uk
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

Відкрити в Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
63 935
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
-80330 день
Архів дописів
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИНИ ОЛСА БЎЛАДИМИ ? ⚡️САВОЛ: Мен ҳар йили солиқ органига ижтимоий солиқ тўлаб стаж учун ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатидан ўтиб келаман, лекин айтарли даражада бир иш билан шуғилланмайман. Саволим шуки, мен шу ҳолатимда ишсизлик нафақасини олсам бўладими ёки ўзимни ўзим банд қилдирганлигим учун бунинг имкони йўқми ? ⚡️ЖАВОБ: Йўқ. Ўзини ўзи банд қилдирганлар ишсиз шахс ҳисобланмайди. Ишсизлик нафақасини олиш учун эса шахс ишсиз бўлиши керак. ✏️ "Google"га кириб 642-сон Қонун деб ёзсангиз "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонун чиқиб келади ва анашу қонуннинг 4-моддасида, ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар банд бўлган фуқаролар ҳисобланади деб кўрсатилган. ✏️ Бирон-бир қонун ёки қонун ости хужжатларимизда, банд бўлган шахсларга ишсизлик нафақаси тўланиши мумкинлигини белгиловчи норма йўқ. Демак, ўзини ўзи банд қилдирганларга ишсизлик нафақаси хам йўқ. ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
39🔥 4👏 1
❗️ЁШЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ ? 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил кунги 462-сон қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги: ✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган; ✅ Оиланинг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган; ✅ Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган; ✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган; ✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган; ✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз; ✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган; ✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган; ✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган; ✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган; ✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган; ✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган; ✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар; ✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган; ✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган; ✅ психологик маслаҳатга муҳтож; ✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила; ✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган; ✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади. ✏️ Агар "Ёшлар дафтари" билан боғлиқ хамда ушбу дафтардаги ёшларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланиш билан боғлиқ саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин! ❗️САВОЛЛАР УЧУН 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
35👎 1
❗️ОТА-ОНА ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАРИНИ БОҚИШГА ВА УЛАРГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШГА МАЖБУР! 📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига асосан, ➖ Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бепул савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
45👍 12💯 2😐 1
❗️ВИДЖОН ЭРКИНЛИГИ НИМА? 📃 Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунига асосан, ✔️ Виждон эркинлиги — бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. ➖ Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди. ➖ Вояга етмаганларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний ташкилотларга жалб этишга йўл қўйилмайди. Савол юбориш  👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
27😁 10👍 9
❗️ҲОДИМ ИШДАН БЎШАГАНИДА У БИЛАН ТЎЛИҚ ХИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ КЕРАК 📄 Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, Ҳодимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинаётганида унга қуйидаги тўловлар дарҳол тўлаб берилиши керак: ✅ охиригача олинмаган иш ҳақлари; ✅ ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар; ✅ меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, анашундай тўловлар. ❗️Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. ➖ Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади. ❗️Ҳисоб-китоб қилиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак. Савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                 @Yurist_Blogerr
Показати все...
35👍 10🤔 3🥰 1
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ 📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ, Бугунги кун ҳолатига кам таъминланган оилаларга тайинланадиган болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм; ➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм; ➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм; ➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўмни ташкил қилмоқда. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
45😁 4👍 3🔥 2🤩 1
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ПАСПОРТИНИ МУДДАТИ ТУГАГАНЛАР ЭНДИ КАТТА МИҚДОРДА ЖАРИМА ТЎЛАМАЙДИ 📄 ПФ-4262-сон Президент Фармони билан тасдиқланган низомнинг 11-бандида, ➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозимлиги, агар ушбу муддатда фуқаро муддати тугаган паспортини ID-картага алмаштирмаса унга нисбатан МЖтКнинг 223-моддасига кўра, БХМнинг 3 баравари, яъни 1 236 000 сўмгача жарима қўлланилиши мумкин эди. ➖ Хош кейин нима бўлди ? Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни билан юқоридаги 223-модда матни ўзгартирилди ва эндиликда муддати ўтган фуқаролик паспорти билан яшаб юрганларга қўлланиладиган жарима миқдори БҲМнинг иккидан бир қисми (206 000 сўм)этиб қатъий белгиланди. Демак, энди Сизнинг паспортингизни муддати тугаганига 1 ойдан ўтиб кетган бўлса Сизга қўлланиладиган жарима миқдори БХМ миқдори яна ўзгармагунча 206 000 сўмдан ортиқ бўлмайди. ✏️ Аввало жаримага етиб бормасдан паспортингизни ID-картага алмаштириб олганингиз яхши, лекин агар у қанчага тўғри келади ўзи, 206 минг сўм хам пулми, ман шуни 500 минг қилиб тўласам бўладими дейдиган одам бўлсангиз унда ўзингиз биласиз... Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
39👍 39😁 12👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАГАНЛАР 1 236 000 СЎМГАЧА ЖАРИМА ТЎЛАШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ? 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прим 1-моддасига кўра, ➖ белгиланмаган жойга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 баравари (1 236 000 сўм)гача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 баравари (8 240 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
18👍 5👎 2
❗️ҲОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТАЁТГАНЛАРГА СУБСИДИЯ, КОМПЕНСАЦИЯ ВА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ 📄 Ҳукуматнинг 22.04.2025 йил кунги 252-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, ➖ субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади: ✅ чет тиллари ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача; ✅ хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача; ✅ йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда; ✅ немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида. ❗️Қолаверса, вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
41👍 1🙏 1
⚡️МУҲИМ ❗️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚҚАНИДАН КЕЙИН ИШЛАГАН ДАВРИ УНИНГ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛМАСЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ? 📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасида кўрсатилишича, ➖ Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. ✏️ Кўпчилик, "Ҳозир пенсионерлар хам бемалол ишлаши мумкин. Мен хам пенсияга чиққанимдан кейин ишлаб стажимни етмаган жойини тўлдириб, пенсиямни хам кўпайтириб оламан" деб ўйлаши мумкин, лекин йўқ. Ёшга доир пенсияга чиққанингиздан кейин бунинг имкони бўлмайди. Қўшимча саволлар учун 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
18👍 12👏 2🥰 1
❗️ЯНГИ ҚАРОР ⚡️ Айрим оилаларнинг ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади 📄 Ҳукуматнинг 14.08.2025 йил кунги 515-сон қарори билан “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низом кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади: ✅ турар жойида артезиан қудуғи қазиш; ✅ сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш. ❗️Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 баравари (12 360 000 сўм)дан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади. Қўшимча саволлар учун 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
34🙏 1
⚡️ МУҲИМ ❗️ЭНДИ КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИДАГИ ЯШАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТЎЛАБ БЕРАДИ 📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан, ➖ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
👍 29 17😁 2👎 1
❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ 📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (824 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади. ➖ 2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади. ✅ 2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
28👍 11
❗️ДИҚҚАТ ⚡️ МАНДАТ ЧИҚДИ ✅ 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. ❗️ Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин. 1my.uzbmb.uz сайти орқали: my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда. 2mandat.uzbmb.uz сайти орқали: mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ИД рақамини киритган ҳолда. 3➖ Тест натижалари қайдномаси орқали: Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига хам тақдим этилади. Қўшимча саволлар учун 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
38
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️ ID-КАРТА ЁКИ БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ? ⚡️САВОЛ: ID-карта ёки кўк паспортини йўқотиб қўйган шахс қанча жарима тўлайди ? ⚡️ ЖАВОБ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида, ➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини яроқсизлантириши ёки йўқотиб қўйиши,__ базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган. ✏️ ID-карта ёки "кўк паспорт"ни йўқотиб қўйганлик учун олдин жарима миқдори бошқача эди. Яъни, бундай ҳуқуқбузарлик учун жорий йилнинг июль ойига қадар БХМнинг 3 бараваригача миқдорда жарима белгиланган эди. Лекин 10.07.2025 йил кунги ЎРҚ-1074-сонли Қонун билан юқоридаги моддани санкцияси ўзгартирилди ва ҳозирги кундаги жарима миқдори БХМнинг 1 баравари этиб қатъий белгиланди. Демак ха, жарима миқдори камайтирилди. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Показати все...
44👎 5🤔 1
00:39
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Зойир Мирзаев: «ҳоким бўлгандан кейин интернетга чиқади-да, фақат мақтаб юраверамизми ҳокимларни?» ✏️ Ўртоқ Мирзаевни фикрига 100 фоиз қўшиламан. Ўзини ишини билган ҳоким ҳеч нарсадан қўрқмайди. Умуман олганда ҳокимми у бошқа раҳбарми, матбуотдан қочишига нима сабаб бўлиши мумкин? Билимсизлик сабаб бўлиши мумкин. Ўзини соҳаси бўйича гап топиб беролмаслигидан қўрқиш сабаб бўлиши мумкин. Балони ўқиниям тушунмаслиги сабаб бўлиши мумкин. ✏️ Агар раҳбар ўз соҳасини, вазифа ва мажбуриятларини ўша матбуот ҳодимлари ёки блогерлардан яхшироқ тушунса ва ўзини устида ишловчи раҳбар бўлса ҳеч нарсадан қўрқмаслиги керак. 👉 @Yurist_Blogerr
Показати все...
Sequence 07_4.mp447.11 MB
👍 88 24💯 13😁 3👎 1
❗️ЯТТ ХАМДА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛАДИ 📄Президентнинг 12.08.2025 йил кунги 247-сон “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ❗️Қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгиланди, жумладан: ✅ якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ихтиёрий равишда расмий секторда ишлашини рағбатлантирувчи рақобатбардош ва шаффоф тадбиркорлик муҳитини шакллантириш; ✅ маъмурий тартиб-таомилларнинг такрорланувчи ва ортиқча талабларини бекор қилиш; ✅ давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратиш; ✅ нақдсиз тўловларни қабул қилиш учун қулай ва самарали механизмларни жорий этиш. ➖ Қарорга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга давлат ва молиявий хизматларни онлайн тарзда кўрсатиш бўйича махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. ❗️2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинади: ➖ якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартиби; ➖ солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан даромади юз миллион сўмдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган шахсларни айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан озод қилиш тартиби. ✅ Шунингдек, эндиликда йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. Қўшимча саволлар учун 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
30👍 7🙏 1
01:10
Відео недоступнеДивитись в Telegram
❗️Ажрашаётган эр-хотин 29 та товуқни бўлиша олмади 29 та товуқни эр ва хотинга тенг бўлиш учун судья ажойиб қарор чиқарган. ✅ Судья ечим сифатида эр-хотинга "ортиқча" товуқни биргаликда ейишни ёки паррандани олган томон товуқни ярим қийматини иккинчи томонга қоплаб беришини айтган. Эр-хотин эса янаям ғаройиб қарор қилиб биринчи вариантни танлаган. ✏️ Хитойнинг мулкий масаладаги бундай қонунчилиги бизни қонунчилик билан бир хил экан. Бизда хам никоҳ давомидаги мол-мулк эр-хотинга тенг тақсимланади. Фақат битта фарқимиз бор экан. Бизда агар масала товуққа бориб тақалса ажрашаётган эр-хотиндан бири иккинчисига,— "Товуғингни бошшинга ургинда бу ердан йўқол" деган гапни айтса керак)) Саволлар учун 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
IMG_1689.MP424.63 MB
🤣 115😁 61 34👍 11💯 4👏 1😐 1
⚡️ МУҲИМ ❗️ ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ЁШЛАРГА КАСБ, ҲОРИЖИЙ ТИЛЛАР ВА АХБОРОТ ТЕҲНОЛОГИЯЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРГА ҚАТНАГАНЛИК ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ 📄 Ҳукуматнинг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорида, ➖ ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини БХМнинг 4 баравари (1 648 000 сўм) гача миқдорда қоплаб берилиши назарда тутилган. ❗️Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун белгиланган асосий шарт ва талаблар қуйидагилардан иборат: ➖ Ушбу ёрдам 14 дан 30 ёшгача бўлган тоифадаги ёшларга кўрсатилади; ➖ Моддий ёрдам БХМнинг 4 бараваригача миқдорда ажратилади; ➖ Ҳар ойда, лекин кўпи билан 6 ойгача бўлган муддат давомида тўланади; ➖ Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади. ❗️Шунингдек, юқоридаги ёрдамдан фойдаланаман деган талабгорлар Камбағал оилалар реестрида турган бўлиши талаб этилади. Қўшимча саволлар учун 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
34🤣 6👎 2👏 2😁 1😱 1🤩 1
⚡️ДИҚҚАТ ❗️ЭНДИЛИКДА ЭҲТИЁЖМАНД ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШИ УЧУН УЛАРГА 20 600 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛАДИ 📄Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йил куни қабул қилинган 462-сон қарорига асосан, ➖ 30 ёшдан катта айрим эҳтиёжманд хотин-қизларга жарроҳлик амалиётисиз даволаниши учун БҲМнинг 50 баравари (20 600 000 сўм) гача миқдорда моддий ёрдам ажратилиши белгиланган. ❓Хош, ушбу ёрдамдан қандай тоифадаги хотин-қизлар фойдаланиши мумкин ? 1) ➖ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари; 2) ➖ ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ушбу ёрдамдан фойдаланиши мумкин. ❓ Ушбу ёрдамдан неча мартагача фойдаланиш мумкин ? ➖ Қарор талаби бўйича ушбу ёрдам туридан 1 йилда фақат бир марта фойдаланиш мумкин. ❓Қандай хужжатлар керак бўлади ? ➖ Мазкур ёрдамни олиш учун ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма талаб этилади. Қўшимча саволлар учун 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇              @Yurist_Blogerr
Показати все...
53👍 13👎 6😢 3