган. Шу боис Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги судга ариза билан мурожаат қилиб, “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖнинг фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган.
Показати все...
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
“Жавоҳир қаҳрамонимизни яна бир олқишласак!”
Показати все...
IMG_0689.MOV1.07 MB
00:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Жавоҳирни қутлашмоқда!
Показати все...
IMG_0687.MP43.34 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби бўлди.
Показати все...
2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, лойиҳалаштириш, қурилиш ва жиҳозлаш учун қўйилмалар) 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 63,69 трлн сўм (59,5 трлн) 2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,36 трлн (6,6 трлн) 3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 6,80 трлн (5,1 трлн) 4. Маданият вазирлиги — 1,28 трлн (1,172 трлн) 5. Спорт вазирлиги — 1,22 трлн (1,135 трлн) 6. Қурилиш вазирлиги — 2,23 трлн (1,992 трлн) 7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 2,27 трлн (1,794 трлн) 8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,36 трлн (10,4 трлн) 9. Энергетика вазирлиги — 110 млрд (123 млрд) 10. Транспорт вазирлиги — 7,30 трлн (6,7 трлн) 11. Экология вазирлиги — 1,10 трлн (927 млрд) 12. Геология вазирлиги — 838 млрд (1 трлн) 13. Рақобат қўмитаси — 13,54 млрд (12,6 млрд) 14. Давактив агентлиги — 13,12 млрд (12,1 млрд) 15. Бандлик вазирлиги — 582,8 млрд (733 млрд) 16. Миллий статистика қўмитаси — 346,4 млрд (238,8 млрд) 17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1,117 трлн (1 трлн) 18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1,62 трлн (1,116 трлн) 19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 528 млрд (532 млрд) 20. Адлия вазирлиги — 350 млрд (322 млрд) 21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 105,9 трлн (95,9 трлн) 22. Солиқ қўмитаси — 176,7 млрд (169,4 млрд) 23. Вазирлар Маҳкамаси — 2,59 трлн (2,184 трлн) 24. Президент администрацияси — 3,05 трлн (1,673 трлн) 25. Сенат — 128,18 млрд (127 млрд) 26. Қонунчилик палатаси — 229,3 млрд (178,9 млрд) 27. Омбудсман — 24,56 млрд (18,6 млрд) 28. Бош прокуратура — 3,008 трлн (2,732 трлн) 29. Олий суд — 1,99 трлн (1,804 трлн) 30. Конституциявий суд — 13,19 млрд (12,9 млрд) 31. Судьялар олий кенгаши — 58,7 млрд (53,7 млрд) 32. Марказий сайлов комиссияси — 31,98 млрд (29,4 млрд) 33. МТРК — 887,6 млрд (881,4 млрд) 34. ЎзА — 44 млрд (40,7 млрд) 35. Маънавият ва маърифат маркази — 78,25 млрд (75,4 млрд) 36. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 17,45 млрд (16,1 млрд) 37. Касаба уюшмалари федерацияси — 400 млрд (350 млрд) 38. Фанлар академияси — 534,36 млрд (446,8 млрд) 39. Бадиий академия — 249,8 млрд (160,4 млрд) 40. Коррупцияга қарши кураш агентлиги — 35,69 млрд (33,2 млрд) 41. Ҳисоб палатаси — 136,99 млрд (116 млрд) 42. Бошқарув самарадорлиги агентлиги — 93,18 млрд (53,7 млрд) 43. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 27,12 млрд (20,3 млрд) 44. Болалар омбудсмани — 3,57 млрд (3,5 млрд) 45. “Соғлом авлод учун” жамғармаси — 910 млн (910 млн) 46. Болалар ижтимоий мослашуви маркази — 11,7 млрд 47. Миллий антидопинг агентлиги — 9,27 млрд 48. Дин ишлари қўмитаси — 172,65 млрд (163,7 млрд) 49. Маданий мерос агентлиги — 251,36 млрд (177,3 млрд) 50. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 22,42 трлн (21,139 трлн) 51. Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш фонди — 1,441 трлн 52. Ёшлар ишлари агентлиги — 507,66 млрд (456 млрд) 53. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 166,69 млрд (105,7 млрд) 54. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 64,34 млрд (95,7 млрд) 55. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 57,22 млрд 56. Атом энергияси агентлиги — 46,38 млрд 57. Энергетика бозори агентлиги — 3,03 млрд 58. Ўзэнергоинспекция — 28,92 млрд 59. Агроинспекция — 8,72 млрд (9,3 млрд) 60. Миграция агентлиги — 50 млрд 61. Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси — 10,08 млрд 62. Энергия самарадорлиги агентлиги — 709,86 млрд 63. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги — 7,23 млрд 64. Енгил саноат агентлиги — 47 млрд 65. Миллатлараро муносабатлар қўмитаси — 16,33 млрд 66. Бошқа ташкилотлар — 74,12 трлн (49,989 трлн) ⸻ Изоҳ: Қавс ичидаги рақамлар — ўтган йилги кўрсаткичлар. Ҳозирча бюджет лойиҳаси.
Показати все...
Шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари тўлиқ қайта кўриб чиқилади — Президент фармони
Показати все...
2026 йил учун давлат қарзи лимити Ҳукумат 2026 йилда 5 млрд доллар ташқи қарз жалб қилишни режалаштиряпти (2025 йилда 5,5 млрд доллар). Шундан 2,5 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлашга, 2,5 млрд доллари эса инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 30 трлн сўм этиб белгиланди. ДХШ асосида имзоланадиган янги лойиҳалар қийматининг юқори чегараси 6,5 млрд доллар қилиб белгиланди.
Показати все...
Чипслар учун акциз солиғи жорий этилади 2026 йил 1 апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр 1 кг картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғи жорий этилади.
Показати все...
Ҳукумат 2026 йил учун давлат бюджети параметрлари ва солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди. Иловада: Фуқаролар учун бюджет
Показати все...
Budjet_loyihasi_2026.pdf14.91 MB
Ўзбекистон узоқ йиллик урушдан сўнг қайта тикланаётган Афғонистон, Ироқ ва Сурия билан савдо-сотиқни ривожлантиришга эътиборни кучайтиради. Йил якунигача Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Товар-хомашё биржаси филиали очилади ва камида 100 турдаги маҳаллий маҳсулотларни сотиш йўлга қўйилади. Келгуси йилдан Савдо-саноат палатасининг Ироқда 3 нафар, Сирияда 2 нафар савдо маслаҳатчилари иш бошлайди. Ироқнинг энг йирик тадбиркорлари Самарқандга таклиф этилиб, “Ўзбекистон–Ироқ” бизнес форуми ўтказилади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Яшаб турган жойингизда болалар боғчаси бўлса қандай бўлар эди? Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган ва хусусий боғчаси бўлган Muhabbat Shahri лойиҳасида 1 хонали хонадонларни: ➖ Бош тўлов 58 млн сўмдан ➖ Ойлик тўлов 4.9 млн сўмдан бошлаб харид қилинг. Батафсил маълумот олиш 71 2007400 | Telegram Реклама
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Показати все...
00:14
Відео недоступнеДивитись в Telegram
“Самарқанд – Ургут” янги темир йўл линияси йил охиригача тўлиқ ишга тушар экан.
Показати все...
IMG_0652.MP42.72 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тайинловлар: ➖Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Ўктамжонов (чапда) Гулистон шаҳрига; ➖"Ғиждувон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори бўлиб ишлаб келган Фарҳод Умаров (ўртада) Ғиждувон туманига; ➖Паркент тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Сардор Исакулов (ўнгда) Бўка туманига ҳоким этиб тайинланди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
AVO айфон марафон Ҳар ҳафта Айфон 17 ўйини ўтказилади Совринлар марафонини бошлаймиз. Ҳар ҳафта Айфон 17 ғолибини аниқлаймиз, финалда эса учта Айфон 17 Pro Max ютуққа қўйилади. Қандай қатнашиш мумкин: • AVOда кредит лимитини қабул қилинг • AVO platinum кредит лимити ҳисоби билан камида 100 000 сўмлик харидлар қилинг, пул ўтказинг, нақд пул ечинг ёки хизматлар учун тўланг • Шу турдаги ҳар бир операция = 1 та имконият. Имкониятлар қанча кўп бўлса, ютиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Ютуқли ўйинни ҳар ҳафта жонли эфир орқали ўтказамиз. Жами 34 та соврин: Айфон 17 ва 17 Pro Max, HUMOFESTга чипталар ва AVO брендидан совғалар тўплами. Ютуқли ўйин ўтказилиш муддати чекланган. Шартлар ва қоидалар avo.uz сайтида. Реклама
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Россия билан икки томонлама музокаралари қарийб якунига етибди. Асосий масалалар ҳал этилган, техник ҳолатлар қолган, холос. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўруновнинг қайд этишича, маррага етиш учун битта давлат — Хитой Тайпейи қолган.
Показати все...