FATVO.UZ | Расмий канал
Відкрити в Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633
Показати більше2025 рік у цифрах

151 868
Підписники
-2224 години
-857 днів
-66630 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 27 ноябрь, пайшанба куни
⏰ соат 17:30 дан бошлаб
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 20-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров иштирокида жонли эфирга узатилади.🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ТАВОФДА НИЯТ
#Ҳаж_умра
❓1949-САВОЛ: Онaм билан бирга умрага боргандим. Онaм ўзлари мустақил юриб умра амалларини бажара олмайдилар. Шу сабабли мен уларни аравачада миндириб, тавоф ва саъйларини адо қилдирсам, шу билан бир вақтнинг ўзида ўзимнинг умрамни ҳам бажарсам бўладими? Шу қилган тавоф ва саъйим ўзим учун ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ният шарт ҳисобланади. Шу боис сиз онангизни аравада етаклаб, тавоф ва саъйни қилишни бошлашда ўзингизнинг тавофингизни қилишни ҳам ният қилсангиз, онангизни тавофи билан бир қаторда ўзингизнинг тавофингизни ҳам бажарган бўласиз. Лекин агар онангизнинг аравасини етаклаш чоғида ўзингиз учун тавофни ният қилмасангиз, бу ҳолда сизнинг тавофингиз ҳисобга ўтмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 27 ноябрь, пайшанба куни
⏰ соат 17:30 дан бошлаб
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 20-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров иштирокида жонли эфирга узатилади.🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#хабар #Иордания
📣 ЎЗБЕКИСТОН ВА ИОРДАНИЯ ФАТВО МАРКАЗЛАРИ
ИЛМИЙ ҲАЙЪАТИ ТУЗИЛДИ
🗓 Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот жаноблари билан учрашув ўтказдилар.🤝 Мулоқот давомида икки идора фатво марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
📘 Хусусан, фатво мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши, замонавий шаръий масалаларда қўшма фатволар ишлаб чиқиш, фатво бериш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек, доимий илмий мулоқот ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.🕌 Учрашувда Иордания бош муфтийси юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби улуғ муҳаддис ва мутакаллимларнинг ислом цивилизацияси ривожидаги беқиёс ўрнига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон уламоларининг илмий мероси бутун мусулмон олами учун улкан муҳим манба эканини таъкидлади. ✅ 📑 Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:
⏺🇺🇿🤝🇯🇴 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Иордания Фатво маркази ўртасида илмий ҳайъат ташкил этилди. Ушбу ҳайъат замонавий масалалар бўйича фатво тайёрлаш, илмий таҳлиллар ўтказиш ва методологик қўлланмалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. ⏺📜 Ижтимоий-диний муаммолар ҳамда долзарб масалалар юзасидан биргаликда фатво ишлаб чиқади ва жамоатчиликка эълон қилади. ⏺🌐📚 Икки мамлакат фатво марказларининг илмий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш мақсадида фатволар, жума тезислари ва илмий нашрларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда уларни кенг оммага етказиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.ℹ️ Маълумот учун: Иордания Фатво маркази 1921 йилда ташкил этилган бўлиб, мусулмон мамлакатлари орасида фатво масалаларини тизимли равишда тартибга солган илк муассаса ҳисобланади. Марказ замонавий ҳаётда юзага келаётган янги шаръий масалалар бўйича фатволар эълон қилади ва фатво бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife ✔️ Улашинг: @diniysavollar
01:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#муфтий_минбари
📹 Оиладаги тақво-саодат калити
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
06 Oiladagi taqvo-saodat kaliti+.mp414.87 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 27 ноябрь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
01:01
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео
📹 Ишхонада тушликдан қолган нонларни уйга олиб кетса бўладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: ✅ Улашинг: @diniysavollar
Ishxonada_tushlikdan_qolgan_nonlarni_uyga_olib_ketsa_bo'ladimi_tg.mp411.49 MB
ЭҲРОМ ВАҚТИДА ҚУРИГАН ТЕРИНИ ОЛИБ ТАШЛАШ
#Ҳаж_умра
❓1948-САВОЛ: Мадинада умрага эҳром боғлаб, Маккага кетаётганимда беихтиёр қўлимдаги қуриб қолган терини юлиб олдим. Кейин лабим қуруқшаб ёрилгани учун ундаги терини ҳам юлиб олдим. Бу ишим сабабли менга бирор жарима лозим бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда жарима тўлаш лозим бўлмайди. Эҳром вақтида тирноқ олиш жаримага сабаб бўлар эди. Бироқ ўзи синиб қолгани сабабли ўрнашиб тура олмайдиган ҳолга келиб қолган тирноқни узиб ташласа, ҳеч қандай жарима лозим бўлмаслиги маълум. Инсондаги терининг ҳукми ҳам шундай. Яъни, қуриб қолиб, унинг остидан бошқа тери чиқаётган бўлса ва қуриганини узиб ташланса, жарима вожиб бўлмайди. Чунки бу терида ўсувчанлик қобилияти йўқолган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
ХУФТОНДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН НАФЛ НАМОЗ
#намоз
❓1947-САВОЛ: “Мухтасарул виқоя” китобида Аср ва Хуфтон намозларидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш мустаҳабдир”, дейилган экан. Бу гапнинг далили борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабида ёритилган масалалар, хусусан, ибодатга оид масалаларнинг далиллари бор. Буни айрим манбалар зикр қилган бўлса, “Мухтасарул виқоя” каби ихчам шаклда ёзилган китоблар келтирмаган.
Мухтасарул виқоя китобини шарҳлаган олимлардан бири Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ибора остида қуйидаги ҳадисни зикр қилганлар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким хуфтондан олдин тўрт ракат (нафл) намоз ўқиса, гўёки ўша кечасини таҳажжуд билан ўтказгандек бўлади. Ким уларни хуфтондан кейин ўқиса, гўёки қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек (савобга эга) бўлади", дедилар”.
Саид ибн Мансур раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадисни "Сунан"ида ривоят қилган. Имом Насоий раҳимаҳуллоҳ уни Каъб розияллоҳу анҳу сўзларидан, имом Байҳақий эса Оиша розияллоҳу анҳо сўзларидан ривоят қилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
03:46
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#муфтий_минбари
📹 Тақвони нотўғри тушуниш оқибати
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
09 Taqvoni noto‘g‘ri tushunish oqibati .mp441.12 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 26 ноябрь чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
05:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео
#пайпоқ
📹 Пайпоқларга масҳ тортишнинг ҳукми?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси✅ Улашинг: @diniysavollar
Paypoqlarga mash tortishning hukmi qisqa tg..mp48.77 MB
СОҲИБИ УЗР ҲАР НАМОЗ УЧУН КИЙИМ АЛМАШТИРАДИМИ?
#намоз #соҳиби_узр
❓1946-САВОЛ: Узлуксиз бавл томиб турадиган соҳиби узр ҳар бир намоз учун кийимини ҳам алмаштириши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда сийдик қанча муддатда чиқаётганига қаралади. Агар намоз ўқиб бўлгунича бир неча томчи сийдик чиқиб, намозга монелик қиладиган даражада кийимга тегса ва узри йўқолгунича ҳар намозда шу ҳол такрорланаверадиган бўлса, бу кийимни алмаштириш шарт эмас.
Агар бавл тез-тез эмас, балки вақти-вақти билан келиб турса, бу ҳолатда кейинги намозда бошқа пок кийим кийиб ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
ТАСБЕҲ НАМОЗИДАГИ РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИ
#намоз #тасбеҳ
❓1945-САВОЛ: Тасбеҳ намозини ўқиганимизда руку ва сажданинг тасбеҳларини ҳам айтамизми ёки шу намознинг махсус сондаги тасбеҳлари билан кифояланамизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, руку ва саждада дастлаб ҳамма намозларда айтиладиган тасбеҳ (“субҳана роббиял аъзийм” ва “субҳана роббиял аълаа”)лар айтилади, ундан кейин махсус тасбеҳ (“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳа илаллоҳу валлоҳу акбар”) айтилади. Рукудан самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ деб тургандан кейин ҳам аввал “роббана лакал ҳамд”ни айтиб, кейин тасбеҳларни айтади.
Умуман олганда тасбеҳ намози бошқа намозлар билан бир хил. Яъни бошқа намозларда айтиладиган барча зикрлар бу намозда ҳам айтилади, орадаги фарқ шуки, тасбеҳ намозида қўшимча махсус тасбеҳлар ҳам айтилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
04:53
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#муфтий_минбари
📹 Ўз мақомини топган табаррук Қуръон
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
11 O‘z maqomini topgan tabarruk Qur’on+.mp441.67 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 25 ноябрь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
01:51
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Видео
#савдо
📹 Бундай олди-берди қилишим гуноҳ эмасми?
🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
Bunday oldi-berdi qilishim gunoh emasmi tg.mp414.95 MB
Ассалому алайкум.
Муфтий ҳазратга
Сиздан
АРИЗА
Менга 2025 йил 26 май кунидан навбатдаги меҳнат таътилига чиқишимга рухсат беришингизни сўрайман.
Меҳнат таътили даврида саломатлигимни тиклаб олишим учун моддий ёрдам ажратилишини илтимос қиламан.
ДАМ ТУПРОҚ НИМА?
#жаноза
❓1944-САВОЛ: Мен қабристондаги дафн вақтида қабр учун ковланган тупроқдан бир ҳовучига дам солиб маййитнинг олдига ташланганига гувоҳ бўлдим. Уни "дам тупроқ" деб аташар экан. Бу борада динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда “дам тупроқ” деган нарса йўқ. Маййит қабрга қўйилиб, кўмилаётган маҳалда қилинадиган бошқа бир мустаҳаб амал бор. Бунда қабрнинг бош томонидан уч сиқим тупроқ олиб, унга ташланади. Бу амал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозага намоз ўқидилар, сўнг қабрга келиб, унинг бош томонидан уч ҳовуч тупроқ ташладилар” (Ибн Можа ривояти).
Фиқҳий манбаларда: биринчи ҳовучни ташлаганда ﴾مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ﴿ (Сизларни ундан яратдик) дейди. Иккинчисида ﴾وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ﴿ (унга қайтарамиз) дейди. Учинчисида ﴾وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴿ (ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз) [Тоҳа сурасининг 55-ояти] дейди, дейилган.
Кўриб турганингиздек, бу ерда гап тупроққа "дам уриш" ҳақида эмас, балки тупроқни ташлаш асносида ушбу оятларни тиловат қилиш ҳақида бормоқда. Бу мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ ВАҚТДАГИ КИЙИМЛАР
#аёлларга_оид_масала
#намоз
❓1943-САВОЛ: Ҳайз кўрган пайтда кийилган кийимларни ҳайз тугаб, ғусл қилгандан кейин кийса бўладими? Уларни ювмасдан аввал кийиб намоз ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз, нифос, жунублик каби нопокликлар ҳукмий нопоклик ҳисобланади. Шунга биноан ҳайз ҳолатида кийилган кийимлар агар пок бўлса, яъни бирор нажосат тегмаган бўлса, ғуслдан кейин уларни ювмасдан қайта кийиш мумкин. Бу ҳеч шубҳасиз жоиз ва тўғри. Шу сабаб уларни кийиб ўқилган намоз ҳам ҳеч қандай макруҳликсиз адо топади. Чунки тананинг ҳукмий нопоклиги сабаб тоза кийимлар нопок бўлиб қолмайди. Агар сийдик, қон каби ҳақиқий нажосатлар теккан бўлса, уни ювиб поклаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
